Нур

Description
Журналист Нурхон Элмирзаеванинг ижодий канали

https://www.facebook.com/profile.php?id=100028668784041
Advertising
Tags
We recommend to visit

🌐 https://ipapkorn.github.io
Stay connected with the latest iPapkorn Bots and News 🗞️

Bots: https://t.me/iPapkornBots/2

Last updated 5 months, 3 weeks ago

Breaking News | Observing world events unfold in the grand theater of our time.

Last updated 4 months ago

The only channel on Telegram officially run by Tucker Carlson's team at TCN.

7 months, 3 weeks ago
*Айбим - кўнглингни оғритолмаслигим ва бундан …

*Айбим - кўнглингни оғритолмаслигим ва бундан доим тийилишим. Сени ютуғинг эса шу камчилигимдан унумли фойдаланишингдир.

Кошки англасайдинг, демаганларимда демишларим кўплигини. Кошки ўқисайдинг кўзларимнинг хатини.

Нурхон Элмирзаева*t.me/nurxonelmirzayeva

7 months, 3 weeks ago

*Ёруғлик қалбдан бошланмаса қуёш ҳам ёритолмайди!

Нурхон Элмирзаева

? Нигорахон*t.me/nurxonelmirzayeva

7 months, 3 weeks ago
*Ёруғлик қалбдан бошланмаса қуёш ҳам ёритолмайди!

*Ёруғлик қалбдан бошланмаса қуёш ҳам ёритолмайди!

Қалбингизни тинчлантирингу умид чироғини ёқинг. Юзни ёритувчи аслида қалб нуридир.

Нурхон Элмирзаева*t.me/nurxonelmirzayeva

7 months, 3 weeks ago
7 months, 3 weeks ago

Бир неча йил олдин «Ўн йилга чўзилган оқлов ёхуд Нурилла Қаюмов бошидан ўтган ажаб савдолар» (https://telegra.ph/%D0%8En-jilga-ch%D1%9Ezilgan-o%D2%9Blov-yohud-Nurulla-%D2%9Aayumov-boshidan-kechgan-azhab-savdolar-hususida-08-03-2 *“XXI asr” газетаси, 2018 йил 5 апрель) номли мақолам чоп этилган эди. Унда туҳмат, яъни сохта айбловлар билан 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган, Президентимизнинг оқлов сиёсати туфайли роппа роса 10 йилдан сўнг оқланган Чироқчи тумани собиқ ҳокимининг бошидан ўтган воқеалар баён қилинган эди. Яқинда шу мақолам қўлимга тушиб қолиб, у киши билан бўлган суҳбат хотирамда қайта гавдаланди. «Ўн йилки Наврўзни байрам қилмадим, баҳорлар кўринмади кўзимга» деган эди ўшанда.
Ўша сўз мени қуйидагини битишга ундади. Зора, эркинлигимизни, фасллару байрамларимизни янада қадрласак.

«Ўн йилки Наврўзни қилмадим байрам»
(Нурулла Қаюмовга)

Ўн йилки, баҳорни кўрмади кўзим,
Ўн йилки, Наврўзни қилмадим байрам.
Ўн йил айтолмадим ҳақ деган сўзим,
Бўғзимни ханжардек тилиб ётса ҳам...

Бир ёнда ор-номус тутдилар аза,
Бир ёнда ёстиғим қучди-ку ёрим.
Мен-чи, адолатга ўқиб жаноза,
Кўмдим бир қабрга илинжим, борим.

Ўн йил зурриёдим эзилди ёмон,
Дада деёлмади тиззамга чиқиб.
Бир этак чўғ эди, бир этак арслон,
Бошлари эгилди менга қўшилиб.

Туҳмат - тошдан қаттиқ, оловдан ўтли,
Туну кун ёндирар жисму жонингни.
Кўзинг уйқу билмас, танинг ҳаловат,
Ямламай ютади ҳар бир онингни.

Панжара - қишу ёз бир хил табиат,
Баҳорлар китобда ёнадир ял-ял.
Нур кирмас хоналар зулумат, ғурбат,
Кутдим навбаҳорни бетоқат, бежол.

Кўриб ожизларнинг сомондек кучин,
Кулдим - тубанлиги ҳайвонларга хос.
Тариқдек нафсларин тўйдирмоқ учун
Дўзах оловидан ютдилар, бехос.

Тиз чўкиб, ёлвориб, қутқаргин, дея
Илтижо этишим кутганди ғаним.
Мен эса эгилиш нарида турсин
Кипригим найзасин ерга тутмадим.

Кулдим, кулавердим куну тундаям
Оғир деворлардан қайтдилар сасим.
Бироқ алам қилар экан жудаям -
Рақибинг бўлсалар қуён тўдаси!

Э воҳ, кўпга бормай қаҳқаҳаларим
Ўқ еган қуш каби ерга беланди.
Опамдан хат келди: «Оғир бўл иним
Чидолмай бечора онам қулади!..

Ҳаммадан суярдик сен укажонни,
Азим чинор эдинг бақувват, дуруст.
Сал ўтмай акам ҳам бердилар жонни,
Кичиги орттирди юракда хуруж.

Ўтинай бошингни эгмагин тўлиб,
Аждодинг, авлодинг, шаънлар-чун кўтар.
Сендек ноҳакликлар қурбони бўлиб
Зиндондан чиқмаган номлар-чун кўтар!..».

Кўзимдан сел бўлиб тошдику ёшим,
Ёш эмас, тирқираб қон оқди тандан.
Йигит йиғламайди олсалар бошин
Йиғлайди айрилса она, Ватандан!

Эркак йиғламайди айрилса - ёрдан,
Ўғилдан, барчаси ато ҳар чоғи.
Аммо чидолмайди сенинг дастингдан
Қуриса онанинг ҳаёт булоғи!

Эркакнинг қўлини мумкин бойламоқ,
Йўлини, тилини, кўзин, борини.
Туҳмат, бўҳтон ҳамда разолат, бироқ
Тўсолмас, уйғотар унинг орини.

Ўн йилки, баҳорни кўрмади кўзим,
Ўн йилки Наврўзни қилмадим байрам.
Ўн йил сўзлолмадим ўзимнинг сўзим,
Онамнинг қабрига босмадим қадам.

Ўн йилки, дилимда битта сўз такрор,
Ўн йилки, ҳаловат билмади оним.
Туҳматдан халос эт, ё Парвардигор,
Оқланай, сўнг майли ол менинг жоним.

Мени деб жон берган волидам, акам,
Руҳини шод этай, бажарай бурчим.
Авлодларим боши бўлмасин-чун хам,
Аллоҳим, ёрдам бер, кўрсатгин кучинг!

Шукрки, аршларга етди оҳларим,
Оқарди ўн йилки қорайган наҳор.
Олтин куз оёғин илар паллада
Менинг юрагимда гуллади баҳор!

Эй, сиз - ҳақиқатнинг кушандалари,
Хуфёна иш қилар бўҳтончи, бахил.
Энди тордир сизга сичқоннинг ини,
Асл юзингизни кўрар энди эл.

Энди умр бўйи зиндон сизники,
Энди кулгу эмас йиғи сўроқлар.
Қанчалар разилсиз, қанчалар жирканч,
Қанчалар ожизсиз қуёнюраклар!

Адолат шамшири синмагай ҳеч вақт
Кучин кўрсатади муносиб куни.
Онамнинг жон берар чоғидаги ва
Отамнинг дуоси асради мени.

Ўн йилки бўғзимда йиғлади бир сўз,
Ўн йилки ичимни ёритмади шам.
Энди менинг учун ҳар куним Наврўз,
Энди менинг учун ҳар куним байрам!

Ана, қуёш чиқди, чекинди мотам,
Энди нигоҳимни тикаман тоққа.
Умримдан биргина куним қолса ҳам
Сарфлайман адолат шамин ёқмоққа!

Нурхон Элмирзаева,
12 апрель, 2019 йил*t.me/nurxonelmirzayeva

Telegraph

Ўн йилга чўзилган оқлов ёхуд Нурулла Қаюмов бошидан кечган ажаб савдолар хусусида

     Оқлов – оқланмоқ, покланмоқ демак, ғараз ва чиркин мақсадларда елкангга қўйилган туҳмат тошларидан халос бўлиш, қонун тили билан айтганда, айбсизликнинг суд қарори билан исботланиши дегани!       Биргина жумладан иборат бу сўзнинг ортида нафақат бир…

*Бир неча йил олдин «Ўн йилга чўзилган оқлов ёхуд Нурилла Қаюмов бошидан ўтган ажаб савдолар» (*[*https://telegra.ph/%D0%8En-jilga-ch%D1%9Ezilgan-o%D2%9Blov-yohud-Nurulla-%D2%9Aayumov-boshidan-kechgan-azhab-savdolar-hususida-08-03-2*](https://telegra.ph/%D0%8En-jilga-ch%D1%9Ezilgan-o%D2%9Blov-yohud-Nurulla-%D2%9Aayumov-boshidan-kechgan-azhab-savdolar-hususida-08-03-2) *“XXI asr” газетаси, 2018 …
7 months, 3 weeks ago
***Наврўзнинг қадрини уни узоқ вақт нишонлай …

***Наврўзнинг қадрини уни узоқ вақт нишонлай олмаганлардан сўранг!

Нурулла Қаюмов:**
«Ўн йилки баҳорни кўрмади кўзим
Ўн йилки Наврўзни қилмадим байрам».

Мақолани батафсил қуйида ўқинг?*https://telegra.ph/%D0%8En-jilga-ch%D1%9Ezilgan-o%D2%9Blov-yohud-Nurulla-%D2%9Aayumov-boshidan-kechgan-azhab-savdolar-hususida-08-03-2t.me/nurxonelmirzayeva

7 months, 3 weeks ago
*Қалбингдек гўзал, муҳташам ва беғубор маскан …

*Қалбингдек гўзал, муҳташам ва беғубор маскан кўрмадим. Шу боисдан унга қарайвераман, қарайвераман.

Нурхон Элмирзаева*t.me/nurxonelmirzayeva

7 months, 4 weeks ago
7 months, 4 weeks ago
We recommend to visit

🌐 https://ipapkorn.github.io
Stay connected with the latest iPapkorn Bots and News 🗞️

Bots: https://t.me/iPapkornBots/2

Last updated 5 months, 3 weeks ago

Breaking News | Observing world events unfold in the grand theater of our time.

Last updated 4 months ago

The only channel on Telegram officially run by Tucker Carlson's team at TCN.