Шоҳира Ҳамро

Description
Advertising
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 2 months ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 3 weeks ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 1 week, 6 days ago

1 month, 1 week ago

🖊️**Она тилим

Гарчи зуғум қилганларни ёқтирмадим,
Шеър ёздиму бўлак ишни қотирмадим.
Тилим туриб ўз тилимда гапирмадим,
Бир эсласам эзилади бағри-дилим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Онам «эркам» деб қучганда тунлар ярим,
Эрким йўқ деб зирқирарди бир жойларим,
Паровозни ҳансиратган буғдойларим,
Олтинларим, маъданларим, ипакларим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Кимлар учун биз эдик бир бадавийлар,
Ўзбекни қон қақшатганни ўзбек сийлар,
Ҳолимизни қон кузатди Яссавийлар,
Топганимиз ҳандалакдек тилим-тилим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Кимдир майда миллат бўлди, кимдир катта,
Катта миллат — Афандиси йўкдир ҳатто,
Биз пиёда, биз боққанлар юрди отда,
Зулм ўтса фақат сендан ўтди зулм,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Сен бўлмасанг нима бизга силлик шеърлар,
Бу дунёда тили йўкда дил йўқ дерлар,
Баҳоинг-ку бериб кетган Алишерлар,
Юрагимнинг тўридаги сўлмас гулим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.

Бир қарасам ҳар шевангда минг жилолар
Ҳар новдангда, ҳар мевангда минг жилолар.
Қодирийлар, Чўлпонлар-у, Абдуллолар,
Сенинг қайтган кунинг мен туғилган йилим,
Она тилим, эй муқаддас Она тилим.

Мухаммад Юсуф**https://t.me/SHohiraHamro

1 month, 1 week ago

🖊️**ДАДАМ

Ойдай юрагимда доғим бор энди,
Кулфат ўзимники, таскин-далдам йўқ.
Узоқда ишонган боғим бор эди,
Суянган тоғим йўқ – энди дадам йўқ.

Ишим юришмайди, йўлим унмайди,
Дуо берадиган тоза одам йўқ.
Гугуртчўп синади, шамим ёнмайди,
Нури илоҳим йўқ – энди дадам йўқ.

Уйга кирсам ўксиб беради кўнглим,
Кўчада юзимда дарду алам йўқ.
Дада, деб чақирсам кулади ўғлим,
Ўғлим, паноҳим йўқ – энди дадам йўқ.

Ёнингизда менга жой йўқми? Келдим.
Ҳаммадан розиман ўч ва таънам йўқ.
Мен жуда олисни кўзлаган эдим,
Нетай, ҳамроҳим йўқ – энди дадам йўқ.

© Иқбол Мирзо**https://t.me/SHohiraHamro

1 month, 1 week ago

Бугун "Оталар куни" экан. Мен учун эса бугун дадам вафот этган, қайғули кун. 52 ёш , ҳаётдан кетиш учун жуда эрта деб ўйлайман. Начора … бандалик…Илоҳим жойлари жаннатда бўлсин🙏
Неча ёшда бўлсанг ҳам ота-онангга эҳтиёж сезар экансан олам, афсус улар тириклигида буни ҳис қилмайсанда…
Анча пайтдан бери Дадамга қўнғироқ қилгим, овозларини эшитгим келади. Соғиндим ...
Аллоҳ раҳматига олган бўлсин дадажонимни!
Оталар беминнат дуогўйларимиз…

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 2 months ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 3 weeks ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 1 week, 6 days ago