Ravshan Odil | Blog

Description
@arzonumra_bilet Лойиҳаси асосчиси
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

2 months, 2 weeks ago

Бир яхши мўмин инсонни чамаси бугун 22 ёшлардаги ўғил фарзандлари саратондан вафот этибди.

Аллоҳ синовни қачон қандай беришини бандалари билмайди.
Кўп кўп истиғфор айтиб юришимиз имкон қадар эҳсону яхшиликлар қилишимиз лозим.

Аллоҳ таоло ут балосидан тухмат балосидан тусатдан келувчи ёмонликлардан бедаво дардлардан ўзи асрасин.

Беморларга шифо утганларни раҳматига олсин.

Биз Аллоҳданмиз ва албатта Унга қайтгувчидирмиз.

Telegram kanal

2 months, 4 weeks ago

Синов ва ечим.

Эрталабда иккинчи даражали йўлдан чиққан жигули мошинаси асосий даражали йўлда кетаётан иномарка мошинани "биқинига" қарсиллатиб солди.

Жигули эгаси шошиб мошинадан тушдида ўзини айбдорлигини ҳис қилиб иномарка эгасини олдига келиб:

- "ака узр, айб менда, таниш устангиз бўлса мошинани олиб борайлик, тузаттириб бераман", деди.

Иномарка эгаси эса пинагини бузмай табассум билан:

- " биродар, махзун бўлманг, ўзизга ҳеч нарса қилабдику, агар маст холатда мошина бошқарган бўлганизда сиздан зарарни ундириб олардим, ибодатдаги йигитга ўхшаяпсиз, темир топиладиган нарса" деди.

Жигули эгаси шок холатдан чиқмаган, ранги оқариб титраган холда:

- "ака, гаи чақирмай қўяверинг, ўзимиз келишиб оламиз" деб такрорларди.

- хужжатингиз чатоқми?

- хужжатлар жойида, аммо "қоғозбозликлар" ортиқча овворагарчиликлар бўлмаса яхши бўларди дейманда.

- хужжатлар жойида бўлса яхши, ахир мошинангизни олд қисми пачоқ бўлди, гаи келса кўриб, устахонага олиб боришга ва тузатишга маълумотнома ёзиб беради.

Хуллас гаи келди, холатни ўрганди ва иномарка эгасига қараб:

- "ака, нима қиласизлар, келиша олмаган бўлсаларинг иш судга чиқади, суд сизларни "келиштириб" айбдордан хаққингизни ундириб беради, унгача иккови мошина ҳам жарима майдонида сақланади" деди.

"Жарима майдони" деган сўзни эшитган жигули эгаси баттар шокка тушди ва:

- "жон акалар, қизимни турмушга чиқазаяпман, яқинда тўй, тўйниям белгилаб қўйгандим, акани мошиналарини ремонтини қилдириб бераман, фақат жарима, жарима майдони ва суд деманглар" дея ёлбора бошлади.

Иномарка эгаси йигитга қарадида:

- "тўй қачон ука" деди.

Жигули эгаси югурлаб мошинасидан бир даста хатни олиб келиб акага кўрсатди:

- "мана ака, фалон куни тўй, шуни ташвишлари билан бўлиб шунақа бўлиб қолдида" дея "кечиринглар" дегандек қараб турарди.

- "шу хатдан биттасини менга беринг бўлади, сиз бориб мошинангизни таъмирлатиб, тўйни харакатини қилаверинг, мен мошинамни ўзим тузаттириб оламан"

Иномарка эгасининг гапини эшитган атрофдаги томошабинлар бир - бирларига қараб "ия, шунақасиям бўларканми" деб паст овозда гапиришар, жигули эгаси ҳам қулоқларига ишонмагандай, "ростданми ака, ҳазиллашмаяпсизми?" дея бир гапни такрорларди холос.

Гаи ходими ҳам бу ечимдан кўнгли тўлди шекилли:

- "майли, сиз шунчалик одамгарчилик қилдингиз, мен ҳам жаримага тортмайман, фақат кейин муаммо чиқмаса бўлди" деди.

- "бизни лафзимиз жонимизданда қимматроқ, хотиржам бўлинг, аммо тўйга насиб қилса албатта борамиз, Аллоҳ фарзандларингизни никоҳларини хайрли қилсин.

Аллоҳ сиз ва бизни молимиз билан синади, синовлардан омонликда Ўзига хамд айтиб ўтишлик насиб қилсин".

Аканинг гапларини атрофдагилар маъқуллаб дуо қилар эканлар, бир четда воқеани эшитиб шошиб келган жигули эгасини 10 ёшлар атрофидаги ўғли отасини қучоқлаганича турар, яна четроқда эса боланинг онаси қўлларини дуога очиб нималарнидир пичирлаб дуо қиларди.

Томоша тугади, ҳар ким ўз кундалик ишлари билан машғул бўлиш учун тарқади.

Иномарка эгаси ҳам "алхамдулиллах, Роббим меҳрибонсан, бундан ёмони ҳам бўлиши мумкин эдику" дея қўлидаги тўйхатни чўнтагига солдида мошинасини устахона томонга хайдаб кетди.

Воқени кузатиб туриб "машааллоҳ, Аллоҳдан келган синовни уришмай, жанжал қилмай ҳам ечим топилса бўларкану, динимиз гўзал, мусулмонлик бахт, алхамдулиллах " деб мен ҳам ортга қайтдим.

Мухаммад Икром

Telegram kanal

3 months ago

Бир куни бир киши мени йўқлаб келибди. Салом-аликдан сўнг муддаога ўтди.

"Домла, 5000 доллар бераман, диссертацияни ёзиб беринг, ҳимоядан кейин яна бераман, хуллас, рози қиламан" деди.

"Фарзандлардан нечта?" сўрадим.

"Иккита..."

"Уларнинг айби нима?" деб сўрадим.

Довдиради.

"Тушунмадим, домла..." деди.

"Шундай қилиб диссертация ёқласангиз ҳукми ҳалолми ёки ҳаром?" деб сўрадим.

"Билмадим..."

"Сиз менга ҳалоллигини исботлаб беринг, сизга шарт ёзиб берай, бир ой ўтирсам битта диссертация тайёр бўлади. Энди тескариси бўлсачи? Яъни, ҳаром. Фан номзоди бўласиз, фан номзодига яраша ойлик оласиз. Бу ойлигингиз ҳалолми ёки ҳаром? Агар ҳаром бўлса, болаларингизга шуни едирасизми? Болаларингизнинг айби нима? Уларни ҳалол едириш ўрнига бундай қилсангиз келажаги нима бўлади? Озгина қийналасиз, тан-жонингиз соғ, нима қиласиз гўдакларингизнинг келажагини барбод қилиб? Бу гапни сиз айтмадингиз, мен эшитмадим, бориб ишингизни қилаверинг!"

"Узр, домла..."

"Бир гап эсингизда турсин, ота-она, айниқса, эркак киши етти пуштига масъулдир. Сиз ким бўлсангиз етти авлодингиз ҳам шу бўлади. Буни генетика дейди, аллақачон исботлаб қўйган! Мавзу берайлик, ўрганинг, ишланг!"

"Минг бор, узр, домла..."

Кейин у кишини кўрмадим. Бошқа келмади.

Bahtiyor Abfug‘afor

Telegram kanal

5 months, 3 weeks ago
Бу расмга узоқ тикилиб туриш мумкин.

Бу расмга узоқ тикилиб туриш мумкин.
Болалик ҳотиржамлик оддийликни кўрасиз.

Telegram

6 months, 1 week ago
7 months ago
Ravshan Odil | Blog
7 months ago
Ravshan Odil | Blog
7 months ago
Ravshan Odil | Blog
7 months, 1 week ago

Biz insonni ota-onasiga yaxshilik qilishga buyurdik. Onasi unga qiynalib homilador boʻldi va uni qiynalib tugʻdi. Va uning homilasi va koʻkrakdan ajratishi oʻttiz oydir. Toki, u kamolga yetib, qirq yoshga kirganida: «Robbim, Oʻzing menga va ota-onamga bergan neʼmatlaringga shukr qilishimga va Sen rozi boʻlgan solih(ish)ni qilishimga ilhom bergin. Va mening zurriyotlarimni ham solihlardan qilgin. Albatta, men tavba qildim va albatta, men musulmonlardanman», dedi.

Ahqof 15

وَوَصَّيْنَا ٱلْإِنسَٰنَ بِوَٰلِدَيْهِ إِحْسَٰنًا حَمَلَتْهُ أُمُّهُۥ كُرْهًا وَوَضَعَتْهُ كُرْهًا وَحَمْلُهُۥ وَفِصَٰلُهُۥ ثَلَٰثُونَ شَهْرًا حَتَّىٰٓ إِذَا بَلَغَ أَشُدَّهُۥ وَبَلَغَ أَرْبَعِينَ سَنَةً قَالَ رَبِّ أَوْزِعْنِىٓ أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ ٱلَّتِىٓ أَنْعَمْتَ عَلَىَّ وَعَلَىٰ وَٰلِدَىَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَٰلِحًا تَرْضَىٰهُ وَأَصْلِحْ لِى فِى ذُرِّيَّتِىٓ إِنِّى تُبْتُ إِلَيْكَ وَإِنِّى مِنَ ٱلْمُسْلِمِينَ

7 months, 2 weeks ago
Яқин дўстимизни ўқувчиларидан хабар келибди.

Яқин дўстимизни ўқувчиларидан хабар келибди.

"биз ношкурмиз"

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago