Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Аччу гаплар 🌶

Description
Боғланиш учун: @blueskyuz_bot

Facebook: www.facebook.com/blueskyuz
Advertising
We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago

1 month, 1 week ago
**2023 йилда Марказий Осиё давлатларидан хаж …

2023 йилда Марказий Осиё давлатларидан хаж зиёратига борганлар

Тожикистонга оид маълумотларда ноаниқликлар бор. Сабаби, айримларида 5000 киши дейилса, бошқасида 6000 мингдан ошиқ одам 2023 йилда зиёрат қилган дейилади. Бундан ташқари, яқинда Эмомали Рахмоннинг Тожикистонда 2023 йилда 63 минг киши хаж/умра зиёрати қилгани ҳақидаги гаплари ҳам уларни сонини аниқ айтишда чалкаштириши мумкин.

📱 https://t.me/blueskyuz

1 month, 2 weeks ago

Тошкентдаги мактаблардан бирида ишлайдиган ўқитувчи Касаба уюшмасига бадал пули тўлашдан бош тортди.
Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан дарс ўтадиган ўқитувчи Касаба уюшмасига аъзо бўлиш қонун бўйича ихтиёрий эканини келтириб ўтган. Узоқ йиллик меҳнат фаолияти давомида Касаба уюшмасидан ҳеч қандай манфаат кўрмаганини таъкидлаб, ҳар ой маошдан ушланиб қолинадиган аъзолик пулини ўтказишларига норозилигини билдирган.
Бир томондан ойлик маошдан 1% унчалик ҳам катта сумма бўлиб кўринмаслиги мумкин. Бошқа томондан эса мамлакат бўйлаб ўқитувчилар сони 600 мингдан ошиқ. Бундан ташқари мактабда ишлайдиган бошқа ходимлар ҳам бир неча юз мингни ташкил қилишади. Ойликларидан ушлаб қолинадиган 1% йиғилса катта сумма пул бўлади.
Шу ўринда Касаба уюшмаларига келиб тушган маблағлар нималарга сарф бўлаётгани ҳақида савол туғилган.
Бу борада очиқ ҳисобот беришлари, ҳар йили қанча маблағ йиғилиши ва нималарга сарф этилиши тўғрисида маълумот беришса мақсадга мувофиқ бўларди. Пул тўлаётганлар ўз маблағлари нималарга сарфланаётганини билишга ҳақли.
Сизлар Касаба уюшмасига пул тўлайсизларми? Касаба уюшмалари томонидан қандай кўринишда қайтариляпти бу пулларингиз? Иш берувчи билан баҳсли вазиятларда ҳимоя қилиш, дам олиш зоналари, болалар оромгоҳига йўлланма, иш шароитини яхшилаш ва яна қандай ишларда намоён бўлади Касаба уюшма фаолияти?
(Facebook гуруҳидан)

📱 https://t.me/blueskyuz

1 month, 2 weeks ago

🗳 Турли йилларда МДҲ давлатларидаги президентлик сайловларидаги натижалар рейтинги (қайта овоз беришларсиз)

99,50% Сапармурат Ниязов (Туркманистон, 1992)
98,73% Хайдар Алиев (Озарбайжон, 1993)
97,75% Нурсултон Назарбоев (Қозоғистон, 2015)
97,69% Гурбангули Бердимухамедов (Туркманистон, 2017)
97,60% Эмомали Рахмон (Тожикистон, 1999)
97,14% Гурбангули Бердимухамедов (Туркманистон, 2012)
95,55% Нурсултон Назарбоев (Қозоғистон, 2011)
92,12% Илхом Алиев (Озарбайжон, 2024)
91,95% Ислом Каримов (Ўзбекистон, 2000)
91,15% Нурсултон Назарбоев (Қозоғистон, 2005)
90,92% Эмомали Рахмон (Тожикистон, 2020)
90,76% Ислом Каримов (Ўзбекистон, 2007)
90,39% Ислом Каримов (Ўзбекистон, 2015)
89,23% Гурбангули Бердимухамедов (Туркманистон, 2007)
88,73% Илхом Алиев (Озарбайжон, 2008)
88,72% Курманбек Бакиев (Қирғизистон, 2005)
88,61% Шавкат Мирзиёев (Ўзбекистон, 2016)
??? 87,38% Владимир Путин (Россия, 2024)
87,10% Ислом Каримов (Ўзбекистон, 1991)
87,05% Шавкат Мирзиёев (Ўзбекистон, 2023)
86,22% Илхом Алиев (Озарбайжон, 2018)
84,54% Илхом Алиев (Озарбайжон, 2013)
83,92% Эмомали Рахмон (Тожикистон, 2013)
83,47% Александр Лукашенко (Беларусь, 2015)
82,97% Александр Лукашенко (Беларусь, 2006)
81,31% Қосим-Жомарт Токаев (Қозоғистон, 2022)
80,31% Шавкат Мирзиёев (Ўзбекистон, 2021)
80,10% Александр Лукашенко (Беларусь, 2020)
79,84% Садир Жапаров (Қирғизистон, 2021)
79,78% Нурсултон Назарбоев (Қозоғистон, 1999)
79,65% Александр Лукашенко (Беларусь, 2010)
79,30% Эмомали Рахмон (Тожикистон, 2006)
77,60% Хайдар Алиев (Озарбайжон, 1998)
76,86% Илхом Алиев (Озарбайжон, 2003)
76,69% Владимир Путин (Россия, 2018)
76,12% Курманбек Бакиев (Қирғизистон, 2009)
75,65% Александр Лукашенко (Беларусь, 2001)
74,47% Аскар Акаев (Қирғизистон, 2000)
72,97% Сердар Бердимухамедов (Туркманистон, 2022)
71,59% Аскар Акаев (Қирғизистон, 1995)
71,31% Владимир Путин (Россия, 2004)
70,96% Қосим-Жомарт Токаев (Қозоғистон, 2019)
70,28% Дмитрий Медведев (Россия, 2008)
63,60% Владимир Путин (Россия, 2012)
63,24% Алмазбек Атамбаев (Қирғизистон, 2011)
59,54% Эмомали Рахмон (Тожикистон, 1994)
54,22% Сооронбай Жээнбеков (Қирғизистон, 2017)
52,94% Владимир Путин (Россия, 2000)

📱 https://t.me/blueskyuz

1 month, 3 weeks ago
«Ibrat farzandlari»нинг 2000 дан ортиқ контенти …

«Ibrat farzandlari»нинг 2000 дан ортиқ контенти жами 27 млн марта кўрилибди.
«Кўк жигули» эса (2 ҳафтада) 49 млн марта.

📱 https://t.me/blueskyuz

1 month, 3 weeks ago
Аччу гаплар 🌶
1 month, 4 weeks ago
Аччу гаплар 🌶
3 months, 2 weeks ago

Хорижлик руфер блогер қўриқчилар ва хизмат кўрсатиш ходимлари назаридан, ҳимоялардан, кузатув камераларидан ўтиб Тошкент телеминораси тепасига чиқипти.
Томма-том юриш ва ер ости тоннелларига тушадиган (руфер) билан шуғулланадиган блогер ўз шахсий рекордини янглаганини маълум қилди. Жойлаштирган видеосида Тошкентдаги стратегик объект ҳисобланадиган телеминорага қандай чиққани ҳақида батафсил айтиб берган.
Видео ёз ойларида олинган бўлиши мумкин.

📱 https://t.me/blueskyuz

3 months, 3 weeks ago
Экология вазирлигининг Тошкент шаҳри ҳавосини яхшилаш …

Экология вазирлигининг Тошкент шаҳри ҳавосини яхшилаш бўйича таклифлари ChatGPT (СИ) орқали олинган деган шубҳа бор.
Синаб кўринг. «Напиши рекомендации по улучшению качества воздуха в Ташкенте» деб ёзсангиз қизиқ нарсалар чиқяпти 🤔

Бир ишниям эплаб қилолмайсан. Сени қийшиқ қўлинг сотиб қўяди
© «Шайтанат», Асадбекни Элчинга айтган гапи.

https://t.me/blueskyuz

3 months, 3 weeks ago
Аччу гаплар 🌶
5 months, 4 weeks ago
Аччу гаплар 🌶
We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago