Odil Ikrom

Description
Ajoyib tarjimon va shoir Odil Ikromning yoziqlari: asl she'rlari va mukammal tarjimalari bilan o'ziga xoslik kasb etgan. Ushbu sahifada ko'ngilning biz ilg'agan, lekin yetib borolmagan joylaridan otilgan tuyg'ularning so'zdagi ifodasi bilan tanishasiz!
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

6 months ago

Бир юзи қораман болалигимга,
Чорасиз чораман болалигимга.
Баъзида одамдай яшагим келар…
Барибир бораман болалигимга.

Одил Икром

6 months, 1 week ago

ТУШУНЧАЛАРИМИЗ АҚЛИМИЗГА МОС БЎЛАДИ

Ҳеч ким ўз бошидан баландга сакрай олмайди, яъни инсон ўз ақлий даржасидан юқори турган нарсани англаб етиши амримаҳол. Мен бу билан одам ўзи қанчалик билим, ақл-тафаккур, тарбияга эга бўлса шунга мутаносиб даражада бошқаларадаги айни шу хислатни англай олади ва бошқаларни ўзининг ақли даражасига мос равишда тушунади, демоқчиман. Мабодо инсоннинг ақл-идроки кемтик бўлса энг улуғвор маънавий бойликлар ҳам унга таъсир кўрсатмайди, эзгу ҳаракатларга ундай олмайди ва бундай кимса ақл-тафаккур эгаларидаги камчиликларнигина пайқаш ва сезишга қодир бўлади холос.

Артур Шопенгауэр, немис файласуфи

Жалолиддин Сафоев таржимаси

6 months, 1 week ago

ЁРУFЛИК ЁДИ

Йўллар аёзида қалтирар жонинг,
Юракка қўл солсам, қўлларим – совуқ.
Бош устимда кезган саргардон ойнинг
Ўн беши – қоронғи, ўн беши – ёруғ.
Панд берди нигоҳлар басоратида
Ё кўнгилсизлигим ёхуд кўрлигим.
Меҳр ва миннатнинг ҳароратида
Шўримни қуритди кўнглим – шўрлигим.
Келгин, совиб кетган қонимни қиздир,
Марқадингда қолиб кетма фаромуш.
Ўн беши ёруғ ой аксида кимдир
Fойиб бўлган ёлғиз тунни кўрар туш.
Кўксинг ичра юрак – Даққи Юнусдан
Қолиб кетган қадим, ҳазин шамчироқ.
Ўткинчи дунёдан нигоҳин узган
Жонинг жаҳонимда бўлар бахтлироқ.
Бизнинг тариқатда дуч келган хатар
Саноғи бўлса ҳам, йўқдир адоғи.
Бисотимда бир йўл қолмаса агар,
Очиқдир ер бағри, осмон қароғи…
Қоқ суяк қолдириб кетди сўнгимга,
Эзилган этимни босиб ўтган вақт.
Фалокат соч тараб чиқди йўлимга,
Соч юлиб ортимдан бўзлаганда бахт.
Гоҳ тирик ёдимни дилимга кўмдим,
Гоҳ таъна, маломат ташлади кўмиб.
Ёғилди ғаразнинг осмонидан жим,
Қор, ёмғир чивғиндай аралаш бўлиб.
Йўл бошлар кўр зулмат толиқтирган тун,
Йўлинг ёруғ бўлсин, эй ҳуркак садо!..
Кафорат сўрайди ёлғиз сен учун,
Жонимга кўз тикиб турган бир жазо…
Бир кун вужудингга ўт қалар жонинг,
Тепкилаб Худо руҳ бахш этган лойни…
Боқ, бошингда боқиб турган самонинг
Ўн беши – қуёшли, ўн беши – ойли…

АБДУЛҚОДИР ГИЛОНИЙ ЗИКРИ

Бир кеча Ҳазрати Рисолатпаноҳ
Тушларида аён бўлмиш бир тилсим.
Тўққиз чироқ ёғду таратиб ногоҳ,
Бир чироқ нурига сингиб кетмиш жим…
Маҳбублар ёритар дорилбақони,
Кўнгил аҳлига хос бу жалолу жоҳ.
Қиёмат кунида маҳмуд мақоми
Мажзублар руҳига бўлгай қароргоҳ.
Риёзат ўтида ёниб кетгай нафс
Кўнганда шайтоннинг васвасасига.
Оллоҳ даргоҳига етиб борди арз
Ошиқлик, маъшуқлик мартабасида.
Меърож туни етти қават кўкдан сўнг
Арш ёвуқ келганда теппаларида,
Султон-ул анбиё оёқларининг
Изи қолди Ҳазрат елкаларида.
Эранларга шайтон сиёғи аён,
Йўлдан оздиргайдир хосу авомни.
Fавсул Аъзам дерлар, ўшадир шайтон,
Ҳалол қилдим деса барча ҳаромни.
Ҳар куни ибодат фарзини Ҳазрат
Бир оёқда адо этгач бесабр,
Нидо келди: “Айтгил, қадамим абад
Барча авлиёлар гарданигадир...”.
Истакдан мосуво иймон пирлари,
Оғиб кетолмагай ризо, ваҳмига.
Шукр эшигидай олам сирлари
Очилгайдир фақат кўнгил аҳлига.
Дунёвий ишқ аҳли нафс балосига
Чора тополмади минг йил йўл босиб.
Юрак қавмидай дард ақрабосига
Таслим мартабаси бўлди муносиб
Ё ориф айлаган ё телба қилган
Фано мақомига элтувчи роҳлар.
Дунёнинг ишига машғуллик билан
Дунёдан фориғдир валиюллоҳлар.
Ҳеч қачон сиғмагай воҳидлик завқи,
Вужуднинг омонат кошонасига.
Илондай пўст ташлаб худонинг халқи
Бош қўяр қурбининг остонасига.
Очса мушоҳада осмони бағир,
Машаққат, қийноқлар роҳат бағишлар.
Ўзидан Оллоҳни сўрамас тақир,
Оллоҳдан ўзини сўрар дарвишлар.
Рамазон ойида руҳоний гўдак
Саҳардан шомгача эммас онасин.
Оллоҳнинг чинакам ошиқларига
Шоёндир фақирлик хилватхонаси.
Тазарру қўлида жон берган гуноҳ
Бошин эгиб турар тирик тавбамга.
Дунёдаги барча хос валиюллоҳ
Иқтидо қилмоқда Fавсул Аъзамга…

Бир юзи қораман болалигимга,
Чорасиз чораман болалигимга.
Баъзида одамдай яшагим келар…
Барибир бораман болалигимга.

6 months, 3 weeks ago

ЁРУFЛИК ЁДИ

Йўллар аёзида қалтирар жонинг,
Юракка қўл солсам, қўлларим – совуқ.
Бош устимда кезган саргардон ойнинг
Ўн беши – қоронғи, ўн беши – ёруғ.
Панд берди нигоҳлар басоратида
Ё кўнгилсизлигим ёхуд кўрлигим.
Меҳр ва миннатнинг ҳароратида
Шўримни қуритди кўнглим – шўрлигим.
Келгин, совиб кетган қонимни қиздир,
Марқадингда қолиб кетма фаромуш.
Ўн беши ёруғ ой аксида кимдир
Fойиб бўлган ёлғиз тунни кўрар туш.
Кўксинг ичра юрак – Даққи Юнусдан
Қолиб кетган қадим, ҳазин шамчироқ.
Ўткинчи дунёдан нигоҳин узган
Жонинг жаҳонимда бўлар бахтлироқ.
Бизнинг тариқатда дуч келган хатар
Саноғи бўлса ҳам, йўқдир адоғи.
Бисотимда бир йўл қолмаса агар,
Очиқдир ер бағри, осмон қароғи…
Қоқ суяк қолдириб кетди сўнгимга,
Эзилган этимни босиб ўтган вақт.
Фалокат соч тараб чиқди йўлимга,
Соч юлиб ортимдан бўзлаганда бахт.
Гоҳ тирик ёдимни дилимга кўмдим,
Гоҳ таъна, маломат ташлади кўмиб.
Ёғилди ғаразнинг осмонидан жим,
Қор, ёмғир чивғиндай аралаш бўлиб.
Йўл бошлар кўр зулмат толиқтирган тун,
Йўлинг ёруғ бўлсин, эй ҳуркак садо!..
Кафорат сўрайди ёлғиз сен учун,
Жонимга кўз тикиб турган бир жазо…
Бир кун вужудингга ўт қалар жонинг,
Тепкилаб Худо руҳ бахш этган лойни…
Боқ, бошингда боқиб турган самонинг
Ўн беши – қуёшли, ўн беши – ойли…

АБДУЛҚОДИР ГИЛОНИЙ ЗИКРИ

Бир кеча Ҳазрати Рисолатпаноҳ
Тушларида аён бўлмиш бир тилсим.
Тўққиз чироқ ёғду таратиб ногоҳ,
Бир чироқ нурига сингиб кетмиш жим…
Маҳбублар ёритар дорилбақони,
Кўнгил аҳлига хос бу жалолу жоҳ.
Қиёмат кунида маҳмуд мақоми
Мажзублар руҳига бўлгай қароргоҳ.
Риёзат ўтида ёниб кетгай нафс
Кўнганда шайтоннинг васвасасига.
Оллоҳ даргоҳига етиб борди арз
Ошиқлик, маъшуқлик мартабасида.
Меърож туни етти қават кўкдан сўнг
Арш ёвуқ келганда теппаларида,
Султон-ул анбиё оёқларининг
Изи қолди Ҳазрат елкаларида.
Эранларга шайтон сиёғи аён,
Йўлдан оздиргайдир хосу авомни.
Fавсул Аъзам дерлар, ўшадир шайтон,
Ҳалол қилдим деса барча ҳаромни.
Ҳар куни ибодат фарзини Ҳазрат
Бир оёқда адо этгач бесабр,
Нидо келди: “Айтгил, қадамим абад
Барча авлиёлар гарданигадир...”.
Истакдан мосуво иймон пирлари,
Оғиб кетолмагай ризо, ваҳмига.
Шукр эшигидай олам сирлари
Очилгайдир фақат кўнгил аҳлига.
Дунёвий ишқ аҳли нафс балосига
Чора тополмади минг йил йўл босиб.
Юрак қавмидай дард ақрабосига
Таслим мартабаси бўлди муносиб
Ё ориф айлаган ё телба қилган
Фано мақомига элтувчи роҳлар.
Дунёнинг ишига машғуллик билан
Дунёдан фориғдир валиюллоҳлар.
Ҳеч қачон сиғмагай воҳидлик завқи,
Вужуднинг омонат кошонасига.
Илондай пўст ташлаб худонинг халқи
Бош қўяр қурбининг остонасига.
Очса мушоҳада осмони бағир,
Машаққат, қийноқлар роҳат бағишлар.
Ўзидан Оллоҳни сўрамас тақир,
Оллоҳдан ўзини сўрар дарвишлар.
Рамазон ойида руҳоний гўдак
Саҳардан шомгача эммас онасин.
Оллоҳнинг чинакам ошиқларига
Шоёндир фақирлик хилватхонаси.
Тазарру қўлида жон берган гуноҳ
Бошин эгиб турар тирик тавбамга.
Дунёдаги барча хос валиюллоҳ
Иқтидо қилмоқда Fавсул Аъзамга…

Бир юзи қораман болалигимга,
Чорасиз чораман болалигимга.
Баъзида одамдай яшагим келар…
Барибир бораман болалигимга.

6 months, 3 weeks ago

“ШАРҚ ЮЛДУЗИ” ЖУРНАЛИГА РАҲМАТ!

Тоқат қил…
Оғир бўл, дардни эмиздинг,
Бебош хаёлимдай кетмагин тўзиб.
Ризқимиздай синган бардошимизнинг
Ерда изи қолар, осмонда ўзи.
Ёлғизоёқ йўлдир савобнинг йўли,
Ўзингдан кетмагил, ўзгалардан қоч.
Қўявер, бир куни сенга жўр бўлиб,
Оҳимга етса бир йўнилган оғоч…
Кунларни санайсан ақлдан озиб,
Тундошингга дўнар ёлғиз ирода.
Бир кун тўкилгайдир тоқати тошиб,
Ҳовучингга тўлган бир коса бода...
Нигоҳ тийғи бирлан ёдингни йўнгил,
Мунаққаш чўққилар беролмагай панд.
Кўзларинг ёшига чўкмаган кўнгил, –
Отанг ётган уйнинг томидай баланд.
Барча фарёдингни ютасан ичга,
Бунча ардоқладинг ҳижронни, ғамни?
Гургзода дунёда бўрилар ичра
Шу пайтгача тирик юрганинг камми?!..
Топилар ўртанган армонларга ном,
Бир умр гумонда қолмассан мангу.
Бағримда офатлар олмоқда ором,
Кўриб қўй, мен тоқат қилаяпман-ку.

ЮРАК ЎFИРИ

Эски тегирмондай дукиллар юрак,
Ваҳмдан оқарди янчилган умр.
Бешафқат меҳрдай кечиккан кузак
Шафиқ хаёлингдан сўрайди узр.
Тор дилга сиғмагай гуноҳи азим,
Дилингда дунёлар айлар жангу жўш.
Умидлар хайлидан айро сийратинг
Боласиз ҳовлининг ялоғидай бўш.
Кун ботар сўзининг устидан чиқиб,
Кир босган ёқадай кўринар шафақ.
Fазабини сочиб, қурбини йиғиб
Йўлтўша сўрайди жонингдан рамақ.
Қоронғи осмонда ой кетар синиб,
Сен қараб турибсан кўзингни узмай.
Гуноҳимни ювган ёшларинг илиқ,
Манглайимни эса тер босар муздай.
Ёлғон уясида урчийди фасод,
Сичқоннинг инида жон сақлар кадар.
Масхара туюлар ҳар қандай нажот,
Бўғизда булғанар зардобу заҳар.
Ютоққан ваҳмнинг харобатида
Ҳирсини қондирар Меҳр, Адоват.
Қолмасанг қайғунинг касофатига,
Кулгунинг зўридан сингай таҳорат.
Сочларинг рангидай тунлар – мунофиқ,
Қайғунинг кўзидай ҳислар – мустаманд.
Ишқнинг манглайига битилган ёзиқ,
Ишқнинг мозорида ўқилар баланд.
Музлаган кўнгилни овутар томуғ,
Кўнгилни дунёдан совутар оғуш.
Тунлар – сен дуч келган хатардай ёвуқ,
Кунлар – сен кутмаган хабардай нохуш.
Ахир, адо қилдинг кунларни санаб,
Қирқ йиллик қувончинг кетмайди тўзиб.
Кифтингдан тушмайди сарғайган ғазаб,
Кўнгилни кўтариб, терлади кўзинг.
Кўргулик ўшадир, саҳфалар бўлак,
Қисмат китобининг бетлари юмуқ.
Ҳозирча, ярадор юрагинг – гўдак,
Ҳозирча, беғубор кўз ёшинг – улуғ.

Хазонрез боғларда жилмаяди куз,
Оғир гуноҳ каби тўкилар хазон.
Бу кўҳна дунёга боқар ёруғ юз,
Кўҳна дунёдаги энг кўҳна армон.
Юракни ўйнатиб, ўйнайди қадим,
Қўрқинчли боғ ичра ҳасрат жинлари,
Соғинчдан қабариб кетар юрагим,
Қирқ кун гўрда ётган ўлик сингари.
Аммо кетолмасман ғурбатдан қочиб,
Қайси бир турбатда тентирар танам.
Сен билан тирикдир саркаш қувончим,
Сен билан гўзалдир мозорбости ғам.
Кузак қучоғида мудраб ётар боғ,
Шамол ҳам арвоҳдай кезмас телбавор.
Фақатгина сенинг нафасинг уйғоқ,
Фақатгина сенинг соғинчинг бедор.
Хазонрез боғларда жилмаяр кузак,
У – ёруғ кунларнинг унут арвоҳи.
Мен жон аччиғида титрайман, юрак –
Заққум дарахтининг япроғи…

ҚИМОР

Йўлига жон тикиб мен уни кутдим,
Аёлни унутдим, шеърни унутдим,
Қанча алам ютдим, қанча дард ютдим,
Ўзим – томошабин,
Ўзим – томоша.

Икки олам билар – у ҳаммадан зўр,
Ишонмасанг, ерда ётганлардан сўр,
Ҳаммамизни бир кун ютиб кетар гўр,
Ўлим – томошабин,
Ўлим – томоша.

ХАЁЛ ПАРЧАЛАРИ

Эрта очилган бу кўзимни юмгин,
Кун кўрганим билан кўз очолмайман.
Тушимда ўзгариб туришим мумкин,
Ўнгимда ўзимни йўқотолмайман.
Кўзим, оғирлигим ҳеч кимга тушмас,
Кўр эмасман, кимдир етакламайди.
Менинг осмонимда товуқлар учмас,
Бургутлар ҳеч қачон эмакламайди.
Ўзимни оқлашга эмасман қодир,
Ёруғ кечаларда қоралаб қоғоз.
Барча гўдакларнинг отаси бордир,
Баъзи хотинларнинг эри йўқ холос…
Манзили ноаён сўнгги номадай
Қолиб кетмас жисмим, жоним чанг босиб.
Бир кун гўрга тиқар макруҳзодалар,
Ўлмаган жонимни ҳайратга солиб.
Жаноза ўқидим ўзимга ўзим,
Гўр қаздим юрагим ерини ўйиб.
Қалбимнинг энг чуқур ерига кўмдим,
Ўлган ишқ ҳурматин жойига қўйиб.
Уммондан улоқиб кетган қатраман,
Заҳар томди заққум сатрларимдан.
Ёт кўнгил меҳридан бўлдим баҳраманд,
Мен ёрдам кутганда яқинларимдан…
Ҳолимга йиғлама, ҳолимга кулгин,
Кун кўрганим билан кўз очолмайман.
Қайғудан ўзимни топишим мумкин,
Шодликдан ўзимни йўқотолмайман…

7 months, 1 week ago

ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ

ОҲУ БОЛАСИНИНГ ЭШАКЛАР ОҒИЛИГА ҚАМАЛГАНИ

(“Маънавий маснавий”дан)

Бир раҳмсиз овчи оҳуни овлаб, оғилга қамади. Оҳу қамалган оғил моллар ва эшаклар билан тўла эди. У ваҳму қўрқувдан ҳар томонга қочар, овчи эса кечқурун ўша эшаклар охурига сомон соларди. Моллар ва эшаклар, азбарои очлигидан, уларга шакардан ҳам мазалироқ туюлган сомонни иштаҳа билан ерди. Оҳу гоҳ ўзини у ёндан бу ёнга урар, гоҳ сомондан кўтарилган чанглардан юзини бурарди...
Ўзининг зидди билан бир жойга тушиб қолиш азоб-уқубати ўлим билан тенгдир. Шу боисдан ҳам Сулаймон (а.с.) деганди: “Агар Ҳудҳуд ўзининг ногоҳ ғойиб бўлгани учун узрли бир сабаб келтиролмаса, уни ўлдираман ёки оғирдан-оғир, беҳисоб қийноқларга мубтало этаман!”
Сенга ҳамжинс бўлмаганлар билан бир қафас ичида қолиш азоби қандай азоб ўзи, эй ишончли дўст? Эй башар, бу бадан туфайли қийноқларга дучордирсан. Чунки руҳинг қуши ўзга жинслар билан унда тутқундир. Руҳ – лочин, борлиғинг эса – қарғалар. Қарға ва бойқушларнинг ҳамласидан лочинга кўп жароҳатлар етган. У ўзга жинсдагилар орасида буткул бахтсиздир. Бу худди – Абу Бакр исмли одам Сабзавор шаҳрида юрганга ўхшайди...

Хуш исли мушк таратгувчи ўшал нар оҳу эшаклар оғилида бир неча кун, қуруқликда қолган балиқ ёхуд қўй ахлати билан мушк бир қути ичига жойлангани каби, изтиробу талваса ичра қийноқларга гирифтор бўлди.
Эшаклардан бири унга кесатиб деди: “Ҳай-ҳай! Бу ёввойининг хулқ-атвори худди шоҳу амирларникидай-ку, жим бўлинг!” Бошқаси эса масхара қилди: “Денгизнинг кўтарилиши ва пасайишидан у дур олиб келган кўринади, уни арзон-гаровга берармиди?” Яна бири деди: “Модомики, шунчалар назокатли экансан, бор, шоҳона тахтга ўтирақол!”
Бир эшак бўкиб қолганди ва емоқдан тўхтаб, оҳуни охурга даъват қилган бўлди. Оҳу: “Эй фалон, мени ўз ҳолимга қўй, ўзимни ёмон ҳис этяпман”, дегандай бош чайқади. Эшак деди: “Биламан, сен ноз қиляпсан ёки ор-номусингни сақлаган ҳолда емишдан юз бурмоқдасан”. Оҳу ичида дерди: “Бу – сенинг емишинг. Ундан аъзои баданинг тўлишиб, куч олади. Ахир мен кўкаламзорларда озиқланиб, зилол сувларда, боғларда ҳордиқ чиқарганман. Тақдир мени азобларга мубтало қилган бўлса ҳам, бу гўзал одатимни ва майлу иштиёқимни унута олармидим? Агар ҳолим хароблашган бўлса тиланчилик қилишим шартми? Гарчи либосим эскирса-да, мен янгилигимча қоламан! Сунбул, лола ҳамда хушбўй гиёҳларни минг нозу истиғнолар билан еганман ахир!” Эшак деди: “Қўйсанг-чи! Сен лоф уриб, мақтанмоқдасан! Ғарибликда шунақа бўлмағур гапларни гапириш мумкин!” Оҳу жавоб берди: “Мендаги мушк безининг ўзи муаттар уд ва анбарни эслатиб, мен учун ўз мурувватидан гувоҳлик беради. Аммо уни ҳид англагувчилар эшитади, холос! Гўнгпараст эшак учун у ҳаром ҳисобланади. Йўлда ҳамиша эшак сийдигини ҳидлайдиган эшакка мен қандай қилиб мушк таклиф этаман?”
Исломнинг бу оламда ғариблигига Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ишора қилиб ўтганлар. Гарчи фаришталар унинг мазмун-моҳияти билан самимий дўст тутинган бўлсалар-да, ундан ҳатто қариндошлари юз ўгиришган. Одамлар унинг ташқи қиёфасини эътироф этган ҳолда ундаги ўша хуш ифорни ҳис этмаганлар. У сигир тимсолидаги шерга ўхшайди: Унга олисдан назар солгин, аммо уни ичидан қидирма! Агар қидирадиган бўлсанг, молтанлигингни тарк эт, чунки шер хулқ-атворига эга бўлган бу зот сигирни бурда-бурда қилиб ташлайди. Сигирликка бўлган майлу истагингдан сени халос этиб, бошқа бир ҳайвондан ҳайвоний хулқу атворни суғуриб олади. Сен сигирсан, аммо унинг олдида шерга айланасан. Агар сигирлигингга рози бўлсанг, шерга айланиш муддаосида уни ахтармагин.

7 months, 1 week ago

ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ

ХУЛҚИ ЁМОН КИМСАЛАРНИНГ ИЛМ, МОЛУ ДАВЛАТ ВА МАРТАБАГА ЭГА БЎЛИШИ УЛАРГА ИСНОД КЕЛТИРАДИ ВА БУ – ҚАРОҚЧИНИНГ ҚЎЛИГА ҚИЛИЧ ТУТҚАЗИШ БИЛАН БАРОБАРЛИГИ БАЁНИ

(“Маънавий маснавий”дан)

Феълу атвори бузуқ одамга илму ҳунар ўргатиш – қароқчининг қўлига қилич тутқазиш билан баробар. Маст занжининг илкига тиғ бергандан кўра, нокаснинг қўлига илмни топшириб қўйиш чандон афзалроқдир. Илм, молу мулк, юқори мансаб, юксак мартаба, омад – барчаси феълу атвори бузуқ одамнинг қўлида фитна ҳамда офат қуролига айланади. Шу боисдан ҳам жинлиларнинг қўлидаги қиличини тортиб олиш учун кофирлар билан жанг қилиш ҳар мўмин-мусулмонга фарз этилди. Кофирнинг жони – жинли, танаси – қилич.
Бу ёвуз феъл-атворли кимсанинг қўлидаги қиличини тезда тортиб олгин. Юксак лавозимнинг жоҳиллар билан қилган шармандалигини юзлаб шерлар тўдаси қила оладими?! Нодон кимса куч-қудратга ёки бойликка етмагунга қадар унинг нуқсон ва иллати кўринмайди. Аммо у ҳаракат қилиш имконига эга бўлганда нуқсу иллатлари ёриқдан илондай судралиб чиқиб келади. Нодон фармойишлар берувчи шоҳга айлангач, у қарор топган жой илонлар ва чаёнларга тўлиб кетади.
Мартаба ва молу мулкка эга бўлган нокас кимса ҳамиша ўз бадномлигини ахтаради: ё бахиллик қилиб кам эҳсон қилади, ёки ўринсиз саховат кўрсатади. Аҳмоқнинг инъоми – шоҳни пиёдалар хонасига қўйишдан бошқа нарса эмас. Ҳокимият гумроҳнинг қўлига тушиб қолса, у бу жараённи юксак мақом деб ўйлайди, аслида эса у чуқурга қулаётган бўлади. Йўлни билмай туриб, йўл кўрсатади, қабиҳ жони бутун оламга фитна солади.
Маънавий қашшоқлик йўлидаги турмуш тажрибасига эга бўлмаган мишиқининг раҳнамоликни ўз зиммасига олиши – турли шаклларга кириб, одамларни йўлдан адаштирувчи жиннинг йўл кўрсатишига ўхшайди. У исқиртнинг ўзи ойни ҳеч қачон кўрмаган бўлса-да: “Келгин, мен сенга ойни кўрсатай!” дейди. Қандай кўрсатасан? Ахир ўзинг ҳатто сувдаги ой аксини ҳам кўрмагансан-ку, эй эси паст!
Аҳмоқлар даҳо бўлдилар ва алломалар ваҳму қўрқувдан бошларини чакмонларига буркаб олдилар.

https://t.me/Odil_Ikrom_sahifasi

8 months, 3 weeks ago

Agar sen aldasang, odam firibgar,
Agar sen aldasang, olam firibgar,
Meni koʻmsa koʻmsin bu gʻam tiriklay...
Seni aldab nima qilaman.

Aldading, aldoqlar boʻldi ermagim,
Qargʻading, oʻzimga qaytib kelmadim,
Qargʻishing urmadi–qaytib sevmadim...
Seni aldab nima qilaman.

Koʻksimda yurakmas, yolgʻon asradim,
Jonimni gʻijimlab otdi jasadim,
Men faqat oʻzimni aldab yashadim...
Seni aldab nima qilaman.

@Odil_Ikrom_sahifasi

10 months ago

Буларнинг ҳар бири Одил Икром шеъриятининг мазмун-моҳиятини ташкил этади.

Бугун эҳтимол, одамлар мутлақ шеъриятга ёт бўлган бир асрда фақат туйғуларнинг тубига чўкиб яшаш бирмунча ноодатий ҳолдек туйилар. Бироқ сўз ҳислар каби сараланяпти, туйғу билан тенглашяпти. Шу боис, Одил Икромдек шоирларнинг борлиги эса ўзбек адабиётининг ўпкасини тоза ҳавога тўлдиргандек бир ҳаётбахшликдир.

Шоирнинг, таржимоннинг ўтган давр мобайнида тожик, форс адабиётидан қилган таржималари, Жалолиддин Румийнинг “Маснавий-маънавий” асари таржимасига бутун бошли умрини бағишлагани одамга гўзал бир қурбонликнинг залвори қадар юксак руҳ туҳфа этади. Бу шеърият Деҳлавий айтмоқчи, шилта ёмғирли ҳавода сирпаниб йиқилган шеърсеварни ёмғир ипларига осилиб ўрнидан туришга мадор бергандек савқитабиий бир ҳолни пайдо қилади.

Шоир Рауф Парфи маслакдош дўсти Одил Икром ҳақида шундай ёзган эди. Зотан бундан қуюқроқ бирор нима дейиш имконсиздир:

Одил Икром, эҳ, Ҳалима Сув,
Яхши инсонларсиз нақадар,
Қўрқинчли яхшисиз, найлайин.

Одил Икром, бир томчи қуйинг,
Дўстим, бунча қийин ҳаёт дегани.
Бир томчига арзимайди бу бало.

Биз Одил ака билан туғилишда қўшнимиз. Январ элчиларимиз. Севимли шоиримни, бебаҳо таржимонимни, суҳбати омон дўстимизни январнинг аёзли кунида табриклайман.

26.01.2024

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago