🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT*🔥*🔥*🔥*🔥*🔥*🔥*🔥*🔥*🔥*🔥*🔔*TOʻGʻRI OVQATLANISH*🔔*ISHTAXANI TABIY BLOKLASH*🔔*TANANGIZ OSILMASDAN*🔔*SOGʻLOM OZISH MARAFONI*🔔*ENG ARZON NARXLAR*🔔*ENG SIFATLI OZISH*❄️*❄️*❄️*❄️*❄️*❄️*❄️*❄️*❄️ 1️⃣OY 50 MING
2️⃣OY 100 MING
3️⃣OY 150 MING**⭐️*⭐️*⭐️*⭐️*⭐️*⭐️*⭐️*⭐️*⭐️ *OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT*❤️*❤️*❤️*❤️*❤️*❤️*❤️*❤️*❤️ *https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG TEZ ULANVOLING OCHIRILADI*🔥*🔥*🔥*🔥*🔥*🔥*🔥*🔥*🔥*🔥****
**Уят бўлади...
"Инсон қаригани билан, унинг қалби ёш бўлиб қолаверади. Шундай экан, уни қари деб одамгарчиликдан чиқариб қўйиш асло адолатдан эмас". "Қароқчи чоллар" фильмидан.
Ниҳоят, пенсияга ҳам чиқдим. Ҳали ғайратим юқори, гурсуллатиб ишлайвераман, деб ўйладим.
- Пенсияни олиб қарилик гаштини сурмайсизми? Ёшларга ҳам йўл беринг-да. Энди ишлайверсангиз уят бўлади, - дейишди.
Саломатликни сақлаш керак. Эрталаб кўчада югура бошладим.
- Ҳай-ҳай, бас қилинг-е, бу нимаси? Енгил кийимда хотинларнинг кўз ўнгида чопқиллашга бало борми? Жинни бўлиб қолибди, деб ўйлашади. Югурманг, уят бўлади, - дейишди. Йўл четида қўйларни ўтлатаётган эдим.
- Қўй боққани сиздан бошқаси йўқми? Бу катта одамга уят бўлади.
Ниҳоят, орзуларим ушаладиган бўлди. Чет эл саёҳатига тайёргарлик кўра бошладим. - -Уйда невараларни ўйнатиб ўтирмайсизми? Саёҳатни ёшларга қўйиб беринг. Сизга уят бўлади.
Маҳаллада ҳашар бошланди. Бел боғлаб ишга киришдим.
- Тўхтанг, керак эмас. Ёшлар туриб сиз кетмон ушласангиз, уят бўлади.
Тўйда менга сўз бериб қолишди. Ҳазил шеърлар, латифалар айтишни бошладим. Шу онда ортимдан узуқ-юлуқ бир гапни эшитиб қолдим:
- Шу ёшда майнавозчилик қилганини кўрмайсизми? Уят деган нарса йўқ.
Таъзияга бориб қолдик. Бир йигитнинг ошнасига айтаётган гапи диққатимни тортди:
- Бояқиш ўттизга кирмай ўлиб кетди. Мана бу чоллар эса уялмай яшаб юришибди.
Ана шунақа гаплар.
Музаффар Исмоилов.**@usanboyeva
**Бас! Дунё ва дунё ҳаётидан баҳслашиб, уни ёмонламанг! Агар қалбингизда дунё севгиси бўлмасайди, уни ёдга олмасдингиз. Зеро, ким бир нарсани севса, ўшани кўп зикр этади.
Робиъа ал-Адавийя.**@usanboyeva
#қаро_кўзим ***10-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
- Унда эҳтиёт бўлинг, - Гулининг юрагига ғулғула солиб, хавотир билан гапира бошлади Нигора. - Яна боши очиқ экан. Али Мансуров келишган йигит. Тағин пули ҳам бор. Хуллас, эҳтиёт бўлинг.
Унинг гапларидан Гули мунғайиб қолди.
💞 💞 💞
Жубляж студиясига келган Али “Ромео ва Жулетта” фильмида Ромеога овоз бераётганди. Жулеттага астриса Ситора овоз бермоқда.
- Ўйлайсанми, биз яна ҳам кўришармиз деб, - овоз берди Ситора.
- Шакким йўқдир. Яқин кунда сен билан боҳам, - деди Али.
- Али, сен Жулеттага тасалли беряпсан, - эътироз билдирди дубляж режиссёри. - Тасалли бераётгандек айт.
-Шакким йўқдир. Яқин кунда сен билан боҳам.
Ширин-ширин сўзлашармиз бу аламлардан, - тасалли бергандек деди Али. Улар шу тарзда фильмни овозлаштиришди.
- Ёзилди! Ажойиб! – деди ниҳоят режиссёр.
- Раҳмат! – Али хурсанд бўлиб кетди. - Ситора кетасизми?
- Фильмни тугатсак бўларди, бугун, - норози бўлди Ситора.
- Жулетта бўлиш ёқиб қолдими, дейман? Студия вақти тугади.
- Мазза қиляпман, Жулеттага овоз бериб, - деди ноз билан Ситора: - Сизни Жулеттангиз бор-да, қизиғи йўқ, тўғрими?
Али кулб юборди.
- Сиз ҳали Ромео топмадингизми?
- Сиздек Ромео йўқда!
Ситора яна Алига ишва билан қаради. Али ҳам унга жилмайиб қўйди.
💞 💞 💞
Зулмат маликаси каби сиё туннинг бағрида Гули бир ўзи ўтирарди. Олдида гамбургер ва сок. Гамбургер бир бор тишланган. Шу ҳолича Гулининг хаёллар оғушидан чиқишига илҳақ. Гулининг эса ишхонадаги фаррош билан учрашуви кўз олдидан кетмаяпти. Қулоғига остида ўзининг “Мен эмас, мен қилмадим, мен эмасдим!” деган ваҳимали овози жаранглагандек бўлди. Гули хаёлот таъсирида ўзига ўзи пичирлади:
- У бу ерда нима қилиб юрибди? Яна ниманидир бошламоқчими? У ҳақда ишхонадагиларни огоҳлантирсаммикан? Йўқ, ундай ҳам қила олмайман...
💞 💞 💞
Шаҳарнинг серқатнов кўчаси четида Давроннинг патрул машинаси турибди. Машина ичида қизи Самира китоб ўқиб ухлаб қолган. Даврон бўлса ҳамкасби билан ўтаётган машиналарни тўхтатиб текширяпти. Даврон битта матизни тўхтатди. Матизнинг орқа ўриндиғида актриса Ситора бор.
Давоми бор
Ёндирмачоқ бу – илҳом Босинг!***
#қаро_кўзим ***9-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
- Ижарага уймас, яхши почча топинг менга, опа. Бўлмаса, сизга қараб мениям сўрашмайди, - ҳазиллашган бўлди Зилола.
- Бир режам бор. Ижара уй орқали биттасига қармоқ ташламоқчиман. Агар ўхшаса... Зўр бўларди лекин... Индамай турай, яхшиси...
- Айтинг энди...
- Бўпти, шошяпман... Ҳали орада бир соат дубляжим ҳам бор.
Лазокат телефонини ўчирди.
💞 💞 💞
- Бугун нима овқат қиласизлар-ей! – компьютеридан бош кўтариб, ҳамкасбларидан сўради. - Менам ўшани қиламан.
Гули Нигорага бир қараб олиб, телефонини қўлига олди.
- Мен мижозимдан сўраб қўя қоламан, - у шундай дея Алига қўнғироқ қилди.
- Ало? Ассалому алайкум! Ҳурматли мижоз кечга нима овқат буюртма қиласиз?
Алининг кулгани эшитилди.
- Ва алайкум ассалом, ошпаз хоним. Бугун тўйим бор экан. Сенга айтишни унутибман.
- Ким билан борасиз? – юзи тундлашиб сўради Гули.
- Лазо билан...
- Уф-ф-ф!
Алининг яна кулгани эшитилди.
- Менам тўйни зўр олиб бораман. Шунақа қилаверсангиз, ўзим чиқаман ёнингизда...
- Қўйсангиз-чи, Гули Жамолова, - деди Али жиддий. - Мен тўйдаги эркакларнинг сизга қадалган нигоҳларига дош беролмайман! Бирортасини ўлдириб қўйиб, қамалиб кетишим аниқ. Ёки сени мардум қилиб кўзимга жойлаб олишим мумкин, қаро кўзум...
Гули унинг гапидан мириқиб кулди.
- Ўзинг нимадир олиб кета қол, йўлдан. Овқат қилиб ўтирасанми? – деди Али.
- Хўп. Қаердасиз?
- Дубляжга келдим. Ҳали бошламадик.
- Ўша фильмми?
- Йўқ, уни тугатдик. Бугун бошқа фильм бошлаймиз.
- Омад... Яхши ишланг, - Гули гапини якунлади.
- Сенам яхши ишла, қаро кўзум...
Гули телефонини қўйиб хўрсинди. Ҳар доимгидек Нигора гап қўшди:
- Ўша бошловчидан рашк қиласиз-а, Али Мансуровни?
- Уяти йўқда бироз, - деди Гули. - Бир нималар ёзади. Яна эри билан ажрашган.
- Алидан катта бўлса керак... – таҳмин қила бошлайди Нигора.
- Йўқ, иккаласининг ёши тенг шекилли.
Давоми бор
Ёндирмачоқ бу – илҳом Босинг!***
Ассалому алайкум, азизларим. Асар кечроқ жойланади, узр. Уйқуси келганлар, ухлайверсин.
#кундошлар **124-қисм
БОНУУУС! 2
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
“Имкони йўқ. Эрим буткул уйга кўчиб келяпти...” – жавоб келди Севарадан.
Зоирнинг кайфияти тушиб кетди. Миясига ҳар хил хаёллар кела бошлади. Севара нега бунақа ўзгариб қолди? Эри жуда кўп ваъдалар бердимикан? Ё Зоирдан совға-салом кутяптимикан? Ўзи охирги пайтда у Севарани хурсанд қилмай қўйди-да. Ўша эри эса бир келганидан уч юз доллар бериб кетди.
- Эртага мен ҳам ёнига бориб, қўлида икки юз- уч юз доллар тутқазиб келсаммикан? – деди ўзига ўзи Зоир. – Бўлмаса у ўзига яқинлаштирмайдиган кўринади.
Зоир миясига келган фикрдан жонланиб, Севарага яна хабар юборди:
“Сизга “кўм-кўк” совға бермоқчи эдим... Аммо сира учраша олмаяпмиз...”
🍃
Йўргакда пишиллаб ухлаб ётган чақалоғини онасининг қўлида кўриб Гулҳаё ҳайрон бўлди:
- Ойи, ухлаётганди-ку, нега кўтариб олдингиз?
- Бу Гулрангнинг эски қўғирчоғи. Деразадан отворай, - деди Матлуба бепарво.
Гулҳаё даҳшат ичида қолди. Сал аввал кичкина синглинининг “Ойимнинг ора-сира хаёли қочиб, ўзини ғалати тутяпти”, дегани ёдига тушди-ю, юраги қинидан чиққудек бўлди. Чунки онасининг кўзлари бежо, кўп қаватли уйнинг очиқ деразаси томон шошиб одимларди.
- Ойи, у менинг чақалоғим...
- Қўғирчоқ, эски қўғирчоқ... – деди Матлуба очиқ дераза ёнида туриб. - Жонимга тегди, отвораман...
Матлуба бу пайтда ўзлари яшайдиган кўп қаватли уйнинг очиқ деразасига яқинлашиб қолганди.
Гулҳаё у томон ўқдек отилди:
- Ойи, ойи-и-и-и! Отманг!
Давоми бор
Ёндирмачоқ бу – илҳом! Босиб ўтинг!**
Buniyam o‘qip bo‘ldim yana bonus so‘rasam berasma🙄🙄
Buniyam o‘qip bo‘ldim yana bonus so‘rasam berasma🙄🙄
Нигора Каршиевани комментлари олдида Миллион хам эп эшолмай колди
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her