islamlearn.uz

Description
Islamlearn.uz диний марифий канали
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

5 years, 10 months ago

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Таҳорати йўқнинг намози йўқ. «Бисмиллаҳ»ни зикр қилмаган одамнинг таҳорати йўқ», дедилар»

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган

(“Кифоя” китобидан)

Дўстларингизга улашинг. Каналга уланиш учун линк устига босинг!

?? @islamlearn_uz

6 years, 3 months ago

«ФАЛОНЧИ СИЗГА САЛОМ АЙТИБ ЮБОРДИ», *ДЕСА

Оиша розияллоҳу аҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллалоҳу алайҳи васаллам у кишига:
«Жаброил сенга салом айтди», дедилар.
«Ва алайҳиссалому ва раҳматуллоҳи», деди».

Шарҳ: Биров бошқасига учинчи шахс орқали салом юборса, воситачи бу ишни ўз зиммасига олса, омонатга ўхшаб қолади.
Ўзига биров орқали юборилган саломни эшитган одам, албатта, алик олиши кераклигини ушбу ривоятдан билиб оламиз*

"Одоблар хазинаси" китобидан

6 years, 3 months ago

@Savollar_kanal
Одам сочининг савдоси

Баъзи аёллар ўзларини чиройли кўрсатиш учун ўзга аёллар сочларини улаб оладилар. Бундай қилиш шариъатимизда гуноҳи кабира саналади.
حَدَّثَنَا هِشَامٌ، أَنَّهُ سَمِعَ فَاطِمَةَ بِنْتَ الْمُنْذِرِ تَقُولُ: سَمِعْتُ أَسْمَاءَ قَالَتْ: سَأَلَتِ امْرَأَةٌ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ ابْنَتِي أَصَابَتْهَا الْحَصْبَةُ، فَامَّرَقَ شَعَرُهَا، وَإِنِّي زَوَّجْتُهَا، أَفَأَصِلُ فِيهِ؟ فَقَالَ: لَعَنَ اللهُ الْوَاصِلَةَ وَالْمَوْصُولَةَ
Асмо деди:
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, қизимга қизамиқ тошиб, сочлари тўкилиб кетди. Албатта, мен уни эрга берган эдим, унга соч улаверайми?» деди. Шунда у зот: «Аллоҳ улама қилувчи аёлни ҳам, улама қилдирувчи аёлни ҳам лаънатласин» дедилар».
Шариъатда ман қилиниши ҳамда лаънатга сабаб бўлишининг икки важҳи.
1. Ўзгаларга ўзини ёш ва чиройли қилиб кўрсатиб алдаш. Кўпинча йигитлар уйланганларидан кейин тўйдан олдин учрашувга чиққан қиз шумикан ёки бошқасимикан деб ўйлаб қоладилар.
2. Шаръан бегона эркакка бегона аёлнинг сочини кўриш, аёл кишига эса, сочини кўрсатиш ҳаром саналади
Хозирги кунга келиб ўзгалар сочини ўз сочига улаб олиш урфга кириб қолди. Бу нарса ўз-ўзидан унинг савдосини ҳам ривожлантирди. Баъзи бир аёллар уйма-уй юриб аёлларнинг тарашда тўкилган сочларини тўплаб сотадиган ҳолларга гувоҳ бўлинмоқда. Кўмилиб кетгандан кўра пул дейдиганлар ҳам топилмоқда. Шариатимизда одам аъзоларининг савдосидан қаттиқ қайтарилган. Агарчи у ўлик тана ёки кесиб олинган соч ёки тирноқ бўлса ҳам. Одам аъзоси қандай ҳолда бўлмасин унинг савдоси ҳаромдир. Шу ўринда бозорларда кенг кўламда сотилаётган "парик"ларнинг ҳукми ҳам нима бўлиши ҳақида ҳам савол келиб чиқади. Агар парик одам сочидан таёрланган бўлса, (баъзилари шундай ҳам экан) уни тақиш юқорида айтиб ўтганимиздек ҳаром саналади. Агарчи беморлик ёки бирор сабабдан сочи тўкилган бўлса ҳам. Агар сунъий нарсалардан ёки ҳайвонлар юнги ёки жунларидан бўлса, уламолар бунга рухсат берган. Албатта, тўйдан олдин куёвга чиройли кўриниш учун бўлса, жоиз эмас.
Раддул мухтор соҳиби Ибн Обидин ( инсон сочи) сўзининг давомида "Инсон сочидан фойдаланиш умуман жоиз эмас. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ улама қилувчи аёлни ҳам, улама қилдирувчи аёлни ҳам лаънатласин» деган ҳадисларига биноандир. Аёллар сочларининг ўримларини зиёда қилиши учун туянинг юнгидан улаб олсалар жоиз" деган. Шунга биноан одам сочидан бошқа нарсалардан таёрланган сочга тақилинадиган нарсаларни ишлатиш ҳам савдоси ҳам жоиздир.

6 years, 3 months ago

Келин саломда эгилиш
@Savollar_kanal 3480-савол

Ассалому алайкум! Муслим.уз сайтидаги бир мақоладаги матндан иқтибос келтираман. Салом бериш вақтидаги эгилишнинг ҳукми тўғрисида келган фаслда айтилишича, эгилиб салом беришдан қайтарилганмиз. Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Киши биродарига йўлиққанда (саломлашиш учун) унга эгилса бўладими?» деб сўрадилар. Шунда у зот: «Йўқ», дедилар («Мажаллатул буҳусил исламия»). Демак, «келин салом» маросимида келинларимиз етти букилиб салом берар эканлар, бу шариатимизнинг кўрсатмасига хилофдир. Агар намоздаги рукуъ даражасида эгилиб салом берса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Қолаверса, янги келинчак барча меҳмонларнинг олдида кетма-кет эгилиб салом беравериши унинг нафақат жисми, балки кайфиятига ҳам салбий таъсир қилади. Иқтибос тугади. Ҳозирда сир эмаски, кўп келинлар намоздаги руку даражасидан ҳам кўпроқ эгилиб салом беришади келин саломда. Жоҳил бўлгандан кейин шундай бўлади. Шундай эгилиш ширкми? Шундай деб айтган одам гуноҳкор бўлмайдими яъни Аллоҳдан ўзгага шундай эгилиш ҳақида.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кундаги бизнинг урфимизга кирган келин саломлар ҳаром амал ҳисобланади. Шунга мажбур қилаётганлар ҳаромга тарғиб қилиш ва мажбур қилиш ҳисобланади. Гап бу ерда салом беришда эмас, балки Аллоҳга рукуъ қилгандек бандаларга рукуъ қилишда. Аллоҳ бандаларини Ўзига ибодат деб белгилаган ишларни масалан сажда, қурбонлик ва ҳоказоларни бандалари учун қилишни ҳаром қилган. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг
http://fiqh.uz/maqola/626

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

6 years, 4 months ago

Ишқи Набавий сабабли ўғрини кечириб юборди

*Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

«Бир улуғ зот ҳажга бордилар. Бир жойдан ўтаётган эдилар, қўлларида бир ҳамён пуллари бор эди. Бир ўғри қўлларидан ўша ҳамённи тортиб олиб, қочиб кетди. Анча узоққа кетгач, бирданига унинг кўз нури кетиб қолди. У ўғри йиғлай бошлади. Одамлар: “Эй, Биродар! Нима бўлди?” дейишди. У шундай деди: “Мен бир одамнинг ҳамёнини тортиб олдим. У бир жудаям Аллоҳга яқин бандага ўхшайди, жудаям солиҳ бандага ўхшайди. Менинг кўз нурларим кетиб қолди. Аллоҳ учун мени ўша одамнинг олдига олиб боринг. Мен ундан узр сўраб олайин” деди. Одамлар: “Бу воқеа қаерда содир бўлди?”, дейишди. У: “Фалон сартарошнинг дўкони яқинида содир бўлди”, деди.

