Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated 1 Monat, 2 Wochen her
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 1 Jahr, 2 Monate her
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated 1 Jahr, 5 Monate her
Барча ишларда истихора қилиш
«Истихора» луғатда «яхшилик сўраш» деган маънони англатади. Истилоҳда эса мусулмон кишининг бирор ишни қилмоқчи бўлиб, у тўғрида иккиланиб қолган пайтда икки ракъат намоз ўқиши ва ортидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берган дуони уқиши истихора дейилади.
Истихорадан асосий мақсад, қилмоқчи бўлаётган ишида ишида яхшилик сўраш ва Аллоҳга таваккул қилиш бўлгани учун ҳар қандай ишда истихора қилинади. Мўмин кишининг ҳар бир ишида истихора қилиши, яъни Аллоҳ таолодан яхшилик сўраши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берган одоб ҳисобланади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга барча ишларда истихора қилишни Қуръондан бир сура ўргатгандек ўргатар эдилар...» (Бухорий ривоят қилган).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча ишларда истихора қилишни Қуръондан бир сура ўргатгандек ўргатишлари мусулмон киши учун бу иш ниҳоятда аҳамиятли эканини билдиради.
Аммо шариатда буюрилган ёки яхши саналган ишлар учун, шунингдек, шариатда ҳаром қилинган ёки қилмаслик тавсия этилган ишлар учун истихора қилиш мумкин эмас. Чунки мазкур ишларни қилиш ёки қилмаслик аниқ айтиб қўйилгани учун мўмин киши уларда иккиланиши асло мумкин эмас. Шунинг учун Жобир розияллоҳу анҳунинг «барча ишларда» деган сўзларидан барча мубоҳ ишлар тушунилади.
Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ «Фатҳул Борий»да қуйидагиларни айтган: «Истихора юқоридагилардан бошқа вожиб ва ихтиёрий мустаҳаб ишлар учун ҳамда амалга ошириш вақти кенг бўлган ишлар учун қилинади. Истихора қилишга бўлган умумий кўрсатма барча катта-кичик ишларни ўз ичига қамраб олади. Чунки гоҳида бир кичик ишдан катта натижалар келиб чиқади». “Ислом одоблари энциклопедияси”дан.
@QuronTvUz 🌙🤍
Фаришталарда ақл бор нафс йўқ. Ҳайвонларда нафс бор ақл йўқ. Инсонларда эса ҳам ақл, ҳам нафс бор. Агар инсон ақлга эргашса фаришталар мақомига етади. Агар инсон нафсга эргашса ҳайвондан ҳам пастга тушади.
@QuronTvUz 🌙🤍
Rosululloh sollallohu alayhi vasallamning masjidlarida “Juma azoni”
Умматим асло залолат устида жамланмас
Имом Термизий Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло умматимни (ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматини) залолат устида жамламайди. Аллоҳнинг «яди» (инояти, ҳукми, қудрати) жамоат устидадир. Ким ундан ажралиб чиқса, дўзах томон ажралиб чиққан бўлади».
Изоҳ: Аллоҳ таолога нисбатан бу каби сўзнинг ишлатилиши ақийдага оид масаладир. Саҳиҳ хабарларда зоҳиридан махлуқотларнинг аъзолари, сифатларига ўхшайдиган сўзлар Аллоҳ таолога нисбатан қўлланилган. Бундай оят ва ҳадислар «муташобиҳ» дейилади. Бунга «Аллоҳнинг юриши», «кулиши», «қўли», «кўзи», «оёғи» каби сўзларни мисол қилсак бўлади. Салаф уламолар бу каби сўзларнинг маъноларига киришмай, Аллоҳга ҳавола қилишган бўлса, халаф уламолар замон тақозосига кўра бу каби сўзларни Аллоҳ таолонинг олийлигига мос маънолар билан таъвил қилишган, яъни изоҳлашган. Бироқ иккала замон уламолари ҳам кайфийят, яъни қандай ва қанақа экани борасида «Ақл бовар қилмайди, умуман тасаввур қилинмайди, аниқроғи бундай муташобиҳ оят ва ҳадисларга қандай ва қанақа деган савол умуман қўлланилмайди», дейишган.
“Энг шарафли уммат” китобидан.
@QuronTvUz 🌙🤍
Бойлик ва фақирликнинг ҳақиқий маъноси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Заррга бойлик ва камбағалликнинг ҳақиқий маъноларини баён қилиб бердилар: «Эй Абу Зарр, мол-мулкингнинг кўплигини бойлик деб биласанми?» деб сўрадилар. Абу Зарр: «Ҳа, Эй Аллоҳнинг Расули», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мол-мулкнинг камлигини камбағаллик деб биласанми?» деб сўрадилар. Абу Зарр: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақиқий бойлик – қалб бойлигидир. Ҳақиқий фақирлик – қалб фақирлигидир», дедилар.
@QuronTvUz 🌙🤍
Аллоҳ таоло яхши кўради...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: “Бир киши бошқа бир қишлоқдаги дўстининг зиёратига борди. Аллоҳ таоло унинг йўлига бир фариштани қўйди.
Қачонки у (фариштанинг) ёнига келганида, (фаришта) ундан:
– Қаёққа кетяпсан?, – деб сўради.
– Мана шу қишлоқдаги биродаримни (зиёрат қилишни) хоҳлаяпман, – деди ҳалиги киши.
– Сенинг зиммангда унга қайтаришинг лозим бўлган неъмат бормиди?
– Йўқ, балки мен уни Аллоҳ йўлида яхши кўрганман, – деди ҳалиги киши.
– Мен Аллоҳ таолонинг сенга юборган элчиси бўламан. Сен ўша биродарингни Аллоҳ йўлида яхши кўрганинг каби, дарҳақиқат, Аллоҳ ҳам сени яхши кўрди, – деди фаришта”.
@QuronTvUz 🌙🤍
«Ҳаётнинг ҳар лаҳзасини сенга берилган неъмат деб бил! Одамларга доимо яхшилик қилган киши ҳар қандай қўрқув ва қайғудан омонда бўлади. Яхшилик ва саховатни касб қилган киши эл ичида азиз ва муҳтарам бўлади. Киши яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам ўзига қилади».
Фаридуддин Аттор
@QuronTvUz 🌙🤍
Тавбани кечга сурувчи киши икки хатарнинг орасида бўлади:
Гуноҳлар кўпайгани сари қалбини зулмат қоплаб олади. Натижада гуноҳ қилиш унинг табиатига айланиб қолади.
Касал бўлиб қолиб, қалбидаги зулматни кетказишга вақт тополмай қолиши мумкин. Натижада Роббининг ҳузурига салим бўлмаган қалб билан боради. Зеро, Аллоҳнинг ҳузурига салим қалб билан борган кишигина нажот топади.
Уламолар шундай мисол келтирганлар: “Тавбани кейинга сурувчи киши дарахтни жойидан суғуришни кечга сурувчи кишига ўхшайди. Бир куни бориб қараса, дарахт йўғонлаб кетибди. Энди уни жуда кўп машаққат билангина суғуриш мумкин бўлади. Дарахт жойида тургани сари бақувватлашиб борганидек тавбани ортга суриб, гуноҳлари кўпайиб кетган кишининг тавба қилиши жуда қийин бўлади. Умри ўтгани сайин табиатга айланиб қолган гуноҳлардан воз кечиш қийин бўлади.
Қуввати борлигида гуноҳдан тавба қилмади. Вақт ўтиб ўзи заифлашди, гуноҳлар эса кўпайиб қалбини ўраб олди. Энди унга жуда қийин бўлади”.
@QuronTvUz 🌙🤍
#Дуо
ХАЙР БАРАКАНИНГ ОЗЛИГАДАН
ПАНОҲ ТИЛАШ ДУОСИ
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْفَقْرِ وَالْقِلَّةِ وَالذِّلَّةِ وَأَعُوذُ بِكَ
أنْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика минал-фақри вал-қиллати ваззиллати ва аъуузубика ан азлима ав узлама”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан фақирликдан, йўқчиликдан, хайр-бараканинг озлигидан ва хорликдан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳ! мен Сендан зулм қилишимдан ёки зулм кўришимдан паноҳ тилайман”.
@QuronTvUz 🌙🤍
Бизга фақат ҳалол едиринг
Ҳасан Басрий айтади: Макка шаҳрида кийим сотиб олмоқчи бўлиб бир баззознинг ёнида тўхтадим. Баззоз молини мақтаб, қасамлар ичишга тушди. Мен «Бундай одамдан нарса сотиб олиб бўлмайди», деб уни тарк қилдим ва бошқа бировдан харид қилдим. Орадан икки йил ўтиб яна ҳаж қилдим ва яна ўша баззознинг ёнида тўхтадим. Энди у молини мақтамас, қасамлар ҳам ичмас эди.
– Бир неча йил олдин мен сизнинг олдингизда тўхтаган эмасмидим? – деб сўрадим.
– Худди шундай! – деди баззоз.
– Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди. Молингизни мақтамаяпсиз, қасам ҳам ичмаяпсиз?!
– Менинг бир хотиним бор эди. Кам нарса топиб келсам, назарга илмасди. Кўп нарса топиб келсам, кам санарди. Аллоҳнинг менга раҳми келди, аёлимнинг жонини олди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Эрталаб бозорга чиқиб кетаётсам, у эгнимдан тутиб менга шундай деди: Эй Фалончи, Аллоҳдан қўрқинг, бизга фақат ҳалол едиринг. Агар кам нарса топиб келсангиз, биз уни кўп деб қабул қиламиз. Агар ҳеч нарса олиб келолмасангиз, сизга тўқув дастгоҳимиз билан ёрдам берамиз.
“Солиҳлар суҳбати”дан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated 1 Monat, 2 Wochen her
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 1 Jahr, 2 Monate her
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated 1 Jahr, 5 Monate her