Обрўев Абдураззоқ ше'рлари

Description
Murojat uchun - @Abdurazzoqobroyev
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

?Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

?Реклама: @Nurov_N1

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 day, 3 hours ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 7 months ago

1 month ago

ВАТАН

Бир замонлар ошно бўлдик,
Ёлғон билан, ёлғон билан.
Кунимизни ўтказганмиз
Ёвғон билан, ёвғон билан.
Душман бизга ҳужум қилган
Наган билан, наган билан.
Биз бошига туширганмиз
Лаган билан, лаган билан,
Юрт бойлигин ташиб кетган
Вагон билан, вагон билан,
Қўриқчиси постда турган
Пагон билан, пагон билан.
Биз уларнинг додин бердик
Камон билан, камон билан,
Биз ҳамиша келишганмиз
Замон билан, замон билан.
Катта йўлга чиқдик энди
Карвон билан, карвон билан.
Тез манзилга етажакмиз
Сарбон билан, сарбон билан.
Тўрт томонни гуллатганмиз
Чаман билан, чаман билан.
Фахрлансак арзийдида
Ўзбекистон ватан билан.
2024 йил 25 декабрь
АБДУРАЗЗОҚ ОБРЎЙ.

1 month ago

АРМИЯМ

Қуролли Кучларимизнинг 33 йиллигига!

Доим мусаффодир юртим осмони,
Баҳодир ўғлонлар юртнинг қалқони,
Дадил қадам ташлар ўзбек посбони,
Метиндай мустаҳам қалқон армиям,
Тинчлик деб яшайди посбон армиям!

“Куч - адолатда” деган бошқа узук йўқ,
Темур тузугидан ўтар тузук йўқ,
Сафнинг қўшиғидай гўзал қўшиқ йўқ.
Метиндай мустаҳам қалқон армиям,
Тинчлик деб яшайди посбон армиям!

Ҳилпирар байроғи юртнинг ҳар палла,
Мадҳиям ҳар куни янграр баралла,
Оналар бемалол айтишар алла.
Метиндай мустаҳам қалқон армиям,
Тинчлик деб яшайди посбон армиям!

Жуда ўзгачадир қўёши, ойда,
Ҳеч ер тенг келолмас юртга чиройда,
Маънавий жиҳатдан аскари бойда,
Метиндай мустаҳам қалқон армиям,
Тинчлик деб яшайди посбон армиям!

Сен борсанки, посбон, тилим бор менинг,
Сен борсанки, посбон, дилим бор менинг,
Сен борсанки, посбон, элим бор менинг,
Метиндай мустаҳам қалқон армиям,
Тинчлик деб яшайди посбон армиям!

Қани, сафимизга, ўғлон,келиб тур,
Халқ билан армия ахир доим бир,
Аллоҳ бизга шундай юрт берди, шукр!!
Метиндай мустаҳам қалқон армиям,
Тинчлик деб яшайди посбон армиям!

Доим мусаффодир юртим осмони,
Баҳодир ўғлонлар юртнинг қалқони,
Дадил қадам ташлар ўзбек посбони,
Метиндай мустаҳам қалқон армиям,
Тинчлик деб яшайди посбон армиям!
2024 йил 24 декабрь
АБДУРАЗЗОҚ ОБРЎЙ.

1 month, 1 week ago

ЎЗБЕК

Бировнинг тўнини киймайди,
Бировнинг унини емайди,
Бировнинг кунини кўрмайди,
Шунинг учун ўзи бек ўзбек.
Шунинг учун ўзбекда ўзбек!

Айвонида ухлар қалдирғоч,
Меҳмонини қайтармайди оч,
Қизларининг бари узун соч,
Шунинг учун ўзи бек ўзбек.
Шунинг учун ўзбекда ўзбек!

Очунга санашни ўргатган,
Ўзига қарашни ўргатган,
Душманни савашни ўргатган,
Шунинг учун ўзи бек ўзбек.
Шунинг учун ўзбекда ўзбек!

Нон ёпса, қўшнига узатар,
Қўшни тинч, у ҳам тинч ётар,
Ундан-чи қочади хавф хатар,
Шунинг учун ўзи бек ўзбек.
Шунинг учун ўзбекда ўзбек!

Бошдан тушмас доим дўпписи,
Таслим бўлган билим чўққиси,
Мақтанганмас, йўқдир ҳеч қиси,
Шунинг учун ўзи бек ўзбек.
Шунинг учун ўзбекда ўзбек!

Ҳамон уни кўролмаслар бор,
Чоҳлар қазиб қуришмоқда дор,
Иймон бутун, бордир виждон, ор
Шунинг учун ўзи бек ўзбек.
Шунинг учун ўзбекда ўзбек!

Тўрт томондан тош отиб турар,
Кеча-кундуз тинмасдан ҳурар,
Юртга ўзи не берди улар?
Шунинг учун ўзи бек ўзбек.
Шунинг учун ўзбекда ўзбек!

Юртбошисин бошга кўтарар,
Кимки унга тош отсачи гар,
Баҳодирдан мушт ейди улар,,
Шунинг учун ўзи бек ўзбек.
Шунинг учун ўзбекда ўзбек!

Янги ўзбек пайдо бўлди -ку,
Ўзбекистон янги бўлди-ку,
Бутун дунё буни кўрди-ку,
Шунинг учун ўзи бек ўзбек.
Шунинг учун ўзбекда ўзбек!

Олдда кутяпти омад, бахтда,
Ўзбек кучли, энг буюк халқда,
Уни -чи қўллаётир Ҳақда!
Шунинг учун ўзи бек ўзбек.
Шунинг учун ўзбекда ўзбек!
2024 йил 21 декабрь
АБДУРАЗЗОҚ ОБРЎЙ.

3 months ago

ХОТИНСИЗ ЯШАБ БЎЛМАС
ҳазил

Кийяй десанг иштон
Йиртиқ-да, йиртиқ-да.
Ҳозир энг зўр либос,
Шортик-да, шортик-да.
Хотин кетса, ҳамдард
Ёстиқ-да, ёстиқ-да.
Зўр жувон яшайди,
Чирчиқ-да, Чирчиқ-да.
Эсталик бўп қолар,
Тиртиқ-да, тиртиқ-да.
Ким агар боради,
Шортик-да, шортик-да.
Тарвуз маҳкам турмас,
Қўлтиқ-да, қўлтиқ-да.
Балиқнинг суяги
Қилтиқ-да, қилтиқ-да.
Нима бор, айт, якка,
Ҳордиқ-да, ҳордиқ-да.
Чапга юриб, бошни
Ёрдик-да, ёрдик-да.
Зўр яшар ёрига
Содиқ-да, содиқ-да.
Хотинсиз бу ҳаёт,
Ортиқ-да, ортиқ-да.
АБДУРАЗЗОҚ ОБРЎЙ.

3 months ago

КАША

Ўзбекистон халқ шоири
Абдулла ШЕРга!

Ўзбекларим ёзуви -ла,
Нима бўпти хўб керилса?!
Ёзувини ўқиб кўринг,
Ярми лотин, ярми криллча.
Лотинчада ўқиганлар
Криллчани ёмон кўрар.
Лотинчадан саводи йўқ,
Сочи дарҳол тикка бўлар.
Баъзи газет, баъзи журнал
Криллчада чиқаяпти.
Лотинчада чиққанини
Фақат ёшлар ўқияпти.
Китобда ҳам шундай аҳвол,
Эски ёзув енгилган йўқ.
Кексаларнинг ҳали бўйни
Лотинчага эгилган йўқ.
Бу борада, билмам, қачон
Жиддий ҳужжат туғилади?
Маъсуллардан сўрасангиз,
Елка қисиб сўнг кулади.
Қуёш кўп бор ботади-ку,
Ҳали яна кўп бор чиқиб,
Абдураззоқ бошинг қашлаб,
Сен борини тургин ўқиб!
Ўзбекларим ёзуви -ла,
Бошим қотар хўб керилса.
Ёзувини ўқиб кўринг,
Ярми лотин, ярми криллча.
2024 йил 29 октябрь
АБДУРАЗЗОҚ ОБРЎЙ.

3 months ago

ШУКУР

Бўйдоқ билан гаплашдим:
- Ёлғизлик чатоқ,- деди.
Эркак билан гаплашдим:
- Уйланиш қамоқ,-деди.
Энг бой билан гаплашдим:
- Ҳаловатим йўқ,-деди.
Йўқсил билан гаплашдим:
- Бойлар қорни тўқ,-деди.
Жоҳил билан гаплашдим:
Деди: -Нима дейсан, хўш?!,
Олим билан гаплашдим:
Деди:- Илм бор, чўнтак бўш!
Ходим билан гаплашдим:
- Ичканим шамма, - деди.
Раҳбар билан гаплашдим:
- Иш ёқмас ҳамма , -деди.
Сўнг ёш билан гаплашдим:
- Маза қарида, - деди,
Қари билан гаплашдим:
- Шодлик нарида, - деди.
Ўзим билан гаплашдим:
- Шошма, урма дўқ, -деди.
-Уларнинг барида -чи,
Шукур қилмоқ йўқ,-деди.
2024 йил 17 м

ДУНЁ ...

Дунё деганлари, билсанг, уч кунлик,
Дунё кеча, дунё бугун, эртага!
Абдураззоқ, қайдан бунча тушкунлик,
Дунё кеча, дунё бугун, эртага!

Кеча ўтди ахир, энди қайтмайди,
Ортингга қайт, дея биров айтмайди,
Кўча кездим, мен-чи, эдим зўр дайди,
Дунё кеча, дунё бугун, эртага!

Етишмайди бугун менга жўшқинлик,
Омад деганлари турар тугунлик,
Давомий эмасда ахир бугунлик,
Дунё кеча, дунё бугун, эртага!

Аллоҳ билар, эрта борман ё йўқман,
Камони йўқ, отилмаган мен ўқман,
Ҳаққин талаб қилолмаган ўзбекман,
Дунё кеча, дунё бугун, эртага!

Шундай экан, Абдураззоқ, оғир бўл,
Ўз касбингнинг устаси, моҳир бўл,
Ишқда Фарҳод, Мажнун ёки Тоҳир бўл,
Дунё кеча, дунё бугун, эртага!
2024 йил 8 июнь
Абдураззоқ ОБРЎЙ.

3 months ago

АЧЧИҚ ИЧАК
Ҳазил

“Шарқшунослик”ка эрталаб келишди,
Султон Мурод, Салим Ашур, Абдураззоқ.
Талабалар -ла роса суҳбат қилишди,
Султон Мурод, Салим Ашур, Абдураззоқ.

Маъсуллар дарҳол тоғдай ваъда беришди,
Хотинлар:- Насияхўрсиз деб уришди,
Чунки уйларига қуп-қуруқ келишди:
Султон Мурод, Салим Ашур, Абдураззоқ.

Ўзга адиблар устларидан кулишди,
Дедилар:-Бизларга конвертда беришди.
Нима қилсин, роса пешонаси тиришди,
Султон Мурод, Салим Ашур, Абдураззоқ.

Аввал жавобсиз лабларин жиддий буришди,
Кейин ҳомуза тортиб узоқ керишди.
Дейишди:- Бизга аччиқ ичак беришди,-
Султон Мурод, Салим Ашур, Абдураззоқ.
2024 йил 25 октябрь
АБДУРАЗЗОҚ ОБРЎЙ.

3 months ago

АВТОПОРТРЕТ

Ёмон сўз чиқмайди тилимдан,
Ёмон сўз ўтмайди дилимдан,
Ҳирс билан боқмайди кўзларим,
Ҳаром иш қилмайди қўлларим.
Оёғим тўғрига юради,
Юрагим адашмай уради.

Каллам ҳам панд берган эмаслар,
Оғзим-чи ҳаромни емаслар,
Қулоққа кирмайди ёлғон сўз,
Ҳалолдир ичганим ёвғон, туз.
Томирда тоза қон юради,
Юрагим адашмай уради.

Қорнимни кўринглар каттамас,
Иштаҳам жудаям шаттамас.
Буғдой ранг қаранглар юзларим,
Кўмилиб қолган йўқ изларим.
Қаршимда равон йўл туради,
Юрагим адашмай уради.

Адолат измида миямда,
Айт, итга нима бор туямда.
Абдураззоқ тўрт муччаси соғ,
Шунинг учун кўнглинг доим чоғ.
Камина юз ёшга киради,
Юрагим адашмай уради.
2024 йил 24 октябрь
АБДУРАЗЗОҚ ОБРЎЙ.

3 months ago

ОЛТМИШ БЕШГА КИРГАН ЧОЛНИНГ
ДЕГАНЛАРИ

Ичай десам, чойнагимда чойим йўқ,
Оғримаган бирорта ҳам жойим йўқ,
Ёнда энди меҳрибоним ойим йўқ,
Чол бўлишни орзу қилмай мен ўлай.

Икки қўлим тинмайин қалтирайди,
Икки оёқ гапларимга кўнмайди,
Икки кўзим бурнимни ҳам кўрмайди,
Чол бўлишни орзу қилмай мен ўлай.

Ҳар кун менинг излаганим сиҳатда,
Қарзим менинг анча дўстлар сифатда,
Менинг борим фақат шу: насиҳатда,
Чол бўлишни орзу қилмай мен ўлай.

Кўнглинг ёш десалар, ёшдан айланай,
Сенда ўткир бош десалар, бошдан айланай,
Қариликни гашт десалар, гаштдан айланай,
Чол бўлишни орзу қилмай мен ўлай.

Каттага ҳам, кичикка ҳам, йўқ нафим,
Энди юришга на ўнг, на йўқ чапим,
Тугаяпти Аллоҳ берган муддатим,
Чол бўлишни орзу қилмай мен ўлай.

Олтмиш беш йил лайлак ҳайдаб юрдимми?
Бир кимсага бирор ёрдам бердимми?
Энг муҳими, айтинг, одам бўлдимми?!
Чол бўлишни орзу қилмай мен ўлай.
АБДУРАЗЗОҚ ОБРЎЙ,

3 months, 1 week ago

МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ
Ҳазил

Нега мени қари дейсиз,
Иш қиламан, балли дейсиз,
Ёш экан-ку, ҳали дейсиз,
Абдураззоқ зўр экан-ку!
Талқон қилар тоғни урса,
Ер чақнайди агар юрса,
Севиб қолар кампир кўрса,
Абдураззоқ ўр экан-ку!
Сигарета чекмайди у,
Ҳечам ароқ ичмайди у.
Лекин деманг ўпмайди у,
Абдураззоқ сир экан-ку!
Дангасани мужмал қилган,
Бепарвони ўсал қилган,
Юз ёшни у мўлжал қилган,
Абдураззоқ шер экан -ку!
Сочлари-чи қора, майин,
Қошлари-чи роса қалин,
Яшармоқда у кун сайин,
Пешонада тер экан-ку!
Маржаларга кўз сузган йўқ,
Жиловини ҳеч узган йўқ,
Россияни у кезган йўқ,
Топгани шу- шеър экан-ку!
Бўлмас ишни бўлдиради,
Сўз берсангиз кулдиради,
Керак бўлса туғдиради,
Абдураззоқ эр экан-ку!
Нега мени қари дейсиз,
Иш қиламан, балли дейсиз,
Ёш экан-ку, ҳали дейсиз,
Абдураззоқ зўр экан-ку!
2024 йил 18 октябрь
АБДУРАЗЗОҚ ОБРЎЙ,

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

?Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

?Реклама: @Nurov_N1

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 day, 3 hours ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 7 months ago