Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Солиқ кодекси

Description
Биз билан боғланиш: @mr_adminkanallar

Ўзбекистондаги барча тадбиркор ва бухгалтерлар шу каналда

Тадбиркор ва солиқ тизими ўртасида кўприк вазифасини бажарамиз

Каналдаги фикрлар ўта шахсий. Расмий деб қабул қилмагайсиз.
Advertising
We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago

1 week, 6 days ago

Нарх кўтарилса, ишлатишни камайтирамиз 😅****

Нарх жуда арзон бўлганида қанча свет ва газ ишлатаётганига эътибор қилинмасди, 1-майдан ҳамма тежамкорликни ўйлашни бошлайди.

@soliqkodeksi

2 weeks, 2 days ago

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланиб, уларнинг эҳтиёжига қараб гуруҳларга ажратиш йўлга қўйилмоқда.

Шу кунгача энергетика соҳасидаги нарх сиёсати камбағаллар янада камбағаллашишига, бойларнинг эса янада бойишига олиб келадиган бўлган. Нархларни «ушлаб» туриш сиёсати эса бюджетдан энергетика секторига миллиардлаб доллар субсидиялар қилишни талаб қилган.

@soliqkodeksi

2 weeks, 2 days ago

Ижтимоий тармоқларда "1 майдан эътиборан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ҳам нарх ошади" деб тарқалган хабарлар АСОССИЗ!

Манбадан келган хабарларга кўра электp-энергия ошиши тадбиркорларга тадбиқ этилмайди.

Интернет маълумот

@soliqkodeksi

2 weeks, 6 days ago

Белгилаб қўйилсинки:

—тегишли даъвони кўриб чиқиш даврида тадбиркорлик субъекти томонидан шикоят қилинганда иқтисодий судларига назорат қилувчи орган қарори ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқи берилади;

—солиқ ва божхона қонунчилиги тадбиркорлик субъектлари томонидан бузилиши билан боғлиқ ҳолатда уларнинг мол-мулклари фақат суд қарори бўйича олиб қўйилади;

—тадбиркорлик субъектлари томонидан эътироз қилинадиган қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари иқтисодий суди қарори бўйича ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон

@soliqkodeksi

2 weeks, 6 days ago

Eslatma ❗️Agar soliq majburiyatini bajarish muddatining so‘nggi kuni dam olish (ishlanmaydigan) kuniga to‘g‘ri kelsa, shundan keyingi birinchi ish kuni muddatning tugash kuni hisoblanadi. Shu sababli 2024-yil 13-aprel

mart oyi uchun:

- aksiz soligʻi hisob-kitobini taqdim etish va toʻlashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksi 292-modda 1-qism, 293-modda 1-qism).

aprel oyi uchun:

- AOS toʻlovchi hisoblanmaydigan soliq toʻlovchilar tomonidan mol-mulk soligʻi yillik summasining 1/12 qismi miqdorida joriy toʻlovlarni toʻlashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksi 417-modda 6-qism);

- AOS toʻlovchi boʻlmagan soliq toʻlovchilar tomonidan qishloq xoʻjaligi uchun moʻljallanmagan yerlar boʻyicha yer soligʻi yillik summasining 1/12 qismi miqdorida toʻlashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksi 432-modda 1-qism).

ДСҚ

3 weeks ago

Биз эркин бозор тарафдоримиз

Ўзбекистонда электромобиллар сотуви билан шуғулланувчи тадбиркорлар Давлат раҳбарига мурожаат қилишмоқда.

"Биз ва бошқа 400 дан ортиқ шу каби тадбиркорлик субектлари томонидан электромобилларни сотиш учун автосалонлар ва уларга хизмат кўрсатиш учун сервис шохобчалари ташкил этдик. Биргина 2023 йилнинг ўзида биз каби тадбиркорлар 630 миллион долларлик 21 минг дона электромобил олиб келди. ҚҚС, утилизация ва бошқа тўловлар ҳисобига бюджетга 1 триллион 250 миллиард сўм тушум тушди".

"Аммо бугунги кунда товарларимиз Хитой ёки Қозоғистон чегарасида қолмоқда. Сабаби, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб хусусий тадбиркорларга электромобилларни олиб киришда бир қанча чекловлар қўйилди. Шу боис, тузилган шартномалар ёпилиши, мумкин бўлган дебиторлик қарзлари ва буюртмаларимиз асосида келаётган автомашиналарни ўз корхонамизга кирим қила олмаслигимиз, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан мувофиқлик сертификатлари берилмаслиги каби бир қанча муаммоларга дуч келмоқдамиз".

"Ўзбекистонда автосалонлар ўртасида рақобат пайдо бўлди… Биз тизим яратдик, олиб киргандан кейин сервис кўрсатдик, машинага кафолат бердик. Хитойдан юқори малакали мутахассисларни жалб қилдик. Аммо 1 апрелдан бизга зарб бўлди".

Бизнес вакиллари ўз мурожаатларида Давлат раҳбаридан 1 апрелдан киритилган чекловларни олиб ташлашни ва очиқ бозорни қўллаб-қувватлашни сўрашган.

3 weeks, 6 days ago

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 12-бобида ортиқча тўланган ва ундирилган солиқ суммаларини ҳисобга олиш ва қайтариш тартиби белгиланган. СКнинг 104-моддасида солиқ тўловчи ортиқча тўловни қайтариш бўйича мурожаат қилганда солиқ органи 10 кун ичида ортиқча тўловни қайтариш ёки қайтаришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши ҳамда солиқ органи ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олишни ёки қайтаришни рад этиш тўғрисидаги қабул қилинган қарор ҳақида солиқ тўловчига бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида хабар қилиши шартлиги келтирилган.

Шунингдек, Ўз.Рес "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунининг 27-моддасида мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан қарор қабул қилинади, бу ҳақда мурожаат қилувчига дарҳол ёзма ёки электрон шаклда хабар қилиниши келтирилган.
Мурожаат, агар унда қўйилган барча масалалар ушбу Қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилган ва мурожаат қилувчига тегишли жавоб юборилган тақдирда, кўриб чиқилган ҳисобланади.
Юқоридаги Қонуннинг 28-моддасида ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда(бу ҳақида мурожаат этувчига хабар қилинади) кўриб чиқилиши белгиланган.

Корхона томонидан 03.01.2024 йилда қилинган мурожаатга 19.03.2024 йилда, яъни 2,5 ойдан кейин жавоб хати тақдим қилинган. Солиқ кодексининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонунининг юқоридаги талаблари Бухоро вилоят Олот туман солиқ инспекцияси учун амал қилмайдими?
Корхонага қарор юборилмаган, солиқ тўловчининг ҳуқуқлари топталган, пул маблағлари ноқонуний равишда ушлуб турилган, солиқ тўловчининг мурожаати юқорида келтирилган Қонуниннинг 27-моддасига асосан умуман кўриб чиқилмаган(яъни мурожаатдаги масала ҳал қилинмаган), шунчаки қўл учуда масъулиятсизлик билан, ўз ишига совуққонлик билан қараган ҳолда жавоб хати тақдим қилинган холос. Қолаверса жавоб хатида ортиқча тўланган пул маблағлари корхонанинг ҳисоб рақамига қайтарилиши ёзилган бўлсада, бугунги кунга қадар қайтарилмаган. Солиқ тўловлари бўйича тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун пенялар ҳисобланади, амма юқоридаги каби солиқ органининг масъулиятсиз ходимлари томонидан солиқ тўловчиларга пул маблағлари ўз муддатида қайтарилмайди. Ушбу мурожаатни ёзар эканман, солиқ органи мазкур ходимига нисбатан тегишли чора кўрилишига ҳам ишонмайман. Бундай ходимларнинг бугунги кунга қадар солиқ органларида мавжудлиги Солиқ қўмитасини ташвишга солмаслигига ишончим комил эмас албатта.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликка зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Таҳрирсиз эълон қилинди

@soliqkodeksi

3 weeks, 6 days ago

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарори

@soliqkodeksi

4 weeks ago

Assalomu alaykum. Soliqservis.uz saytini eski versiyasi yaxshi edi. Yangisi new.soliqservis.uz ishlagandan beri hech sifatli va tez ishlamadi. Yangi sayt tashkil qilinsa sifat ham shunga yarasha bolishi kerakku. Doim bizda shu muammo ozi huddi my3.soliqdaqa

Обуначидан таҳрирсиз

@soliqkodeksi

3 months ago

Izboskan tumani soliq inspeksiyasi boshlig‘i M.Mirzayev, Asaka tumani soliq inspeksiyasi boshlig‘i A.Qodirov, Sharof Rashidov tumani soliq inspeksiyasi boshlig‘i E.Erkabayev, Doʻstlik tumani soliq inspeksiyasi boshlig‘i M.Tursunmuratov, Oqdaryo tumani soliq inspeksiyasi boshlig‘i O.Ilyasov, Jomboy tumani soliq inspeksiyasi boshlig‘i B.Baratovlarga hayfsan berildi.

We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago