Абдулазиз Абдуллоҳ

Description
АбдулазизАбдуллоҳ

Каналимизда уламоларнинг хикматли сўзларидан таржималар, фиқҳий масалалар, тестлар, видео ва мп3 лар ташлаб борилади.

Саволлар учун ??: @muftiy_savol_javob_bot
@SavollarMuslimUzBot
tel:781503344
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 days ago

11 месяцев назад
*إلزَمِ البَابَ إِنْ عشِقْتَ الجمالَ ....... …

إلزَمِ البَابَ إِنْ عشِقْتَ الجمالَ ....... واهجرِ النَومَ إِنْ أردتَ وصالا
وتَذَلَّلْ ولازِمِ الذِّكرَ حتّى ....... تَسمَعِ الرَدَّ : يا مُتَيَّمُ تعالَ
?
Eshik oldida muntazir böl jamoliga oshiq bölsang...
Uyqu va rohatni tark qil visoliga yetishni istasang...
Hor-u zor bölib Uning zikrini mudom yod et...
To "ey öng tomon sohibi, marhabo" degan nidoni eshitguningcha...

11 месяцев назад
*Uyqu bizlarga insonlarning ikkiyuzlamachiligidan yiroq bölish …

Uyqu bizlarga insonlarning ikkiyuzlamachiligidan yiroq bölish uchun berilgan eng gözal tuxfa hisoblanadi...

11 месяцев назад
Абдулазиз Абдуллоҳ
11 месяцев, 1 неделя назад

Ey Robbim kötara olmaydigan tobutlarni yelkalarimizga yuklamagin?****

11 месяцев, 1 неделя назад

Robbim sizga ham menga ham mana shu yilning 1 jumasini Madinada boshqa 1 ta sini Makkada ötkazishimizni nasib aylasin...?****

11 месяцев, 1 неделя назад

Kishi insonlardan ta'ma qilishni töxtatgan vaqtida hur insonga aylanadi...

1 год назад

*Nega qog'ozni yoqmas?!

Kecha tun o'ylar bilan, hayollar qayga chopmas
Sirlaring aytay desang, ko'ngil hamrohin topmas
Ming mashaqqat cheksak ham, daryolar ortga oqmas
Ayting! Qalbimni yoqqan hislar, nega qog'ozni yoqmas
?!

**Bu dunyoda yashayman, go'yo men bo'lmaganday
Dilim g'ash umrim o'tar, hech qachon kulmaganday
Ko'zlar zulmatdan toldi, oy sira to'lmaganday
Bilaman ichim qora, ko'nglim ham sira oqmas
Ayting! Qalbimni yoqqan hislar, nega qog'ozni yoqmas?!

Yolg'iz qolgim keladi, kimsasiz sahrolarda
Insonlarning dardlari qandaydir matolarda
Ummon qadar gunohim yozildi xatolarda
Na nafsim menga hokim, va na men unga shohmas
Ayting! Qalbimni yoqqan hislar, nega qog'ozni yoqmas?!

Qarasam shu holimda umrim tugap ketadi
Abgor bo'laman erta jannat meni netadi
Ingrab qalbim zorlanar "bo'ldi! to'xta! yetadi!"
Bu ketishda Robbim ham menga rahmatla boqmas
Ayting! Qalbimni yoqqan hislar, nega qog'ozni yoqmas?!

Shoirlikka davom yo'q, xato qidirmang, qo'ying
Imkon bo'lsa ko'nglimga, shifo bir malham qo'ying
Sizga bo'lsin bu dunyo, oling-keting siz to'ying
Bas qiling dashnomlarni, hech ular dilga yoqmas
Ayting! Qalbimni yoqqan hislar, nega qog'ozni yoqmas?!***

Muallif: Abdulaziz ABDULLOH

Inshaalloh davomi ham bölib qolar...

1 год, 1 месяц назад

УЗР, ЭЙ АБУ ЖАҲЛ!
Ҳижрат кечаси. Абу Жаҳл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдириш учун каллакесарлари билан бирга уйнинг атрофини ўраб олиб, у зотнинг чиқишларини кутиб туришарди. Улардан бири: «Нега унинг чиқишини кутиб ўтиришимиз керак, бостириб кириб, ўлдириб қўя қолайлик», деди. Шунда Абу Жаҳл зарда билан: «Ўчир унингни, бировнинг уйига бостириб киргани уялмайсанми, ахир одамлар эшитса, нима дейди?!» дея танбеҳ берди.
Абу Жаҳл қанчалар жоҳил, қанчалар бераҳм бўлмасин, у бугунги 21 асрнинг замонавий кишиларига нисбатан анча мард ва виждонли одам бўлган экан. Бугун ўзини маданият ва тамаддун соҳиби деб билган инсоният миллионлаган тинч аҳоли, ундан ҳам ўтиб, касалхонада ётган минглаб беморлар устига кечани кеча, кундузни кундуз демай танклар билан бостириб кириб, хоҳлаганини бомбардимон қилиб, истаса, ўликларгача ўғирлаб кетмоқда. Яна бу хунрезликларни чиройли костюм-шимларда дунёнинг энг тепа минбарларидан туриб безрайиб оқлаб ҳам туришибди. На одамлардан уялишади, на ўзларидан. Буларни кўриб, Абу Жаҳлни ҳурмат қилгин келиб қолади одам. Шу пайт хаёлга бехос бир жумла инади: «Узр, эй Абу Жаҳл, сенга кўп дашном берибмиз-у, атрофимизга қарамабмиз, сен бугунги жоҳилият кишиларидан анча инсофли бўлган экансан!»

Ҳасан қори ...

1 год, 1 месяц назад

**Соҳа мутахассислари, тажрибали дўхтирлар ва «бошидан ўтказган табиб»лар тавсияси

Грип, тумов, йўтал, бурун ачиши ё битиши каби ҳолатларда даволаш ҳатто касалликнинг олдини олиш (профилактика) учун энг самарали воситалардан:
– бурунни тузли сув билан чайиб туриш.
– бурунга тоза аччиқ бодом ёғи ва/ёки тоза зайтун ёғи томизиб туриш.

Изоҳ: тоза бодом ва зайтун ёғлари бурунга томизилганда ачиштиради.

«Ўзинг яхши кўрган нарсани биродарингга ҳам раво кўр» туркумидан*?*

1 год, 2 месяца назад
[#Устоз](?q=%23%D0%A3%D1%81%D1%82%D0%BE%D0%B7)

#Устоз
Эй дўстим! Дуоингизда мени ҳам алоҳида эслашни унутманг. Дуоингизда айтинг-ки:
«Аллоҳим агар аввалги ва кейингиларни келишига шубҳа йўқ бўлган (қиёмат) кунига жамлаганингда гуноҳкор банданг Муҳаммад Саъид Мулло Рамазон ўғлига ҳам илтифот пардангни тушир ва уни ўзингни соф фазлу марҳаматинг билан афв этилган бандаларинг қаторига қўш.
Нурли юз билан ўзлари таниган соҳобалари ва кўрмасдан уларга муштоқ бўлган дўстлари олдига келган кунда унга ҳам Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳовузларидан ёқимли ичимлик бер.
Уни қувғин ёки махрум қилинган кишилар қаторида қилма».

Эй мусулмон дўстим!
Ким бўлишингиздан қатьий назар, сиздан Аллоҳ сўрайдиган аҳд шуки, мана шу китобни тугатган вақтингизда дўстингизга дуо қилишингиздир.
Мен ўз дўстимнинг ғойибона холис дуосига қанчалар муҳтожман.

Муҳаммад Саъид Рамазон Бутийнинг «Фиқҳ ас-сийра ан-Набавия» китоби хотимасидан.
Абдуллоҳ Ғуломов.

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 days ago