Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!

Description
Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.



Хабар юбориш учун ? @Olmaliq24admin

бфе сиз вх






ф



хяф,ч

Мулоқот учун гуруҳи: ? https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ

? канал: https://t.me/Olmaliqnews
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago

2 months ago

#умр_манзаралари *⚡️*⚡️⚡️

БАХИЛНИНГ БОҒИ...
1- ҳикоя**Ўтган йили Туробжон қўшниси Илёс экиб парваришлаб қўйган памилдориларга  қараб ҳасади келганди.
   "Кейинги вақтларда ой чиқсаям шунга, кун чиқсаям шуники бўлиб қолди,- ҳасаддан ичи ёнди Туробжоннинг ,- тағин  қачон қараса атай мазах қилгандек қўлини кўксига қўйиб устингдан кулгандек иржайиб салом беради. Шошмай тур , бир иш қилай- ки , анча вақтгача иржаёлмай юргин"
   Туробжон шу куни ярим кечада эринмасдан бориб Илёснинг қирқ сотихга  "Юсупов" навли памилдори экилган даласига бориб анҳордаги сувни катта қилиб очиб юборди.
   Эртаси куни тонгда эса завқ билан уйғониб  памилдориларнинг белигача кўллаб кетган экинзорнинг бошида ранг- қути ўчиб турган қўшнисини ўзича овутган бўлди :
    - Ай-яй- яй -яй... Ҳафа бўлманг , қўшни , кўргиликда . Чидайсизда энди. Бундан ёмонидан асрасин.
   Қўшниси индамади ... Қўлини кўксига қўйиб Туробжонга ҳурмат бажо келтирди халос...
   Ўша йили нима учундир дехқонлар  эккан памилдори кўчатлари ҳосил солмай мужмағил бўлиб қолди.
   Фақат Илёснинг даласидаги памилдорилардан ташқари.
    Илёс бир килоси фалон пулга чиқиб кетган памилдориларни баланд нархда халққа  сотишга истиҳола қилиб , ярим нархида бозорга олиб чиқди.
     Шу йили унинг бир текисда йирик - йирик солган памилдориларининг кети биринчи қор ёққунча ҳам узилмади.
    Фойдаси қанча бўлди дейсизми ?
   Ким билсин ? Ёмон бўлмагани аниқ. Ахир шу йили қўш келин туширди-ку...

2- ҳикоя

Ўтган йили аламидан чиқмаган Туробжон бу йил нима бўлса ҳам Илёснинг шўрини бир аммалаб қуритишни ният қилди .
    Илёс бу йил уйининг орқа тарафидаги томорқага уч сотихли иссиқхона қуриб августнинг бошларида "Корейс қулупнай"идан эка бошлади. Айтишларича ўша қулупнай кўчатининг бир тупи фалон сўм пул турар эмиш.
   Илёс бугун Туробжондан ариқдаги сувни буриб  янги экилган кўчатларни  суғориб олиш учун руҳсат сўради.
   Туробжон ташида унга "Бемалол" дея ижозат берган бўлса- да , аммо дилида бир шумликни ўйлаб қўйди.
   Туробжон бу сафар ҳам ярим тунда туриб сувни Илёснинг уйига ўтмайдиган қилиб ўз уйига буриб юборди.
   "Кечасиям иссиқнинг дами яхшигина ,- деб ўйлади у , - эрталабгача аллақанча кўчат қовжираши аниқ... Оҳ на на най, нанай най..."
    Туробжон қилган ишидан  кайфияти кўтарилиб алла- паллагача кўзига уйқу келмади.
Эрта саҳарда эса қаттиқ гурсиллаган овоздан уйғониб кетган Туробжон ваҳима аралаш оёғини қўлига олиб ташқарига югурди.
    Баланд босимда очилган сув  то томорқа охиридаги зовурга етиб боргунча ер остидан ўзига йўл очиб ҳовли бурчагида қурилган ҳожатхонани тўлдирган  ва у ўпирилиб босиб тушган эди.
    Туробжон надомат билан пешонасига бир шапати урди.
     У ҳали бу йил янги томи ёпилган иморатининг ертўласи бел баравар сувга тўлганидан хабари йўқ эди.
Хазонрезги.

@Olmaliqnews

2 months ago

Уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади – Президент

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

@olmaliqnews

2 months ago

#президент_селекторидан

⚡️⚡️⚡️

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.

?Унда Қурилиш материаллари уюшмаси қошида Корея намунаси асосида синов лабораториясини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

?Лабораторияда энергия самарадор, юқори қўшилган қийматли иссиқлик сақловчи материаллар, санфаянс, лак-бўёқ, керамика, ПВХ маҳсулотлари ҳамда хомашё сифатини текшириш йўлга қўйилади.

?Экологик мувозанатни тиклаш мақсадида дарё ўзанларини қазишга мораторий жорий этилган. Шу муносабат билан муқобил хомашё базасини яратиш бўйича топшириқ берилган.

?Республика бўйича 135 та қум-шағал участкалари аниқланиб, ҳозиргача улардан 40 таси аукционга чиқарилди. Қолган 95 та участкаларни аукционга чиқариш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш топширилди.

?Йил якунигача Олмалиқ комбинатида йиғилган уюмларни қайта ишловчи саноат майдонини ташкил этиб, йилига қўшимча 3 миллион куб метр қум-шағал етказиб бериш йўлга қўйилиши белгиланди.

@olmaliqnews

2 months ago
Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida …
2 months ago

#Муносабат

Бугун Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг 5 август куни қонун ташаббускори томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.
Қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари – қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя, ит, мушукни идентификация қилиниши (визуал ёки электрон биркаларни ҳамда электрон микрочипларни ҳайвонларга ўрнатиш) назарда тутилган.

Мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қўмитасида, сиёсий партиялар фракцияларида ва ялпи мажлисида кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши асослиги бўйича эътирозлар билдирилган.
Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган.
Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.

☝️ Умуман бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади.
Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан.

Одилжон Тожиев

@olmaliqnews

2 months, 1 week ago
[#Қизиқарли\_факт](?q=%23%D2%9A%D0%B8%D0%B7%D0%B8%D2%9B%D0%B0%D1%80%D0%BB%D0%B8_%D1%84%D0%B0%D0%BA%D1%82)

#Қизиқарли_факт

⚡️⚡️⚡️

Буюк Британияда «навбат» деган касб бор. Яъни, сизнинг ўрнингизга кимдир, қаердадир навбатда туриб беради.

Олмалиқ паспорт столига ҳам шунақа касб жорий қилса бўларкан)

@olmaliqnews

2 months, 1 week ago

#газ

⚡️⚡️⚡️

"Олмалиқшаҳаргаз" газ таъминоти бўлими бугун, 11 сентябрь куни "Кўрпасой" МФЙ "Наврўз" кўчасидаги ер усти газ қувурларини тартибга келтириш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш  мақсадида соат 09-00дан кеч соат 18-00гача шу ҳудудда газ  таъминоти вақтинчалик тўхтатилди

@Olmaliqnews

2 months, 1 week ago
***?******?******?******?******?******?******?***

???????
????????? ???????? ?????????? ?? ?????????. ???'????? ??? | ?????? ??'? | ????? | ?????? | ????? ??'? | ??????? | ???????? ??????????? ?? ?????? ????????? ????? ????????? ??????? ?

??????? ?????___☎️????
https://t.me/olmaliqsochqi

2 months, 2 weeks ago

*❗️Ота-оналар диққатига*
Уч ойлик танаффусдан сўнг болалар мактабга қайтди.

? Бу вақтда бола организми мактабга мослашиши учун нималарга эътибор бериш керак?
? Ўқувчиларнинг иммунитети нима учун пасаяди?
? Бошланғич синф ўқувчилари қачон ухлаши ва уйғониши керак?
? Нима учун ухлашдан олдин телефон ва планшетдан фойдаланмаслик керак?

??‍⚕️ Тиббиёт фанлари доктори Хурсаной Акрамова бу саволларга жавоб беради.

@olmaliqnews

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago