Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Safoyev Fikri ️

Description
Билимнинг чегараси бор,
Аҳмоқлик эса чек-чегарасиздир!
Advertising
We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago

1 month, 1 week ago

“СЎЗ “ЭРКИНЛИГИ”
Мен ўз мақолаларимда ҳокимият, дин, сиёсатчилар, маънавият, мансабдор шахслар, ишонса бўладиган корпорациялар, Опера театри ва бошқа шунга ўхшаш театрлар, шунингдек нимагадир ва кимгадир дахлдор бўлган барча одамларга тегиш ва уларни тилга олишга ҳаққим йўқ. Қолган барча нарсалар ҳақида икки-уч нафар цензура ходимларининг қатъий назорати остида бемалол ва эркин ёзишим мумкин.
Пьер-Огюстен Карон де Бомарше, француз драматурги ва публицисти
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

1 month, 1 week ago

“АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ ВА АСАЛ”
Кимгадир аччиқ ҳақиқатни айтишдан аввал тилингни учига асал суртиб ол.
Араб халқ мақоли.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

1 month, 1 week ago

«МЕНГА НУР ТАРАТИШИНГ ЁҚМАЙДИ»
Илон парвонанинг ортидан узоқ таъқиб қилди ва ниҳоят бир бурчакка қамаб, уни ютмоққа ҳозирланди. Парвона илонга бироз сабр қилишни сўради ва унга учта савол борлигини айтди. Илон рози бўлди. Парвона сўради: Сенга ҳеч ёмонлик қилганманми? "Йўқ" деди илон. Парвона сўради: "Мени есанг қорнинг тўядими?" "Йўқ" деди илон. "Унда нега мени емоқчи бўляпсан?" сўради парвона. "Менга нур таратишинг ёқмайди", - деди илон.
Шаазим Миноваровнинг “Facebook” саҳифасидан
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

3 months, 1 week ago

“ҲАР БИР ИШДА ВАЗМИН БЎЛИНГ”
“Бирор эшикдан чиқиш учунгина унга киргандан кўра, умуман кирмаслик маъқул эмасми? Қисқаси ҳеч қачон қамишга тақлид қилмаслик керак. Қамиш дастлаб шиддат билан тўғри ва узун тана чиқаради, кейин чарчаб танаси ёнларидан кўп ва қалин шохчалар пайдо қилади, у айнан шу ерда бироз нафасини ростлайди, кейин бу таначалар ўсмай қолади, демак унинг аввалги кучи ва шиддатидан асар ҳам қолмаган бўлади. Ҳар ишни вазмин ва совуққонлик билан бошлаган маъқул. Шиддат ва кучингизни ҳали олдинда учрайдиган тўсиқ ва ғовларни енгиб ўтиш учун асраганингиз жоиз”.
Монтень
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

3 months, 1 week ago

“ҲАДДИНГНИ БИЛ, ҲАДДИНГДАН ОШМА”
XVI асрда Япониянинг қудратли ҳукмдори Тоемоти Хидэйошининг Сенно Рикю исмли ишонган мулозими бўлган. Чой дамлаш маросимининг устаси фаранги бўлган бу кимса, кейинчалик ҳукмдорнинг яқин маслаҳатчисига айланган. Саройда унинг алоҳида қасри бўлиб, ўзи бутун Японияга танилади.
Хўш, кейин нима бўлди дейсизми? 1591 йил Хидэйошининг буйруғига биноан Рикю қамоққа олиниб, ўлимга ҳукум қилинади. Қатлдан аввалроқ Рикю ўз жонига қасд қилади. Ҳукмдорнинг яхши муносабати ва ўзига яқин тутиши, кўп нарсани у билан маслаҳатлашишидан Рикюни боши айланиб, тантиқланиб кетганди. Ўзи деҳқондан чиққанлигига қармасдан шиппак кийган ҳолатдаги ҳайкалчасини ясаттиради. (У пайтда шиппак кийиш зодагонлар авлодидан чиққанлик белгиси эди). Рикю ўзининг ҳайкалчасини ҳукмдорнинг оила аъзолари сайр қилиб юрадиган сарой ичидаги ибодатхона ҳовлисига ўрнатади. Ҳукмдор учун мулозимнинг бундай қилиғи меъёр ва ўзининг кимлигини билмасликдан бошқа нарса эмасди. Рикю тақдири, мансаб-мартабаси императорнинг қўлида эканини унутиб, олий ҳукмдор қандай ҳуқуқларга эга бўлса, мен ҳам шундай имтиёзларга эгаман, деган хом хаёлга боради. У юқори мартабага ҳукмдор муруввати ва яхшилиги билан эмас, ўзим зўр бўлганлигим учун ўз кучим билан эришдим, деган мутлақо янглиш қарорга келганди. Бу ўз шахсига кечириб бўлмас даражадаги ортиқча баҳо эди ва шу сабабдан Рикю ҳалокат чоҳига қулади.
Роберт Грин, “Ҳокимиятнинг 48 қонуни”.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

3 months, 1 week ago

АГАР СЕН ШУНЧАЛИК АҚЛЛИ БЎЛСАНГ, УНДА НИМА УЧУН БУНЧАЛИК КАМБАҒАЛСАН? –
дейдиганларга Монтескьё жавоби.
“Ақлли инсон ўзига одамлар доираси, табақаси ва муҳитини ўта дид ва синчковлик билан танлайди; унинг танлови саноқли одамлардангина иборат бўлади; у одатда эси паст, ярамас ва нодон одамлар аҳли деб биладиган инсонлар оммаси билан бирга яшаш, мулоқот қилишни жуда зерикарли, деб ҳисоблайди; шу боис саводсиз, ақлсиз, разил оломонга нисбатан ўзининг нафратини билдирмаслигининг иложи йўқ. Худди шу сабаб ақлли одамнинг душманлари кўп бўлади. Ақлли одам, аслида катта муваффақиятларга элтувчи барча нарсалардаги майда-чуйда тафсилотларга қизиқмайди ва уларга беписандлик билан муносабатда бўлади. Ўртамиёна инсон эса, ҳамма нарсадан фойда олишга ҳаракат қилади, у бирор, ҳатто энг кичик нарсани ҳам эътибордан қочирмайди. Одатда ўртамиёна одам ялпи қўллаб-қувватланади”.

Шарль Луи де Монтескьё, ҳокимиятларнинг бўлиниши (қонун чиқарувчи, ижро этурвчи ва суд ҳокимияти) доктринасини биринчи бўлиб яратган француз файласуфи.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:

https://t.me/Safoyev_Fikri

5 months, 1 week ago

“МЕҲР ТАФТИ БИЛАН ИСИТГАН ОДАМЛАР – БУ МЕНИНГ ВАТАНИМ”
1942 йил эвакуацияда отам вафот этганидан сўнг, бутунлай тушкунликка тушиб қолиб, яшашни истамай қолдим. Ўшанда “Малый театр” (Кичик театр) артистлари мени ўзлари билан гастролларга олиб кетишадиган бўлди. Улар ҳаётимни қутқариб қолишга қарор қилишганди. Қишнинг қаҳратон кунида елкасига театрга тегишли виолончельни ортмоқлаб олган ўсмирни олиб Орск шаҳрига йўл олишди.
Биз олти киши эдик. Уларнинг ҳар бирини номма-ном биланман. Биз тунда умумий вагонга чиқдик, менга ёнбошдан жой тегди. Поезд қўзғалиши билан чироқ ўчди. Катталар ечинмасдан, аксинча устиларига яна бисотларидаги бор кийимларини кийиб олишди. Чунки бизга ҳарир адёл беришганди. Мени эгнимга қўшимча киядиган кийим бўлмаганлиги устига, эгнимдаги кийимлар ҳам тўзиб-титилиб кетганди. Юпқа адёлни устимга тортиб ғужанак бўлиб олдим. Вақт ўтгани сайин вагон ичи музлаб борарди. Совуқдан дир-дир титраб, совқотгандан совқотиб борардим. Ҳеч кимга кераги йўқ, отаси ўлиб етим қолган, келажаги мубҳам ўспирин қоронғилик қаърида кетиб борарди. Хаёлимдан қанийди ухласаму қайта уйғонмасдан ўлсам, барча азоблардан қутилардим деган хаёл ўтганлигини эслайман. Шу боис совуққа қаршилик кўрсатмай қўйдим. Қоронғуда, қандайдир иссиқликдан уйғониб кетдим. Устимдаги адёл қалинлашиб ва оғирлашиб қолганди. Қоронғуда уни пайпаслаб кўрсам устимга бешта адёл ёпилган экан. Мен билан бирга кетаётган артистлар бир бирига билдирмасдан барчаси ўз адёлини устимга ёпган экан.
Кейинчалик мени гражданликдан маҳрум қилишганида мендан юртимга қарши ўз қаҳру ғазабимни билдиришимни сўраган дўстларимга: “мен ҳали ўша адёллар ҳаққини адо этганим йўқ”, -деб жавоб бердим. Балким бу қарзни ҳеч қачон узаолмасман. Ўша беш нафар артист, отам ва ҳаётимда дуч келган ва ҳар бири ўзича мени меҳр тафти билан иситган бошқа кўплаб инсонлар – бу менинг мамлакатим, Ватаним ва мен унинг олдида бир умр қарздорман.

Мстислав Ростропович

Жалолиддин Сафоев таржимаси
Таржимондан: Мстисла́в Леопо́льдович Ростропо́вич (1927-2007) — дунёга машҳур рус виолончелисти, пианист, дирижёр, композитор, педагог, СССР халқ артисти (1966). Ёзувчи А.Солженицын уйидан , Ёзувчилар уюшмасидан қувғин қилинганда Ростропович унга ўз уйидан жой берган ва бошқа адолатсизликка учраган одамларга ёрдам берганлиги учун 1978 йил СССР гражданлигидан маҳрум этилган. Фақат 1990 йилда гражданлиги қайта тикланган.

5 months, 1 week ago

“ҲАЙВОНСИФАТ “ОДАМ”
Оғзига насиба тутган қўлни тишлайдиган одам уни орқасига тепган кимсанинг этигини ялайди.

Эрик Хоффер, файласуф

Жалолиддин Сафоев таржимаси
https://t.me/Safoyev_Fikri

5 months, 1 week ago

“ҲАЛОЛЛИКНИНГ МАШАҚҚАТИ”
Ҳалоллик доимо бошга ташвиш, ҳаётга нохушликлар олиб келади.

Михаил Булгаков, ёзувчи

Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

5 months, 2 weeks ago

”СЎЗЛАРИНГ ЎЗИНГ ҲАҚИНГДА ГАПИРАДИ”
Кунлардан бир куни деҳқон ўзининг ғариб кулбаси остонасига ўтириб, тоза ва салқин ҳаводан роҳатланарди. Уйининг шундоқ ёнидан қишлоққа олиб борадиган йўл ўтганди. Бу йўлдан ўтиб бораётган йўловчи деҳқонни кўриб: “бу одам ўтакетган ишёқмас, кун бўйи уйи бўсағасида ўтириб, ишламаса керак”, деб ўйлади. Орадан бироз вақт ўтиб йўлда бошқа бир кимса пайдо бўлди. У деҳқонни кўриб: “ Бу одам –Дон Жуан. Кўчадан ўтаётган қизлар йўлини пойлайди. Яна шу ёшида ҳам уларга шилқимлик қилса керак”, еган ўйга борди. Ва ниҳоят йўлда қишлоққа кетаётган ўрмончи пайдо бўлди. У эса: “Бу одам жуда меҳнаткаш. Кун бўйи тинимсиз меҳнат қилиб энди табиийки ҳордиқ чиқармоқда”, деган хаёл билан ўтиб кетди.
Ҳақиқатда остонада ўтирган деҳқон ҳақида биз ҳеч нарса билмаймиз. Аксинча унинг ёнидан ўтиб кетган уч йўловчи ҳақида эса кўп нарсани билиб олдик: биринчиси – ишёқмас, иккинчиси – хотинбоз, учинчиси эса – заҳматкаш ва меҳнаткаш инсон эди.
Хулоса: бошқа одамлар ҳақида гапираётган гапларинг – сени кимлигингни кўрсатади.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago