QUR'ON•TV

Description
Rasmiy manbalar asosida yuritiladi

Qalbingiz orom oladigan, Kundalik Qur'on oyatlari va Ibratli hikoyalar joylab boriladigan QUR'ON•TV

@REKLAMA_QURONTVUZ
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 3 days, 5 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 10 months, 1 week ago

1 week, 4 days ago
*****✨***Yotadigan vaqtda Mulk (Taborak) surasini bir …

*Yotadigan vaqtda Mulk (Taborak) surasini bir marta öqigan kishi qabriga qöyilgan paytda shu suraning ön oyati boshida, ön oyati ko‘ksida, ön oyati yonlarida turib kutadi. Farishtalar kelganda bu oyatlar: "Bu kishi bilan sizning ishingiz (bölmasin) yöq. Bu kishi har tun örniga yotishdan oldin bizni öqirdi. Unga savoblarni berish uchun biz tayyor kutib turibmiz.." deyishadi..💚*

Bomdod uchun kurashda uyqu sizni yengmasin.. Tushlarimizda Rosululloh ﷺ mehmon bölsinlar

#Uxlashdan oldin o'qiladigon duo🕋*🤲🏻*
بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا
(Bismikallohumma amutu va ahya.)
Ma'nosi: "Ey Robbim, Sening isming bilan o'laman va tirilaman"

Fi Amanillah yaxshilar!**

1 week, 5 days ago

Қуръон – Аллоҳнинг дастурхони

“Бу Қуръон Аллоҳнинг дастурхонидир. Ундан имкон қадар (кўпроқ) олинглар. Зеро, мен унда Аллоҳнинг Китоби бўлмаган уйдан кўра яхшиликдан маҳрум жойни билмайман. Аллоҳнинг Китобидан бирон нарса бўлмаган қалб хароба уй кабидир. (Қуръондан бошқа) уни тикловчи бирон нарса йўқдир”.

Имом Доримий ривояти

1 week, 5 days ago

Я Роббий, фақат Сенга сиғинамиз,
Фақат Сендан ёрдам истаймиз,
Сен Роҳмансан, Роҳиймсан,
Марҳамат Эгасисан, кечиришни яхши кўрасан, бизларни кечир. Авф эт. Сен Ҳайсан-Ҳаёт берасан, Сен Шафийсан-шифо берасан. Сен фарзандларимизни қўриқла. Сенинг йўлингда курашишга қувват ва сабрни уларга бер. Я Роббий, Аллоҳ йўлида ўлганларни ўлик деманг, улар тирикдирлар аммо сизни ақлингиз етмайди дединг. Бизларга энг буюк xушхабарни бердинг. Сенинг Караминг соясида ўлсакда ҳаётдамиз қолсакда. Сенинг Буюклигинг соясида ўлсак ҳам қолсак ҳам ютуқдамиз. Лутф Эт. Қалбимизга муқайят(Жо) бўл.
Я Роббий. Енгилган пайтимиз бизларга тоқат кучини бер. Ҳар ерда ва ҳар жойда Сенга сиғинишни унутдирма Я Роббий. Бизларга шундай табиат берки ютганимизда Сендан билиб, ютқазганимизда ўзимиздан, деб билайлик...
Амийн.
😢*🤲@QURONTVUZ🌙**❤️*

2 weeks, 5 days ago

ЎН БАРОБАР ФОЙДА
Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифалик даврида одамларга қаҳатчилик етди. Машаққат ҳаддан ошгач, ҳазрат Абу Бакрнинг ҳузурига келишди:
– Эй Расулуллоҳнинг халифаси! Осмондан ёмғир ёғмаяпти, ердан гиёҳ унмаяпти, инсонлар ҳалок бўлишяпти. Энди нима қилурсиз?
– Боринглар, сабр қилиб туринглар. Умид қилурманки, Аллоҳ таоло сизларга енгиллик бергунга қадар талофат етказмагай, – жавоб берди халифа.
Кун охирида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга Шомдан карвон келгани ҳақида хабар тарқаб қолди. Карвон етиб келганда одамлар унга пешвоз чиқишди. Қарасалар, мингта туяга буғдой, зайтун ва майиз юкланган экан. Туялар Усмон розияллоҳу анҳунинг дарвозасига тўхтади. Юкларни уйга олиб кирганларидан кейин савдогарлар келишди.
– Нима хоҳлайсизлар? – сўради Усмон розияллоҳу анҳу.
– Ўзинг биласан, нимани хоҳлашимизни. Сенга етиб келган молларни бизларга сот. Биласан, одамлар шуларга зориқиб турибди, – жавоб беришди савдогарлар.
– Марҳамат, хуш келибсизлар. Молимга қанчадан тўлайсизлар?
– Бир дирҳамига икки дирҳамдан.
– Бундан ортиқроғига харидор бор.
– Тўрт баробарига сотасанми?
– Ундан ҳам зиёда.
– Беш баробаригами?
– Ундан ҳам зиёда.
– Эй Абу Амр! Мадинада биздан кўра пешроқ савдогар йўқ. Ҳеч ким биз бергандан кўра ортиқроқ бера олмайди! Сенга харидор бўлган ким ўзи?
– Менга Аллоҳ таоло ўн баробарини беради.
Сизлар ундан ҳам ортиқ бера олурмисиз?
– Йўқ, – дейишди савдогарлар.
– Аллоҳни гувоҳ қилиб айтурманки, менга келган молларнинг барчасини Аллоҳнинг йўлида фақир ва мискин мусулмонларга садақа қилдим! – деб Усмон розияллоҳу анҳу барча молларини инфоқ қилиб юборди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.@QURONTVUZ

2 weeks, 5 days ago

**اللهم إني أسألك العفو والعافية في الدنيا

Аллоҳим Сендан дунё ва охират офиятини сўрайман

اللهم إني أسألك العفو والعافية في ديني ودنياي
وأهـلي ومالي،
Аллоҳим Сендан диним ва дунёим учун ,аҳлим ва молимда авфу ва офият сўрайман

اللهم استـر عوراتي وآمن روعاتي،

Аллоҳим авратимни беркит,қўрқувларимни омонликка алмаштир

اللهم احفظني من بين يدي، ومن خلفي، وعن يميني، وعن شمالي، ومن فوقي،

Аллоҳим мени олдимдан, ортимдан, ўнгимдан, чапимдан, тепамдан ҳимоянгда асра

وأعوذ بعظمتك أن أغتال من تحتي

Эй Роббим остимдан ҳалок қилинишдан,
Сенинг Аъзаматинг ила паноҳ тилайман**.

@QURONTVUZ🌙❤️

2 weeks, 6 days ago

Саҳл ибн Абдуллоҳ агар очқасалар қувватга тўлар, агар таом есалар заифлашардилар.
(Аллоҳ Ўзи талабида риёзат чекканларда табиатни ҳам ўзгартириб юборади - тарж.)

Абу Сулаймон Дороний айтадилар:
• Дунёнинг калити - тўқлик, охиратнинг калити эса - очликдир.

Саҳл ибн Абдуллоҳдан кишининг бир кунда бир марта овқатланиши ҳақида сўралганда: "Бу сиддиқларнинг овқатланиши" дедилар.
"Икки марта овқатлансамчи?", деганди: "Бу мўминларнинг овқатланиши" дедилар.
"Уч марта овқатлансамчи?", дея сўраганди: "Аҳлингга айт, сенга охур ясаб беришсин!" деб жавоб қилдилар.

@QURONTVUZ🌙❤️

2 months, 2 weeks ago

Ҳавво онамиз қандай яралган?

*Ҳавво – башарият онаси, Одам алайҳиссаломнинг жуфти ҳалоли, ер юзидаги биринчи аёл. Аллоҳ таоло Ҳаввони Одам алайҳиссаломни узоқ вақт ухлатиб қўйиб унга ҳамроҳ бўлиши учун яратди. Аллоҳ таоло у иккисини жаннатда яратди ва улар у ерда муайян вақт яшаганларидан сўнг ризқларини ўз меҳнатлари билан топиб яшашлари учун ерга туширди.

Аллоҳ таоло Ҳаввони Одам алайҳиссаломнинг қовурғасидан, у ухлаётган вақтда пайдо қилди. Бунинг сабаби, агар Одам алайҳиссалом уйғоқ бўлганида, Ҳаввони яратилиш вақтида у озор чеккан бўлар эди ва натижада Ҳаввони яхши кўриш ўрнига, уни ёмон кўриб қолиши мумкин эди. Аёл киши эса, аксинча, озор чекса яхши кўради. Шунинг учун, аёл киши тўлғоқ вақтида кўз ўнгига ўлим келиб турса-да, оғриқ кучайган сари ўзи дунёга келтираётган фарзандига нисбатан меҳру муҳаббати жўшиб боради. Оғриқ билан дунёга келтирган фарзандига жонини ҳам фидо қилишга доим тайёр туради. Ваҳоланки, у эркак киши кўтара олмайдиган оғриқ азобини тортган бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло аёл кишини энг юқори даражадаги оғриқларни ҳам кўтара олишга қодир қилиб яратди. Аёл оғриққа эркакка қараганда уч баробар ортиқроқ бардошли экан. Чунки у ҳаёти давомида уч турли оғриқни бошидан ўтказиши бор. Улар: ҳайз, тўлғоқ ва нифос вақтидир.

Ҳавво онамиз Одам алайҳиссаломнинг қовурғасидан яралган. Маълумки, қовурға инсоннинг юрагини ташқи таъсирдан муҳофаза қилиб турувчи муҳим аъзодир. Шунинг учун ҳам у қийшиқ қилиб яратилган. Агар ўша қийшиқ қовурға бўлмаганида эди, инсоннинг юрагига берилган озгина зарба ёки туртиниш унинг ҳаётига катта хавф туғдирган бўлар эди. Ҳозирги замонавий технологияларга асосланган илм буни тасдиқлаб турибди.

Аллоҳ таоло Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамизнинг ҳар бирини ҳаётлари давомида бевосита унга муҳтож бўлган нарсалардан яратди. Масалан, Одамни тупроқдан яратди. Шунинг учун у деҳқон бўладими, темирчи бўладими, қурувчи бўладими, дурадгор бўладими – ер билан муомала қилади. Ҳаввони эса юракни муҳофаза қилиб турувчи қийшиқ қовурғадан яратгани учун у ҳаёти давомида қалбдан ҳосил бўладиган меҳр-муҳаббат билан муомалада бўлади. Натижада у меҳрибон она, севикли ёр, дуогўй опа-сингил ва куюнчак қиз бўлиб ўз меҳридан баҳраманд этади.

Шунинг учун ҳар бир аёл Одамнинг қийшиқ қовурғасидан яратилган Ҳаввонинг зурриёти эканидан фахрланиши ва ҳар бир эркак қийшиқ қовурғани текислашга беҳуда уринмаслиги, акс ҳолда уни синдириб қўйиши мумкинлигини англамоғи лозим. Зеро, ундаги қийшиқлик эркакдаги меҳрга нисбатан бир неча баробар ортиқ бўлган меҳру муҳаббат манбаидир.
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?*

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

✔️ Улашинг | @QURONTVUZ

Линкни босинг ва 🌙«Qur'on•Tv» га қўшилинг!👇
https://t.me/+Nyd47shO_hBlYWRi
https://t.me/+Nyd47shO_hBlYWRi
https://t.me/+Nyd47shO_hBlYWRi

2 months, 2 weeks ago

Заҳар нима?

Бир донишманддан:
– Заҳар нима? – деб сўрашибди.
Донишманд шунақа жавоб берибди:
– Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

✔️ Улашинг | @QURONTVUZ

Линкни босинг ва 🌙«Qur'on•Tv» га қўшилинг!👇
https://t.me/+Nyd47shO_hBlYWRi
https://t.me/+Nyd47shO_hBlYWRi
https://t.me/+Nyd47shO_hBlYWRi

2 months, 2 weeks ago

"Мен Қуръони Каримнинг икки муқоваси орасида бўлган барча оятларни ўқидим. 90 та жойда Аллоҳ, кишининг ризқига кафил бўлганини кўрдим. Фақат битта жойда Шайтон инсонни фақирликдан қўрқитиши мумкинлигини кўрдим. Ҳаётда эса инсонларни, ваъдасини унитиб, Шайтоннинг битта ёлғонига ишониб қолганлигини кўрдим".

Ҳасан Басрий

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

✔️ Улашинг | @QURONTVUZ

Линкни босинг ва 🌙«Qur'on•Tv» га қўшилинг!👇
https://t.me/+Nyd47shO_hBlYWRi
https://t.me/+Nyd47shO_hBlYWRi
https://t.me/+Nyd47shO_hBlYWRi

2 months, 3 weeks ago

Улар уй ҳам қурадиларми?

Нуҳ алайҳиссалом замонида инсонларнинг умри узун бўлган, 800–1000 йил умр кўришган. Бир аёлнинг ўғли вафот этибди. Бу аёл қаттиқ қайғуриб, йиғлабди. Қўшни аёллардан бири айтибди:
– Нимага бунча йиғлайсан? Аллоҳ таолонинг тақдири шундай экан.
– Албатта, шундай. Мен унга йиғламаяпман.
– Унда нега йиғлаяпсан?
– Болам кўп яшамади деб, оналик шафқатим билан йиғлаяпман.
– Боланг неча ёшда эди?
– 275 ёшга кирган эди.
– Сен шунинг учун йиғлайдиган бўлсанг, охир замон уммати нима қилсин? Улар бор-йўғи 60–70 йил яшайдилар.
– Жиддий айтяпсанми?
– Албатта.
– Улар уй ҳам қурадими?
– Ҳа, битта эмас, бир нечта уй қурадилар.
– Мен уларнинг ўрнида бўлсам, чодиримнинг қозиғини ҳам ўзгартирмасдим.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

✔️ Улашинг | @QURONTVUZ

Линкни босинг ва 🌙«Qur'on•Tv» га қўшилинг!👇
https://t.me/+Nyd47shO_hBlYWRi
https://t.me/+Nyd47shO_hBlYWRi
https://t.me/+Nyd47shO_hBlYWRi

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 3 days, 5 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 10 months, 1 week ago