a.Muzaffaroff

Description
Huquqiy va ijtimoiy-siyosiy masalalar bo‘yicha shaxsiy qarashlar
Advertising
We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month, 1 week ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 2 weeks ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago

2 месяца назад

Бугун сукунат куни экан!

Бу кун қачон бошланган ва қачон тугайди?

Билгичлар борми?!

2 месяца, 4 недели назад

Ватан келажаги Сизнинг қўлингизда!

Эркин ва ҳур фикрлайдиган, онгги уйғоқ инсонларни тарбиялаб, орзудаги фаравон Ватанни қуришда энг кўп ҳисса қўшаётган инсонларга фақат бугун эмас, ҳар куни миннатдорчилик билдираман!

Байрам муборак!

3 месяца, 3 недели назад

Мустақиллигимиз ҳақида таҳлиллар яна янграр экан, узоқ йиллар сиёсатшуносликдан таълим олган одам сифатида ўз прогнозимни қўшсам - ҳақиқий демократия Ўзбекистонда Исломий бошқарув ўрнатилишига сабаб бўлади.

Буни мен яхши ё ёмон демаяпман. Шуни эсда тутинг. Менинг буни яхши ё ёмон дейишим - масалани иссиқ ҳам, совуқ ҳам қилмайди.

Демократия амалда жуда кам ҳолларда аксар кўпчиликнинг хоҳиш-истагига асосланади. Айниқса Европа давлатлари тепасидаги бошқарувларда одатда электоратнинг 30-40% овозини ола олган партиялар ҳукм суради. Яъни, қолган 70-60% электорат аслида кўпчилик бўлса ҳам, ўзаро тарқоқ сиёсий қарашларга эга. Кўп ҳолларда ҳукуматга келган кўпчилик (аслида озчилик) партияси ҳукумат тузиш учун бошқалар билан коалиция тузишга мажбур.

Ўзбекистонда ҳақиқий демократик сайловларга йўл очиб берилса ва ҳар қандай партия рўйхатдан ўтса, Исломий партия ғолиб бўлишига ишоралар кучли. Дунёвий бошқарувни коррупция, непотизм, новатанпарварликка тенг дея кўрувчи қатлам каттагина ва ўз овози орқали уни ағдаришга тайёр. Уларни бунда айблаб ҳам бўлмайди, бу мавқелари асосли бўлиши мумкин. Бу партиянинг етакчилари ҳам тайёр - “ТикТок муллалар” ижтимоий тармоқларда жуда катта издошларига эга, ҳукумат идоралари ва ҳуқуқ органларидаги тақводорлардан ташқари мустақил зиёли ноширлар ва сиёсатшунослар гуруҳи ҳам жамиятда фаол. Ҳеч қандай бошқа қатлам Ўзбекистонда уларчалик фаол эмас ва улар каби йирик потенциал сайловчилар оқимини бошқармайди.

Аммо, бу партияни зиёли ноширлар ё сиёсатшунослар бошқариши эҳтимоли кам (балки де-юре.). Аслида асосий куч энг овози баланд, энг популист аъзода бўлади. Ҳозир демократик давлатларда ҳам шундай - Борис Жонсон, Трамп, Орбанлар бунга яхши мисол. Ўзбекистонда ҳам диндор қатламга етакчилик қилаётган шундай шахслар бор. Улар учун демократия - шунчаки юқорига етиб олишдаги восита.

Хўп, демократия орқали Исломий бошқарув ўрнатилса, нимаси ёмон? Ҳеч нимаси ёмон эмас, кўпчилик ёки яхши уюшган озчилик раъйи шу экан - улар демократик давлатда ҳукуматга чиқишга ҳақли. Демократия керакми, мана демократия. Аммо, бир кичик аммоси бор - диндор партиялар одатда демократик тузумни давом эттиришни исташмайди ва уларнинг ҳукми остида жамиятдаги турфахил қарашлар четлатилиб, фақат динга мувофиқлик таъминланади. Қолганлар ё мослашади (алмисоқдан қолган коммунистлар дарров салла кийиб олади) ё чиқиб кетади, ёки …

Бу айнан қачон юз беришини айтиш қийин. Экс-коммунистлар гуруҳи табиат тақозоси билан барибир ўлиб битади ва бир кун янги сиёсий қатлам ўртага чиқади. Лекин, у ҳақиқий республикани ўрнатиши хомҳаёл.

Хуллас, кейинги бир неча ўн йилликда Ўзбекистонда ҳақиқий демократия, яъни бир партия 5 ё 10 йилдан сўнг халқ фикри ўзгаргач, “марҳамат” дея мухолиф партияга ҳукуматни топшириб берадиган “Ғарбона” демократия ўрнатилмаса керак. Яна қайтараман - буни яхши ё ёмон демаяпман - мен четда яшайман ва бир ухласам, қотиб ухлайман.

Ибрат Сафо

@a_muzaffaroff

4 месяца, 1 неделя назад

Махфийлаштирилмайдиган маълумотлар рўйхати кенгайтирилади

Кўп йиллик муҳокамалардан кейин, 20 август куни Қонунчилик палатаси “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Унга кўра, давлат сирларига киритилган маълумотларнинг 4 та тоифадан иборат чегараланган рўйхати тасдиқланган.

Қуйидаги маълумотлар махфийлаштирилиши мумкин эмас:
- фавқулотда вазиятлар;
- жиноятчилик ҳолати;
- инсон ҳуқуқлари бузилиши ва бошқа маълумотлар (амалдаги “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги қонунга кўра, ҳозирда фақат фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган маълумотлар махфийлаштирилмайди).

Мазкур ҳужжат давлат сирларини сақлаш соҳасидаги ваколатларни белгилайди, махфийлик даражасини, маълумотларни махфийлаштириш ва давлат сирларидан фойдаланишга рухсат бериш муддатини белгилайди.

Қонун Сенатга юборилган.

@a_muzaffaroff

4 месяца, 1 неделя назад

?‍♀️Ҳарбий унвонларни олиш муддати 1 йилга узайди
Президент Қарори (ПҚ-296-сон, 21.08.2024 й.) билан, Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

“катта лейтенант” – 3 йил (илгари 2 йил);
“капитан” – 4 йил (3 йил);
“майор” – 5 йил (4 йил);
“подполковник” – 6 йил (5 йил)”.

Шунингдек, Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

“божхона хизмати катта лейтенанти” – 3 йил;
“божхона хизмати капитани” – 4 йил;
“божхона хизмати майори” – 5 йил;
“божхона хизмати подполковниги” – 6 йил”.

Бундан ташқари, Фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий унвонлардаги (МВ, ДХХ, ПДХХ ва бош.) хизмат муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

“катта лейтенант” ҳарбий унвонида – 3 йил;
“капитан” ҳарбий унвонида – 4 йил;
“майор” ҳарбий унвонида – 5 йил;
“подполковник” ҳарбий унвонида – 6 йил”.

Шу билан бирга, Миллий гвардия ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

“катта лейтенант” – 3 йил;
“капитан” – 4 йил;
“майор” – 5 йил;
“подполковник” – 6 йил”.

4 месяца, 2 недели назад

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилмоқда. Бунда:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм этиб;

ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм этиб;

ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб;

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, “Меҳрибонлик” ва Болалар уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;

бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.

5 месяцев, 3 недели назад

Рақобат қўмитаси электр энергияси ортиқча ҳисоблананаётган ҳолатларни ўрганади

Ижтимоий тармоқларда ҳисоблагичларнинг электр қувватини ортиқча ҳисоблаётганлиги ва бу қўшимча харажатларга сабаб бўлаётганлиги юзасидан истеъмолчилар томонидан мурожаатлар тарқалиб, бу кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолатларни жойларга чиққан ҳолатда ўрганиб, муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Истеъмолчилар юқоридаги каби муаммоли ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига ёки Telegram мессенжерида @rquzBot орқали мурожаат қилиши мумкин

7 месяцев назад

АЭС қурилишига 100 йиллик мораторий керак.

Қатор дўстларимиз АЭС борасида кейин зараримизга ишлайдиган янглиш позицияга боришмоқда.

Эсингизда бўлса, Каримов 2001 йилда АҚШ ҳарбий базасини Ўзбекистонга киритиб катта хато қилган. Бунинг хато бўлганини бошқа катта хато оқибатидагина тушунган. Шундан кейингина Ўзбекистонда чет давлатларнинг ҳарбий базалари бўлмаслиги тўғрисидаги позиция қонун билан муҳрланган. АҚШ базаси керакмас ёки Россия базаси керакмас, дейилмаган. Чунки бу мўрт ва заиф, эртага ўзимизга қарши ишлайдиган позиция бўларди.

АЭС қурилиши борасида ҳам шу. Россия АЭС қурмасин деб ётган дўстларимиз янги қопқонга дуч келишимизни инобатга олишмаяпти. Ўзбекистонда АЭС умуман қурилмаслиги керак. На Россияники, на Францияники, на Японияники. Тамом. АЭС қурилишига 100 йиллик мораторий керак.

Қачонлардир, прогрессив инсоният , унинг ажралмас қисмига айланган Ўзбекистон атом энергиясини бошқаришда янги даражага чиқса, Ўзбекистон орзулардагидек эркин, демократик давлат айланса, эркин сайловларда сайланган ҳукумат халққа ҳисобдор бўлса, ўшандагина авлодларимиз АЭС қуриш ҳақида ўйлаб кўрсалар бўлади.

® bakiroo

7 месяцев назад

АЭСлар истеъмоли дунё бўйлаб тушяпти, лекин харажатлари ошиб боряпти. Қайта тикланувчи инфратизилмага қараганда у каррасига қиммат. Кеча Президент Мирзиёев “уранимиз кўп” деди, лекин уни қазиб чиқариш харажатлари ҳам катта. Туркияда Росатом қурган Аққую АЭС 22 миллиард долларга тушди (мамлакатдаги атиги 10% энергияни етказиб бериш учун). Февралда хавфсизликдан хавотир уйғонди - унда ИШИДга аъзоликда айбланган қофқозлик киши сохта исм билан кириб ишлаётгани аниқланди.

Дунёда АЭСлар хавфсизлик ва иқтисодий сабаблар туфайли ёпиляпти. Янгилари эса харажатнинг ошиши туфайли кўп кечиккан. Уни қуришга халқаро банклар, масалан Жаҳон банки принципиал тарзда қарз бермайди - менга Европа Хавфсизлик ва Тараққиёт Банки бунга қарз бермаслигини айтганди. Ўзбекистон миллиардлаб долларни қаердан олмоқчи?

Ўзбекистондек ривожланмаган ва ядровий тажрибаси бўлмаган давлатлар АЭС қуриши уларни бошқа давлатларга қарам қилиб қўйиши хавфи катта. Ядровий қувватни ривожлантиришга ўз сармояси бўлмаган давлатлар технология жиҳатидан ривожланган ва бой давлатлар қўлига қараб қолади. У тажрибали давлатлар ўзида тез-тез янгиланаётган қонун-қоидалар ва технология билан ўз атом соҳасини назорат қилади, лекин бизда-чи? АҚШ Атомни бошқариш комиссиясининг собиқ аъзоси Доктор Питер Брадфордга кўра, хавфсизлик соҳасида тажрибаси йўқ ва коррупция гуллаган давлатларда бу янаям хавфли.

Ундан ташқари, бахтсиз ҳодисалар, ҳужумлар, атрофдаги аҳоли саломатлигидаги саратон хавфи, ядровий чиқиндиларни сақлаш каби жиҳатлар бор. Булар қанчалар шаффоф бўлади? Чунки ҳозирча УзАтом ва РосАтом шаффоф эмас. Жой тайёр бўлганини Путин келгач эшитдик.

©️Ibrat Safo

We recommend to visit

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

•instagram.com/xushnudbek

•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

•x.com/xushnudbeck

•tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Last updated 1 month, 1 week ago

⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!

?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar

?Reklama uchun:? @jaxon_rek

Last updated 4 months, 2 weeks ago

?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?

Barcha madridistlar shu yerda!

Murojaat uchun : @RUZALOQABOT

?‍?Reklama : @RUZALOQABOT

Last updated 2 years, 6 months ago