Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 Monat her
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 Monate, 2 Wochen her
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 Jahre, 6 Monate her
МАКТАБЛАРДА ДАРСЛАР АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИРеспублика махсус комиссиясининг 2022 йил 2 февралдаги қарорига асосан 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари анъанавий шаклда давом эттирилади.
Бунда, барча умумтаъли мактабларида ўқитувчи ва ўқувчилар ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатьий риоя этилган ҳолда антисептик воситалардан мунтазам фойдаланишлари талаб этилади.
Шунингдек, дарс машғулотлари амалдаги дарс жадвали асосида синф системасида ташкил этилади.
Мактаб маъмурияти вирус тарқалишини олдини олиш мақсадида, таълим жараёни иштирокчиларининг ниқоб тақиб юриши ҳамда ижтимоий масофани сақлашини қатьий назоратга олиши талаб этилади.
Шу билан биргаликда, умумтаълим мактабида касалланиш ҳолатлари кўпайган тақдирда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг хулосасига кўра бевосита ушбу мактабда анъанавий таълим жараёнини чеклаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга эканлигини эслатиб ўтамиз.
Азиз ота-оналар, қадрли устозлар!Сизу бизнинг мақсадимиз Учинчи Ренессанс маънавий пойдеворини барпо этиш экан унинг асосида ўқиб-ўрганишдан, ўз устида мунтазам ишлашдан чарчамайдиган авлодни тарбиялаш ётади.
Ҳар қандай янгилик негизига ўқиб-ўрганиш орқали етилади ва янги ғояларга замин ҳозирланади. Бунинг учун фарзандларимизда мутолаа маданиятини шакллантириш зарурати аёнлашади.
Тўғри, бутун дунё электронлашиб бормоқда. Ўрганишларимиз шуни кўрсатдики, бола компьютер ёки телефон орқали асосан сурат ва фильмларни томоша қилади. Булар табиий ва унинг қизиқишини биз ҳам инкор этмаймиз. Лекин болаларга дастлаб дарсликдан ташқари китобларни ҳам ўқишга тавсия қилишимиз зарур. Мутахассисларнинг маслаҳат беришларича, фарзандларга китобдан аввал газета ва журналлар мутолаасини ўргатган маъқул экан.
Албатта, газета ва журнал, китобга меҳр ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Газета-журнал мутолааси бу нафақат янги билимлар, балки юртимиздаги ўзгаришлар, дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини англашга, энг асосийси, ёшларни таҳлилга ўргатади.
Бунинг учун олдимизда турган вазифаларни белгилаб олишни лозим топдик. Аввало, муаллимнинг ўзи барчага ибрат бўлиб ўзи учун энг зарурий нашрларни ўқиб, янги дарс методикаларини ўрганиб, таҳлилий мақолалардан тегишли хулосалар чиқариб, ўз устида мунтазам ишлашни йўлга қўйиши зарур. Ўқитувчилар билим ва малакасини оширишида педагогик нашрларнинг ўрни алоҳидадир.
Ўзида шаклланган бу кўникмани муаллим ўқувчиларининг ота-оналарига “юқтириш”га ҳаракат қилиши ва ўз фарзандлари ёшига муносиб газета-журнал сотиб олиб беришларини тарғиб этиши, алалоқибат, оилалар даврасида мутолаа соатлари ташкил қилинишини йўлга қўйиши келгусида газетхон, китобхон инсонлар кўпайишини таъминлайди.
Мактабда педагог, уйда ота-она болани мутолаага чорласа, кўзлаган мақсадга осон эришиш мумкин. Унутмаслик керакки, болани мутолаа билан тарбияловчи устоз ёки ота-онларнинг ўзи ҳам албатта юксак тафаккур эгаси бўлиши зарур.
Болани мутолаага ўргатиш унинг дунёқараши кундан-кун кенгайиб боришини таъминлайди. Бу йўналишда уларга турли илмий ва бадиий адабиётлар билан биргаликда болалар нашрлари кўмакка келади. Мутолаа қилган ўсмир тарихни, бугунни ва келажакни яхши идрок этадиган буюк шахс бўлиб камол топади.
Миллатимиз келажаги, Ватанимиз эртаси - кенг тафаккурли ёшлар қўлида. Бугун мустақил фикр-мулоҳаза юритадиган, билимдон, зукко, баркамол авлод - эртага Ўзбекистонимиз тараққиётига ҳисса қўшувчи, уни дунёга танитувчи комил инсон бўлиб етишади. Бунинг учун, албатта, ўғил-қизларнинг билим олишига, дунёқарашини кенгайтиришга уларнинг кичик ёшиданоқ эътибор қаратиш лозим.
Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги “Маърифат”, “Учитель Узбекистана”, “Тонг юлдузи”, “Класс” газеталари, “Халқ таълими”, “Халқ таълими ахборотномаси”, “Бошланғич таълим”, “Тил ва адабиёт таълими”, “Ғунча”, “Гулхан” журналларига ўзи истаб обуна бўлаётган ўқитувчи ва ўқувчилар сони ҳам камайиб кетди.
Бугунги кун ўқитувчи ва ўқувчилари ўз хоҳиши билан газета сотиб олиши, маънавий оламини бойитиши, дунёқарашини кенгайтириши ўта муҳим масаладир. Зеро, нафақат мавжуд дарслик ҳамда қўлланмалар, балки газета ва журналлар орқали болаларга, болалар орқали эса уларнинг оиласидаги катталарга зиё тарқатиш ХАЛҚ ТАЪЛИМИ деган номга муносибдир.
Буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий айтганидек, “Муаллим ва муҳаррир – миллатнинг икки кўзидир”.
**Сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига устама ҳақ тўлаб берилади
2022 йил 1 февралдан бошлаб таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида С1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50% миқдорида устама** тўланади.
Ушбу устамаларни ўз вақтида тўлаб борилишини таъминлаш бўйича ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига вазирликнинг кўрсатмаси берилди.Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланишTelegram | Youtube | Facebook | Instagram
*⚡️ Чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси тинглаб тушуниш,ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини баҳолашни назарда тутувчи касбий синов шаклида ўтказилади"Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (34-сон, 19.01.2022)* қабул қилинди.
Батафсил: https://t.me/uztdi/3998
Telegram
Ta'lim inspeksiyasi | Rasmiy kanal
***⚡️*** Чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси тинглаб тушуниш,ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини баҳолашни назарда тутувчи касбий синов шаклида ўтказилади "Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат…
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!
O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz
•instagram.com/xushnudbek
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•x.com/xushnudbeck
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Last updated 1 Monat her
⚽️ Futbol muxlislari uchun yaratilgan Rasmiy kanal!
?Yangiliklar
⚽️Onlayn gollar
?Videolar
?Intervyular
?Anonslar
?TV dasturlar
?Reklama uchun:? @jaxon_rek
Last updated 4 Monate, 2 Wochen her
?? Madridistlar haqidagi tezkor, ishonchli yangiliklarni bizda kuzatib boring! ?
Barcha madridistlar shu yerda!
Murojaat uchun : @RUZALOQABOT
??Reklama : @RUZALOQABOT
Last updated 2 Jahre, 6 Monate her