Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹
Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰
Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫
Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰
Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨💻
Kanal sotilmaydi!
Last updated 3 weeks, 3 days ago
Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇
• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар
Реклама учун: @Malikaadminka2
Last updated 3 weeks, 6 days ago
Бахт-оиладан бошланади. 👨👩👧👧
Аллоҳ барча оилаларни паноҳида асрасин❤️🥰
🔎Оила мавзусидаги ҳар қандай маълумот, ведио ва фактларни ўзида жамлаган канал
Мурожаат учун: @BaxtliOilam1
Last updated 2 days, 4 hours ago
“НЕГА АҲМОҚЛАРГА ТОҚАТСИЗМАН”
Менга нега сиз аҳмоқларга тоқатсизлик қиласиз, деб танбеҳ беришганида, агар аҳмоқлар ўзлари яратган муҳитда яшаганларида эди, мен бутунлай уларга бефарқ бўлардим – “ўлиб кетишмайдими” – деб жавоб бераман. Афсуски, бундай эмас-да. Улар ақл-идрок эгалари яратган муҳитда яшашади ва шундай яшашадики – бу муҳитни вайрон қилиб, ғорат этиб...
Станислав Лем, файласуф ва ёзувчи.
Жалолиддин Сафоев таржимаси.
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri
“ЯРАТГАННИНГ ҲАСРАТИ”
Бир киши ибодат қилгани черковга кирибди.
Шу пайт бир одам келиб: “Қўлингни тўғри тутмаяпсан”, деб танбеҳ берибди.
Иккинчи бир киши келиб: “Нотўғри жойда турибсан”, дебди.
Учинчи бири эса: “ кийимларинг рисоладагидек эмас”, деди.
Орқадаги одам : “Нотўғри ибодат қилаяпсан”, деб қўрслик қилибди.
Охир-оқибат яна биттаси келиб: “Биласизми, черковдан чиқиб кетинг, аввал ибодат қоидалари китобини сотиб олиб, яхшилаб ўқингда кейин келинг”, дебди.
У черковдан чиқиб, ўриндиқда ўтириб, ўксиниб-ўксиниб йиғлабди.
Шу пайт осмони фалакдан овоз келибди: “ -черковга киргани қўйишмаяптими?”
Кимса йиғидан кўзлари шишиб кетган бошини кўтариб: “киритишмаяпти”, дебти.
-“Йиғлама, улар Мени ҳам киритишмади!!!”
Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri
“КИМ КИМДАН КЕЧИРИМ СЎРАШИ КЕРАК?”
АҚШнинг 40-Президенти Рональд Рейган Админстрациясининг ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Брюс Фейн «Caucasus Online» ахборот сайтига берган интервьюсида 1915 йил Туркияда содир бўлган воқеаларда асосан турклар жабр кўрганлигини айтди: “Президент Рейган топшириғига биноан биз Европа ва Усмонли турк империясининг ҳарбий архивларини ўрганиб чиққан эдик. Текширишлар натижасида арманлар “геноцид” қилинганлиги ва 1,5 – 2 миллион арман ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги гаплар асоссиз ва ёлғон бўлиб чиқди. Бу нарсалар арман тарихчиларининг уйдирмалари маҳсули экан. Ҳақиқий қирғинни арманлар уюштирган. Уларнинг каллакесар тўдалари Туркияда 2,4 миллион одамларни қириб ташлашган. Греклар, арманлар, араблар, курдлар, черкеслар Усмонли турк империясида жуда юқори лавозимларни эгаллашган. Биринчи жаҳон уруши пайтида арманлар Усмонлилар душманлари тарафига ўтиб ўз Ватанига ва давлатига хоинлик қилишган. Ўрганиш давомида турклар бизга барча архивлар билан танишиш имкониятини беришди. Арманлар эса ўз архивларини кўрсатишдан бош тортишди. Барча архивлар очилса бутун дунё кўзи олдида турклар эмас, арманлар турклардан кечирим сўрашига тўғри келади”- деб ўз сўзини якунлаган Брюс Фейн.
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri
“ДУНЁ ИШЛАРИ ЎЗИНГДАН БОШЛАНАДИ”
“Одамлар дунёни қабоҳатдан қутқаришни эмас, ўзларини қутқаришга, инсониятни зулмдан озод этишга эмас, ўзларини озод этишга ҳаракат қилганларида эди – дунёни қутқариш ва инсониятни ҳурликка олиб чиқиш учун қанчалик кўп иш қилган бўлардилар”
Ёзувчи Лев Толстойнинг Герцен билан суҳбатидан. Ибора муаллифи Герцен.
Эдвард Радзинский «Цари. Романовы. История династии» китобидан Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri
“ХАБАРНИ ХОРИЖГА СИЗДИРИШ”
Бакунин ва Герцен – бутун Россия ёшлари чет элда яшаётган бу икки исёнчини биларди. Герцен “Колокол” журнали орқали тиришиб ва ўч олиш ниятида Россияни лаънатлар бўронига кўмиб ташларди. Барча тақиқларга қармасдан “Колокол” Россияга кириб келарди. Бу журнални зодагонлар ва амалдорлар хонадонларида ўқишарди. Чунки журнал олий давлат амалдорларининг суиистеъмоллари ҳақида ёзарди. Бирорта амалдор бошқа биттасини мансабидан ағдармоқчи бўлса унга қарши материалларни – хорижга “Колокол”га жўнатарди. Подшонинг ўзи ҳам журнални доимо ўқиб борарди. Аммамнинг марҳум эри ҳам подшонинг севимли ва ўтда ёнмас, сувда чўкмас министри – N.нинг порахўрлиги ҳақида журналга зимдан маълумот жўнатиб юборади ва бу материал дарҳол чоп этилади ҳамда жуда шов-шувли жанжал чиқиб, министр мансабидан учиб кетади. Аммам журналнинг шу сонини асраб олиб қўйганди.
Эдвард Радзинский. “Князь. Чақимчининг хотиралари”.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri
“ДАРС БЕРИБ, ЎЗИМИЗ ҲАМ ЎРГАНАМИЗ”
Вақтингни фақат сени яхши томонга ўзгартириб, тафаккурингни ўстирадиган одам билан ўтказ. Кимнидир яхши томонга ўзгартириб, фикрини ўстира олишни уддалай билсанг - ўшани ўзингга яқинлаштир. Униси ҳам, буниси ҳам бир-бирига боғлиқ ҳолда содир бўлади: одамлар кимгадир сабоқ бериб, ўзи ҳам ўрганади.
Сенека, "Нравственные письма к Луцилию"
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri
“МАҚСАД ВА МАНЗИЛГА ЕТИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?”
Доимо бошқаларни айблайдиган кимса узоқ ва машаққатли йўлни тўлиқ босиб ўтишга мажбур бўлади. Кимки ўз-ўзини айбласа ярим йўлни босиб ўтади. Ҳеч қачон, ҳеч кимни айбламайдиган одам аллақон маррага етган инсондир.
Хитой халқ мақоли
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri
“ЭНГ ХАВФЛИ ЎҒРИ”
Ўғрилар ичида энг хавфлиси аҳмоқлардир: улар бир вақтнинг ўзида ҳам вақтингизни, ҳам кайфиятингизни ўғирлашади.
Арасту, қадимги юнон файласуфи
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri
“НАФСНИНГ ЧЕГАРАСИ БОРМИ?”
Шуҳратпарастлик, иззатталаблик – барча иллатларнинг мабаидир. У иккиюзламачиликни туғдиради, ҳасад уйғотади, ёлғончиликка бошлайди
Кўпчилик одамларнинг бойликлари кўпайгани сайин хайр-саховатли фазилатлари камайиб боради. Инсонга зарур нарсаларни беринг – ва у дарров қулайликларни истаб қолади. Уни барча қулайликлар билан таъминланг – у ортиқча фаровонлик, ҳашам ва дабдабага интила бошлайди. Уни ҳашам ва дабдабага кўмиб ташланг – шу заҳотиёқ бежамдорлик ҳажрида куйиб-ёна бошлайди. Унга бежамдорликларга ҳам йўл очиб қўйинг – ва у ақлдан озар даражада барча иштиёқларига эрк бериб юборади. Бундай инсонни кўнгли нима тиласа ҳаммасини муҳаё этинг – ва у мени алдашди, қўлга киритган нарсаларим истакларимга мос эмас, деб ҳасрат қила бошлайди.
Вақти-соати етиб инсон феъл-атворидан келиб чиқиб унга инъом этилган тақдири билан юзма-юз тўқнашганда – шундай даҳшатли портлаш содир бўладики!
Эрнест Хемингуэй, "Кредо человека"
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri
“МЕН УЧИБ КЕТАМАН”
Махатма Ганди Лондонда ҳуқуқшуносликка ўқиб юрган чоғларида, уни жуда ёмон кўрадиган профессор Питерс исмли бир ўқитувчиси бўлган.
Аммо Гандини ҳам қўрқитиш осон эмасди.
Кунларнинг бирида ошхонада профессор овқатланиб ўтирган столга Ганди ҳам бориб ўтиради. Профессор:
-“Мистер Ганди чўчқа ва қуш биргаликда овқатланмаслигини билмайсизми?”,-дейди зардаси қайнаб.
“-Майли, агар шундоқ бўлса мен учиб кетаман...”-деб жавоб беради ва бошқа столга бориб ўтиради Ганди.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri
Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹
Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰
Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫
Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰
Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨💻
Kanal sotilmaydi!
Last updated 3 weeks, 3 days ago
Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇
• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар
Реклама учун: @Malikaadminka2
Last updated 3 weeks, 6 days ago
Бахт-оиладан бошланади. 👨👩👧👧
Аллоҳ барча оилаларни паноҳида асрасин❤️🥰
🔎Оила мавзусидаги ҳар қандай маълумот, ведио ва фактларни ўзида жамлаган канал
Мурожаат учун: @BaxtliOilam1
Last updated 2 days, 4 hours ago