Behzod Fazliddin

Description
Беҳзод Фазлиддин битиклари;
ўзбек ва жаҳон адабиётидан намуналар, ижод, эътиқод, жамият ва шахс борасида мулоҳазалар, суҳбатлар, ҳикматли сўзлар ва бошқалар

Муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган.

@Behzod_Fazliddin_bot
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago

3 weeks, 4 days ago

ИТОБ

Ўз бахтинг қадрини ўзинг билмасанг,
Ўзни ўзинг этсанг балога дучор,
Берган неъматига тоқат қилмасанг,
Бу дунёни ноҳақ айблашинг бекор.

Қара, йиғлаб қолди йиллар ортингдан,
Сен бой бериб қўйган лаҳзалар гирён.
Не чиқди дил деган бадбин юртингдан,
Нимага дунёни айблайсан, Инсон?!

Ёлғон дунё дейсан, бевафо дейсан,
Ўзинг бир бор Ҳаққа қилдингми вафо?
Қалбинг хусуматга, ҳасадга ватан,
Асли, сенинг ўзинг – ёлғончи дунё!

Кўнгил деразасин чертди неча бор,
Сен қарши олдингми кўкламни кулиб?
Эритолмай қалбинг музларин зор-зор,
Баҳор қайтиб кетди бағрини тилиб...

Етар, маломатга нуқта қўй энди,
Эрк берма беҳуда нолаларингга.
Меҳринг ила ташна дилларни қондир,
Оқибатни ўргат болаларингга.

Илло, Ҳақ ишқи-ла бағрини ёқиб
Яшаган мардларга толе ёр бўлсин.
Ўз бахти кўзига ўзи чўп суқиб,
Дунёни қарғаган номард кўр бўлсин!..

2000 йил

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Онамнинг_кўнглига_кетамиз #Эски_дафтардан

3 weeks, 5 days ago

ОДАМХЎР

Отасини еб бўлди,
Онасини еб бўлди.
Энди... ўзини ейди.

2004 йил

#Эски_дафтардан

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

3 weeks, 6 days ago

Умр – томчи-томчи тўкилган фурсат,
Лаҳзалик ёмғирдай ўтар бу муддат.
Ҳақ дея келгансан, ўзингни кўрсат,
Мунғайиб бир четда турмагин, Шеърим.

Муҳаббат қўлингда ҳур байроқ бўлсин,
Эл ичра пешонанг ярқироқ бўлсин,
Қадаминг пок бўлсин, йўлинг оқ бўлсин,
Ножоиз жойларда юрмагин, Шеърим.

Яшашдан чалғитар ўйларинг – мубҳам,
Холиқнинг ҳукмига этма шак-шубҳа,
Илҳом – дил покловчи илоҳий туҳфа,
Ижодни ўйинга бурмагин, Шеърим.

Минг турфа манзилу маконлар бўйлаб,
Ўтмишинг унутма, эртангни ўйла,
Ишқ бобида ёлғон эртаклар сўйлаб,
Ёш қалбларни йўлдан урмагин, Шеърим.

Бағрингдан таралсин шуълаи ёлқин,
Бор, бани башарнинг дардини олгин,
Мен ўтарман, Ҳақ деб сен мангу қолгин,
Замонлар заволин кўрмагин, Шеърим!

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

1 month ago

Токи бугунги шовқинларга уйқаш ижтимоий тармоқларнинг одамни чалғитувчи беҳуда оҳанжамалари-ла машғул эканмиз, катта ишлар қилиш орзулигича қолаверади.
Бу ўринда вақтимиз, кўз нуримиз, асабларимиз, куч-қувватимиз – умримизни сўриб бораётган виртуал дунёнинг ўзимиз ҳали илғаб-илғамаган ўта кучли оғуга эврилаётгани назарда тутилаётир.
Глобал тармоқда икки дунёнгиз учун фойдали ишлар билан машғул бўлсангиз, бу энди бошқа гап. Акс ҳолда, аҳвол оғир...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Бу_ҳам_муҳим

@Behzod_Fazliddin

1 month ago
Ҳаёт эмас ҳаётдан тўйиб кетган одамнинг …

Ҳаёт эмас ҳаётдан тўйиб кетган одамнинг аҳволини тушунасизми? Яшаб туриб ҳам яшамаётганларни-чи? Дарддош сезасизми ўзингизни бахтиқароларга?!

Аслида, мўмин қалб ҳар ишда ҳикмат борлигига ишонади. Бошга неки тушса, ўз ҳолига яраша эканини англайди. Фақат...

Ахир зотинг қирилгур Зулмнинг қўллари узун бўлса, буқаламун Ёвузлик лаҳза ўтмай турланаверса, Ёлғоннинг умри мангулик қадар чўзилса... Бу ҳолда башарият қисмати не кечади?..

Назаримда, оғриқ ана шу тушуниш ва ҳамдардликдан бошланади. Тушунганинг сари кучая боради оғриқлар. Шу маънода, шеър – чин инсоний оғриқларнинг оҳангга эврилишидир. Дард – шеърнинг яна бир номи, шоир – дардхуржуни ўзидан катта йўловчи.

...Бу шеърларни оҳангдор оғриқлар деса ҳам бўлар; улар – битиб-битмаган кўнгил яраларидан сатрларга сачраган қонюқлар, афсус-надомат, орзу-армонларнинг сўзга кўчиб-кўчмаган сувратлари...

Дарвоқе, кимдир дард-ҳолини шеър тилига ўгиришга уринаркан, бировдан юпанч-тасалли, марҳамат кутмайди. Зотан, ҳамма-ҳаммасини бир Зот кўриб-кузатиб турганининг ўзи буюк таскиндир.

Беҳзод Фазлиддин

2013 йил 12 декабрь

-----------------------------------

Кўксим оғриқлари кучайиб кетди,
Ғамлар томиримни кесиб боради.
Буюк орзуларим кичрайиб кетди,
Армоннинг бўйлари ўсиб боради.

Бир бора дардимни олмайди вужуд,
Дунёга тиз чўкиб толмайди вужуд,
Барибир, яшашни билмайди вужуд,
Руҳимнинг йўлини тўсиб боради.

Ҳаёт бир шафқатсиз ёвга ўхшайди,
Бировнинг ўрнига биров яшайди,
Гуноҳ қилган мен-у, болам қақшайди,
Умримни туманлар босиб боради...

Батафсил: https://www.facebook.com/100003319579634/posts/475003132620335/

#Кайфият #Эски_дардлар

@Behzod_Fazliddin

1 month ago

Бунинг ҳам жони бор демайсиз,
Бир қошиқ қони бор демайсиз,
Кетар бир они бор демайсиз,
Билмайсиз, дардимни билмайсиз.

Сўзимда қолмади ҳаловат,
Беғараз севмак ҳам жасорат...
Адолат қаерда, адолат?
Кўнгилни назарга илмайсиз.

Ўзимни кўмганман қалбимга,
Ачинмай қўйганман қадримга,
Ўлиблар кетсам ҳам, қабримга
Таънаю тамаъсиз келмайсиз.

2011

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

1 month, 1 week ago

#Кайфият #Бадиҳа

ҚОРХАТ

Субҳаналлоҳ, оппоқ нур ёғар кўкдан,
Лаҳзада ўзгарар мезон куйлари.
Оқ яктак кийгач ҳам оғочлар ўктам,
Борлиққа ярашиб турар бўйлари.

Аста гулга дўнар шаффоф томчилар,
Севгимиздай нафис, меҳримиздай пок.
Гўё Орзу сари йўллар очилар,
Олдга бошлар ҳассос илоҳий идрок.

Ҳикматлар ўқиймиз оппоқ дунёдан,
Бахтли саҳфаларни очиб бирма-бир.
Сўзлар ярми кумуш, ярми тиллодан,
Олам тўла маъно, олам тўла сир.

Бу қор биринчи ё охиргисимас,
Биздан олдин, биздан кейин ҳам бордир.
Хотималар абас, ҳижронлар абас,
Ҳали ҳаётимиз биринчи қордир.

Шукрона илмини ўргансин юрак,
Ёмғирига шукур, қорига шукур.
Менинг қорхатим ҳам шу эзгу тилак:
Борига барака, барига шукур!

2011

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

1 month, 1 week ago
**АҲВОЛ**

АҲВОЛ

Куйиб битдим – нима ўзгарди?
Қачонгача ўзимни ейман?
Беҳудага юзим қизарди,
Ё бемаврид келдимми, дейман.

Аҳмоқ қилди, гар гапга кирсам,
Ожизлигим инжиқлик бўлди.
Маҳмадона чиқдим гапирсам,
Жим турганим писмиқлик бўлди.

Гул чеҳралар самимий сохта,
Тўхтаб қолган соатлар бебурд.
Қололмайман узоқ бу шохда,
Кетай десам, у томон ҳам мўрт.

2008 йил

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_FazliddinҚуйидаги туркум шеърлар 2017 йили "Муштум" журналининг "Назм хумдони"да чиққан эди. Бош муҳаррир ташаббуси билан.

Ўтган 2023 йил "Муштум" 100 ёшга тўлди. Муштум бобонинг умри янада узун бўлсин!

Батафсил: https://www.facebook.com/100003319579634/posts/1487146098072695/

1 month, 1 week ago

Балодан қўрққанчалик
Худодан қўрқамизми?!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

1 month, 2 weeks ago

Сизнинг йўлингизни берсин кўпга ҳам,
Қалбида Қуръонни олиб юрганлар!..

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago