👨‍⚕️👨‍⚕️💊💉🩺🔬KASBIM FAXRIM🔬🩺💉💊👩‍⚕️👩‍⚕️

Description
Foydali masalahatlar
Tibbiyot yangiliklari
Tibbiy maslahatlar
Pozitiv kayfiyat
Tibbiy testlar
Operatsiyalar
Quvnoq jamoa

https://t.me/tibbiyot_liderlari kanalida


Kanal rivoji uchun do'stlaringizni ham taklif qiling!
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 days ago

1 week, 1 day ago
ЎРВИга қарши курашда қайси маҳсулотларни истеъмол …

ЎРВИга қарши курашда қайси маҳсулотларни истеъмол қилиш фойдали?

Мавсумий ўткир респиратор касалликларга қарши курашишнинг энг самарали йўли организм иммунитетини кўтаришдир. Хўш, қандай маҳсулотлар инсон иммун тизими учун фойдали?

Қуйидагиларни бунга мисол қилиш мумкин:

🍋 Лимон. Уни майдалаб, бироз шакар қўшиб кун давомида уч мартагача бир чой қошиқчадан истеъмол қилиш иммунитетни мустаҳкамлашда самара беради.

🍷Наъматак. Наъматак шарбати, меваларидан чой дамлаб ичиш жуда фойдали.

Кечқурун термосга ўн дона наъматак меваси солинг ва устидан қайноқ сув қуйинг. Эртасига кун бўйи мазкур дамламадан ичиб юринг. Бу ичимлик иммунитетни кўтаради.

🥬 Тузланган карам. Тузланган карамга бироз зайтун мойи ва майда тўғралган бошпиёз қўшиб истеъмол қилиш кони фойда.

🧅 Пиёз. Пиёз табиий антиботик ҳисобланади.

🧄 Саримсоқ. Шамоллаш ва вирусдан асрайди, юрак-қон томири хасталиклари билан касалланган беморлар учун жуда фойдалидир. У қон босимини ва холестерин даражасини пасайтиради.

🍚 Творог. Уй шароитида тайёрланган творог айниқса ўта фойдали.

🥚Тухум. Қайнатилган тухум таркибида А, В2, В5, В6, В9, В12, D, К каби витаминлар, шунингдек, биотин, кальций, магний, рух, селен, мис, марганец темир каби фойдали витаминлар бўлади.

📌 Ушбу маҳсулотларни севиб истеъмол қилувчиларнинг касалликка чидамлилиги юқори бўлади, касалликка чалинганда ҳам уни енгиб ўтиши иммун тизими учун нисбатан осон чекади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

каналга аъзо бўлинг!

https://t.me/tibbiyotliderlari

@TIBBIYOT_LIDERLARI🧑‍⚕👨‍⚕

1 week, 1 day ago
***🌐***ҚАБЗИЯТ!!!

🌐ҚАБЗИЯТ!!!

Қабзият –кенг тарқалган муамодир.Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларда ҳазм қилиш тизими фаолиятининг бузилиши аломати ҳисобланади.Шифокорларга мурожаат қилган ота-оналарнинг энг кўп шикоятлари қабзиятга тўғри келади

👉ҚАБЗИЯТНИНГ ЮЗАГА КEЛИШ САБАБЛАРИ

🤦‍♂Бола рациони ўзгарган вақтда,мисол учун,она сутидан болалар сутига ўтиш ёки қўшимча овқат бериш даври.Бу даврда бола янги маҳсулотлар қабул қилади,ва унинг ҳазм қилиш тизими қаттиқ озуқани ўзлаштиришга кўникиши зарур.

🤦‍♂Болалар сутини нотўғри тайёрлаш(йўриқномада кўрсатилгандан кўра,кукундан кўп қўшсиш)

🤦‍♂Ичак микрофлораси таркиби бузилиши

🤦‍♂Суюқлик етишмовчилиги бу сабаб суъний овқатланишдаги гўдаклар қабзиятининг энг долзарб сабабби ҳисобланади,айниқса,иссиқ ёзда ва исситиш воситалари туфайли қишда хонада қуруқ ҳаво бўлганда,сув истеъмолига эътибор бериш зарур.

🤦‍♂Гигиеник кўникмаларни нотўғри шакллантириш(тувакка мажбурлаб ўргатиш ва ҳоказо)

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

каналга обуна бўлинг !
👉🏼https://t.me/tibbiyotliderlari
@TIBBIYOT_LIDERLARI💊🩺💉

1 week, 1 day ago

@TIBBIYOT_LIDERLARI

Якинларингизга хам улашинг.
Каналга обуна булиш учун

https://t.me/tibbiyotliderlari
@TIBBIYOT_LIDERLARI💊🩺

2 weeks, 2 days ago
​​Бурун қонаганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?

​​Бурун қонаганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?

Бурундан қон кетганда бошни ортга ташлаш мумкин эмас! Aксинча, бошни ва танани бироз олдинга эгиш, бурунни сиқиш керак. Бурун соҳасига муз босиш зарур.
Бурундан қон кетиши шифокор келгунга қадар тўхтатса ҳам бўлади, унинг учун қуйидаги манипуляцияларни қадамма қадам бажариш керак:

Биринчи навбатда одамни ўтқизиш ва бошини бироз олдинга эгиш керак, шунда қон оқишини таъминлайсиз. Aгар бемор ўтиришга ҳоли бўлмаса, уни ётқизиб бошини баландроқ қилиш ва бошини ён томонга қаратиб қўйиш зарур.

Халқ орасида кенг тарқалган усул бошни ортга ташлаш қатъиян ман қилинади. Унинг оқибатида қон ошқозонга кетиб қолиши ва инсон қайт қилиши мумкин, энг хавфлиси қон нафас йўлларига кетиб қолиб аспирацияга олиб келади.

Тоза ҳаво киришини таъминлаш зарур (ойнани очиш, ёқа тугмаларини бўшатиш).
Бурун соҳасига муз солинган ҳалтачалар қўйиш, агар қон кетиши тўхтамаса, енгилгина муз билан бурунни сиқиш (5-10 дақиқа давомида) керак. Бурунни қоқиш мумкин эмас. Оғиз бўшлиғига тушган қонни, шунчаки, туфлаб ташлаш лозим.

Aгар юқорида санаб ўтилган чора тадбирлар ёрдам бермаса, пахта ёки стерил бинт билан томпонада қилиш мумкин. Бинтни 1,5 % ли водород пероксиди эритмасига шимдириш ёки қон томирни торайтирувчи препаратлар Санорином, Нафтизин, Тизин билан ҳўллаб, уни қон тўхтагунга қадар бурунга жойлаштириб қўйиш керак.
Aгар қон кетиши шиллиқ қаватларнинг қуриши билан кечаётган бўлса, тампонни вазилин билан шимдириш керак. Шиллиқ қават юмшаши қон кетишини тўхтатади.

Aгар бурундан қон кетиши иссиқ уриши билан бошланган бўлса, беморни салқин хонага, шамол айланиши яхши бўлган жойга ўтқизиб, пешона, юз соҳаларига намланган сочиқчалар қўйиш, бурунга эса муз босиш зарур.
Буруннинг шикастланишидан анатомик тузилиши бузилиши натижасида кўп қон йўқотганда, ўзингиз тўхтатишга ҳаракат қилишингизга қарамай қон оқишда давом этаверса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Бурун соҳасига эса вақтинчалик муз қўйиш лозим.

Бурун қонаганда махсус тиббий ёрдам (Шифокор томонидан)

Бурун тампонадаси – қон кетишини бурун бўшлиғига тампон жойлаштириб тўхтатиш. Тампонга қон оқишини тўхтатувчи тромбопластин ва тромбин шимдирилади. Вазиятга қараб шифокор тампонни олдинги тампонада – бурун тешигидан, ёки орқа томпонада ҳалқум томондан жойлаштиради.
Қон томирларни буриштириш (куйдириш). Буриштирувчи воситалар сифатида сут, учхлорцирка кислота ёки хром кислотасидан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари рух тузлари, таннин, азот кислотали кумуш ҳам ишлатилади.

Замонавий самарали усуллардан бири – бу ултратовушли дезинтеграциядир (ултратовуш тўлқинлари ёрдамида бурун тоғайларини қон томир билан таъминанишини тўхтатиб қўйиш), лазеротерапия (лазер билан куйдириш), суюқ азот билан тўхтатиш (совуқ ҳарорат бергани учун), электрокоагуляция (махсус электр токи билан куйдириш).
Кўп маротаба такрорланувчи, кўп ҳажмда бурундан қон кетишларда оператив муолажа ўтказилади. Бунда қон олиб келувчи катта артерияларни боғлаш, суяк усти пардадан ажратиш билан қон билан таъминланишини йўқотиш бажарилади.

Шуни билиш керакки, бурундан қон кетиш ҳар доим ҳам хавфсиз бўлавермайди, қандайдир жиддий касаллик белгиси бўлиб келиши ҳам мумкин. Aгар қон кетиш кучли ва узоқ муддат тўхтамаса, кўп такрорланса, умумий аҳволни ёмонлаштирса шифокор ҳузурига бориш керак бўлади. Шифокор беморни обдон текшириб эпистаксис сабабини аниқлайди ва даво режасини тузиб беради.

Якинларингизга хам улашинг.
Каналга обуна булиш учун

https://t.me/tibbiyotliderlari
@TIBBIYOT_LIDERLARI💊🩺

2 weeks, 2 days ago
Ўткир гастритда ёрдам кўрсатиш.

Ўткир гастритда ёрдам кўрсатиш.

Шикояти.
- эпигастрал соҳада оғриқ.
- кўнгил айниш, қайт қилиш.
- бош оғриши.
- ҳолсизлик.

Объектив кўрик.
- бемор мажбурий ҳолатда, қўл кафти билан эпигастрал соҳани босган ҳолатда.
- пальпацияда қорни юмшоқ, эпигастрал соҳада оғриқ.
- тилининг карашланганлиги.

Кўрсатилган ёрдам.
- баральгин 5,0 м/о ёки в/и га (қон босими назоратида) оғриқ кучли бўлса.
- но-шпа 2,0 +димедрол 1%-1,0 (антигистаминлар ошқозон секрециясини камайтиради) м/о .
- церукал 2,0 м/о (хлорид кислота регургитациясини камайтиради бунинг натижасида зарда қилиш камаяди).

Тактика.
- агарда беморнинг ахволи қоникарли томонга ўзгармаса гастроэнтерология бўлимига госпитилизация.

©Ушбу маълумотлар қўллаганларим асосида тайёрланди балким стандартга мос тушмаслиги мумкин.

Якинларингизга хам улашинг.
Каналга обуна булиш учун

https://t.me/tibbiyotliderlari
@TIBBIYOT_LIDERLARI💊🩺

2 weeks, 2 days ago

🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

😊 Бугунги кунингиз кечагисидан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизларим.

🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷

😍 Калби кайнок бўлган қадрли гурпамиз аъзолари Кайфиятлар зурми☺️
Барчангизга омад ёр булсин

@TIBBIYOT_LIDERLARI

3 months, 2 weeks ago

@TIBBIYOT_LIDERLARI kanaliga obuna bo‘ling!

3 months, 2 weeks ago

?@TIBBIYOT_LIDERLARI kanaliga obuna bo‘ling!

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 days ago