Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 3 days ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago
⚡️⚡️⚡️
? KECHKI TAFAKKUR ?
Ҳақиқат
Бемаҳалда телефон жиринглади.
- Алло! Ким бу?
- Ҳақиқатман.
- Мени бундай танишим йўқ.
- Тўғри, сен мени олтмиш йилдан бери танимайсан. Олтмишга кирдим деб кеккаясан, насиҳат сўқийсан, лекин мени танимайсан.
- Муддаога ўт. Пул керакми? Ойига неча фоиздан берасан?
- Сендан пул сўраганим йўқ, ҳақиқатни бил деб қўнғироқ қилаяпман.
- Хўш?
- Бир соатлик умринг қолди.
- Нима?! Ҳазиллашма!
- Ҳақиқат ҳазиллашмайди. Мана, қанча умринг қолганини айтдим. Энди менга шу дақиқаларни нимага сарфлашинг қизиқ. Ҳеч бўлмаса кўчадаги тошни чеккага суриб қўярсан?
- Йўқ! Тўрт-бештага пул бергандим, шуни йиғиб оламан...
ЖУМА МУБОРАК!
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГБир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.
Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.
Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.
Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.
Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.
Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?
Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.
Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.
Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!
Доим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!
Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтганларидек:
«قَالَ كَلَّا إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهْدِينِ»
У (Мусо) «Йўқ! Албатта, Роббим Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди, деб айтинг
Шуаро: 61, 62 оятлар.
Ўзбекистонда Шуша шаҳрига бағишланган почта маркаси муомалага чиқарилди
Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази 2023 йилнинг яна бир муҳим воқеаси – Шуша шаҳрининг туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистонда Шушага бағишланган махсус эсдалик
Батафсил ? https://yuz.uz/a/oz/86599
Batafsil ? https://yuz.uz/a/uz/86599
✅Кун иқтибоси
"Эй биродар, мунофиққа бўлма улфат, ким улфатдир боши узра юз минг кулфат"
Аҳмад Яссавий
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 3 days ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago