Farzand Kamoli

Description
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

3 weeks, 1 day ago

ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА

Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх:
— Ота — онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит :
— Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота — онам тирик, ҳаёт…
Шайх кулиб:
— Мен сендан ота — онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота — онанг ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, ота — онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.

Эй ота — онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим! Сен туну — кун Аллоҳдан мол — давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра.

Farzand kamoli | Telegram

3 weeks, 1 day ago

Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺

3 weeks, 2 days ago

​​​​Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар
1.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.

2.  Росулоллоҳ (ﷺ)  Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

3.  Росулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.

4.  Росулоллоҳ (ﷺ)  олд томонни қандай кўрсалар,  орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

5.  Росулоллоҳ (ﷺ)  кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

6.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук (ширин сув) қилар эди.

7.  Росулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

8.  Росулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.

9.  Росулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

10.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.

11.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган.

12.  Росулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан (деярли) хабар ололмай қолишган.

13.  Росулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.

14.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

15.  Росулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.

16.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

17.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар.  Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.

18.   Росулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).

19.  Вафот эткан бандадан қабрда Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади,  бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

20.  Росулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суратига кира олмайди.

21.  Росулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар,  ўша инсон нафл намоз ўқиётган бўлса ҳам,  у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

22.  Росулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар.  Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.

23.   Росулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

24.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб,  у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.

25.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг  қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

26.  Росулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.

27.  Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

28.  Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки,  у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди. 

29.  Росулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

30.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

Farzand kamoli | Telegram

3 months, 1 week ago

ЕТТИ ҲАҚИҚАТИброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни насихат қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим.
Улар: “Сенга етти нарсани насиҳат қиламиз деди:1) кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;

2) кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;

3) инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;

4) дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;

5) жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;

6) золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;

7) ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.

Farzand kamoli | Telegram

3 months, 1 week ago

Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан. Бола қаттиқ зарбаларга чидаб ҳеч йиғламас экан. Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек она боласини одамлар орасида урганида, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди...
Одамлар ажабланиб:
— Эй йигитча, олдинлари онангиз калтаклаганларида миқ этмасдингизку, нега бугун кўзларингиза ёш олдингиз? - деб сўрашибди. Йигитча йиғлаб:
— Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилдим, чунки зарбалари олдингидек қаттиқ бўлмай қолдибди...

P.S.: Ота-онамизнинг қадрига етайлик! Илло, ўтаётган вақт бизларни тобора айрилиққа яқинлаштирмоқда...

Farzand kamoli | Telegram

3 months, 1 week ago

Маъсулиятли бола қандай бўлади?

1️⃣  Ўзи қарор қабул қила оладиган ва бу қарорни ўзи амалга ошира оладиган, мустақил ўзи ҳаракат қила оладиган.

2️⃣  Бошлаган ишини охирига етказувчи, доимо ўз ишини билиб бажарувчи ҳамда ўзгаларнинг ҳаққига ҳиёнат қилмайдиган.

3️⃣ Ҳамманинг гапига ҳам «Ҳўп» демайдиган, ўйлаб жавоб қайтарувчи ва фикрловчи болалар маъсулиятли ҳисобланади.

4️⃣ Ота-она билан ўз маъсулиятли доирасида яъни ўзи ақли етадиган суҳбатларга аралашидиган ва баъзи муаммоларни таҳлил қила олади.

5️⃣ Ўз муаммоларини ҳал қила олади. Ўз муаммоларига бегона шахсларни аралаштирмайди ва доимо ўзи ҳал қилишга уринади.

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

3 months, 2 weeks ago

​​Ибратли ҳикоя

Ота-онаси ҳар йили ёзда поездда ўғилларини бувисининг ёнига олиб борар ва бир неча кундан кейин яна поездда қайтишарди.  Бироз катта бўлганида бола ота-онасига:
- Энди катта бўлдим, бу йил бувимнинг ёнига бир ўзим борсам бўладими, нима дейсизлар деди?
Бироз баҳслашишдан кейин ота-онаси баҳамжиҳат фикр билдиришди. Поезд бекатида ўғилларига қўл силтаб, кузатиб, вагон ойнасидан қайта-қайта эҳтиёт бўлишини уқтиришар экан,  бола яна ўша гапларни такрорлади:
- Ҳа, биламан, биламан юз марта айтдингиз..!
Поезд ҳаракатланаётганида отаси:
- Ўғлим, мабодо, ўзингни ёлғиз ҳис этсанг, безовталансанг,  ёҳуд қўрқсанг, бу сен учун деди ва ўғлининг чўнтагига бир нима қўйди.
Ва бола энди бир ўзи қолди.
Атрофда бегона одамлар, қоқиниб-суртиниб кулишар, купега кириб-чиқардилар.
Вагон назоратчиси боланинг билетига қараб, бир ўзи сафарга чиққанини сўраб савол берди. Кимдир унга ачиниб қаради. Болага имо ишора қилиб шивир-шивир қилганлар бўлди. Бола бирданига  беҳузур бўлди ва ҳар нигоҳдан хотиржамлиги қоча бошлади.
Бошини қуйи солди, ўриндиқнинг бир бурчагида ўтириб қолди ва кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади.
Шу пайтда отаси чўнтагига бир нарса қўйганини эслади. Қўллари титраб кичкина қоғоз парчасини топиб очди.
Қоғозда шундай ёзилганди:

"... Ўғлим, биз охирги вагондамиз!"

?Биз - ота оналар болаларимизга мустақил қарор қабул қилишига изн беришимиз, уларга ишонч билдиришимиз керак, аммо улар ҳаётга кўникма хосил қилгунларигача охирги вагонда бўлишимиз керак...

Farzand kamoli | Telegram

3 months, 2 weeks ago

Лоқайд оила ҳақида

Отанинг лоқайдлиги — Болам-чақам бошқалардан кам бўлмасин, уларни моддий жиҳатдан таъминлай деган ниятда туну кун елиб-югуриш оқибатида фарзандларининг тарбияси билан шуғулланишни тўлиқ аҳли аёли зиммасига топшириб қўйилишида намоён бўлади.

Онанинг лоқайдлиги — Фарзандига одоб-ахлоқ меъёрларини ўргатмаслиги унинг истагию интилишига бефарқ бўлиши, дилбандига нисбатан оналик меҳрини тўлиқ намоён этмаслигида кўринади.

Фарзанднинг лоқайдлиги — Ота-она, устоз-мураббийлар томонидан олинган таълим-тарбия, касб-ҳунарни ҳаётга татбиқ этмаслиги, ўзининг камолоти хусусида қайғурмаслиги ҳамда мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланмаслиги билан белгиланади.

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago