🔔 Reklama: https://t.me/EduRek/16
🇺🇿 Bilim va malakalarni baholash agentligi yangiliklari
🌐 Manba: www.uzbmb.uz
Last updated 2 months, 3 weeks ago
? ELON VA REKLAMALAR ✓
? SOTING YOKI SOTIB OLING ✓
? ENG ISHONCHLI KANAL ✓
? AZOLAR JONLI AKTIF 300,000 ✓
? ID 830125650 ✓
?? @VODIY_BOZOR_KANAL_ADMINI
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
? ONLINE SAVDO ✅
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Last updated 1 year, 4 months ago
???
Kanalimizda judayam ko‘p foydali mahsulotlar bor, ko‘rib chiqib buyurtma berishingiz mumkin
✅ Biror bir mahsulotga buyurtma berishga qiynalsangiz yoki qandaydur muammo bo‘lsa quyidagi profilga yozing
? @Sotuvchi_A ?
Last updated 1 year, 4 months ago
Фузайл ибн Иёз айтарди: Умрининг қолган қисмини ўнглаган инсоннинг ўтган хатолари мағфират этилади. Ким ҳаётининг қолган қисмини ҳам ёмонлик билан кечирса, аввалу охир қилмишларига жавоб беради.
Сўнг Фузайл йиғлаб туриб илтижо қилди: Аллоҳ таоло барчамизни қолган умримизни ислоҳ этишга муваффақ этсин!
ГУНОҲЛАРНИ ЮВУВЧИ ХИСЛАТЛАР
11. Ихлос билан қилинган ҳаж ҳам гуноҳларнинг каффорат бўлишига сабаб бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ҳожи уйидан чиққанидан бошлаб Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади. Агар у фарзларни бажаришдан олдин вафот этса, ажру савоби Аллоҳнинг зиммасида қолади. Вафот этмай, ҳажнинг фарзларини* (coғ-омон) адо этса, аввалги ва кейинги гуноҳлари мағфират қилинади. Шу йўлда бир дирҳам сарфлаш Аллоҳ йўлида шундан бошқа миллион дирҳамни сарфлашга баравардир».***
Яна бир ривоятда: «Ким фарзларини бажарса, мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», дейилган.
12. Мақоми Иброҳим ортида намоз ўқиш ҳам гуноҳларга каффорат бўлади.
Қози Иёз «Шифо»да шундай деган: «Ким мақоми Иброҳим ортида икки ракъат намоз ўқиса, унинг аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади, Қиёмат куни иймон келтирганлардан бўлиб тирилади».
13. Ҳашр сурасини ўқиш, Қуръон ўқитиш ҳам гуноҳларга каффорат бўлади.
14. Тасбех, таҳлил ва такбир айтиш ҳам гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади.
«Ким юз марта тасбеҳ айтса, юз марта ҳамд айтса, юз марта такбир айтса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Яна бир ривоятда «Ким кўзи ожиз одамни қирқ қадам етакласа, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», дейилган (Имом Аҳмад бу ҳадиснинг ривоят қилувчиларини ишончли деб айтган).
15. Мусулмон биродарининг ҳожати учун ҳаракат қилиш ҳам гуноҳларнинг каффорат бўлишига сабаб бўлади.«Ким мусулмон биродарининг ҳожати учун ҳаракат қилса, уни раво қилса ҳам, қилмаса ҳам аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади, унга икки омонлик ёзилади: дўзахдан омонлик ва мунофиқликдан омонлик».
16. Қўл бериб кўришиш ҳам гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрадиган икки киши* (бир ривоятда «икки мусулмон») учрашганда қўл бериб кўришса ва Набий алайҳиссаломга салавот айтишса, иккови ажралиб кетиши билан аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади»* (Имом Ибн Ҳиббон ва Имом Аҳмад ривояти).
17. Таом егандан сўнг ҳамд айтиш ҳам каффорат бўладиган гуноҳларга сабаблардандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким таом еб, сўнгра «Мени бу таом билан таомлантирган ва мендан ҳеч қандай куч-қувват талаб қилмай мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин» деса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади» (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ва Имом Термизий ривояти).
18. Ҳақиқий мусулмон бўлиб умр кечириш ҳам гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Мусулмон одам қирқ ёшга кирса, Аллоҳ ундан уч турли балони: ақлдан озиш, мохов ва пес бўлишни буриб қўяди. Эллик ёшга етса, Аллоҳ унинг гуноҳларини енгиллатади. Олтмиш ёшга етса, Аллоҳ уни Ўзига юзланиш билан ризқлантиради. Етмиш ёшга етса, фаришталар уни яхши кўрадилар. Саксон ёшга етса, яхшиликларини қолдириб, ёмонликлари ўчирилади. Тўқсон ёшга етса, Аллоҳ таоло унинг аввалгию кейинги гуноҳларини кечиради ва у Аллоҳнинг ердаги асири деб номланади, оила аъзоларини шафоат қилишига имкон берилади».
Изоҳ. Бу ҳадиси шарифда шариатга мувофиқ ҳаёт кечирган мусулмон назарда тутилган. Лекин шу ёшларга етса ҳам фисқу фужур ишларни қилиб юрадиган бўлса, ҳадисда айтилган фазилатлардан бебаҳра қолади. Уламолар бу ҳадисда ундай одам назарда тутилмаганини таъкидлаб айтишган.
Рўза тутасан, кечалари туриб намоз ўқийсан, Аллоҳни зикр қиласан, садақалар берасан, инсонларга ёрдам қиласан, уёқдан буёққа югуриб яхшилик қиласан ва бир кун битта одам келади, бир грамм ҳам ҳаракат қилмай, чарчамай, ҳамма савобларингни олиб кетади... Балки ҳеч ҳам ёқтирмаган бир инсонинг олиб кетади бу савобларингни. Ғийбат мана шундай нарсадир!
"Тунчироқ" саҳифасидан олинди
🔔 Reklama: https://t.me/EduRek/16
🇺🇿 Bilim va malakalarni baholash agentligi yangiliklari
🌐 Manba: www.uzbmb.uz
Last updated 2 months, 3 weeks ago
? ELON VA REKLAMALAR ✓
? SOTING YOKI SOTIB OLING ✓
? ENG ISHONCHLI KANAL ✓
? AZOLAR JONLI AKTIF 300,000 ✓
? ID 830125650 ✓
?? @VODIY_BOZOR_KANAL_ADMINI
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
? ONLINE SAVDO ✅
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Last updated 1 year, 4 months ago
???
Kanalimizda judayam ko‘p foydali mahsulotlar bor, ko‘rib chiqib buyurtma berishingiz mumkin
✅ Biror bir mahsulotga buyurtma berishga qiynalsangiz yoki qandaydur muammo bo‘lsa quyidagi profilga yozing
? @Sotuvchi_A ?
Last updated 1 year, 4 months ago