ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

Description
ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедрасининг канали
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago

2 weeks, 2 days ago

🦻Оғир тан жароҳатидаги Эшитишни йўқотиш деб тўла карлик ёки қулоқдан 3-5 см масофада сўзлашув нутқини эшитмайдиган қайтариб бўлмайдиган ҳолат тушунилади.

💥Бир қулоқ эшитишининг йўқотиш меҳнат қобилиятининг учдан биридан камроғини доимий йўқотишга олиб келади ва шу белгига биноан ўртача оғир бўлмаган тан жароҳатларига киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

2 weeks, 3 days ago

Кўриш, эшитиш ёки биронта аъзони ёхуд аъзонинг функциясини йўқотиш

⚡️⚡️⚡️Кўришни йўқотиш деб икки кўзнинг тўла доимий кўрлиги ёки 2 м ва ундан кам масофада фақат бармоқ санаш қобилиятигача кўришнинг ёмонлашган ҳолати (кўриш ўткирлиги 0,04 ва ундан паст) тушунилади.

💥Бир кўзнинг кўришининг йўқотиш меҳнат қобилиятининг учдан биридан кўпроғини доимий йўқотишга олиб келади ва шу белгига биноан оғир тан жароҳатларига киради.

☑️Кўр кўзнинг олиб ташлашга келтирилган жароҳат соғлиқнинг бузилиши муддатига қараб баҳоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

2 weeks, 5 days ago

💥💥💥Моддий қарамлик деганда жабрланувчининг айбдордан қонун билан белгиланган моддий ёрдам (пул, озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар ва ҳоказолар) олиб келганлигини ёки унинг бевосита қарамоғида бўлганлиги ҳолатлари тушунилиши лозим.
💥💥💥Бошқача қарамлик деганда, хизмат ёки бошқача қарамликни (масалан, бошлиққа, ўқитувчига, раҳбарга, қариндошларга, васийлик ва тарбиялашни амалга ошириш ва бошқалар билан боғлиқ қарамликни) тушуниш зарур.

📢1998 йил 11 сентябрдаги “Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 4-банди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

3 months, 2 weeks ago

⚡️⚡️⚡️ЖК 267-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ транспорт воситаларини олиб қочиш деганда, ўзганинг транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадисиз бир жойдан бошқа жойга кўчириш тушунилиши лозим.
?Ушбу жиноят айбдор шахс томонидан транспорт воситасини турган жойидан бошқа жойга олиб қочган пайтдан бошлаб тамом бўлган ҳисобланади.

?1996 йил 20 декабрдаги “Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 1-банди.

Каналга уланиш???
https://t.me/crimeandlaw

3 months, 2 weeks ago

?Озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлларга, олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланганда – тайинланган жазо муддати ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида, қисмида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш жазоси энг кўп муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

?Масалан: 65 ёшли шахс ЖК 122-1-модда (Болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш) сининг 1 қисмида назарда тутилган жиноятни содир этса, унга тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг маскимал муддати 2 йил бўлиши керак. Чунки санкцияда озодликдан маҳрум қилишнинг энг кўп муддати 3 йил деб белгиланган.

Каналга уланиш???
https://t.me/crimeandlaw

3 months, 2 weeks ago

⚡️⚡️⚡️Мажбурий жамоат ишлари - маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилишдан иборат бўлган жазо тури ҳисобланади.
?Мажбурий жамоат ишларининг ижросини назорат қилувчи органлар маҳкумлар томонидан мажбурий жамоат ишларини ўталиши мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ишларининг турини белгилайди.
?Бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача бўлган муддатга тайинланади ва олти ой давомида кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда, маҳкумга боғлиқ бўлмаган
ҳолатлар юзага келган тақдирда эса, бир йилгача бўлган муҳлатда кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади.

Каналга уланиш???
https://t.me/crimeandlaw

3 months, 3 weeks ago

??Жазо тизими деб жиноят қонунида белгиланган тартибда оғирлик даражасига кўра, енгилидан оғирига қараб жойлаштирилган жазо турлари йиғиндисига айтилади.

Каналга уланиш???
https://t.me/crimeandlaw

3 months, 3 weeks ago

⚡️⚡️⚡️Буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш деб шахснинг буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек мансаб вазифаларини қонунан бажариши туфайли жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказишда ифодаланадиган ҳаракатига айтилади. ЖК 40 модда.

*?Масалан*: Чиқинди ва тозаланмаган сувларни сув ҳавзаларига оқизиш тўғрисидаги, бузуқ механизмдан фойдаланиш тўғрисидаги, қурилиш ишларида ортиқча сарф-харажатлар тўғрисида ва ҳоказолар ҳақидаги буйруқни бажариш.

Каналга уланиш???
https://t.me/crimeandlaw

3 months, 3 weeks ago

???Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб зарар етказганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш субъектини келиб чиққан оқибатни тавсифловчи жиноят турининг субъект ёшига мувофиқ келган шахсларгина ташкил этади.

**☑️Масалан: 15 ёшли шахс зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдирса, унинг ҳаракатларини ЖК 100-моддаси билан квалификация қилиб бўлмайди, чунки ушбу жиноят учун субъект ёши 16 ёш қилиб белгиланган.
Бу ҳолатда шахс содир қилган қилмиши учун жиноий жавобгарликка тортилмайди.**

Каналга уланиш???
https://t.me/crimeandlaw

3 months, 4 weeks ago

⚡️⚡️⚡️Жиноятлар мажмуининг такроран жиноят содир қилишдан фарқли жиҳатлари қуйидагилар:
?Такроран жиноят содир этишда жиноятлар фақат қасддан содир этилади, жиноятлар мажмуида ҳам қасддан ҳам эҳтиётсизликдан содир этилиши мумкин;
?Такроран жиноят содир этишда жиноятлар турли вақтларда содир этилади, жиноятлар мажмуида бир вақтда ёки турли вақтларда содир этилиши мумкин;
?Такроран жиноят содир этишда содир қилинган жиноятлар ЖК Махсус қисмининг айнан бир моддадасида назарда тутилган бўлишлиги.

Каналга уланиш???
https://t.me/crimeandlaw

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 1 week ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago