⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 2 weeks, 1 day ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 5 months ago
**Бугун ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун
Жамол Камол
Ўзбекистон халқ шоири
Ўзбек тилим
(қасида)
,**
Дилбаримсан шу жаҳонда,
дилрабо ўзбек тилим,
Ҳам гўзалсан, ҳам асал,
оҳанрабо ўзбек тилим.
Дейдилар: форсий – шакар,
лафзи араб – дурри гуҳар,
Сен шакардирсан, гуҳарсан
бебаҳо, ўзбек тилим.
Неча сўз форсийдин олдинг,
чун арабдин ҳам неча,
Баски, туркий шиддатинг ул
сержило, ўзбек тилим.
Чин нафосат сендадир,
сеҳру салобат сендадир,
Ул сабабдин ҳам этарсан
маҳлиё, ўзбек тилим.
Гар мақом айтсак, жаранглаб,
кўкка етгайдир мақом,
Алла айтсак, не ажаб
ширин адо ўзбек тилим.
Тил илоҳийдир жаҳонда,
сўз илоҳийдир яна,
Сўзларингда акс этар
ҳусни Худо, ўзбек тилим.
Кошғарийдан ибтидо олдинг,
етиб амри азал,
Яссавий бўлди сенинг
бағрингга жо, ўзбек тилим.
Келдилар Лутфий, Атоий,
этдилар лутфу ато,
Битди котиблар китобинг
бехато, ўзбек тилим.
То жаҳон борки, жаҳонда
қолмагайсан бенаво,
Чун насиб этди Навоийдин
наво, ўзбек тилим.
Ўксиниб ғурбатда Бобур,
сўзларингдин тизди дур,
Ашки бирлан ювди Машраб,
чекди оҳ, ўзбек тилим.
Не эди атру уфоринг,
Огаҳий иншо этиб,
Етди унга сози Феруздин
сафо, ўзбек тилим.
Сен ўшал Фурқат фиғони,
сен Муқимийдин баёт,
Нодира бирлан Увайсийдин
садо ўзбек тилим.
Сўнгра Фитрат келди чақнаб,
келди Чўлпон, Қодирий,
Солдилар оламга борингдин
нидо, ўзбек тилим.
Келдилар Ойбек, Ғафур,
Қаҳҳор, Ҳамиду Зулфия,
Ҳар садойинг бўлди дардларга
даво, ўзбек тилим.
Шумқадамлар неча аййём
этдилар ҳолинг хароб,
Бошинг узра кечди қанча
можаро, ўзбек тилим.
Чақнатиб от сурди Эркин,
келди Абдулло кейин,
Янги авлод сенга жон
этди фидо, ўзбек тилим.
Мустақиллик берди имкон,
қайтди еру осмон,
Етмагай умрингга энди
интиҳо, ўзбек тилим.
Қайтди Қуръону Ҳадислар,
қайтди элга Маснавий,
Бўлди кўзларга каломинг
тўтиё, ўзбек тилим.
Сен жаҳондин баҳраманд,
сендин жаҳон ҳам баҳраманд,
Баҳрамандлик қоматинг
этди расо, ўзбек тилим.
Сенда қонун, сенда дастур,
сендадир илму амал,
Айтганинг энди раёсатга
раво, ўзбек тилим.
Мустақиллик борки, қадринг
элда юксак, устувор,
Ҳурматинг бордир бугун
олам аро, ўзбек тилим.
Бизга номуссан, шарафдирсан,
тириклик чашмаси,
Бўлмасанг сен, бахтимиз
бўлгай қаро, ўзбек тилим.
Манглайи шўр бўлсин, илло,
ҳам сира кун кўрмасин,
Кимки бўлгай сенга бефарқ,
бевафо, ўзбек тилим.
Дил билан Ҳаққа етишган
тилга ҳам бергай ривож,
Шу эмасми одамийга
муддао, ўзбек тилим?
Барча эллар мўътабардир,
барча тиллар мўҳтарам,
Мўҳтарамлар ичра сен ҳам
подшо, ўзбек тилим.
Фахр этар кўрку камолингни
кўриб, ўғлинг Жамол,
Чиқ жаҳоннинг минбарига,
марҳабо, ўзбек тилим!..
ТОНГГИ ТАРОНА.
ОГАҲИЙ ҒАЗАЛИ. НИГОРА АБДУАЗИЗОВА ИЖРО ЭТАДИ
Оллоҳ таоло муқарраб бандаларини истиқболида содир бўладиган воқеа‑ҳодисалардан турли ишоралар билан огоҳ қиладими, йўқми, буни аниқ айта олмайман. Аммо, дадамнинг кўрган тушлари, Чустга бориб, ўша ерда вафот этишлари, киндик қонлари тўкилган она юртга, ўзлари кўрсатган жойга дафн этилишлари ҳамда қазойи қадардан ўн кун илгари битган юқоридаги шеърлари у кишининг валоят соҳиби бўлганларини англатса, ажаб эмас. Шунингдек, дадамнинг қуйидаги рубоийлари ҳам менинг бу фикримни қувватласа керак:
Нуруллоҳхожа ўғли эрди бу, исми Набихожа,
Кичиклардан кичик қолдирди дўстларга асар Чустий,
У дунёдан хабар, саксон йил ўтди, келмагач, охир,
Бу дунёдан у дунёга олиб кетди хабар Чустий.
Буни қарангки, дадам доимо: “Вужудим Чустда қолса, армоним йўқ”, дер эдилар, ниятларига етдилар. Илоҳо, жойлари жаннатда бўлсин, омин!
Музаффархон Хўжаев
Азизлар, бу лаҳадга юз туман армон билан келдим,
Ҳисоби йўқ гуноҳу беадад нуқсон билан келдим.
Қолиб аҳлу аёлим, қасру айвон, молу мулким ҳам,
Кетиб жоним жасаддан, оҳу минг афғон билан келдим.
Кафандан бошқа ҳеч бир нарса йўқ энди бисотимда,
Кўзимдан кетди нуру, бу тани бежон билан келдим.
Солиб тобутга мурдамни, ўқиб дўстлар жанозамни,
Кўтардингиз лаҳад сорига, бу имкон билан келдим.
Эшиги, туйнуги, айвони йўқ бир уйга қўйдингиз,
Бу уйга на тўшак, на ошу на бир нон билан келдим.
Бу ер навбат-банавбат одам авлодини ер эрди,
Лаҳад комига мен ҳам ушбу дастурхон билан келдим.
Умидим, бу қоронғу қабр ичра нур сочур албат,
Дилимда нақш бўлган ояти Қуръон билан келдим.
Мени раҳматли деб ким эсга олса, унга минг раҳмат,
Ўлимга бўйсуниб, Ҳақ айлаган фармон билан келдим.
Дуода Чустини ҳам фотиҳангиздан қуруқ қўйманг,
Биҳамдиллоҳ, мусулмон аҳлиман, иймон билан келдим.
ЎЛМАС НАВОЛАР "ТАНОВОР"
ДОСТОЕВСКИЙДАН ИҚТИБОСЛАР
• Раҳм-шафқат бутун инсоният учун тирикликнинг энг муҳим ва, эҳтимол, ягона шартидир.
• Эрк — бу шаталоқ отиш эмас, балки ўзингни назорат қила олишинг.
• Ҳар нарсанинг кесиб ўтиш хавфли бўлган чегараси бор. Бир марта ўтдингми, тамом, ортга йўл йўқ.
• Бахт бу бахтнинг ўзида эмас — унга эришишда.
• Ҳаётни унинг мазмунидан кўра кўпроқ севиш керак.
• Рус халқи изтиробдан роҳат туядигандек.
• Мақсадсиз ҳаёт инқирозга юз тутади.
• Мутолаа қилмаслик бу фикр қилмаслик демакдир.
• Роҳат-фароғатда бахт йўқ, бахт азоблар орқали сотиб олинади.
• Дунёни гўзаллик қутқаради.
СОҒИНЧ – РУҲ БОРАДИГАН ЖОЙГА ТАНАНИНГ БОРОЛМАСЛИГИДИР.
Фёдор ДОСТОЕВСКИЙ
На қилдим ҲУВАЙДО ғазали. Дадахон ҲАСАНОВ ижросида
*** Шеърий лаҳза
МУҲАББАТНИНГ ТАБИАТИ**
Тунлар оромидан ачинмай кечдим,
Кўнглимни сен билан этдим мунаввар.
Сонсиз чигалликка урилдим, ечдим.
Англадим: сен менга қисмат муқаррар.
Ўзимни минг марта қатл айладим,
Минг марта ўзимга ҳадя этдим жон.
Совуқ бир тош эдим, қўшиқ бошладим...
Айт, яна нимани айлайин қурбон?
Гулларга бурканган баданин очиб,
Кўзимга термулар бир малак — Ҳаёт!
Унинг оғушидан мен кетдим қочиб,
Сен — гўзал шеъримни айлагани ёд.
Мени хароб этди бетўхтов ғулу,
Чорасиз ҳижроннинг гапига кўндим.
Олис-олислардан учиб келдию,
Қўлларинг оҳиста кифтимга қўнди...
**Усмон АЗИМ
Уланиш учун:** https://t.me/ijod_bustoni
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 2 weeks, 1 day ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 5 months ago