🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти «Озодлик, тенглик, биродарлик» халқаро мукофоти билан тақдирланди
Франция Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маслаҳат комиссияси — «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамиятини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ягона мустақил инсон ҳуқуқлари ташкилоти эканлигини таъкидлаган. Мукофот 10 декабр – Инсон ҳуқуқлари кунида Парижда Франция бош вазири томонидан жамият раҳбари Абдураҳмон Ташановга топширилади.
Бир ўқитувчи касал бўлди. Ойлиги уч миллион. Дўхтирга борган эди 10 кун даволаниб чиқиши учун 7 миллион тўлашини айтди. Ўқитувчида бундай пул йўқлиги учун у орқасига хомуш қайтиб кетди.
Бу пулни топиш учун у икки ойдандан кўпроқ, емай, ичмай ойлигини йиғиш керак. Буни эса иложи йўқ. Шундай экан даволанишни ҳам иложи йўқ. Ўқитувчини касал бўлишга ҳаққи йўқ экан...
Qish mavsumiga tayyorgarlik koʻrish va uni betalafot oʻtkazish, isteʼmolchilarga yoqilgʻi-energiya resurslarini barqaror yetkazib berish hamda ularni tejash boʻyicha berilgan topshiriqlar ijrosini taʼminlashda sustkashlikka yoʻl qoʻygan ayrim rahbarlarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasining tegishli farmoyishi qabul qilindi.
Mazkur hujjatga asosan hududlardagi bir qator masʼullarga intizomiy jazo qoʻllanilgan.
Xususan, elektr energiyasi va tabiiy gazni iqtisod qilish boʻyicha belgilangan rejaga amal qilmagani, energiya resurslaridan foydalanishda limitdan oshishiga yoʻl qoʻygani hamda nazoratni taʼminlamagani uchun Oqoltin tumani hokimi K.Ernazarov, Mirzaobod tumani hokimi O.Raxmonqulov, Boʻstonliq tumani hokimi J.Axmedov, Bekobod tumani hokimi Sh.Doʻsbekov, Zangiota tumani hokimi E.Rustamov, Toshkent tumani hokimi S.Ergashev, Yangiyoʻl tumani hokimi O.Ataullayev, Qoʻqon shahar hokimi M.Usmonov, Bogʻdod tumani hokimi Gʻ.Soliyev, Beshariq tumani hokimi R.Joʻrayev, Soʻx tumani hokimi S.Saidmusayev, Furqat tumani hokimi E.Asronkulovga “hayfsan” berildi.
Shuningdek, elektr energiyasi va tabiiy gaz talon-toroj qilinishiga yoʻl qoʻygani uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri B.Juzbayev, Andijon viloyati hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari K.Komilov, Namangan viloyati hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari Gʻ.Murodxoʻjayev, Toshkent viloyati hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari O.Sultanbekov, Andijon tumani hokimi B.Yuldashev, Beruniy tumani hokimi I.Xidirovga “hayfsan” eʼlon qilindi.
Bundan tashqari, hududlarda aholiga koʻmir tarqatishni kechiktirish, sifatsiz koʻmir tarqatish kabi holatlar juda koʻp kuzatilgani hamda ushbu holatlarni zarur darajada nazoratga olmagani uchun “Oʻzbekkoʻmir” AJ bosh direktori oʻrinbosari E.Yakubov oxirgi marta ogohlantirildi.
Farmoyish bilan tegishli vazirlik va idoralarga koʻrsatilgan shahar hamda tumanlar sektor rahbarlari faoliyatiga baho berib, ularga nisbatan tegishli chora koʻrish hamda natijalari toʻgʻrisida bir kun muddatda Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritish topshirildi.
Хурматли таьлим вазири Хилолахон! Билмадим, сиз Кобул Дусовни каналини укийсизми - йукми, таваккал килиб мурожаат килаяпман. Мени 2 нафар фарзандим Жиззах шахрида мактабда 3 ва 1 синфларда укийди. Мактаб маьмурияти хафтада еки ойда 2 маротаба гох циркка, гох театрга, гох хайвонот богига пул талаб килишади. Бу томошаларни хаммаси дарс вактида, укиш колдирилиб ташкил килинади. Мен пул бермасам, фарзандим бир узи еки яна бир - икки камбагал оила боласи кучада колади. Чунки, 1 - 3 болага укитувчи дарс утмайди, Боз устига сазоий килинади . Болаларим камситилиб, хурланиб уйга йиглаб келади. Хилолахон, Кобул Дусов даьво килаетган 2, 0 трлн. сумни 1/3 кисми рост булса хам менга заррача кизиги йук. Чунки, бу давлатни, бюджетни, халкни пули. Давлат, хукумат йул очиб берибтими, биз - кора халк нима дея оламиз ? Удда килганни халоли булсин. Бунча катта пулни хар кандай катта оилани 7 авлоди ишламай етиб еса хам ортиб колади. Лекин, шунга яраша мактаблардаги кофир соликларни йук килса еки камайтирилса инсофдан булар эди. Бундан ташкари байрамлару тадбирларга пул йигишлар етарли. Камбагал оилаларга ортикчалик килмокда, огирлик килмокда. Шахсан мен пенсионер - ll гурух ногирониман, пенсиям оз, турмуш уртогим ДМТТ да 0,5 ставкада 600 минг сум маошга уборщица булиб ишлайди. Хар куни болаларни мактабда олиб бориш - олиб келиш учун 20 - 25 минг сум йулкира, 1 минг сумдан 2 минг сум перашкига пул сарфлаймиз. Бир ойга уртача 450 - 500 минг сум пул зарур. Мактаб рахбариятига цирк, хайвонот боги муаммосини айтсак, улар "Бу бизни ташаббусимиз эмас, вилоят М ва МТ бошкармасини буйруги бор" деб жавоб беришади. Вилоят М ва МТ бошкармасида вазирликни буйруги бордир, балким. Шу цирк, хайвонот богидан манфаатдор булмаса, уларда " доля" да булмаса бу еги хам ошиб - тошиб кетганку !?
Масалани иккинчи томони ундан хам огир, ачинарли ! Чунки, цирк, хайвонот боги бахона бир кун укиш булмади. Шундок хам чаласавод болалар (чаласавод укитувчилар укитаетган) янада саводсиз, тарбиясиз булиб бормокда. Хилолахон, давру- даврон сизники ! Суринг!! Лекин, савоб учун давлат ва халк манфаатига озрок хизмат килинг. Авом, кора халкга озрок рахм - шавкатингизни дариг тутманг !!.
Бизни ~ принципсиз сиёсат, виждонсиз роҳат, меҳнатсиз бойлик, феъл-атворсиз билим, ахлоқсиз бизнес, инсонийликсиз илм ва қурбонликсиз ибодат вайрон қилади.
(М.Ганди)
🔹🔹🔹
Нас погубят — политика без принципов, удовольствия без совести, богатство без работы, знание без характера, бизнес без морали, наука без человечности и молитва без жертвы.
🔹🔹🔹
We will be destroyed by politics without principles, pleasures without conscience, wealth without work, knowledge without character, business without morals, science without humanity and prayer without sacrifice.
🔹🔹🔹
Bizni printsipsiz siyosat, vijdonsiz rohat, mehnatsiz boylik, fe'l-atvorsiz bilim, axloqsiz biznes, insoniyliksiz ilm va qurbonliksiz ibodat vayron qiladi. .
#Ғазал **Ҳар лабинг ўлганни тиргузмакда, жоно, жон эрур,
Бу жиҳатдин бир-бириси бирла жоножон эрур.
Жоним андоқ тўлди жонондинки, бўлмас фаҳмким
Жон эрур жонон эмас ё жон эмас, жонон эрур.
Бўлса жонон бордурур жон ҳам чу жонон қилди азм,
Жон кетиб жонон била жондин манга ҳижрон эрур.
Жон манга жонон учундур, йўқки жонон жон учун,
Умр жононсиз қатиқ, жонсиз вале осон эрур.
Борса жон, жонон йитар, гар борса жонон, жон кетар,
Кимсага жонону жонсиз умр не имкон эрур.
Хуштурур жону жаҳон жонон била, жонон агар
Бўлмаса жон ўйлаким, ўлмас жаҳон, зиндон эрур.
Жоним ол, эй ҳажру жононсиз манга ранж истама,
Чунки жононсиз Навоий жонидин ранжон эрур.**
Ўқитувчилар қон ютиб маош олади...
Биздаги кадрлар масаласи
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her