🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 day, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 2 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
Расули Акрамнинг марҳаматлари
Бир куни Расули Акрам алайҳиссолату вассалом саҳобалар билан масжидда ўтирган эдилар, бир бадавий кириб келиб, масжиднинг бир четига бориб, бавл қилди. Саҳобалар дарғазаб бўлиб, «Ҳой, ундай қилма!» деб, уни тўхтатмоқчи бўлишди.
Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тегманглар, охиригача тамомлаб олсин», дедилар. Сўнг: «Бир челак сув қуйиб, у ерни тозаланглар», деб буюрдилар. У зот айтганларидек қилинди. Сўнг Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўша бадавийни ёнларига чақириб, қилган иши хато эканини меҳрибонлик билан тушунтирдилар. Бу насиҳатдан сўнг бадавий бориб, таҳорат қилиб келди. Сўнг намоз ўқиди-да, кейин қўлларини очиб, «Аллоҳим, менга ва Муҳаммадга раҳм қилгин, иккимиздан бошқа ҳеч кимга раҳм қилмагин!» деб дуо қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони эшитиб, табассум қилдилар. Сўнг «Эй Фалончи, Аллоҳнинг раҳматини торайтириб қўйдинг-ку!» дедилар.
Нақадар чексиз мархамат, чексиз шафқат! Пайғамбаримиз алайҳиссаломда ана шундай гўзалликлар, афзалликлар бор эди. Хозир, биз уларни ҳаётимизга татбиқ қилмаймизми?
Дейлик, ўғлимиз ёки қизимиз уйдаги бирор қимматбаҳо ашёни қўлидан тушириб юборса, ўша матох синса, уларга айтадиган биринчи гапимиз нима бўлади? Пайғамбаримиз алайхиссаломдек бағримизга босамизми ёки бақириб, қарғаб, дуоибад қиламизми?
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!Telegram | Instagram | YouTube
Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъуд Уқба ибн Муайтнинг қўйларини боқиб юрганларида икки азиз меҳмон – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамда Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан учрашиб қоладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ёнига келиб, салом бердилар. Кейин ўртада шундай суҳбат бўлди:
–Соғин қўйинг борми?
–Бор.
–Ичсак бўладими?
— Йўқ. Қўйларнинг эгаси мен эмасман, ўзимники бўлмаган нарсани бера олмайман.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу жавобдан мамнун бўлиб, шундай дедилар:
–Қисир қўйинг борми?
–Бор.
–Яхши. Ўша қисир қўйингни соғсам майлими?
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ичларида «Қисир қўйни соғишдан нима фойда экан?»– дедилар-да, рози бўлдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам чўкка тушиб, ниманидир ўқиган эдилар, қисир қўйга сут келиб, уни соға бошладилар.
Манзарани кузатиб турган Абдуллоҳ ибн Масъуд:
–Менга нима ўқиганингизни айта оласизми? – дедилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен ҳимматли йигит экансан!»– деб, иймонга келиши учун унга баъзи нарсаларни ўргатдилар.
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!Telegram | Instagram | YouTube
Қарз ва қарздорлик ҳақида
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир киши қарз олса ва олган қарзига вафо қилмасликка қарор қилган бўлса, Аллоҳга ўғри ҳолда йўлиқади»,– дедилар.
Имом Табароний ривояти.
Изоҳ: Бошқа ривоятда: «...Қайси бир киши қарз олса ва асл мақсади олган қарзини бермаслик бўлса, ҳийла ишлатиб ҳатто унинг молини олса-да, шу ҳолда вафот топса ва унга олган қарзини адо қилмаган бўлса, Аллоҳга ўғри ҳолда йўлиқади, дейилган».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким одамларнинг молларини (қарзга) олиб, уни қайтаришни ният қилса, Аллоҳ уни адо этишда ёрдам қилади. Ким йўқ қилишни ният қилиб олса, Аллоҳ уни йўқ қилади”,– дедилар.
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!Telegram | Instagram | YouTube
#Хатми_Қуръон
Бақара сураси 25-29-оятлар.
Қори: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев
Youtube да кўриш учун:https://youtu.be/d2sdP2BlXf0
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!Telegram | Instagram | YouTube
صلى الإمام أبو حنيفة رحمه الله ؛ صلاة العشاء يومًا خلف مؤذن المسجد ، فقرأ المؤذن سورة الزلزلة .
فلما قُضِيَتِ الصلاة ، وخرج الناسُ من المسجد ،
لم يبق غير الإمام أبي حنيفة والمؤذن ..
يقول المؤذن : فنظرت لأبي حنيفة وهو جالس يتفكر ويتنفس ، فقلت في نفسي : أقوم ، حتى لا ينشغل قلبه بي .. فخرجتُ من المسجد ، وتركت القنديل (مصباح ذو فتيل) ؛ وليس فيه إلا زيت قليل .. ثم جئت وقد طلع الفجر ..
وهو لا يزال في مجلسه يقول : يا من يجزي بمثقال ذرةٍ خيرٍ خيرًا ؛ ويا من يجزي بمثقال ذرةٍ شرٍّ شرًّا ؛ أَجِر النعمانَ عبدَكَ من النار ، وأدخله في سعة رحمتك .
قال المؤذن : فدخلت فإذا القنديل ما زال يُزهِر .
فقال الإمام أبو حنيفة : تريد أن تأخذ القنديل ؟ - وهو يظن أنه لا يزال في وقت العشاء - .
فقلت: لقد طلع الفجر يا إمام !
فقال أبو حنيفة : اكتم عني ما رأيت .
وركع ركعتين ، وجلس ليصلي الفجر معنا بوضوء العشاء .. ولم أتحدث بالقصة لأحد حتى مات الإمام .
هذا حالهم فكيف بحالنا !؟
منقول
المصادر :
تاريخ بغداد : (٣٥٥/١٣)
الوافي بالوفيات : (٩١/٢٧)
Улуғлар ҳаётидан
Муаззин яширган воқеа
Бир куни имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ хуфтон намозини масжид муаззинининг ортида ўқидилар. Муаззин намозда “Залзала” сурасини ўқиди. Намоз адо этилди ва одамлар масжиддан чиқиб кетишди. Масжидда Абу Ҳанифа ва муаззиндан бошқа ҳеч ким қолмади.
Муаззин ҳикоя қилади: “Абу Ҳанифага қарасам, у нафас олар, тафаккур қилиб, ўй сурганча ўтирардилар. Ўзимга: “Қалблари менга чалғимасин, туриб кетаман”,– дедим. Масжиддан чиқдим ва қандил(пиликли мойчироқ)ни қолдирдим. Унда ҳам мойи камгина қолганди... Кетдим ва тонг отаётган вақтда, фажрда қайтиб келдим.
У зот ўша ўтирган ҳолида эди ва: “Эй зарра мисқолича яхшиликка ажр мукофот берадиган Зот! Эй зарра мисқолича ёмонликка жазо берадиган Зот! Банданг Нўъмонга дўзахдан паноҳ бер! Уни раҳматинг ва марҳаматинг, кенглигингга кирит!”– деб дуо қиларди.
Муаззин яна айтади: “Кирганимда қандил ҳали ёниб турарди. Имом Абу Ҳанифа унга қараб: “Қандилни олишни истайсанми?”, – дедилар. У зот ҳали хуфтонни вақти чиқмади деб ўйлаётган эдилар.
Мен: “Эй имом, тонг отди”,– дедим. Шунда Абу Ҳанифа: “Менда кўрганингни яширгин”,– деди.
Сўнгра туриб икки ракат намоз ўқиди. Кейин эса хуфтоннинг таҳорати билан биз билан бирга бомдодни ўқиш учун ўтирди... Ушбу воқеани имом вафот этгунларига қадар ҳеч кимга айтмадим”.
Бу уларнинг ҳаётлари, ҳоллари эди... Бизники қандай?
Манба: “Тарихи Бағдод” асари, (13/355)
“Ал вафий бил-вафаёт” асари, (27/91)
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!Telegram | Instagram | YouTube
Во Умаро!!!
Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.
- Сизни нима йиғлатди,–деб амирул-мӯъминийн сўрадилар.
Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мӯмининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман",– дея жавоб қилди.
Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми",– дедилар.
Хазинабон: "Нега, ё амирал-мӯъминийн", –деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.
Шунда хазинабон: "Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор", –деди.
Умар: "У қандай шарт экан?"– дедилар. Хазинабон: "Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг",– деди.
Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди?", –деб сўрашди.
Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради". Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон",– дея жавоб қилишди.
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!Telegram | Instagram | YouTube
ИНСОНЛАРГА МУОМАЛА
Иззат-икром, ҳадя ва тортиқ масалаларида одамларга олди-сотди, фойда-зарар миқёси билан муомала қилманг. Балки уларга олийжаноб муносабатда бўлинг. Биров сизга бермаса, сиз унга беринг, биров сизга бахиллик қилса, сиз унга фазл қилаверинг. Шунда улкан манфаат ва савобга эришасиз, гўзал мақтов қозонасиз, руҳан тетик, жисмонан соғлом ҳамда душман ёмонлигидан омонликда бўласиз.
✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ
📖 "Қалб тубидан" китоби
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!Telegram | Instagram | YouTube
Раҳбарлик масъулияти
Абу Марям ал-Аздий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу киши Муовия розияллоҳу анҳуга: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Кимни Аллоҳ мусулмонлар бирор ишида бошлиқ қилсаю, у бошлиқ ўзи билан мусулмонлар орасига тўсиқ қўйса, шу туфайли мусулмонлар ўз ҳожатлари, эҳтиёжлари ва камбағалликларини айта олишмаса, Аллоҳ ҳам Қиёмат куни ўша бошлиқнинг ҳожатини ва арз-додини тингламайди», деганларини эшитдим»,– деб айтди. Муовия бу ҳадисни эшитганларидан кейин одамларнинг ҳожатларини чиқарадиган бўлдилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлариBayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!Telegram | Instagram | YouTube
Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда: «Айт»,– дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт»,– дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», –дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» –дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...
«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади»,– дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривоятиBayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!Telegram | Instagram | YouTube
Аллоҳ учун интиқом олардилар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки иш орасида ихтиёр берилса, модомики гуноҳ бўлмаса, осонроғини танлаганлар. Агар гуноҳ бўлса, одамларнинг бундан энг узоғи бўлар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун бирор нарсада ҳеч интиқом олмаганлар, фақат Аллоҳнинг тақиқлари оёқости қилинсагина, ўша нарса туфайли Аллоҳ учун интиқом олардилар».
Муттафақун алайҳ.
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!Telegram | Instagram | YouTube
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 day, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 2 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago