Avertizări meteo de la Serviciul Hidrometeorologic de Stat
Last updated 4 months ago
*☝️Кассаликни даволагандан кўра уни олдини олган афсал деган мавзуни давом етамиз…
🤗*Фақат сиздан кўп кўп рексиялар кутиб қоламан,
Ўзи сизга мавзу йоқайаптими?
Давом еттамизми?
📌 Потенциал хавфни камайтириш учун уйда чангларни артиш, гигиенага риоя қилиш, чанг сақлайдиган текстиль маҳсулотлар (парда, ковролан, юмшоқ ўйинчоқ, декоратив ёстиқлар) дан иложи борича камроқ фойдаланиш, болалар хонасида намлик даражаси юқори бўлишини таъминлаш тавсия этилади.
@numauz
👩🏻⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
❗️Огоҳ бўлинг: Чанг зарралари гормонал муаммоларни келтириб чиқариши аниқланди
*Чанг зарралари турли касалликлар ривожланиши, хусусан, қалқонсимон без гормонларида бузилишларга олиб келадиган зарарли кимёвий моддалар бўлиши аниқланди.
Турли маҳсулотлар таркибидаги кимёвий зарралар ҳавога тарқалади ва чангга айланиб, ерга тушади. Бундай ҳаводан нафас олиш, айниқса, ёш болалар учун хавфлидир.
🔰 Фталат кислоталар — амалий жиҳатдан сувда эримайдиган кристалл моддалар. Улар танадаги гормонлар ишлаб чиқарилишига салбий таъсир қилади, жумладан, IQ даражасининг пасайишига, болаларда нафас олиш муаммоларига, эндокрин, репродуктив тизимларда жиддий бузилишларга олиб келиши мумкин.*
@numauz
👩🏻⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
❓Мелатонин қандай ишлайди?
🔰 Унинг биринчи ва асосий вазифаси биоритмларни тартибга солишдир. Нотўғри уйқу ва бузилган ҳаёт ритми депрессия, тушкунликка олиб келади. Мелатонин эндокрин тизимга таъсир қилгани учун уни “ёшлик гормони” деб ҳам аташади. У қариш ва оксидланиш жараёнларини секинлаштиради. Агар гормон вақтида ва меъёрида ишлаб чиқарилмаса, иштаҳани оширадиган грелин миқдори сезиларли даражада ошади. Шу сабабли ортиқча вазнни даволашда организмдаги мелатонин даражаси инобатга олинади.
@numauz
👩🏻⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
🔰 **Томоқ оғриғида ёрдам берадиган маслаҳатлар
🔹 Томоқни чайиш
Қимматбаҳо кукунлар ёки мойчечак каби доривор гиёҳларга пул сарфлашнинг кераги йўқ. Ярим чой қошиқ туз бир стакан сувда эритилиб, томоқни ҳар икки соатда чайқаш керак. Лекин сирка қўшиб бўлмайди, у тиш эмалини зарарлайди.
🔹 Совуқ ичимликлар
Кўпчиликнинг маслаҳатларидан фарқли ўлароқ, совуқ ичимлик томоқ оғриғи ва яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради.
🔹 Муз
Агар совуқ ичимлик ичиш ёқмаса ёки қўрқув бўлса, суюқликни муз бўлаги билан алмаштириш мумкин.
@numauz
👩🏻⚕Саволлар учун: @Numa_Detox
Avertizări meteo de la Serviciul Hidrometeorologic de Stat
Last updated 4 months ago