Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
🧑⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama👉 @activus_reclama
Last updated 2 days, 7 hours ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 3 days, 4 hours ago
Quyida dastur va video uchun havolalar mavjud:
1. Bepushtlik dasturini o'rnatish.
2. Ayollar tuhum yetilish vaqtini aniqlash (video)Бошқаларга хам улашинг. Бизга қўшилинг.
Boshqalarga xam ulashing. Bizga qo‘shiling.
Google Play
Бепуштлик - Apps on Google Play
Dastur erkak va ayol bepushtligi hagida malumot beradi.
Тақдиримизга қандай фарзанд кўриш ёзилган бўлса, ўшандай фарзанд кўрамиз. Ўғил ёзилган бўлса, ўғил кўрамиз. Қиз ёзилган бўлса, қиз кўрамиз.
--------
Қизалоқ урушда бир оёғидан айрилган отасининг ўша оёғини қучоқлаб, тиргак бўлиб турибди.
Андалусдаги мусулмонлар шифохонасида даволанаётган француз йигитнинг отасига ёзган мактуби
Ушбу мактубни тахминан минг йил аввал Париж шаҳридаги отасига жўнатган.
“Азиз отам! Олдинги хатингизда менинг даволанишим учун маблағ излаётганингизни ёзибсиз. Лекин мен мутлақо пулга муҳтож эмасман. Чунки бу “Исломий шифохона” бепулдир. Қайтанга, бу шифохонадан кетаётган ҳар бир беморга соғлигини тиклаб олгунига қадар ишлашга мажбур бўлмаслиги учун 5 динордан пул ва янги кийим берилади.
Азиз отам! Агар мени кўришга келмоқчи бўлсангиз, ушбу касалхонанинг жарроҳлик ва бўғим, суяклар муолажалари бўлимидан топасиз. Хонамнинг ёнида кутубхона, китоб ўқиш хонаси ҳамда ваъз ўқиладиган катта зал жойлашганини кўрасиз. Бу ерда ҳар куни табиблар устозлардан дарс ва ваъзлар эшитиш учун ҳам жамланиб туришади.
Аёллар касалликлари бўлими бўлса, касалхона ҳовлисининг иккинчи томонида жойлашган ва у ерга эркаклар кириши тақиқланади.
Касалхона ҳовлисининг ўнг томонида бўлса, тузалишга кирган, саломатлиги яхшиланиб бораётган беморлар бўлими бўлиб, у ерда ҳам катта кутубхона жойлашган.
Азиз отам! Бу ердаги ҳар бир ўрин тоза, озода. Ётишингиз учун тайёрланган кўрпа-тўшак ва ёстиқлар Дамашқ матосидан, ёпинчиқлар бўлса, юмшоқ ва майин бахмалдан тикилгандир. Ҳар бир хонага махсус қувурлар орқали тоза сув ўтказилган ва қиш кунларида иситиш учун камин печи билан жиҳозланган.
Таомларга келсак, булар товуқ гўшти ва сабзавотлар, турли кўкатлардан иборат. Шу сабабли ҳам айрим беморлар шифохонанинг мазали овқатлари сабаб бу ерда кетишни асло исташмайди.
Амир Жаъфар ал Иршодийнинг “Аттафавуқул ъилмий фил ислам” - “Исломдаги илмий устунлик” асаридан.
C. arabicuz
Thank you, how are you?
Спасибо, как у вас дела?
Rahmat, ahvoling yaxshimi?
Thank you-спасибо-rahmat
You-ты-sen
How are you-как у вас дела-ahvolimgiz yahshimi
ХАСТАЛИКДАН НОЛИШ МУМКИНМИ?Мусулмон киши ўз ҳолидан фақат Аллоҳга шикоят қилади. Хаста ва дардман кишининг тортган оғриғи ва қийинчиликларини яқинларига, дўстларига ва шифокорга айтиши эса жоиз. Фақат шарти, бу шикоят норозилик ва қадардан нолиш юзасидан бўлмаслиги керак.
Аммо дардини Раббисидан бошқадан яширгани афзал. Раҳматли бувим узоқ давом этган ҳасталикда, ҳатто қорин ва оёқлари шишиб кетганда ҳам "Савоби камайиб кетмасин" деб дардларини ҳеч кимга айтмасдилар. Қолаверса дардини айтавериш ёки оҳ тортавериш атрофидаги яқинларининг қалбига маҳзунлик ва оғриқ олиб киради.
Лекин айтганимиздек, дардини айтиш сабрга зид иш эмас. Ҳар дарднинг давоси бор. Аллоҳ бизни даволанишга буюрган. Даволаниш эса ҳолини баён қилиш билан бўлади. Биз оддий мўминларнинг ҳоли шуни тақозо қилади.
Дардни Аллоҳга айтиш билан кифояланиш улуғ пайғамбарларнинг мақоми. Чунки улар Аллоҳга таваккулнинг чўққисига чиқишган бўлади.
Аллоҳ таоло айтади: "Ва Айюбнинг ўз Раббига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сенинг Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлигисан!» деганини эсла. Бас, Биз унинг (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик. Унга аҳлини, улар билан бирга яна шунчани ҳам бердик. Буни Ўз раҳматимиз ила ва, обидларга эслатма бўлсин, деб қилдик" ("Анбиё" сураси, 83-84-оятлар).
Яна айтади: "У (Яъқуб): «Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман ва Аллоҳдан сиз билмаган нарсани биламан" ("Юсуф" сураси, 86-оят).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бемор эканларида ҳузурларига кирдим. Шунда: "Ё Расулаллоҳ, жуда қаттиқ оғридингизми?" дедим. У зот: "Ҳа. Мен сизлардан икки киши тортганчалик оғриқ тортаман", дея жавоб қилдилар. "Шу сабаб сизга икки карра ажр бўладими", десам: "Худди шундай. Қай бир мўминга озор етса, тикан ё ундан каттароқ бўлса ҳам, Аллоҳ унинг гуноҳларини худди дарахт баргини тўккани каби кечириб юборади", дедилар. (Имомлар Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Биз ҳам шундай таваккулга ҳаракат қилишимиз керак. Фақат ҳозирги ҳолимиз бундай таваккулга имкон бермайди. Бу даражага чиқишда руҳий тарбиянинг ўрни жуда катта.
Инсонга мусибат ва ҳасталик етганда тўрт ҳолатдан бирида бўлади:
1. Ҳасталикдан нолиш ва норози бўлиш. Бу иш ҳаром.
2. Сабр қилиш. Бу вожиб.
3. Рози бўлиш. Бу мустаҳаб амал.
4. Шукр қилиш. Бу амалларнинг энг олий ва комили.@MubashshirAhmad
Ro'za vaqtidagi tibbiy muolaja va dorilarni ro'zaga ta'siri
Бошқаларга хам улашинг. Бизга қўшилинг.
Boshqalarga xam ulashing. Bizga qo‘shiling.
Google Play
Бепуштлик - Apps on Google Play
Dastur erkak va ayol bepushtligi hagida malumot beradi.
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
🧑⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama👉 @activus_reclama
Last updated 2 days, 7 hours ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 3 days, 4 hours ago