Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹
Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰
Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫
Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰
Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨💻
Kanal sotilmaydi!
Last updated 10 hours ago
Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇
• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар
Реклама учун: @Malikaadminka2
Last updated 2 days, 16 hours ago
🔄 Интернетда видео каналлар кўп, лекин энг энг энг зўрларини саралаб берадигани йўқ!
☝️Сиз эса айнан шундай сараланган видео каналидасиз!
@Mallbra_SS
Last updated 1 month ago
#ботга_мурожаат таҳрирсиз
Қорнимгамас, қадримга ачинаман
Канал обуначиларидан келган ушбу видеодаги ҳолат жорий йилнинг 15 октябрь санасида Қашқадарё вилоятининг Косон тумани Этак МФЙда бўлган.
Маълум бўлишича, маҳалладаги газ узилишларига уч ойдан ошиб кетган. Камига бундай ҳолатдан норози бўлган фуқаролар газ ходими томонидан калтакланган.
Ажабланарлиси, газ ходимининг қилмишига ҳудуд профилактика инспектори индамай томошабин бўлиб турипти.
Президент ҳамма жойда «халқни рози қилиш керак» деб айтиб турганида бундай ишлар одамларда давлатга нисбатан ишончсизликни уйғотмайдими?
Масъуллардан одамлар билан муроса ва муомала қилолмайдиган бундай ходимларга нисбатан чора кўришни, маҳаллани ҳимоя қилишни сўраймиз.
Қонун устуворлиги ва ижроси билан қонун
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 16 июлдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Кодекс лойиҳасида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши билан мумкин бўлмаган фаолият турларини белгилаган ҳолда уларга қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда.
Депутатларнинг қайд этишича, кодекс лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва ундан манфаатдор бўлиши учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратилади, хусусий мулкни, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинади.
Лекин мана бу видеодаги йигитнинг ўз дала ҳовлисини дам олувчиларга ижарага бериши ҳақида ҳужжатлари, солиқ органи билан шартномаси борлигини кўришимиз мумкин. Ундай бўлса ким бундай фаолията тўсқинлик қиляпти?
Бишкек марказида оммавий тартибсизликлар
Маълум бўлишича, 13 май куни Бишкек шаҳридаги Мустафо деган кафеда маҳаллий аҳоли вакиллари билан бошқа давлатдан бўлган фуқаролар ўртасида жанжал-муштлашув келиб чиқади. Хорижликлар бир неча маҳаллий йигитларни калтаклашгани хабар қилиняпти. Милиция баёнотида айтилишича, уруш кафе яқинидаги хостелда яшовчилар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ўртасида бўлиб ўтган.
17 май куни кечки вақтда хостел атрофида 100 га яқин одам йиғилишни бошлаган. Улар 13 майда бўлиб ўтган воқеадан норозиликларини билдиришган.
Натижада милиция уч нафар хорижликни ҳибсга олган ва Бишкек шаҳри ИИББ вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб борган. Қўлга олинганларга «безорилик» моддаси бўйича айблов қўйилган ва улар бўлиб ўтган иш учун узр сўрашган.
Бироқ, айбдорларни қўлга олингани ҳам тўпланганларни тинчлантира олмаган. Норозилик ошиб борган ва маҳаллий аҳоли вакиллари йўлни тўсиб қўйишган. Милиция йўлни тўсганларни ҳайдашни бошлаган, ашаддий қаршилик кўрсатганларни ушлашган. Дастлаб 10-15 нафар ашаддий норозилар ушлангани хабар қилинган.
Норозилик билдириб милиция билан тўқнашувга борганлар қонуний талабларга бўйсунишмайди. Дастлабки версияга кўра улар милиция кучлари сафини ёриб ўтишга уринишган. Норози оломон шаҳар кўчаларидан бирига сиқиб борилган.
Шунга қарамасдан, норозилик билдириб чиққанларга келиб қўшилганлар сони ортиб борган. 300 га яқин одам хостелда яшаётганлардан ўч олиш мақсадида келишганини айтишган.
Шаҳар ИИБ барча шахсий таркибни жалб қилишга буйруқ берган, улар тревога билан кўтарилган. Шундан сўнг оломон тарқалгани айтилган эди, бироқ улар шаҳарнинг шарқий қисмида тўпланишган.
Норозиларнинг 50 га яқини қўлга олинган. Милиция улар билан тушунтириш ишлари ва суҳбатдан кейин қўйиб юборган.
Тунги соат 01:00 да милиция хорижликлар яшаётган хостел атрофини қуршаб олишга мажбур бўлган.
Хабар қилинишича, айрим ётоқхоналар бинолари зарар кўрган. Тинч аҳоли ойналар синдирилган, ётоқхона олдидаги хорижликларга тегишли мопедлар олиб қочилган. Мародёрлик ва бузғунчилик ҳолатлари кузатилган.
Норозиликлар кучайган кўчаларга махсус ҳарбий бўлинма кучлари ва махсус техника жалб қилинган. Норозиликлар Қирғизистон Халқаро университети ёнида ҳам бўлиб ўтган.
Соат 02:00 да норози аҳоли тарқалиш ўрнига аксинча 500 нафарга етгани ОАВ томонидан хабар қилиняпти.
ОАВ хабарида воқеа жойига Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Т.Шабданбеков, ИИВ вазири ўринбосари О.Урмамбетов ва Бишкек шаҳри ИИББ бошлиғи А.Токтоналиевлар етиб боришган.
Қозоғистон Ўзбекистондан ўрнак оляптими?
Қозоғистонда TikTok ижтимоий тармоғини блоклаш ёки платформадан фойдаланишни чеклаб қўйиш масаласи муҳокама қилиняпти.
20,1 млн. аҳолиси бор бўлган қўшниларимизда бу иловадан 14 млн. киши фойдаланаркан ва мамлакатдаги энг машҳур ижтимоий тармоқлардан бири ҳисобланади.
Шундай бўлса-да, Мирас университети ректори парламент депутатларига TikTok’ни блоклаш таклифини берган. Унинг айтишича, бунга сабаб у ердаги контентда эмас, балки фойдаланувчиларни манипуляция қилиш мумкин бўлган хавфда.
«Хитойнинг ўзида TikTok болалар учун чекланган имкониятлар билан ишлайди, бошқа давлатларда эса бундай эмас. Нима учун Хитойда платформа таълим, ўқув контентлари билан ишлайди, бошқаларда эса мазмуни ахлатдан фарқи йўқ, хатто порнография ҳам жойлаштирилади? Уни тўлиқ блоклаш керак ёки болалар учун тақиқлаш лозим», - деган Н.Халикберган.
Ректорнинг таклифини айрим депутатлар ва фаоллар қўллаб чиқишган.
TikTok Қоғоғистондаги расмий вакиллари эса фойдаланувчиларнинг, айниқса болалар ва ёшларнинг хавфсизлиги улар учун компания сиёсатининг муҳим қисми эканини таъкидлашмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланиш қоидалари ва қонунчиликка зид бўлган контентни ўчириш бўйича катта ҳажмдаги ишни қилаётганини айтишган. 2023 йилда Қозоғистон қонунчилигига зид 4 млн.дан ошиқ видеороликлар ўчирилганини маълум қилишган. Шунингдек, компания вакиллари тўғридан-тўғри Қозоғистон ИИВ, Маданият ва ахборот вазирликлари, ҳукумат органлари билан ҳамкорликда ишлашларини айтишган.
2024 йил 16 апрелда Роскомнадзорга (Россия) TikTok’ни блоклаш бўйича мурожаат келиб тушган.
2024 йил 18 апрелда TikTok’дан фойдаланиш Қирғизистонда блокланган. Расмий сабаб – болаларни соғлиғига зарар келтирадиган ахборотлардан ҳимоя қилиш.
2024 йил 24 апрелда АҚШ президенти Байден TikTok’нинг хитойлик эгасини платформани америкалик субъектга сотишни талаб қиладиган қонунни имзолади. Акс ҳолда 2025 йил 19 январдан бошлаб АҚШда TikTok тақиқланади.
Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹
Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰
Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫
Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰
Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨💻
Kanal sotilmaydi!
Last updated 10 hours ago
Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇
• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар
Реклама учун: @Malikaadminka2
Last updated 2 days, 16 hours ago
🔄 Интернетда видео каналлар кўп, лекин энг энг энг зўрларини саралаб берадигани йўқ!
☝️Сиз эса айнан шундай сараланган видео каналидасиз!
@Mallbra_SS
Last updated 1 month ago