?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago
? Саккизинчи ҳақ: енгиллик ва ортиқча такаллуфни тарк қилиш.
Киши дўстига оғир келадиган нарсани раво кўрмаслиги керак.
Бошқача қилиб айтганда, унга оғирлигини солмаслиги лозим. «Менинг оғиримни енгил қилсин», «мендан хабар олиб турсин», «ёрдамимга доим шай турсин» каби талабларни хаёлига ҳам келтирмагани яхши.
Мусулмон дўстига Аллоҳ учун муҳаббат қўяди, унинг дуосидан умидвор бўлади, уни кўришдан унс топади, унинг ҳақларини адо қилиш билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилади ва динига ёрдам олади.
? Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Дўстларнинг ёмони сени тангликка солгани, мудорога муҳтож қилгани ва узр айтишга мажбур қилганидир».
? Баъзи машойихлар демишлар:
«Ким дўстларидан улар ундан талаб қилмаган нарсани талаб қилса, уларга зулм қилган бўлади. Ким дўстларидан улар ундан талаб қилган нарсани талаб қилса, уларни заҳматга қўйган бўлади. Ким дўстларидан ҳеч нарса талаб қилмаса, уларга фазл кўрсатган бўлади».
? Жунайд раҳматуллоҳи алайҳи айтади:
«Икки киши Аллоҳ учун дўст бўлса-ю, улардан бири бошқасидан тортинса ёки уялса, албатта, иккисидан бирида иллат бўлади».
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг
? "РУҲИЙ ТАРБИЯ"
ХУЛҚЛАНИШ 3-жуз китобидан
•••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈••
•••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈••
✅Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!
*⬇️Каналмизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф ҳам қилинг?*?** *➡️*✅**http://t.me/AminovFarxod
[**Мусулмонлар бир-бирларида дуо сўраб туришлари керак.
Дўстнинг ўзи йўқлигида орқасидан қилинган дуо мақбул.
Орқадан қилинган дуога муваккал фаришта «омийн» деб туради.
Бировга ғойибдан яхши дуо қилувчининг ўзига ҳам у биродарига сўраган яхшиликчалик яхшилик етиши.](http://t.me/AminovFarxod)
?** Абу Дардо розияллоҳу анҳу:
«Мен ўзимнинг етмишта дўстимга саждамда номларини айтиб дуо қиламан», деган.
?Еттинчи ҳақ: дўстга вафодор бўлиш ва унга ихлос қилиш.
Дўстга вафодор бўлиш унинг муҳаббтида то ўлгунча собит туришдан, ўлимидан кейин унинг болалари ва дўстлари билан бирга бўлишдан иборатдир.
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёмат куни Аллоҳ таолонинг соясида бўладиган етти тоифа ҳақидаги ҳадисларида жумладан, шундай деганлар:
? Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«... Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, Аллоҳ учун жам бўлиб, Аллоҳ учун ажрашадиган икки киши...»
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Яъни, то ўлгунича деганлари.
«Ўлганидан кейин қилинган озгина вафодорлик тириклигидаги кўпидан яхшидир» дейишган.
? Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, қачон ўзларига бирор нарса келтирилса, «Буни Фулонага олиб бориб беринглар. У Хадийжанинг дугонаси эди. Буни Фулонага олиб бориб беринглар. У Хадижани суяр эди», дердилар».
Бухорий «Адаб ал-Муфрад» да ривоят қилган.
? Оиша онамиздан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига у зот менинг олдимдалигида бир канпир келди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Сен кимсан?» дедилар.
«Мен Жассома Музанияман», деди.
«Йўқ. Сен-Ҳассони Музаниясан! Сизлар қандоқсизлар? Ҳолингиз қандай? Биздан кейин нима қилдингиз?» дея кетдилар.
«Яхшимиз! Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули!» деди у.
У чиқиб кетганидан кейин:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бир кампирга бунчалик қилдингиз?» дедим.
«У Хадийжанинг вақтида ҳузуримизга келиб турар эди. Албатта, эски аҳдни гўзал тутиш иймондандир», дедилар».
Ҳоким ривоят қилган.
[**Дўстнинг барча қариндошлари, дўстлари ва унга боғлиқ кишиларнинг риоясини қилиш унга вафодорликнинг давомидир.
Дўстнинг динда йўл қўйган хатоларига рози бўлмаслик ҳам унга бўлган вафодорликдир.
Дўстнинг фироқига ҳасрат - надомат қилиш ҳам унга бўлган вафодандир.](http://t.me/AminovFarxod)
?** Ибн Уйяйна раҳматуллоҳи алайҳ:
«Ўттиз йил олдин фироқига учраган дўстларимнинг ҳасрати ҳали ҳам хаёлимдан кўтарилгани йўқ», деган.
Дўсти ҳақидаги чақимчиликка қулоқ солмаслик ҳам унга бўлган вафодорликдандир.
⚡️Бир одам донишманднинг олдига келиб:
«Дўстлигингга совчи бўлиб келдим», деди.
«Маҳрига уч нарсани сўрайман», деди.
«Улар нималар?» деди.
«Менинг ҳақимдаги чақимчиликка қулоқ солмайсан, менинг ишимга хилоф қилмайсан, менни кўр – кўрона тасдиқламайсан», деди.
Дўстининг душманига дўст бўлмаслик ҳам унга бўлган вафодорликдандир.
? Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ:
«Қачон дўстинг душманингга итоат қилса, иккиси сенга душманликда шерик бўлибди», деганлар.
? УЛФАТЧИЛИК ВА ДЎСТЛИК ҲУҚУҚЛАРИ
Давоми ?
?6. Билмаган нарсасини таълим беришинг.
?7. Керак бўлганда насиҳат қилиш туриш.
? Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин мўминнинг кўзгусидир. Мўмин мўминнинг биродаридир. Унинг зое бўлган нарсасини топиб беради ва уни ортидан беркитиб туради», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
? Термизийнинг лафзида:
«Албатта, сизнинг бирингиз ўз биродарининг кўзгусидир. Агар унда кирни кўрса артиб қўйсин», дедилар».
Албатта, насиҳат қилиш бошқаларнинг олдида эмас, ёлғиз ҳолда амалга оширилади. Аслида бировга унинг айбларини айтиб, йўл кўрсатиб насиҳат қилиш яккама-якка бўлади. Бу ишни бошқанинг олдида қилиш насиҳат эмас, дўқ–пўписа бўлади.
? Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ:
«Ким ўз дўстига махфий ваъз қилса, унга насиҳат қилган ва уни зийнатлаган бўлади. Ким ўз дўстига ошкора ваъз қилса, уни шарманда қилган ва айблаган бўлади», деганлар.
? Мусаъир раҳматуллоҳи алайҳга:
«Сенга айбларинг ҳақида хабар берган одамни яхши кўрасанми?» дейилди.
«Агар у билан ўзим ёлғиз бўлсак, ҳа. Агар одамлар орасида бўлса, йўқ», деди.
Аллоҳ таоло ҳам қиёмат куни банданинг айбларини унинг ўзига алоҳида айтади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ қиёмат куни бандани Ўзига яқинлаштиради. Ҳаттоки елкасини унинг устига қўяди ва унга, бу гуноҳни биласанми, бу гуноҳни биласанми, деб гуноҳларини санайди. У, ҳа, Роббим», дейди. Токи уни гуноҳларига иқрор қилидириб бўлганидан сўнгра унга, ана ўшаларни у дунёда сатр қилдим, бугун эса, сени мағфират қиламан, дейди», деганлар.
?Бешинчи ҳақ: Дўстнинг қоқилиш ва тойилишларини афв қилиш.
Одатда дўстнинг хатоси динда ёки сенинг ҳақингда бўлади. Унинг хатоси динда бўлса, лутф билан насиҳат қилиш керак бўлади. У насиҳатни қабул қилиб, ўзини ўнглаб олса айни мурод. Аммо насиҳатни қабул қилмасачи?
? Абу Дардо розияллоҳу анҳу:
«Қачон дўстинг ўзгариб, аввалгидан бошқача бўлиб қолса, уни ўша сабабдан тарк қилма. Чунки дўстнинг бир эгри, бир тўғри бўлиши бор», деганлар.
? Иброҳим Нахаъий раҳматуллоҳи алайҳ:
«Дўстинг гуноҳ иш қилгани учун ундан алоқани узма, бугун гуноҳ қилса, эртаган уни тарк қилиш бор», деган.
Бу ҳолат унинг ўзини ўнглаб, тўғри йўлга тушиб кетишидан умид узулгунча давом этади. Умид узилганда эса, у билан алоқани кесишга тўғри келади.
? Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу:
«Қачон дўстинг ўз ҳолидан тескарига ағдарилиб қолса, уни нима учун яхши кўрган бўлсанг, шунинг учун ёмон кўр», деганлар.
Дўстнинг хатоси ва қоқилиши сенинг ҳақингда бўлса, афв этиш, сабр қилиш ва яхшиликка йўйиш керак бўлади.
? Аҳнаф ибн Қайс раҳматуллоҳи алайҳ:
«Уч нарсага сабр қилиш дўстнинг ҳақидандир: Ғазабдаги зулмга, хуши учгандаги зулмга, қоқилгандаги зулмга», деган.
? Абу Сулаймон Дороний Аҳмад ибн Абул Ҳаворийга:
«Бу замонда биров билан дўст бўлсанг, уни ундаги сен ёқтирмаган нарса сабабидан койимагин. Тағин, ўшанинг жавобига аввалигисидан ҳам ёмонроқ нарсага дучор бўлиб қолмагин», деган.
?Олтинчи ҳақ: Дўстнинг ҳақига дуо қилиш.
? Сафвон ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Шомга бордим. Абу Дардонинг манзилига бориб уни топмадим. Умму Дардони топдим. У менга:
«Бу сана ҳаж қилмоқчимисан?» деди.
«Ҳа», дедим.
«Бизга яхшилик сўраб дуо қил. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мусулмонинг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мастажобдир. Унинг бошида бир муваккал фаришта туради. У ўз биродарига ҳар сафар яхшилик тилаб дуо қилганда муваккал фаришта «Омийн! Сенга ҳам ўшандоқ бўлсин!» дейди» дер эдилар», деди.
Бозорга чиқиб Абу Дардони топдим у ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан худди шу гапни нақл қилди».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган.
*?НАМОЗ ВАҚТЛАРИ*
Ҳижрий 1445-йил 23 - жумодул аввал ой
2023 ЙИЛ 7 - ДЕКАБРЬ ПАЙШАНБА
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
МУБОРАК ТУМАНИ УЧУН.
?⏰ [БОМДОД - 07:00
?⏰ ПЕШИН - 13:00
?⏰ АСР - 15:40
?⏰ ШОМ - 17:20
?⏰ ХУФТОН - 18:50](http://t.me/AminovFarxod)
•••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈••
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси 103-оят.)
••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈•
•••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈••
✅Албатта яқинларингизга хам юборинг!
*⬇️Каналмизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф ҳам қилинг?*?** *➡️*✅**http://t.me/AminovFarxod
? **ҚАЛБ ТАҲОРАТИ ЁХУД КУНДАЛИК ЗИКРЛАР
“Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодир”**
? Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодир”, деб ўн марта айтса, Исмоил зурриётидан тўрт кишини озод қилгандек бўлади, дедилар.
Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.
Маъноси: "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир".
? Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким: “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодир”, деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетиши мумкин, дедилар.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
•••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈••
•••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈••
✅Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!
⬇️Каналмизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф ҳам қилинг?*?*** *➡️*✅**http://t.me/AminovFarxod
*?НАМОЗ ВАҚТЛАРИ*
Ҳижрий 1445-йил 23 - жумодул аввал ой
2023 ЙИЛ 7 - ДЕКАБРЬ ПАЙШАНБА
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
МУБОРАК ТУМАНИ УЧУН.
?⏰ [БОМДОД - 06:55
?⏰ ПЕШИН - 13:00
?⏰ АСР - 15:40
?⏰ ШОМ - 17:20
?⏰ ХУФТОН - 18:50](http://t.me/AminovFarxod)
•••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈••
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси 103-оят.)
••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈•
•••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈••
✅Албатта яқинларингизга хам юборинг!
*⬇️Каналмизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф ҳам қилинг?*?** *➡️*✅**http://t.me/AminovFarxod
*?НАМОЗ ВАҚТЛАРИ*
Ҳижрий 1445-йил 16 - жумодул аввал ой
2023 ЙИЛ 30 - НОЯБРЬ ПАЙШАНБА
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
МУБОРАК ТУМАНИ УЧУН.
?⏰ [БОМДОД - 06:50
?⏰ ПЕШИН - 13:00
?⏰ АСР - 15:40
?⏰ ШОМ - 17:25
?⏰ ХУФТОН - 18:55](http://t.me/AminovFarxod)
•••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈••
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси 103-оят.)
••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈•
•••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈••
✅Албатта яқинларингизга хам юборинг!
*⬇️Каналмизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф ҳам қилинг?*?** *➡️*✅**http://t.me/AminovFarxod
? Авваллари момоларимиз ризқ-рўз топиш учун жўнаб кетаётган эрларига:
«Ҳаром касб қилманг. Аллоҳдан қўрқинг. Биз очлик-ночорликка чидаймиз, лекин дўзахнинг азобига чидай олаймиз», дер эканлар.
? 3. Эрга ихлос билан хизмат қилиш ҳам аёлларнинг юксак одобларидан биридир.
? Улуғ имомлардан бири Жаъфари Содиқ:
«Бир солиҳа аёл ўз эрига етти кун хизмат қилса, Аллоҳ унинг қаршисидаги дўзахнинг етти эшигини ёпади ва жаннатнинг саккиз эшигини очади», деган эдилар.
? 4. Хотин оилада чиройли амалларга одатланмоғи лозим. Қуръон ўқиш, китоблар билан танишиб туриш, ахборотлардан хабардор бўлиш, ҳақиқатни ҳимоя қилиш шу жумладандир. Чунки оқила ва маърифатли аёл ҳамиша эъзозда, эътиборда бўлади.
? 5. Уйнинг содда, саранжом-саришта бўлиши ҳам асосан хотин кишига боғлиқ.
Уйнинг зийнати, нақш-нигори аёлларда эмас, балки саришталигу, тотувлик ва меҳр-муҳаббатда эканлигини ҳеч қачон унутмаслик керак.
? 6. Хотин киши ўз эрининг виждонига айланиб, уни гуноҳ, ёмон ишлардан қайтаргани, савоб-яхши ишларга ундаб турганлиги маъқул.
Бундай хотинлар Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин банда Аллоҳга бўлган иймондан сўнг эришган энг яхши нарса солиҳа хотин бўлиб, унга қараса хурсанд қилади ва Аллоҳнинг амрини бажаришда ёрдам беради», деб мақтаган аёллар қаторига киради.
? 7. У ўз эрига енгил пайтида ҳам, оғир пайтида ҳам яқин киши, дардкаш, маслаҳатчи бўлади. Уни сабр-чидамга даъват қилади, тушкун кунларида кўнглини чўктирмай доимо олдинга интилишга ундайди.
? 8. Аёл ўз эрининг яқин ёрдамчиси, ишончли кишиси бўлиб, ҳамма нарсаларни тартибга солиб туради.
Унинг қилмоқчи бўлган ишларига ҳурмат билан қараб, ваъда ва учрашувларини ўз вақтида ўтказишга ёрдам бериб турса, бу ҳолат доимо эрни уйга боғлайди. Чунки у бу ерда роҳат-фароғат топади, ҳузур кўради.
? 9. Аёл эр ҳузурида ширинсухан, хушмуомала бўлиш билан бирга тоза, чиройли кийинган, зийнатланган ҳолда бўлиш керак. Чунки бу нарса эр қалбига хурсандчилик, руҳига сокинлик киритади, қалбига қувонч бағишлайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг
? "РУҲИЙ ТАРБИЯ"
ХУЛҚЛАНИШ 3-жуз китобидан
•••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈••
•••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈••
✅Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!
*⬇️Каналмизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф ҳам қилинг?*?** *➡️*✅**http://t.me/AminovFarxod
Ҳадларида турмай, эрларига қарши бош кўтариб, беодоблик, итоатсизлик қиладилар.
❓Шундай ҳолларда нима қилиш керак? деган саволга ушбу биз ўрганаётган ояти карима жавобдир:
«Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг».
Демак, ундай беодоб, ҳаддида турмаган аёлларга таъсир кўрсатиш аста-секин олиб борилади ва даражама-даража чора кўриш йўлга қўйилади.
Итоатсизлик аломатлари кўриниб, эрни беҳурмат қила бошлаганида унга ваъз-насиҳат қилинади. Эр унга итоатсизлик яхши эмаслиги, ҳар ким ўз ҳаддини билгани яхшилиги, бир-бирларини тушуниб яшашлари лозимлигини оҳиста айтиб, тушунтиришга ҳаракат қилинади. Аёлга унинг хатоларини баён қилиб, уларни тузатиш йўлларини кўрсатади. Ушбу ваъз-насийҳат самара бериб, аёл ўзини ўнглаб олиб, муносабатлар изга тушиб кетса айни муддао. Агар ваъз-насиҳат фойда бермаса, хотиннинг итоатсизлиги, беодоблиги, эрига қарши бош кўтариши яна давом этаверса, иккинчи босқичдаги чора кўрилади.
Иккинчи босқичдаги чора эса, ётоқларда ҳижрон қилиш, бирга ётмай қўйишдан иборатдир. Албатта, ҳижрон ваъз-насиҳатдан кўра анча таъсирли чорадир. Чунки, бу масалада аёллар ўта ҳассос бўладилар. Эрларининг улар билан бирга ётмай, гаплашмай қўйгани, эътиборсизлик қилаётганини кўзларини каттароқ очишга мажбур этади. Бу чора инсофини йўқотмаган, ўзини таниган аёлларни дарҳол кўзларини очади ва хатоларини тузатишга ёрдам беради.
Агар иккинчи босқичдаги чора ҳам фойда бермаса, аёл инсофини буткул йўқотиб, итоатсизлик, исён ва эрни беҳурмат қилишда давом этаверса, яхшиликни қадрига етмаган шахс эканлиги маълум бўлади. Энди, унга нисбатан йўлга солишнинг учинчи ва энг таъсирли чорани қўллашга мажбур бўлинади. Бундоқ аёлни уришга тўғри келади.
Аммо, уриш деганда, қаттиқ калтаклаш, аъзоларини синдириш, жароҳатлаш, баданда из қолдириш даражасида бўлмайди. Ушбу ояти каримадаги хотинни уришга берилган изн фақат сиёсат учун, ўзини билмаган аёлларга таъсир ўтказиш учун, холос.
Уламоларимиз, бу оятдаги уришни, мисвок билан ёки кўрсаткич бармоқ билан туртиш, деб таъвийл қилганлар. Кўпчилик эса, берилган ушбу изндан фойдалангандан кўра, фойдаланмаган яхшироқ, деганлар.
Аёл кишининг аччиғи тез чиқадиган, таъсирчан, шошқалоқ бўлиши табиийдир. Сал нарсага эрига нисбатан итоатсизлик, беодоблик қилиб қўйиши ғариб эмас. Аммо, хотин хатодан кейин ўзига келиб, итоатга қайтса, эрга қарши бош кўтаришни йиғиштирса, уларга қарши чора кўришга ҳожат қолмайди. Шунинг учун ҳам ояти каримада:
«Агар итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманг», дейилмоқда.
Бу нарса оилани мустаҳкамлашга омил бўладиган ишдир. Бир-бирига нисбатан кечиримли бўлиш доимо яхшилик омилидир. Агар кимки бу кўрсатмаларга юрмаса, ўзидан кўраверади. Чунки,
«Албатта, Аллоҳ Олийдир, Улуғдир».
? 8. Шофеъий, Моликий мазҳабларида ҳайз, нифос ва жунубликдан кейин ғусл қилиш ҳақи ҳам эрнинг хотиндаги ҳақларидандир.
? 9. Эр маҳри муъажжални адо қилган бўлса, хотинини ўзи билан сафарга олиб кетиш ҳақига эга.
Яъни, аввал беришга келишилган маҳрни хотинга бериш билан эрнинг уни ўзи билан сафарга олиб кетиш ҳақи ҳам собит бўлади.
? Шу билан бирга, аёлнинг эрига нисбатан риоя қиладиган одоблари ҳам бор.
? Умму Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир хотин ўлсаю, эри ундан рози бўлса, у жаннатга киради», дедилар».
Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.
?НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Ҳижрий 1445-йил 7 - жумодул аввал ой
2023 ЙИЛ 21 - НОЯБРЬ СЕШАНБА
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
МУБОРАК ТУМАНИ УЧУН.
?⏰ [БОМДОД - 06:45
?⏰ ПЕШИН - 13:00
?⏰ АСР - 15:40
?⏰ ШОМ - 17:25
?⏰ ХУФТОН - 18:55](http://t.me/AminovFarxod)
•••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈••
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси 103-оят.)
••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈•
•••┈•┈•┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•┈•┈••
✅Албатта яқинларингизга хам юборинг!
*⬇️Каналмизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф ҳам қилинг?*?** *➡️*✅**http://t.me/AminovFarxod
?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago