ALRISALAH | ibratli kanal

Description
«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal?
? BIZNING KANALIMIZDA:

? IBRATLI VIDEOLAR
? TA'SIRLI MARUZALAR
? AJOYIB NASHIDALAR
? HIKMATLI MAQOLALAR
We recommend to visit

✅ ZO'R TV-первый частный телеканал в Узбекистане, круглосуточно транслирующий программы в формате Full HD

Сайт: www.zortv.uz
facebook.com/zortv.uz
instagram.com/zortv.uz
YouTube.com/zortvuz

Last updated 3 months, 2 weeks ago

Last updated 1 year, 9 months ago

Last updated 1 year, 5 months ago

2 months, 1 week ago

#Табаррукзиёратгоҳлар

Абу Ҳафс Кабир ал-Бухорий (Имом Ҳожатбарор)

Абу Ҳафс Саййид Аҳмад ибн Ҳафс ибн аз-Зиракон Абдуллоҳ ал-Бухорий м. 767-йил Бухорои шарифда туғилганлар. У зот буюк фақиҳ, аллома, валиюллоҳ ва Мовароуннаҳр уламоларининг устози ҳисобланадилар. Улкан олимликлари боис “Кабир” ва соҳибкароматликлари боис “Ҳожатбарор” номлари билан танилганлар.
Хожа Абу Ҳафс Кабир илмни Боғдодда олганлар. Илм шажаралари қуйидагича:
1. Хожа Абу Ҳафс Кабир роҳматуллоҳи алайҳ
2. Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ
3. Имом Аъзам роҳматуллоҳи алайҳ
4. Имом Ҳаммод роҳматуллоҳи алайҳ
5. Иброҳим Нахаъий роҳматуллоҳи алайҳ
6. Алқама розияллоҳу анҳу
7. Абудуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
8. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллолоҳу алайҳи ва саллам
Абу Ҳафс Кабир Ўрта Осиёда Ҳанафий мазҳабининг ёйилишига улкан хизмат қилганлар. У зоти шарифнинг илмларини юқори баҳолаб “Муаллими ислом” яъни, ислом илмининг муаллими номи, ҳамда у зотнинг шарофатлари билан Бухорои шарифга “Қуббатул ислом” унвони берилган.
Ҳазарати Абу Ҳафс Кабир “ал-Аҳво вал ихтилаф” (Ҳавоий гаплар ва келишмовчиликлар), “ар-Радду алал Лафзия” (Юзаки қаровчиларга раддия) ва бошқа асарлар муаллифи ҳисобланадилар.
Ҳазарати Абу Ҳафс Кабир Бухорода бир неча масжид ва мадрасалар қуриб, толиби илмларга сабоқ берганлар. Жумладан, Ҳорис ибн Абул Вафо ал-Бухорий ва Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳафс аз-Забарқон у зотнинг етук шогирдларидандир.
Ҳазрати Абу Ҳафс Кабир м. 832-йил Бухорои шарифда вафот қилганлар. Қабрлари ҳозирда машҳур зиёратгоҳдир.
??
@ALRISALAH_UZ

2 months, 1 week ago

ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ЗОТ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавмига озор берганларга ҳам яхши муомалада бўлар эдилар. Агар Аллоҳ таолога дуо қилсалар эди, душманлари ҳалок бўлгай эди. Ҳолбуки, кейинги авлодга ибрат бўлиши учун улардан интиқом олиш имкони кўп бўлган, лекин ул табаррук зот уларнинг ёмонликларига қарши яхшилик, жабру жафоларига кечириш билан жавоб берганлар.
Бир куни онамиз Ойша розияллоҳу анҳо сўради:
– Сизнинг бошингизга ҳар қачонгидан ҳам оғирроқ кун келганми?
Сарвари коинот жавоб бердилар:
– Қавмимга йўлиққанларим ичида энг оғирроғи Ақаба кунида бўлган. Ўшанда мен ўзим Лайл ибн Абдукалолга учраган эдим, у илтимосимни рад этди. Чеҳрамда ғам-андуҳ билан қайтдим. Бир маҳал бошимни кўтарсам, устимда булут соя ташлаб турибди. Қарасам, Жаброил алайҳиссалом турибди. Менга нидо қилди:
– Аллоҳ таоло қавмингиз сўзларини ва илтимосингизни рад этганларини эшитди ва сиз хоҳлаганингизни буюришингиз учун тоғлар фариштасини юборди.
Тоғлар фариштаси менга:
– Раббим мени буйруғингизни бажариш учун ҳузурингизга юборди. Нимани хоҳлайсиз? Агар хоҳласангиз, Маккадаги иккала тоғни уларнинг устига ташлаб қўяман! – деди”.
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга бундай дедилар:
– Йўқ! Мен Аллоҳ таоло уларнинг зурриётларидан Аллоҳга ширк келтирмасдан ёлғиз Ўзигагина ибодат қиладиган авлодлар чиқаришидан умидворман!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

??
@ALRISALAH_UZ

2 months, 1 week ago

Намозда Хушуъ. 10-қисм

• Набавий тарбия, Набавий мўжиза.
• Рукуъ ва Саждаларни мукаммал қилиш лозимлиги

Зиёуддин Раҳим
Намозда Хушуъ китобидан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
??
@ALRISALAH_UZ

2 months, 1 week ago

**Бир кунда Қуръондан қанча ўқиш керак?

Мўмин киши Қуръони каримни ҳар куни тиловат қилиши ва ўқиладиган миқдорни кун сайин ошириб бориши зарур. Солиҳ салафлар Қуръони каримни турли муддатда хатм қилиб боришган.
Ибн Абу Довуддан нақл қилинишича, баъзи салафи солиҳлар Қуръонни ҳар икки ойда, бошқалари эса бир ойда хатм қилишган. Ўн кечада, саккиз кечада хатм қиладиганлари ҳам бўлган. Уларнинг кўпчилиги етти кечада хатм қилишгани ривоятларда собит. Олти, беш,.. ҳатто бир кечада хатм қилганлари ҳам бўлган. Шунингдек, улар орасида бир кеча-кундузда икки, уч, ҳатто саккиз мартагача хатм қилганлари бор.
Имом Абу Абдураҳмон Суламий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Мен шайх Усмон Мағрибийнинг: “Ибн Котиб раҳимаҳуллоҳ Қуръони каримни кундузи тўрт марта, кечаси тўрт марта хатм қилган”, деганини эшитдим».
Бир кунда қанча Қуръон ўқиш керак?
Бу борадаги энг тўғри фикрга кўра, Қуръондан ўқиладиган миқдор ўқувчининг ўзига боғлиқ. Ўқувчи шундай миқдорга чеклансинки, токи ўқилган қисм ўзига малол келмайдиган ва уни бемалол ўзлаштириб, мулоҳаза қила оладиган бўлсин. Агар инсон таълим олувчи, ё таълим берувчи ёки бошқа диний ишлар ёхуд инсонларга фойда берадиган бошқа муҳим вазифалар билан машғул бўлса, у ҳолда Қуръондан ўқийдиган миқдори уни ўз вазифасидан чалғитмайдиган даражада бўлиши керак. Агар у юқоридаги ишлар билан шуғулланмаса, у ҳолда ўқиш тезлигини имкон қадар оширгани маъқул. Фақат бу иш уни зериктириб, шошма-шошарлик билан ўқишга олиб келмаслиги лозим.

“Ат-тибян фий адаби ҳамалатил Қуръан” китобидан**

*?*?**@ALRISALAH_UZ

2 months, 1 week ago

Бахтли ҳаёт сари. 9-қисм

• Бугун бахтлисан
• Бойлик яхшими ёки камбағаллик

Зиёвуддин Раҳим
Бахтли ҳаёт сари китоби
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
??
@ALRISALAH_UZ

2 months, 1 week ago

НАМОЗ ЎҚИМАЙДИГАН КИШИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?#қурбонлик

**742-CАВОЛ: Мени бир танишим соғлиги яхши аммо намоз ўқимайди, рўза тутмайди, мол-мулки қурбонлик қилиш ҳисобига етарли. Эртанги ҳайитда қурбонлик қилмоқчи, қандай бўлади?

? ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Танишингиз қурбонлик қилаверсин. Чунки бой, мусулмон, муқим кишиларга қурбонлик қилиш — вожиб.

Таққослаш учун беш вақт намоз ва Рамазон рўзаси фарз бўлиб, уларнинг савоби қурбонликникидан ҳам кўпроқ. Энг катта савоблар фарзларга берилади. Ваҳоланки ўша беш вақт намозни жамласак, кун давомида бир соатдан ошар ошмас вақтни олади. 24 соатдан 1 соат.

Рамазон рўзаси эса 12 ойда бир ой тутилади.

Тангани бошқа томони шуки, фарзларга бериладиган савоб катта бўлиши билан уларни тарк қилишнинг ҳам гуноҳи катта бўлади. Одам намозни тарк қилиши билан бир кунда беш марта гуноҳга қолади, дегани бу.

Хулоса шуки, мусулмон киши доим динимиздаги фарзу вожиб, суннатларни бажариб юриши ва ҳаромлардан тийилиш керак. Ана шунда комил мусулмон бўлади. Бирини қилиб, бирини қилмай юриш Ислом шариатининг баъзисига ишониб, баъзисига ишонмасликка ўхшаб қолади. Аллоҳ таоло биздан аввалги умматларни огоҳлантириб шундай дейди: "Ёки китоб (Таврот)нинг бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор этасизми?! Сизлардан ким шундай қилса, унинг жазоси шу дунёда шарманда бўлишдир. Қиёмат кунида эса, қаттиқ азобга гирифтор бўлурсиз. Аллоҳ (бу) қилмишларингиздан ғофил эмасдир" (Бақара сураси 85-оят).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

??
@ALRISALAH_UZ

5 months, 1 week ago

ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАСИГА ҲАДЯЛАР ЖЎНАТИБ ТУРГАН СУВЧИРивоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди.

Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди.

– Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди.

– Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди.

Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди:

– Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар.

«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан
????
@ALRISALAH_UZ

5 months, 1 week ago

#Okinma

Ўкинма 45-қисм????
@ALRISALAH_UZ

5 months, 1 week ago

САЛОМЛАР БЎЛСИН!
Имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг "Муватто"сида келади:
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
- Мендан сўнг нима ишлар қиласизлар, билмадим!
   Шунда Абу Бакр розиёллоҳу анҳу  такрор-такрор, узоқ йиғлади ва деди:
-Ҳали сиздан кейин ҳам қоламизми, эй Аллоҳнинг Расули?!

Сизга саломлар бўлсин эй саййидимиз, пешвомиз, ўрнагимиз, шафоатчимиз, бошимиз тожи!
   Туғилган кунингизда, вафот этган кунингизда, қиёматда оламларга саййид ўлароқ тирилган кунингизда сизга саломлар бўлсин!
   Бизга динни саломат етказиш учун Абу Толиб дарасида қорнингиз оч ҳолатда юрган кунингизда сизга саломлар бўлсин!
  Бизга соғлом ақидани етказиш учун Тоифда ва Уҳудда қонга беланган кунларингизда сизга саломлар бўлсин!
   Азизлик ва давлат учун Маккадан ҳижрат қилаётиб кўзингиздан ёшлар тўккан кунингизда сизга саломлар бўлсин!
   Кечаси оёқларингиз шишиб кетганича таҳажжудда туриб, сўнгра: "Аллоҳим! Умматим, умматим!", деган кунда сизга саломлар бўлсин!
   Токи Жаброил алайҳис салом Аллоҳдан хабар олиб келиб: "Биз сени умматинг борасида рози қиламиз!", демагунича тинчлана олмаган кунингизда сизга саломлар бўлсин!
   Сизга саломлар бўлсин эй Ҳабибимиз!
   Сизни яхши кўрамиз...
   Сизни яхши кўрганларни ҳам яхши кўрамиз...
   Сизсизликка сабр қиламиз...
    Иншааллоҳ ваъдангиз Ҳавзнинг бўйидадир!

????
@ALRISALAH_UZ

8 months ago

   Ҳижрий ойлар

Ҳижрий йил ҳисоби бўйича 12 ой мавжуддир. Бу ойларни ҳар биримиз билишимиз ва фарзандларимизга ўргатишимиз лозимдир. Чунки, Рамазон ойи, ҳаж ойи, мавлид ойи  ва бошқа ибодат ойлари ушбу хижрий ойларига боғлиқдир:

1. ➡️Мухаррам - المحرم
  2. Сафар - صفر
  3. Робийуль-аввал - ربيع الاول
  4. Робийусь-соний - ربيع الثانى
  5. Жумадуль-увлa- جمادى الأولى
  6. Жумадуль-ахир - جمادى الآخرة
  7. Ражаб - رجب
  8.  Шаъбон -شعبان
  9. Рамазон - رمضان
  10. Шаввол - شوال
  11. Зул-қаъда - ذوالقعدة
  12. Зул-ҳижжa - ذو الحجة

????
@ALRISALAH_UZ

We recommend to visit

✅ ZO'R TV-первый частный телеканал в Узбекистане, круглосуточно транслирующий программы в формате Full HD

Сайт: www.zortv.uz
facebook.com/zortv.uz
instagram.com/zortv.uz
YouTube.com/zortvuz

Last updated 3 months, 2 weeks ago

Last updated 1 year, 9 months ago

Last updated 1 year, 5 months ago