Ҳамдам Аллаёр???Ижодимга йўл!

Description
Каналимизга хуш келибсиз! Ушбу канал орқали сиз шоир Ҳамдам Аллаёр ижоди билан яқиндан танишиб борасиз. Қўшиқ, шеър, идеа, мурожаат учун +998995060077
Адмен: +998883963336
@hamdamallayor
Advertising
We recommend to visit

Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Реклама: @TXREKLAMA

Last updated 2 weeks, 2 days ago

“Москвадаги Ишлар”
телеграм каналига хуш келибсиз!
@piterdaishlare
Тезкор Иш елонлар бўлса бизга юборинг
👉 @mrazamatbek рекламa платная

Москвадаги Иш берувчи йўналишидаги энг кўп аъзога эга расмий канал!
Каналга Тез кошилинг 👇

Last updated 4 days, 23 hours ago

Эълон бериш учун ?

? @TBOS_Admin

Элон бериш пуллик?

Размещение рекламы платно?

Хар 50чи мижоз учун 100.000сум совга?



Last updated 1 year, 1 month ago

3 months, 1 week ago

??????? ?????? **Қўлларинг бир бора тутмасдан,
Хаёлда ёнингдан кетмасдан,
Билдирмай, ўзинг-а айтмасдан,
Мен сени пинҳона севгандим.

Баъзилар ошкора севарлар,
Севгисин зарларга безарлар,
Менинг-чи юрагим эзарлар,
Мен сени пинҳона севгандим.

Изладим бир кўрган кўзимдан,
Сира ҳам тушмадинг сўзимдан,
Қизғониб, ҳаттоки ўзимдан,
Мен сени пинҳона севгандим.

Лабингга бир бора босмай лаб,
Қўл тегса қўлларим қалтираб,
Гулим деб баъзида эркалаб,
Мен сени пинҳона севгандим.

Тинч қўймас кўксим ҳол сўрмасам,
Хаёлда сочларинг ўрмасам,
Ўлардим кунда бир кўрмасам,
Мен сени пинҳона севгандим.

Ҳажрингда ўт бўлиб ёнаман,
Гоҳида севгимдан тонаман,
Айт қачон васлингга қонаман,
Мен сени пинҳона севгандим.

Севгида бўлмайди баҳона,
Қалбимда сен эдинг ягона,
Бўлдинг энди афсус бегона,
Мен сени пинҳона севгандим.

(Бир бора қўлларинг тутмасдан, Мен сени пинҳона севгандим.) *14.08.2024й.*

© Ҳамдам АЛЛАЁР.

Ушбу шеър қўшиқ учун берилади мурожаат учун +998995060077
?Каналга аъзо бўлиш учун босинг ?

Telegram ?Instagram
Facebook ✈️Twitter

3 months, 1 week ago

**Bo‘ydoqlarga maslahat!!!

Yor tanlashda adashma do‘stim! #HAZIL_SHE’R

Toldim deysan yorimni izlab,
«Or» talashib adashma do‘stim.
Yor qo‘ymasin bag‘ringni tuzlab,
«Yor» tanlashda adashma do‘stim!

Xoling bo‘lar, bir kuni ayon,
Ko‘nglim arzi baytimda bayon,
Burji ilon, tili lek chayon☝️,
Qiz tanlashda adashma do‘stim!

Dilginangni g‘ashlab ketmasin,
Ko‘zlaringni yoshlab ketmasin,
Yurib, yurib tashlab ketmasin,
Qiz tanlashda adashma do‘stim!

Gullar sochib qiz poyiga sen,
Uchma, boylik saroyiga sen,
Aldanma hech chiroyiga sen,
Qiz tanlashda adashma do‘stim!

To‘ydan keyin she’rlik qilmasin,
Yuzing qaro yerlik qilmasin,
Xotin bo‘lib, erlik qilmasin
Qiz tanlashda adashma do‘stim!

Majnun bo‘lgin, bo‘lsin u Layli,
Baxtlar kelsin sevgi tufayli,
“O‘qimishli” bo‘lmasin mayli,
Qiz tanlashda adashma do‘stim!

Sodda bo‘lsin nozi bo‘lmasin,
Hukming o‘qib, qozi bo‘lmasin,
Tanlaganing “tozi” bo‘lmasin,
Qiz tanlashda adashma do‘stim!

Yaxshisi, ro‘zg‘oring to‘ldirar,
Bir umr baxtingni bo‘ldirar,
Yomoni, pichoqsiz o‘ldirar,
Qiz tanlashda adashma do‘stim!

Xo‘shyor bo‘lgin baxshisini top,
Ko‘ngilning soz, naqshisini top,Shuncha kutding, yaxshisini top...
Qiz tanlashda adashma do‘stim!

(Tanlaganing "tozi" bo‘lmasin. Yor tanlashda adashma do‘stim.)
© Hamdam ALLAYOR.**

?Каналга аъзо бўлиш учун босинг ?

Telegram ?Instagram
Facebook ✈️Twitter

3 months, 1 week ago

???? ? ??????

Куйма энди ёнма дам-бадам,
Юрагимни қон қилдинг мадам.
Нозлар билан ташлаб гоҳ қадам,
Юришларинг
*?* мана бундоқ.

Куйдирмагин бағримни ёқиб,
Соғинч қийнар зулфингни қоқиб,
Кимсиз дея ҳайрон-а боқиб,
Туришларинг ? мана бундоқ.

Кетдинг қалбга севги уйғотиб,
Қолдим ёлғиз ғамларга ботиб,
Жилмайганда нозларни отиб,
Кулишларинг*?* мана бундоқ.

Умрим ўтди йўлларинг қараб,
Ҳасратимга сен бўлдинг сабаб,
Узун-узун сочларинг тараб,
Уришларинг*?* мана бундоқ.

Фироқларда юз жоним ҳалак,
Оҳлар урсам йиғлайди фалак,
Мовий кўзли хипча бел малак,
Қарашларинг*?* мана бундоқ.

Эй қора соч, қошлари камон,
Сенсизликда аҳволим ёмон,
Кечагидек ёдимда ҳамон,
Юришларинг*?* мана бундоқ.
© Ҳамдам АЛЛАЁР.**

Ушбу шеър қўшиқ учун берилади мурожаат учун +998995060077

?Каналга аъзо бўлиш учун босинг ?

Telegram ?Instagram
Facebook ✈️Twitter

5 months, 3 weeks ago

**БАХТЛИ БЎЛИНГ ГЎЗАЛ СИНГЛИМ.
(Қўшиқ учун ёзилди).

Қўй йиғламанг сизсиз куним ўтаётир,
Қон юрагим дардин ичга ютаётир,
Сизни эса “Шахзодангиз” кутаётир,
Гаплар отиб аъзоб берманг оғрир кўнглим,
Бахт тилайман бахтли бўлинг гўзал синглим.

Йиллар гувоҳ ўлғайиб бўй етгандир-а,
Чиройингиз бизни мафтун этгандир-а,
Кўнглингиз ҳам мендан совуб кетгандир-а?
Бўлди етар ортга қайтинг индамай жим.
Бахт тилайман бахтли бўлинг гўзал синглим.

Уринманг ҳеч нозлар қилиб рухсатимга,
Жой қолмаган исмингизга рўйхатимда,
Учрамасдан кетақолинг нафратимга,
Айрилиқда кўз ёшингиз бўлар лим-лим.
Бахт тилайман бахтли бўлинг гўзал синглим.

Хипча белга сочларингиз улфат экан,
Айро йўллар тақдир экан, қисмат экан.
Боқсам агар, ҳаётимга кулфат экан,
Сизни ўйлаб эзилмасин сира кўнглим.
Бахт тилайман бахтли бўлинг гўзал синглим.

Жиним суймас ой кўрмаган фалакларни,
Сизга тилай энг чиройли тилакларни,
Кўнглим эрмак қилолмайди малакларни,
Айтай десам ёлғонларга бормас тилим.
Бахт тилайман бахтли бўлинг гўзал синглим.

Гуллар тақиб нозланасиз чаккангизга,
Кўйлагингиз етмадими елкангизга?
Нима дерман уйга бориб янгангизга?
Яхши қолинг уйда мени кутар Лайлим.
Бахт тилайман бахтли бўлинг гўзал синглим.(Нима дерман уйга бориб янгангизга? Бахт тилайман бахтли бўлинг гўзал синглим.) 31.05.2024й.**

*✍️ Ҳамдам АЛЛАЁР.*

Каналга аъзо бўлиш учун босинг ?**?*?
* Telegram• Instagram • Facebook

5 months, 3 weeks ago

Alisher Yusupov - Nomard kimsalarga qoldi bu dunyo.

Каналга аъзо бўлиш учун босинг ?**?*?
* Telegram• Instagram • Facebook

5 months, 3 weeks ago

**БЕВАҚТ ЎЛДИРМА ХУДО!

Орзуларим сўлдирма худо,
Қалбимга дард тўлдирма худо,
Нима қилсанг розиман фақат,
Мени бевақт ўлдирма худо.

Бахт мурғагин бураганим йўқ,
Ҳаёт хаққин тўлаганим йўқ,
Сендан дунё сўраганим йўқ.
Мени бевақт ўлдирма худо.

Кўзларимда кулгу камнамо,
Ғамлар менга эмас муаммо.
Тўрт ёнимда яқинлар аммо.
Мени бевақт ўлдирма худо.

Яшаяпман бандаларга хос,
Болам учун ўтинч шу холос,
Ёлвораман, сендан илтимос,
Мени бевақт ўлдирма худо.

Синдим ташлаб кетди улфатлар,
Бошим узра ёғди кулфатлар,
Қолмай яхши-ёмон суҳбатлар,
Мени бевақт ўлдирма худо.

Кўнгилда дард, камларим билан,
Кўзимдаги намларим билан,
Аламларим, ғамларим билан,
Мени бевақт ўлдирма худо.

Душманга тош отганимча йўқ,
Чин дўстларим сотганимча йўқ,
Гуноҳларим ювганимча йўқ,
Мени бевақт ўлдирма худо.

(Бурчим адо этгунимча то...)
Мени бевақт ўлдирма худо.

✍️ Ҳамдам АЛЛАЁР.
Каналга аъзо бўлиш учун босинг ?*??
* Telegram• Instagram • Facebook

7 months, 3 weeks ago

ТЎРТЛИК

**Ҳаёт ёлғонлардан иборат асли,
Гўёки рост сўзлаб юрамиз ҳар кун.
Ёлғонни ортидан табассум қилиб,
Бировнинг устидан куламиз ҳар кун.

Ҳамдам АЛЛАЁР.**

7 months, 3 weeks ago

Ҳамдам Аллаёр.
?Аҳмади Эверест.

Каналга аъзо бўлиш учун босинг ?*??
* Telegram• Instagram • Facebook

7 months, 3 weeks ago

УМРИМ ОМОНАТ!

Кимга қадрдонман, кимга ошнаман,
Меҳр булоғига мудом ташнаман,
Тош деманг юраги, ўзим бошқаман,
Умримга  ишонманг! Мен ҳам омонат...

Ризқим қайда бўлса топиб ошайман,
Пойингизга қатлаб меҳрим тушайман,
Билсангиз, доимо сиз деб яшайман,
Умримга ишонманг! Мен ҳам омонат...

Яқиним,  йўлингиз тураман пойлаб,
Тилимга энг соҳир сўзимни жойлаб,
Лек, сиздан садо йўқ - ҳафталаб, ойлаб,
Умримга ишонманг! Мен ҳам омонат...

Мен ҳам туғилганман сиз каби йиғлаб,
Гоҳида кетасиз қалбимни тиғлаб,
Мени ҳам ҳаётга қўймаган боғлаб,
Умримга ишонманг. Мен ҳам омонат...

Ҳаётим бир жумбоқ, умрим тугунча,
Тақдирда қанча бор, яшайман шунча,
Шошилманг қазишга қабримни бунча,
Умримга ишонманг. Мен ҳам омонат...

Бугун мен бордирман, эрта сиз тирик,
«Минг йил яшанг!» деган тилаклар ўтрик,
Пешонамга битган ҳар лаҳзам - битик,
Умримга ишонманг, умрим омонат...

Ҳамдам Аллаёр.

Каналга аъзо бўлиш учун босинг ?*??
Telegram Instagram * Facebook

9 months, 3 weeks ago
[**#КЕТДИДА**](?q=%23%D0%9A%D0%95%D0%A2%D0%94%D0%98%D0%94%D0%90)**!**

#КЕТДИДА!
**Ишққа мактуб битди-да,
Кўксим ўйиб кетди-да,
Севаман деб ёр алдаб,
Мени ташлаб кетди-да!

Ваъдалари ёлғоним,
Кўксимдаги армоним,
Муҳаббати арзоним,
Мени ташлаб кетди-да!

Тишга маҳбус бўлди тил,
Соғинчларим хилма - хил,
Айлаб қалбимни чил - чил,
Мени ташлаб кетди-да!

Телба қилиб кетди-да,
Юрак юлиб кетди-да,
Қайтмас бўлиб кетди-да,
Кетди-да, кетди-да.

Қош кўзлари қоп-қора,
Юрагим пора - пора,
Унутмоққа йўқ чора,
Дилни ғашлаб кетди-да,

Тушларида кўргандир,
Айтолмайин юргандир,
Мени эслаб тургандир,
Кўзни ёшлаб кетди-да!

Ҳамдам АЛЛАЁР.**

(#қўшиқ, мурожаат учун +998995060077)
Муаллиф рухсатисиз фойдаланилмасин.

Kanalga ulanish uchun bosing ?**?*?
* Telegram• Instagram • Facebook

We recommend to visit

Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Реклама: @TXREKLAMA

Last updated 2 weeks, 2 days ago

“Москвадаги Ишлар”
телеграм каналига хуш келибсиз!
@piterdaishlare
Тезкор Иш елонлар бўлса бизга юборинг
👉 @mrazamatbek рекламa платная

Москвадаги Иш берувчи йўналишидаги энг кўп аъзога эга расмий канал!
Каналга Тез кошилинг 👇

Last updated 4 days, 23 hours ago

Эълон бериш учун ?

? @TBOS_Admin

Элон бериш пуллик?

Размещение рекламы платно?

Хар 50чи мижоз учун 100.000сум совга?



Last updated 1 year, 1 month ago