Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 1 year, 8 months ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 1 year, 8 months ago
***Болам кийсин дея, елиб эрта кеч
Ўзи янги кўйлак киймаган онам!
Ҳаттокаи бир бурда нонни ҳам менсиз
Йийишликка кўзи қиймаган онам!
Салгина дард чексам бузулиб тинчи
Дардим кўпроқ уни қийнаган онам!
Бир замонлар менга аллалар айтиб
Энди шикоятлар тинглаган онам!
Мени суйганни жоним деб суйиб
Мени суймаганни суймаган онам!
Бағрин куйдирган аламлар доғи
Фақатгина ўтда куймаган онам!
Термулиб қизининг қош-у, кўзига
Қошига ўсмалар қўймаган онам!
Ёшлигида ўйнаб-кулсин болам деб
Ўзи ёшлигига тўймаган онам!***
Yoshi qirqdan oshsaxam "Yaxshi qiz " deb chaqirib qoʻying.
a labbay nima deysizlar opa-singillar zoʻr yozilganda sheʼr?
#АЁЛ **• Аёл...
• Мўъжиза...
• Ўзини четга олган сари диққат марказида бўлади...
• Беркингани сари қадри юксалади...
• Омонатдорлиги ортгани қадар унга ишонч ортиб боради...
• Солиҳа аёл подшох бошидаги тож кабидир... Тож тиллодан бўлсада оғирлиги билинмайди... Унга эга бўлган дунёга эгалик қилади...
• Аёл...
• Мўъжиза...
• Дунёнинг тақдири унинг зиммасига юклатилган...
• У тўғри тургани сайин дунё тўғри туради, у бузулса дунё бузулади...
• Аёл зардир, унинг асл қадрини фақат заргар тушунади...
©️ Маҳбубий**
#ЭЙ_ДЎСТ ***Мен Ёримдан айрилганим,
Неча замон бўлди, эй Дўст!
Кўзларимдан ёш қуюла,
Оби равон бўлди, эй Дўст!
Ҳали шуми ташлаб кетмоқ,
Сени севганни тарк этмоқ?!
Ҳаром бўлди емоқ-ичмоқ,
Ишим фиғон бўлди, эй Дўст!
Ошиқнинг дарди ечилмас,
Кўнгул Ёридан кечолмас,
Қаноти бор, лек учолмас,
Ҳолим ёмон бўлди, эй Дўст!
Маҳбубий ночор қочишга,
Баҳона йўқдир тўқишга,
Шошил жанозам ўқишга,
Сени севган ўлди, эй Дўст!*
©️ Маҳбубий
(Қул Ошиқдан ўзлаштирма)**
#ИЗЗАТ **• Агар қадаримда менга зарар ёзилган бўлса, ҳимояга чиққан дўстларим нима ҳам қила оларди?!
• Агар қадаримда менга зарар ёзилмаган бўлса, ҳужумга чиққан душманларим нима ҳам қила оларди?!
• Қадарга бўлган иймон инсонни кучли суянчиқ - Аллоҳга суянтиради!
• Роббига суянган инсонни йиқилишини кўраман деб хомтамаъ бўлма!
• Иймоний қувват тоғлардан кўра собитроқдир!
• Тоғлар нураб, ўрнидан силжиб кетиши мумкин, аммо иймоний қувват эгасини ҳақ йўлда собит тутади, силжитмайди!
• Қалам кўтарилган, сиёҳлар қуриган!
©️ Маҳбубий**
#ЛАТОИФ ***Америкининг Нью Йорк шахрида янги дўкон очилипди.
• Номи "Эрлар" дўкони экан.
Дўкон 6 қаватдан иборат, битта қаватга фақат бир маротаба киришингиз мумкин.
• Ҳар қаватга кўтарилганизда "эр" нарҳи ошаверади, ҳоҳлаган қаватингиздан эрни танлаб, сотиб олишингиз мумкин, аммо, пастги қаватга тушиб қайтадан "эр" танлай олмайсиз.
• Кунларнинг бирида, бир аёл ўзига эр танлаш учун ўша дўконга борипти ва бирин кетин қаватларга кўтарила бошлапти.
• Биринчи қаватни эшигида шундай ёзилган эди: бу эркаклар "ишлашади.";
• Иккинчи қаватни эшигида: бу эркакларни "иши бор ва улар болаларни яхши кўришади.";
• Учинчи қаватда: бу эркакларни "иши бор, болаларни яхши кўришади ва улар келишган эрлар" деб ёзилган эди.
• Аёл: "жуда яхши, аммо мен юқорироқ кўтарилишим керак" депти. (?мийя хотин)
• Тўртинчи қаватда: Уларни "иши бор, болаларни яхши кўришади, келишган, уй ишларига ёрдам берадиган эрлар" деб ёзилганди.;
Аёл: "ўзинг сабр бер, сабрим чидамаяпти," "лекин барибир давом этаман" депти.(аниқ ??)
• Бешинчи қаватда: "уларни иши бор, болаларни яхши кўришади, келишган, уй ишларига кўмаклашишади ва романтик эрлар" деб ёзилганди;
• Лекин у?: олтинчи қаватда қандайлари борлигига жуда қизиқди.
• Олтинчи қаватда: сиз бу ерга чиққан 31000456 - аёлсиз, бу ерда «эр» йўқ, бу қават "ҳеч нарсадан қониқмайдиган аёллар учун яратилган" деб, уни ташқарига улоқтиришипти!**?*?
#Самоларча_севдим_деган_жонимсиз
***Сиз менинг юракка оққан қонимсиз,
Қайга борай десам тўртта ёнимсиз.
Аллоҳдан тиланиб олган неъматим,
Самоларча севдим деган жонимсиз!
Балки сиз туйғулар учар осмоним,
Балки яхшимдирсиз, балки ёмоним,
Нималар бўлса ҳам азиз инсоним,
Самоларча севдим деган жонимсиз!
Кўрмасам кўзларим йўлга тўкилгай,
Уч кунлик ҳилолдек қаддим букилгай,
Қачон кўнглимизга таскин топилгай?
Самоларча севдим деган жонимсиз!
Бизни айро қилган йўллардан арзим,
Юракда мингларча синиғу, дарзим,
Сизга бир сўзим бор, омонат, қарзим,
Самоларча севдим деган жонимсиз!
Бир кун ёнингизга бормоқ аҳдимдир,
Ҳеч кимга қарамай кетмоқ шахтимдир,
Сизнинг жонингизда менинг бахтимдир,
Самоларча севдим деган жонимсиз!*
© Малика Тавфиқ**
Sensizlik huddi tish og‘rig‘i kabi
Barcha azoblar tunda boshlanadi...
❤️?/?
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 1 year, 8 months ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 1 year, 8 months ago