Одамлар уни ўша ерга олиб бордилар. Сартарошдан: “Шундай одам бу ердан ўтдими? Сиз уни биласизми?”, деб сўрадилар. У: “Мен унинг уйини билмайман. Албатта, у намозларга келиб туради. Кейинги намозга яна келади” деди. Улар кутиб ўтирдилар. У улуғ зот ўз вақтида келди. Одамлар ўша ўғрини унинг олдига олиб келдилар. Шунда, у ўғри жон куйдириб, унинг қўл ва оёқларидан тутиб, “мендан хато ўтди. Гуноҳ қилдим. Мен пушаймонман. Шарманда бўлдим. Кўз нурим тортиб олинди. Сиз пулларингизни қайтариб олинг ва мени авф қилинг. Токи, Аллоҳ таоло менинг кўз нуримни қайтариб берсин”, деди. У улуғ зот: “Мен сени ўша заҳоти кечириб юборганман” деди.

Бу гапни эшитиб, ўғри ҳайрон бўлди ва: “Ҳазрат! Мен сизнинг ҳамёнингизни тортиб олиб қочдим. Сиз эса кечирим сўрашимдан олдиноқ, мени кечириб юборганман дейсиз”, деди. Улуғ зот шундай дедилар: “Ҳа, менинг қалбимга бир нарса келган эди. Мен бир ҳадис ўқидим. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат кунида менинг умматим ҳисоб-китоб қилиниб, токи, охирги умматимга ҳукм қилинмагунича, мен мезон тарозусига яқин тураман”, деганлар. Менинг қалбимга шундай нарса келди, агар мен бу ўғрини кечириб юбормасам, у ҳолда қиёмат куни бу даъво ошкор бўлади ва қанча муддат менинг бу даъвойимга ҳукм қилиниши учун кетса, шунча муддат Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жаннатдан ташқарида туришларига тўғри келади. Шунинг учун мен кечириб юбордимки, на бу даъво ошкор бўлсин ва на менинг Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жаннатга киришлари кечиксин. У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам тезроқ жаннатга ташриф буюрсинлар” деди».

(«Эҳлэ дил кэ тарпа денэ валэ вақеат» Матонат соҳибларининг ларзага солувчи воқеалари китобидан. 1-жилд, 105-бет.)*

Абдулқайюм КОМИЛ таржимаси

6 years, 4 months ago
**Сулаймон алайҳиссаломнинг дуоси ***☝*****

Сулаймон алайҳиссаломнинг дуоси ****

6 years, 4 months ago
**Ўзига ўзи зулм қилиш** ***☝***

Ўзига ўзи зулм қилиш

6 years, 4 months ago
***©***Arabicuz

©Arabicuz

6 years, 4 months ago

​​Чумоли ер остига олиб кирган дон нега униб чиқмайди?

*Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар ердан ўсиб чиқмайди?! Бу савол кўпчиликни қизиқтириши турган гап.

Олимлар тадқиқот олиб боришларича, чумоли ўзига керакли бўлган дон ва уруғларни ер остига тўплаб, жамғарганидан кейин уни иккига бўлиб қўяди. Чунки дон ва уруғлик иккига бўлиб қўйилса, ҳар қанча ер унумдор бўлмасин у ўсиб чиқмайди. Лекин чумоли кашнич донини тўрт бўлакка бўлганини кўргач, олимлар таажжубга тушишди. Бу хусусда керакли тадқиқот олиб боргач қуйидаги нарсани кашф қилдилар. Кашнич дони агар иккига бўлинса ҳам ўсиб чиқаверар экан. Лекин тўрт бўлакка бўлинса ўсиб чиқмас экан. Чумолига бу нарсани таълим берган Аллоҳ ҳар қандай айб нуқсонлардан покдир*

«Парвардигоримиз барча нарсага ўз ҳилқатини – шаклини ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган зотдир»(Тоҳа сураси, 50 оят)

Манба:Naqshband.UZ

[​​](http://telegra.ph/file/e2b7cc621dd323cc1c60a.jpg)**Чумоли ер остига олиб кирган дон нега униб чиқмайди?**
6 years, 4 months ago
islamlearn.uz
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago