🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Андижондаги “Қорасув” чегара божхона пости шунингдек, Намангандаги “Учқўрғон” чегара божхона пости ўз фаолиятини бугундан бошлайди.
Божхона брокери ва халқаро курьерлик билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун солиқдан қочиш "форточка"си ёпилди
Эндиликда, божхона брокери фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида Божхона қўмитасини хабардор этмаслик юридик шахсларга БХМнинг 20 баробари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.
Шунингдек, халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида Божхона қўмитасини хабардор қилмаслик учун хам худди шундай жарима қўлланилади.
Бу хақида куни кеча эълон қилинган қонунда айтиб ўтилган. Қонун 3 ойидан кейин кучга киради.
Хабардор этиш тартиби тез кунларда ишлаб чиқилса керак.
Шунингдек, қуйидагиларни назарда тутувчи қонунчилик хужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилади:
- Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссияга ташқи савдодаги тариф ва нотариф чораларни Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида вақтинча тартибга солиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатини бериш (муддат 2024 йил ноябр);
- ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган хомашё ва бутловчи қисмларни сертификатлаш орқали божхона божидан озод қилиш тартибини жорий қилиш (муддат 2024 йил октябр);
- тўқимачилик, электротехника, қурилиш материаллари, маиший кимё, озиқ-овқат каби драйвер соҳаларга зарур хомашёлар учун импорт божи ставкаларини туширишни (муддат 2024 йил октябр);
- импорт хом ашёдан ишлаб чиқарилган ёғ маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловларни бекор қилиш, маҳаллий хомашёни қайта ишлашдан олинган ёғ маҳсулотларининг 50 фоизини экспорт қилишга рухсат бериш. Заруратга кўра, Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига вақтинчалик (3 ойгача) чекловлар жорий қилиш ваколатини бериш (муддат 2024 йил ноябр).
- «BBB» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини татбиқ этиш (муддат 2024 йил декабр)
Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-132-сонли Фармонига мувофиқ,
- Экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашда:
солиқ тўловчилардан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш талаб этилмайди;
божхона органлари томонидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлади.
Бунда мазкур тартиб ушбу Фармон кучга киргунга қадар бўлган даврдаги экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш учун тақдим этилган аризаларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
- Асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи қисмлар импортига оид контрактда уларни етказиб бериш муддати 180 кундан ортиқ этиб белгиланган бўлса, мазкур операция бўйича активларни репатриация қилиш муддати сифатида контрактда кўрсатилган етказиб бериш муддати эътироф этилади.
Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кучайтирилди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-949-сон, 28.08.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик, тайёрлаганлик, сақлаганлик, ташиганлик, жўнатганлик ва Ўзбекистондан олиб чиққанлик, шунингдек пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки Ўзбекистонга олиб кирганлик учун мазкур ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасидан келиб чиққан ҳолда жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Энди дастлабки божхона декларациясини тақдим қилаётганда товар юк жўнатувчи мамлакатда ортилганлигини тасдиқлашга ҳожат йўқ.
Шунингдек, шартли чиқариб юборилган товарлар учун тақдим этилмаган мувофиқлик сертификатини ёки санитария-эпидемиология хулосасини олиш талаб этилса, ушбу товарлардан фойдаланиш, уларни учинчи шахсларга бериш, шу жумладан уларни сотиш ёки ўзга усулда бошқа шахсга ўтказиш орқали бериш тақиқланади, мазкур товарларни олиб киришга доир чекловлар ушбу товарларнинг сифати ва хавфсизилиги текширилиши муносабати билан белгиланган ҳолларда эса ҳар қандай шаклда фойдаланиш (ишлатиш) тақиқланади.
Нотариф чекловлар билан тақиқланган лифт импорти муаммоси ҳал бўлгани йўқ
Сенат қўмитаси раисининг аралашуви билан 36 та тадбиркор 150 та лифтини божхона омборларидан олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлгани ёзилмоқда. Бу яхши, йўқдан кўра, шунақа микроменежмент ҳам керак.
Лекин эътибор беринг, бу лифтлар 3 ойдан ортиқ божхона омборларидан чиқарилмай турилган. Зўбидинлар ўзлари берган сертификатларни ўзлари тан олишмаган. Яна юзлаб лифт ва эскалаторлар омборларда ётипти. Ҳеч ким тадбиркорлар кўрган ва кўраётган зарраларни ҳисоблагани йўқ (отнинг ўлими итнинг байрами-да).
Ҳеч ким жазолангани йўқ, шу тақиқни жорий қилганлар ҳаммаси ўз лавозимида, янги ва янги тақиқларни туғиш билан овора. Тўхта. бу тақиқдан манфаатдор ким ўзи, орқасида қайси лифт ва эскалатор йиғиб сотишни ўзиники қилган корчалон турипти, деган савол ҳам кўтарилгани йўқ.
3 ойдан бери лифт импортига тақиқ сақланмоқда, "сертификатлаш органи мавжуд эмас" деган баҳонада бекор қилиш режалариям йўқ.
Мана шунақа. Сиз нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш ва савдога тўсиқларни бекор қилиш энг юқори даражада эълон қилинаётгани шароитида бу мақсадларга бизнес ва аҳоли ишонадими? Эшитаётгани бошқа, амалда кўраётгани бошқа бўлса?!
"Лифт муаммоси"ни Сенат ҳал қилиб берибди.
Сенат аъзоларига “Тошкент-товар” ТИФ божхона постида бир неча тадбиркорлар мурожаат қилиб, “Саноат хавфсизлиги” давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқариш жараёнига берилган 17 та мувофиқлик сертификатига асосан Ўзбекистон ҳудудига олиб келинган лифт ва эскалаторлари божхона омборларида сақланаётганини ва сабабсиз олиб чиқиб кета олишмаётганлигини билдиришган.
Сенат қўмитаси томонидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, “Саноат хавфсизлиги” давлат муассасаси республикада саноат маҳсулотини (лифт, эскалатор, газ баллон, иситиш қозонлари) сертификатлаштириш бўйича аккредитациядан ўтган ягона орган ҳисобланади.
Бироқ “Саноат хавфсизлиги” давлат муассасаси аккредитациясининг амал қилиши тўхтатилганлиги сабабли ҳозирги кунда мувофиқликни баҳолаш учун фаолият юритаётган ва аккредитация қилинган сертификатлаш органи мавжуд эмас, бу эса тадбиркорларнинг сарсон бўлишига олиб келмоқда.
Божхона омборларида 47 та корхона томонидан олиб келинган қиймати 9,5 млн доллар бўлган 332 та лифт ва эскалатор назоратда турганлиги аниқланганди.....
Сенатор сўровидан сўнг Ўзбекистон аккредитация маркази қарорига асосан “Саноат хавфсизлиги” ДМ маҳсулотларни сертификатлаштириш органи номига расмийлаштирилган (OZAK.MS.0068) ва синов лабораторияси номига расмийлаштирилган (OZAK.SL.0248) аккредитация гувоҳномалари қайта тикланди ҳамда тадбиркорларга лифт, эскалатор ва траволатор учун белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатларини бериш жараёни қайта йўлга қўйилди.
Бугунги кунгача 36 та тадбиркорлик субъектининг 150 та лифт ускунаси тегишли объектга олиб чиқиб кетилди.
Бугун Тошкент туманларо маъмурий суди 1-биносида кўрилаётган ишимиз бўйича Ҳал қилув қарори эълон қилинди.
Ишни кўрилиши бўйича, муҳокамалар бўйича тухталмоқчи эмасман.
Хамма учун қизиқ бўлган қисми бўйича:
Музокара:
Судъя: Аризачи (тадбиркор) вакили суддан нимани сўрайсиз?
Аризачи (тадбиркор) вакили: Суддан келтирилган асосларга кўра аризамизни қаноатлантиришингизни сўраймиз.
Судъя: Жавобгар Бухоро вилоят солиқ бошқармаси вакиллари Сиз суддан нимани сўрайсиз.
Жавобгар (Бухоро вилоят солиқ бошқармаси вакиллари): Аризачининг 2019 йил бўйича молиявий жарима қўллаш бўйича даъволарини тўлиқ қаноатлантириб, аризадаги бошқа ҳолатларни рад этишни сўраймиз.
Судъя: Маслаҳатга қоламиз.
....
Судъя: Ҳал қилув қарори. Аризачи (тадбиркор)нинг аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин.
Аризачи (тадбиркор) вакили: Ҳурматли судья Ҳал қилув қарори бўйича тушунтириш беришингизни сўраймиз. Нима сабабдан жавобгар вакиллари томонидан тан олинган расмий тушунтиришлар Суд томонидан инобатга олинмади.
Судъя: ....Ҳал қилув қарорини олгандан кейин Апелация берасиз.
PS: Судьялар томонидан бундай қарорлар қабул қилиниши божхонага оид ишлар бўйича ҳам анчагина...
Декларантлик касби эгаси бўлиш осон эмас
Инстаграмда бир видео рекламага кўзим тушди. Декларантлик касбини шунчаки 2 ойда ўрганиб, ойига 1000 долларлик касбга эга бўлинг дейди. Бир кулгим келади бир йиғлагим. Ўзи дарахтни бир тепсанг декларант ёғиладиган замонга келиб қолган бўлсак, уни устига аксарият декларантларнинг билим даражаси юқори эмас. 2 ойда нимани ўргатмоқчи булар хайронман. Балки ростдан ҳам ўргатар, лекин мен бунга ишонмайман.
Декларация тўлдиришни кўпчилик осон деб уйлайди. Шунчаки программани очиб, шаблонларни ўзгартириб чиқсанг бўлди декларация тайёр деган фикрда юради. Лекин, декларациядаги 54 та графани низомга мувофиқ тўлдириб чиққунча одамнинг сочи оқаришини, нотўғри тўлдирилган графалар бўйича божхоначилар олдида жавоб беришини кўпчилик тушунмайди.
Унинг устига декларация тўлдириш шунчалик қийинлашиб кетяпдики, қайсидир вазирликка янги статистик ҳисобот керак бўлиб қолса дарров, 2773-сонли низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, тартиб ўзгартирилади. Декларантнинг иши яна қийинлашади.
Мисол учун, БЮДда импортер ёки экспертёр жойлашган туманнинг кодини киритиш, ускунани нима мақсадида ишлатилишини код орқали кўрсатиш ва хоказо. Ундан ташқари, АИК кодни киритиш мажбурий қилиб қўйилибди. Бу нарсани нима эканлигини ўрганиб олишга 1 ой вақт кетди.
Декларант бўлганингдан кейин хамма хамма этапдаги ишларни мукаммал ўрганиб олиш керак. Фақат БЮД тўлдириш билан иш битмайди. Хуллас гапирилса гап кўп.
Хулоса: декларантлик осон касб эмас, яхши касб эгаси бўлиш учун назарий билимдан ташқари камида 2 йил шогирд тушиб ишлаш керак. Бу касбнинг даромадини тажриба етарли даражага етгунга ўйлаш керак эмас... Тажриба ошгандан сўнг, пул сизнинг орқангиздан қўвиб юради.
Декларантликни ўрганмоқчи бўлиб юрганларга юбориб қўямиз.
? @rastamojka_uz
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago