Орзиқул ЭРГАШ

Description
Йўл ямону яхшисидин ема ғам, "Бисмиллоҳ..." дегилу қўйғил қадам. Алишер Навоий
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago

1 month, 4 weeks ago
1 month, 4 weeks ago

ФАСЛИ НАВБАҲОР ЎЛДИ, КЕТИБОН ЗИМИСТОНЛАР... ЎЛМАС САНЪАТКОРДАН ЎЛМАС ОҲАНГЛАР

1 month, 4 weeks ago

Қолаверса, мазкур байрам туб моҳиятида ҳам, бошқа байрамларимизда бўлгани каби, одамлар кўнглига қувонч бахш этиш ётади. Байрам шукуҳи ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига кириб боришига ҳаракат қилинади. Бунинг учун Наврўз кунлари ота-оналар, боболар, момолар, хасталар, ногиронлар, етим-есирлар йўқланади. Совға-саломлар улашилади, ҳадялар қилинади, хайр-саховат тадбирлари амалга оширилади. Хайр-саховат инсонларни бир-бирига яқинлаштиради. Ўртада меҳр-оқибат пайдо қилади. Қолаверса, саховатпеша давлатманднинг давлатига янада қут-барака инади.
Маълумки, одамизод гўзал сифатлар билан сифатланишга буюрилган. Шундай сифатлардан энг муҳими, бу меҳр-мурувватли бўлмоқликдир. Меҳр-мурувватли инсонлар ҳеч кимдан, айниқса, меҳрталаб инсонлардан – етим-есир, мискин, бева-бечоралардан ёрдамини аямайди. Зеро, меҳр ва мурувват эгизак тушунчалар бўлиб, меҳрли инсонлар табиатида мурувват кўрсатиш, ҳожатбарорлик фазилатлари устуворлик қилади.

2 months ago
Мавлоно Румий ҳикматлари

Мавлоно Румий ҳикматлари

"Одоб - одобсизларнинг одобсизлигига сабр этмоқдир ".

"Булбулларнинг гўзал овози ёқимли бўлгани учун қафас уни ўзига тортади. Қузғун билан бойқушни ким қафасда кўрибди!? ".

"Ўтмишингни эслаб қайғурмоғинг ва келажагингдан хавотирланишинг, Аллоҳ билан ўртангдаги пардадир. У пардани оташга от, Аллоҳга яқинлашгайсан!".

"Инсоннинг сўзи ҲИКМАТ, боқиши ИБРАТ ва жим туриши ДАРС бўлиши керак! "

" Насиҳат қиладиган инсон эмас, ўрнак бўладиган инсон бўл! ".

" Соғлом, хурсанд пайтингда ҳамма сенга жондир, дўстдир. Фақат ғам ва қайғу келган вақтда Аллоҳдан бошқа дўстинг йўқлигини англагайсан ".

" Мусибатлар қоронғи кеча кабидир, дам ол, сиқилма! Албатта тонг отажакдир ".

" Аллоҳ бандасидан интиқомни бандаси орқали олар.
Дин, маърифатни билмаганлар буни бандасидан кўрар.

" Киши кўрганини севмас, севганини кўради "

" Бахтли кунлар сенга тараф келмас, сен унга тараф юриб боргайсан ".

2 months ago
2 months ago
2 months ago
**Рўзадормисиз?

**Рўзадормисиз?

Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишибди:
- Ие, Отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?

Отахон:
- Нега? Албатта рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.

Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишибди:
- Ростданми Отахон?

Отахон деди:
• Кимсага ёмон назар ташламайман,
• Бировни мазах қилмайман,
• Инсонларни ғийбат қилмайман,
• Ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман,
• Одамлар билан қўпол муомала қилмайман,
• Бировнинг молига кўз олайтирмайман.
• Лекин... минг афсуски касалим бор... Ошқозоним касал. Шунга меъдамни рўзадор қилолмаяпман.

Сўнгра отахон йигитлардан сўради:
- Сизлар ҳам рўзадормисизлар, болаларим?

Йигитлардан бири ҳижолатдан бошини эгиб оҳиста овозда жавоб қайтарди:
- Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос...

Азиз қадрдоним! Сиз рўзадормисиз?
хулоса ýзингиздан...**

👉 @ayollar_kanali
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ

2 months ago

- Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
-Йўқ.
- Тезда у ерга югуриб бориб отлиққа бирор нарса дегин ва яна тезда орқангга қайт.
Исмоил фақируллоҳнинг бундай деб буйруқ бе ришидан ҳамма ҳайрон қолди. Иброҳим ҳаққи югуриб булоқ бошига келди. Ҳалиги отлиқ отини юварди Иброҳим анчагача талмовсиранди, лекин ҳеч нарса деёлмай қайтиб келди. Устози:
- Гапирдингми? - деб сўради.
- Йўқ...
- Вақт ўтказмай югур. Унга бирор ёмон гап айтиб кел!
Иброҳим ҳаққи югуриб булоққа келди. Қараса уни итарган отлиқ ерда ётибди. Унинг ёнига яқинлашди. Отлиқ боши ёрилган ҳолда беҳуш ётарди. Бу ҳолатдан юраги ёрилаёзган Иброҳим устозининг ёнига келди. Устози яна сўради:
- Бирор нарса дедингми, Иброҳим?
- Йўқ, устоз. Бу сафар борганимда боши ёрилган, қонга беланиб ётган экан. Пешонасида от туёғининг изи кўринаяпти.
Исмоил ҳазратлари:
- Эҳ, ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинг! Бу энди қандоқ бўлди?! Унга бир оғиз сўз, бир оғизгина ёмон сўз айтганингда эди, бу ҳодиса рўй бермас эди..., - дедилар.
Исмоил фақируллоҳ ҳазратларининг атрофидагилар:
- Устоз, айтган гапингизни унча яхши тушунмадик? - дейишди.
- Ҳа, - деди Исмоил фақируллоҳ ҳазратлари. -Бир золим бир кишини ҳафа қилса, йиғлатса-ю, озор топган мазлум золимга қарши ҳеч нарса қилолмаса, мазлумнинг озор топгани, кўнгли чўккани учун Ҳақ Таоло у мазлумнинг ҳаққини ўша золимдан албатта олади. Иброҳим ҳам кўзаси сингач, ҳеч бўлмаса у отлиққа:
- Нима қилиб қўйдинг? - деганда эди, у одам отининг тепкисидан омон қоларди.

2 months ago
РАМАЗОН ҲИКМАТЛАРИ... МАЗЛУМНИНГ ҲАҚИ

РАМАЗОН ҲИКМАТЛАРИ... МАЗЛУМНИНГ ҲАҚИ
Буюк олим Иброҳим ҳаққи ёшлигида олим ва авлиёуллоҳ зот бўлган Исмоил фақируллоҳ ҳазратларининг қўлларида таҳсил ва тарбия олган. Бир куни домласи уни чақирди. Кичкина Иброҳим югуриб келди:
- Лаббай, устоз?
- Шу кўзага булокдан сув олиб келгин... Иброҳим кўзани олиб булоққа борди. Кўза тўлдираётганида бир отлиқ келди ва:
- Қани, нари тур, - деб Иброҳимни итариб юборди. Иброҳимнинг кўзаси тушиб синди. Иброҳим йиғлаб устознинг ҳузурига келди. Устози сўради:
- Нима бўлди, ўғлим?
- Булоқдан сув олаётувдим. Бир отлиқ келиб итариб юборди, кўза қўлимдан тушиб синди.
- Кўзани синдирган у одамга ҳеч нима демадингми?
- Йўқ, ҳеч нима демадим.

2 months, 1 week ago

ЧЖАН ЧАО
”ТЕРАН УЙҚУ СОЯЛАРИ” КИТОБИДАН
Хуршид Даврон таржималари
_________________________________________________
Шаклу шамойили ва мазмуни содда, аммо айни шу соддалиги боис ҳаёт, дўстлик, аёл, табиат, турмуш чизгилари, қадимий хитой фалсафасига оид нақллар ва тушунчаларга бой мафтункор ҳикматлар дилингизни осон эгаллайди. Бу ҳикматларнинг муаллифи ёзувчи Чжан Чао 1650 йилда Цин сулоласи даврида Аньхуэй вилоятида туғилган. Ўз даврида унчалик машҳур бўлмаган бу файласуф адиб ўз ёзувларидек содда ҳаёт кечирган. Деярли бирон бир маҳкамада ишламаган. Умрининг асосий қисмини табиатни ва инсонни кузатиш билан ўтказган. Унинг бирон бир асари ўша даврда 10 йил мобайнида 10000 китоб асосида сараланиб тартиб берилган ва Цин сулоласи даврининг адабиёти, тарихи, фалсафаси, илм-фани ва санъатининг қомуси бўлмиш 36381 жилддан иборат ўзига хос мажмуа — «Сику цюаньшу» тўпламига киритилмаган ҳам. Аммо, орадан йиллар ўтиб, аниқроғи 20 асрга келиб, унинг ёзувлари дунёга тарқала бошлади. Ушбу ҳикматларнинг айрим намуналар (асосан аёлларга бағишланган ёзувлар) менинг таржимамда 30 йилча аввал «Саодат» журналида чоп этилган эди.
____________________________________________________________

■ Агар сизнинг ёлғиз бир яқин дўстингиз бўлса, қисматингиздан нолиманг. Сиз ёлғиз эмассиз, сиз туфайли эса дунёда битта ёлғиз одам сони камаяди.

■ Кимки, аёлни худди чечакларни севгандек суйса, у ўз ҳис-туйғулари осмонида — юксакларда парвоз этажак. Кимки, чечакларни худди аёлларни суйгандек севса, у ўз ҳис-ҳаяжонлари уммонининг энг янги, энг тоза тўлқинларини кашф этажак.

■ Гўзал аёл чиройли чечакдан сўзлар моҳиятини англаши билан устундир. Чиройли чечак гўзал аёлдан ўзининг ифор манбаи бўлиши билан афзалдир. Уларни бир-бири билан келиштириш ғоят мушкул, шу сабабдаи ифор манбаидан ҳар бир сўзингни англайдиган суҳбатдош аълороқдир.

■ Ўн бешдан йигирма ёшгача бўлган қизларнинг деярли барчаси мафтункор овоз эгасидирлар, аммо уларни кўздан кечирсангиз ўша заҳоти, уларнинг қай бири барно-ю, қай бири хунуклигини илғаб оласиз. Демак, эшитиш билан кўришнинг фарқи бор экан-да.

■ Гўзал жориянгиз бўлганидан, сизни тушунадиган хотинингиз бўлгани аълороқдир, олтин тоғларга эга бўлгунча, кўнгил фароғатингиз бўлгани афзалдир.

■ Аёллар ўз гўзалликлари билан эркаклардан устундир, Қушлар орасида эса нарлари мокиёнларидан гўзалроқдир. Ҳайвонлар ўртасида эса бу фарқ деярли сезилмайди.

■ Қанчалик гўзал деб ҳисобламанг, аёлни пардоздан кейин томоша қилганингиз маъқул.

Давоми мана бу саҳифада: https://kh-davron.uz/ijod/tarjimalar/chjan-chao-teran-uyqu-soyalari-kitobidan.html

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago