Saidjalol Hasanov

Description
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 Monat her

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 Monate, 2 Wochen her

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 Jahre, 6 Monate her

1 month, 3 weeks ago
1 month, 4 weeks ago

Fikr yuritishga arziydigan so’zlar…

So’nggi paytlarda odamlarning qo’l telefoniga mukkasidan ketib qolayotganini ko’ryapsizmi? Ertalab ham, kechqurun ham, namozdan oldin ham, namozdan keyin ham, uyqudan oldin ham, uyqudan keyin ham qo’llarida telefon.
Solih salaflarimiz ham xuddi shunday mashg’ul bo’lishgan, faqat QUR’ON bilan.(2788)

2 months, 2 weeks ago

Ассалому алайкум аҳли Косонсой!

Яқинда Косонсой туғруқхонасида, 3-фарзандини дунёга келтириш арафасида бевақт вафот этган муслима аёл тўғрисида деярли ҳамманинг хабари бўлди.

Ҳаттоки, бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кўпгина муҳокама ҳам бўлди. Ҳозир бу постни қўйишдан мақсадимиз, орамизда бўлган ҳомиладор аёллар бу вазиятдан қўрқиб яшамаслигини, ўша туғруқ комплексида ишлайдиганларни кўзи мошдай очилганини сизларга билдириб қўйиш.

Бу ҳолатга республика соғлиқни сақлаш вазирлиги аралашган. Ҳозирда айни ҳолатни ўрганиш учун катта ишчи гуруҳ Косонсой туманида бўлиб турибди. Биз адолат учун курашаётган бир пайтда, СИЗ азизларга ҳақ-ҳуқуқингизни яхшироқ билишингизни эслатиб ўтмоқчимиз:

  1. Ишингиз тушиб қандайдир анализ топширасизми, ҳомиладор аёллар скрининг марказига бориб апаратга тушасизми, ўша хизматлар БEПУЛ эканлигини билинг.

  2. Янги чақалоқ дунёга келса суюнганингиздан айтилган "доля" сини беришга мажбур эмассиз. Уларнинг хизмати ҳам БEПУЛ. Давлат уларга катта-катта ойлик беришини билинг. Суюнганингиздан беришингиз керак бўлган пулни масжидларга эхсон қилинг, мактабларга бориб, мухтож, оёқ кийими йўқлиги учун мактабга бормаётган ўқувчига ёрдам беринг.

Қачонки барчамиз шу холатларни яхши тушунсак, ҳамма нарса пулга боғлиқ эмаслигини билсак, оқ халат кийиб олганларга "қора ишлар" ни бажаришига йўл қўймасак, юқоридаги каби холатларни олди олинади. Онаизор болам деб бўзлаб қолмайди, ёстиқдошининг ярим ёстиғи бўш бўлиб қолмайди, орқасида қолган зурриёдлари "онам қаерда" деган саволларни бериб, юракларни парчаламайди.

Кимдир сиздан нохақ пул талаб қилса, пул бермаганингиз учун касалингизга яхши қарамаса Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 ишонч рақамига қўрқмай алоқага чиқинг ва огоҳлантиринг!

Унутманг, республикамизда она ва бола саломатлигига эътибор ҳукумат даражасида олиб борилади, сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингиз қонун билан ҳимояланган!

© Сарвархон Пўлатов

@KOSONSOY

6 months, 1 week ago

Assalomu alaykum, Azizlar!
Qurbon hayiti muborak bo’lsin!

6 months, 3 weeks ago

Бўёқчи ва қайиқдаги тешик
Бир одам бўёқчидан қайиғини бўяб беришини илтимос қилди. Ишчи бўёқ ва чўткаларини олиб келди ва эгаси сўраганидек қайиқни оч қизил рангда бўяй бошлади. Соҳилда майин шабада эсар. Бўёқчи эса ҳафсала билан, шошмасдан ўз ишини бажарар эди. Иш пайтида у қайиқнинг бир жойидаги кичик тешикни кўриб қолди. Бўёқларини четга қўйиб, аввал ўша тешикни ямаб, ўз ҳолига келтириб қўйди. Ниҳоят ишини тугатиб, ваъда қилинган иш ҳақини олди-ю, уйига
кетди.

Эртаси куни қайиқ эгаси бўёқчининг олдига келиб, аввал берганидан бир неча
баробар кўп пул узатди. Бўёқчи: «Сиз менга ишим учун аллақачон пул тўлаган эдингиз, яна нимага пул бермоқчисиз?» – деди таажжуб билан.  Қайиқ эгаси бунга
жавобан: «Лекин бу бўяганингиз учун эмас, қайиқдаги тешикни тузатиб қўйганингиз учун ҳақ», – деди

«Э, қўявермайсизми, ахир бу майда иш эдику. Бунақа иш учун бунчалик кўп пул бериш тўғри эмас», – хижолат бўлди бўёқчи.
«Йўқ, ҳеч ҳам майда иш эмас. Нима бўлганини айтиб берай: Мен сиздан қайиқни бўяшингизни сўраганимда, бу тешик ҳақида айтишни унутган эканман. Қайиқнинг бўёғи қуриши биланоқ болаларим қайиққа миниб балиқ овига кетиб қолишибди. Улар кемада тешик борлигини билишмаган. Ўша пайтда мен ҳам уйда бўлмаганман. Мен уйга қайтиб, болаларимнинг қайиқни олиб кетишганини билганимда мени қўрқув ва хавотир чулғаб олди. Ахир мен қайиқда тешик борлигини билар эдим-да!
Мен уларнинг соғ-саломат балиқ овидан қайтганларини кўриб, қандай енгиллик ва қувончни ҳис қилганимни билсангиз эди... Кейин мен қайиқни текшириб чиқдим ва сиз тешикни тузатиб қўйганингизни кўрдим! Қандай эзгу иш қилганингизни биляпсизми? Сиз менинг болаларимнинг ҳаётини сақлаб қолдингиз! Сизнинг ўша “кичкина, майда” ишингиз учун ҳақ тўлашга менинг пулларим етмайди».

...Ким, қачон ва қандай бўлишидан қатъи назар, барчага ёрдам беришни, қўллаб-қувватлашни, диққат билан тинглашни ва яхшилик қилишни давом эттиринг. Сизнинг назарингизда арзимас бўлган иш кимнингдир ҳаётини ўзгартириб юборадиган даражада муҳим бўлиши мумкин.

Йўл-йўлакай, сиз қанча одамларнинг ҳаётини сақлаб қолганингизни билмаёқ неча-неча инсонларнинг «тешилган қайиқларни» таъмирлаган бўлишингиз мумкин...

6 months, 3 weeks ago

#ибрат

ЯПОН РИВОЯТИ

Дзен устози ўз ўқувчисини ўқ узишга ўргатаётган эди. Ўқувчи камонни ва иккита ўқни олиб, машқ бажаришга шайланди. Бироқ, устоз унинг олдига бориб, ундан ўқнинг бирини олиб қўйди.
– Нима учун иккинчи ўқимни олиб қўйдингиз? – сўради ўқувчи.
– Мен сендан иккинчи ўқингнимас, биринчи ўқингни олиб қўйдим. Чунки, биринчи ўқинг барибир нишонга тегмас эди.
– Аммо нима учун?.. – ҳайрат билан сўради ўқувчи.
– Чунки, ўқ узаётганда сен заҳирада яна битта уриниш борлигини англаб турган бўлар эдинг. Мана шу хотиржамлик инсоннинг энг катта душманидир! – деди устоз.

7 months, 1 week ago

***Sotuvchiga dedi kambag‘al:
- Xudo uchun meva ber tekin.
Sotuvchi ham o‘ylanmasdan sal,
Terib berdi yomonin sekin.

Chirik edi, ezilgan bari,
Solgan ekan ataylab terib.
Faqir qo‘yib xaltani nari,
- Shunga ber, der mayda pul berib.

Sotuvchi so‘ng bo‘lsa hamki kam,
Yaxshisidan saralab soldi.
Quruq qolib naqd savobdan ham,
Arzimagan ozroq pul oldi.

Faqir dedi: Xudo, qo‘y ko‘rib,
Bandalaring qanday ko‘rar kun.
Chiriganin Sen uchun berib,
Yaxshilarin berdi pul uchun...***

7 months, 3 weeks ago

"Дунё ишлари чала қолади!" - деб, Роббингни тарк этма. Зеро мозорлар, ишлари чала қолганлар билан тўладир.

Жалолиддин Румий

8 months, 2 weeks ago

Barchamizga Ramazon hayiti muborak bo'lsin!
Allohim jannatining Rayyon darvozasidan kiritishlik bilan mukofotlasin!

8 months, 3 weeks ago

Qulga balo kelmas, Haq yozmaguncha!
Haq balo yozmas, qul (yo'ldan) ozmaguncha!
Haq quldan intiqom, qul ila olur!
Din-u irfon bilmagan, buni quldan (deb) bilur.

Mavlono Rumiy

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 Monat her

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 Monate, 2 Wochen her

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 Jahre, 6 Monate her