Адолат Сдп Сурхондарё вилояти

Description
Каналимиз максади Адолат СДП вилоят кенгаши фаолиятини ёритишдан иборат.
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago

1 month, 2 weeks ago
[***#Табрик***](?q=%23%D0%A2%D0%B0%D0%B1%D1%80%D0%B8%D0%BA)

#Табрик
Конституция – тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолати
Азиз ҳамюртлар!
Қадрли ватандошлар!

Бугун биз сизлар билан юртимиздаги барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолати бўлган Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 32 йиллик байрамини нишонламоқдамиз. Ушбу қутлуғ айём билан барчангизни самимий муборакбод этаман!

2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Бу эса жамиятимиздаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларнинг янги босқичини бошлаб бериши, халқимиз илк бор Бош Қомусимиз шаклланишига бевосита иштирок этиши орқали демократик жараёнларнинг янада чуқурлашишига замин яратди.

Энг муҳими, 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат янги таҳрирдаги Бош Қомусимизнинг давлат қурилишининг янги стратегик мақсади — демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилди. Шубҳасиз, мазкур Бош Қонун мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегияси, умуман, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратишга қаратилгани ҳақида узоқ гапириш мумкин.

Муҳтарам юртдошлар!

Шу ўринда алоҳида қайд этиш лозимки, “Адолат” социал-демократик партияси учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва адолатпарвар жамият қуришдаги асосий йўналишдир. Партиямиз ёшлар ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда фаол иштирок этиб келмоқда. Бу борада ҳар йили байрам олдидан партия томонидан ташкил қилинаётган “Конституция билимдони” кўрик-танлови минглаб ёшларимизнинг ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказишда муҳим платформага айланганини таъкидласам, ўринли бўлади.

Аҳамиятлиси, “Адолат” социал-демократик партияси ўз Сайловолди дастурида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, барча фуқароларнинг Конституциядан фаол фойдаланишини таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда “Конституция хиёбони” барпо этиш таклифини илгари сурди.

Мазкур хиёбонлар фақат рамзий ёдгорлик эмас, балки ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий билимларини ошириш, Конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва бурчларни фаол тарғиб қилишга хизмат қиладиган ижтимоий майдон бўлади. Бош Қомусимизга ҳурмат орқали жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашни мақсад қилганмиз. Сабаби, Конституция уларнинг ҳаётда мустаҳкам ҳуқуқий ҳимоясини таъминлайдиган асосий қўлланмадир.

Конституцияни ҳурмат қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ва масъулиятидир. Зеро, қонун устувор бўлган жойда адолат ҳукм суради, адолат ҳукм сурган жойда эса тараққиёт ва фаровонлик барқарор бўлади.
Азиз ватандошлар!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун билан яна бир бор қутлаб, қонун устуворлиги, адолат ва бирдамлик йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз бардавом бўлишини тилайман!

Робахон МАХМУДОВА,“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси

*🌐Adolat.uz *|*🔵Facebook *| *🚀Telegram *|*📷Instagram *|*🐤Twitter*|*🎬***YouTube

1 month, 2 weeks ago
1 month, 2 weeks ago

*⚖️ «Adolat» газетасининг 2024 йил 6 декабрь кунги 50 (1515)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.*

Ушбу сонда:

«Конс­титуция билимдони» кўрик-танлови РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ; *Конституциявий ислоҳотлар халқ фаровонлигини таъминлашнинг кафолатидир!

Адлия вазири Акбар Жўрабоевич Тошқулов билан суҳбат*✅ Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти кафолати; Тараққиётга хавф солувчи иллат; Асосий қонуннинг янгиланган тамойиллари; Бор меҳримиз сенга, болажон! Саховат ва меҳр-мурувват акцияси.

©️Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

*🌐Adolat.uz *|*🔵Facebook *| *🚀Telegram *|*📷Instagram *|*🐤Twitter*|*🎬***YouTube

4 months, 1 week ago
4 months, 1 week ago
4 months, 1 week ago

Маърузада муҳокама учун тақдим этилаётган Сайловолди дастурида партия таянадиган ижтимоий қатламлар, яъни электорат аниқ ифодалаб берилганлиги айтиб ўтилди.. Партиянинг асосий электорати ҳисобланмиш ишчи ва меҳнаткашлар, юқори малакали мутахассислар, бюджет соҳаси хизматчилари, педагоглар, шифокорлар, илмий ва инженер-техник ходимлар, хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари ва партиямизнинг бошқа хайрихоҳлари манфаатларини самарали ҳимоясини таъминлаш орқали мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучига айлантириш мақсад қилиб олинганлиги эътироф этилди..
Партиянинг вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари раҳбарлари, масъул ходимлари, вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига депутатликка номзодлар иштирокидаги семинар-тренингда Партия дастуридан келиб чиқиб, ҳудуддаги муаммоларни инобатга олган ҳолда номзоднинг сайловолди дастурини шакллантириш, партия ишлаб чиққан тарғибот воситаларининг тақдимоти, депутатликка номзодларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Сайловолди ташвиқотининг турлари, шакллари ва усуллари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди ва шу мавзулардаги маърузалари тингланди.
ОАВ сайловолди кампаниясининг муҳим қисмидир. Журналистлар билан мунтазам алоқада бўлиш, пресс-релизлар тарқатиш ва интервьюлар бериш муҳим. Семинар-тренингда агар номзод ОАВ билан ишлашни билмаса ёки уларни эътиборсиз қолдирса, бу унинг кампаниясига салбий таъсир кўрсатишини, ОАВ билан ишлаш учун махсус мутахассис ёллаш фойдали бўлиши мумкинлиги тушунтириб ўтилди.
Сайлов тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 146-моддаси сайлов ёки референдумни ташкил қилиш ва ўтказиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни белгилайди.
Семинар-тренинг давомида сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш вақтида мансабдор шахслар, сиёсий партиялар ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари, ташаббускор гуруҳлар ёки сайлов ёхуд референдум комиссиялари аъзолари томонидан овоз беришнинг яширинлигини бузиш, сайлов ёки референдум ҳужжатларини қалбакилаштириш, сайлов ёки имзо варақаларига сохта ёзувлар киритиш каби ҳаракатлар жавобгарликка тортилиши ҳам айтиб ўтилди.
Семинар-тренинг давомида иштирокчилар томонидан мавзулар юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Мулоқот ҳамда савол-жавоблар асосида ўтган семинар-тренинг иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга эксперт ва мутасаддилардан батафсил жавоблар олди.
Семинар-тренинг партия вакилларининг ҳамда номзодларнинг сайлов жараёнларига оид билим ва малакаларини бойитишга ёрдам берди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Каналга уланиш:
https://t.me/surxon_adolat

4 months, 1 week ago
4 months, 2 weeks ago
4 months, 2 weeks ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago