?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
Қизиқ факт - Англия кубогида «Арсенал», «Ливерпул», «Челси» ва «Тоттенҳэм»дан бу босқичда бирортаси ҳам қолмаслиги ҳолати охирги марта 1983/84 мавсумда бўлган экан.
Ўша йили «Ливерпул» Лига кубогини, Англия чемпионатини ва Чемпионлар Лигасини ютган.
«Реал» ва Ла Лига президенти Тебас ўртасидаги айнан ҳакамлик борасидаги сўнгги кунлардаги тортишувлар фонида жамоа дарвозасига пеналти берилиши бу даҳанаки жангларни янги даражага олиб чиқса керак.
Ҳа, пеналти бор эди, дейиш мумкин, аммо бунинг фарқи йўқ, аксарият пеналтиларга эътироз қилса бўлади.
«Реал» «Атлетико» билан иккинчи давра ўйинини ўтказяпти, аммо ҳали Мадрид дербиси яна давом этса керак.
Ҳар икки жамоа Қироллик кубоги яримфиналига чиққан. Бу босқичда қуръа рўпара қилиши ё балки финалда ўйнашлари мумкин.
Шунингдек, агар «Реал» плей-оффда «Манчестер Сити»дан ўтадиган бўлса, нимчорак финалда «Атлетико» ва «Байер»дан бирига тушади.
Демак ҳатто яна тўртта Мадрид дербисини кўриш имкониятимиз бор экан.
Манчестерга Амориммас, Томас Франк келди шекилли, икки ўйиндан бери 1-дақиқада гол уришяпти ?
Чемпионлар Лигасининг ушбу ҳафтадаги марказий ўйини «Бавария» - «ПСЖ» бўлса керак.
Кимдир «Ливерпул» -«Реал»ни айтиши мумкин. Аммо бу жамоаларда тақвим қулайроқ, кейинги босқичга чиқишади. Айниқса, «Ливерпул» ҳақта охиридаги «Сити»га қарши баҳсни ўйласа керак кўпроқ. Немис ва француз клублари эса чемпионатда анча енгил ҳолатда.
Айниқса, парижликлар учун муҳим ўйин. Чунки жамоа атиги 4 очко билан 25-ўринда туришибди. Олдинда ҳали «Манчестеи Сити» билан уйда, «Штутгарт» билан сафардаги ўйинлар турибди. Биринчи 4 ўйиндан кейин 24-ўриндаги жамоада 5 очко борлигини инобатга олсак, 10 очко кейинги босқич учун етмай қолиш эҳтимоли бор. Хўш, унда «ПСЖ» кейинги 4 ўйиндан 6-7 очко ололадими? Бунинг учун бугун ҳам ютқазмаслиги керак.
Натижа алдамаслиги керак, «МЮ» айниқса, 2-таймда ёмон ўйнамади, агар шартларни ҳам эътиборга олинса.
Биринчидан, одатда, терма жамоалар йиғинларидан кейин каттароқ клубларга қийин бўлади, чунки тўлиқ таркиб билан шуғулланишнинг иложи йўқ. Асосийдан Мазрауи, Далот, Де Лигт, Гарначо, Эриксен янги қўшилишган бўлишса, Угарте, Хойлунд, Зиркзелар айнан шу сабабдан тўлиқ тайёр эмасди. Шоу беш ой, Маласия бир ярим йилдан бери футбол ўйнагани йўқ эди. Агар мураббий янги экани ва янгича схемада ҳали тўлиқ таркиб машғулот ўтмаганини эътиборга олсак, янаям қийин экани ойдинлашади.
Иккинчидан, 3-4-3 да қанотдагилар ва таянч зонасидан кўпроқ интенсивлик талаб қилинади. Таркибда Эванс, Каземиро ва Эриксен билан буни кутиш қийин. Айнан шу жиҳат биринчи таймда муаммоларга сабаб бўлди. Ҳамма қайтганида ҳимоя чизиғиям, марказ ҳам бутунлай бошқа футболчилардан иборат бўлиши шубҳасиз. Йоро, Мартинес, Майну, Угарте - асосий таркиб ўйинчилари.
Учинчидан, Амад, Гарначо, Бруно, Мазрауи, Далот, Эванс, умуман таркибнинг ярмидан кўпи умрида ўйнаб кўрмаган схемада ўйнаб, бошқача вазифалар бажаришига тўғри келди. Бирданига осон эмас, албатта.
Амад Диалло кўпроқ олдинги чизиқда фойдалироқ экани кўриниб қолди. Аморим дастлабки ўйинларда қанотда фулбекларни ўйнатишини айтганди, яъни ҳозирча литераллар «Спортинг»даги каби олдинга кўтарилишмайди. Амадни кўпроқ Гарначо ўйнаган позицияда (худди машғулотларда бўлганидек) ўйнатиши кўпроқ мақсадга мувофиқ. Балким мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, бу сафар мажбур бўлингандир. Масалан, Мазрауи мажбуран марказга, Далот чапга ўтгач, ўнг қанотда Антони ва Амад варианти бор эди холос.
Клублар футболи бошланди, демак айниқса, «МЮ» ҳақидаги постлар ғашингизга тегмайди, деб умид қиламан. ?
Хуллас. Бугун Рубен Аморимнинг икки интервюси чиқди. Биринчиси матбуот анжумани, у ерда мураббий бироз хаяжонда оддийроқ, умумий гаплар билан чекланди. Қизиғи, ҳали бирор ўйин ўтказмасдан тана ҳаракатларидан таҳлил қилиб, айрим ўринларда танқид ҳам қилишди. Ҳа, нимаям дердик, бу Англия, бу Манчестер, хуш келибсан, Рубен.
Менга кўпроқ иккинчи видео ёқди. Гарри Невил билан интервю. Албатта, яхши сарлавҳа учун нимадир ўлжа қидириб келган журналистлар орасидан кўра, Каррингтонда, клуб собиқ футболчиси ва мухлиси билан суҳбат муҳитида Рубен кўпроқ очилди.
Эътиборимни жалб қилган муҳим нуқтага тўхталаман. Гарри Невил ундан Каземиро ва Рэшфорд ҳақида сўради. Ушбу футболчилар берилган таътил чоғида АҚШга бориб келишган. Табиийки, жамоа пастки ўринларда, мураббий алмашган пайтда футболчиларнинг бу ҳаракати Невилга ёқмагани савол қилиб берилди.
Рубеннинг жавоби:
Уларга клуб «сизларга беш кун таътил» деган, тўғрими? Улар катта одамлар, профессионал инсонлар, оилали, фарзандлари бор. Ўзларига берилган таътилни қандай ўтказишга ўзлари қарор беришади. Бу биринчидан. Иккинчидан, агар клуб учун бу нотўғри бўлса, клуб уларга айтиши керак - «беш кун таътилда бошқа давлатга борманг» ёки «беш кун эмас, уч кун таътил» деб. Яъни бу ерда масъул клуб бўлиши лозим, футболчининг қарори учун айбламаслик керак
Қаранг, мураббий ҳам футболчиларни ҳимоя қиляпти. Ҳам стандартлар қандай бўлишини айтиб, буни клуб белгилаши лозимлигини қайд этяпти. Бу муаммо. Кўпинча, футболчиларга эркинлик бериб, кейин уларнинг қарорлари учун танқид остига олингани, клуб ҳимоя учун ҳеч нарса қила олмаганини кузатганмиз. Аморим аниқ қилиб айтяптики, футболчи унга берилган имкониятни истаганча фойдаланиши мумкин бўлган кап катта инсон, клуб эса жамоа манфаатлари доирасида ўша имкониятни қанчалик бериш ё бермаслик борасида масъул томон. Ҳаммаси содда.
Ҳаётда ҳам шу хатони кўп қиламиз. Атрофимиздан бизга нисбатан фидойилик, ташаббус кутамиз, ўринсиз хафа бўламиз, аслида ўзимиз учун лозим бўлган шаклда муносабат ўргатиш ва кутилмалар ҳақида бир бирини хабардор қилиш икки томон учун ҳам осон ва самаралидир.
Рубен Аморим шахсияти ҳақида маълумотлар чиқишда давом этмоқда. Масалан, унинг собиқ ёрдамчиларидан бирининг айтишича, Аморим ўз мақсади йўлида жуда қатъий ва футболчиларнинг юлдузлиги умуман рол ўйнамас экан. Жумланинг иккинчи қисми бироз кулгили, зеро “Спортинг”да қанақа юлдуз бўлиши мумкин? “Манчестер Юнайтед”га келаётган мураббий учун бу янги даража, шундай эмасми?
Шу ўринда вазиятга бошқа томондан қарасак, “МЮ”да футбол юлдузлари борми ўзи? Жамоада Англия чемпиони бўлган футболчи фақат бир нафар – Жонни Эванс. Англия терма жамоасининг сўнгги йиғинига бирорта ҳам “МЮ” футболчиси чақирилмади, айтайлик “Кристал Пэлас” ҳужумчиси Эзе, “Вест Ҳэм” вингери Боуэн ўйнаб, гол уриб юришибди терма жамоада. Ким юлдуз, Эземи ёки Маунт, ўзига яраша қизиқ савол.
Жавобим, албатта, “Манчестер Юнайтед”нинг ҳар бир футболчиси юлдуз саналади ва алоҳида эътибор талаб қилинади. Бу ерда фарқ ким яхшироқ ўйнаётганида эмас. “Сосьедад”даги Ойарсабал Европа чемпиони бўлиши, “МЮ” кетказиб юборган Эйжел Гомес айни дамда Англия терма жамоасида Майнудан олдинроқ планга чиқиши мумкин, аммо бу мувозанат ўзгармайди. Чунки Ойарсабал ҳам, Гомес ҳам, Эзе ҳам ўз футбол фаолиятида йўлнинг ярмида туришибди. Мақсад: ўзини кўрсатиб, яхши ўйнаб, топ-жамоалар эътиборига тушиш, ана ундан кейин турли совринлар учун курашиш. Уларни ёки “Спортинг”нинг ҳар қандай футболчисини шу билан мотивация қилиш мумкин, улар бор имкониятини ишга солишга мажбур.
“Манчестер Юнайтед” футболчилари эса йўлнинг бу қисмини босиб ўтишган. Зиркзе “Болонья”да ўзини кўрсатди ва охирги босқичга чиқди – “МЮ” футболчисига айланди. Ҳа, “МЮ” Англияда айни дамда пастда юрган бўлса-да, ундан кейинги босқич йўқ – клубнинг даражасидан тортиб, қўйиладиган мақсадлар, бериладиган маошларгача “Сити” ё “Ливерпул”дан кам эмас. Майдондаги натижалар бошқа, футболчилар учун “МЮ” барибир энг топ клуб бўлиб қолаверади.
Тен Хаг жуда “Аякс”да жуда кучли футболчиларни бошқарган, улар билан ЕЧЛ яримфиналига чиққан. Аммо ўша де Лигт, де Йонг ёки ван де Беклар катта йўл ёқасида туриб, Европада ном чиқаришга уринаётган ёшлар эди. Манчестерда ўйин даражаси пастроқ бўлса-да, турли сабаблар билан ҳаётидаги энг катта шартномани қўлга киритиб бўлган инсонларни бошқариш керак бўлди. Фарқ бор.
Иккинчи тоифани руҳлантириш анча қийин. Чунки совринларни ютиш билан мотивация яратиш учун бир футболчи эмас, бутун жамоа кучли ўйнаши керак. Жамоа кучсиз ўйнаётган пайтда алоҳида бир футболчини нима билан қизиқтирасиз? Ҳар бири билан шунақа. Пастдаги жамоаларда бошқача ишлайди бу: жамоа турнир жадвалида пастда юриб, ҳеч нарса учун курашмаса-да, “сен ўзингни кўрсат, топ-клублар назарига тушасан” деб алоҳида бир футболчини руҳлантириш мумкин. Ҳар бири билан шунақа. Пастдаги жамоаларда мураббий шогирдини жонини беришга ундаши учун жамоа кучли ўйнаши шарт эмас. Топ клубларда эса ҳар бир футболчини ўз ортидан эргаштириш учун мураббий бутун жамоани кучли ўйнатишга мажбур. Қийинроқ.
Демак, Аморимнинг “Спортинг”даги тажрибаси, ҳатто у ерда мамлакат чемпионларини бошқарган бўлса-да, Манчестердагидан бутунлай фарқ қилади. Юлдузлар билан муносабатлар, уларни бошқариш, ўзгача йўл топиш вазифаси билан Рубен Аморим фаолиятида илк маротаба тўқнаш келади.
ТЎРТ ОМИЛ
Аслановнинг кўп фикрларига аслида қўшиламан, лекин тарозининг нариги палласига тош босадиган қўшимчаларни ҳам излаб кўрадиган одатим бор. Шунга кўра кўз илғайдиган тўрт омилни келтириб ўтаман:
Катанецнинг футбол илми. У кўп услубларни амалда қўллай олади, ҳимояни севса-да, ҳужумга ўтиш фазасида тўғри муносабатда бўлаётганини кўряпмиз. Унинг истеъфосини сўраётганлар ҳам “Катанец футболни чуқур тушунмайди, ҳужум қилишни билмайди”, дейишмаяпти, балки муносабатини ўзгартиришини исташмоқда, холос. Биргина масала шу. Илмсизлик бўлса, бир услубдан бошқасини чиндан-да билмаслик бўлса, бунинг давоси йўқ эди. Ахир, бир даврлар бўлган, бир мураббийимиз тамомий ҳужум қилишни билмаса, бириси ҳимоя деган сўзни тушунмасди. Ҳозир Катанецнинг футбол тушунчалари масаласида ҳеч кимда эътироз кўрмадим. Асосан ҳисобда олдинда бораётганимизда ҳужумкорликдан қайтмаслик, журналистлар билан муомаласи ва шунга ўхшаш мавзулар. Илмсизлик эмас.
Катанец ҳатто вақти келганда ўта таваккалчи ҳам. Бошқа мураббийлар даврига қараганда кўпроқ камбэкка эришгани сабаби ҳам шу туркумдан. Сезяпсизми, ҳисобни ушлашимиз керак ўринда қанчалик хавотирланаётган бўлсак, ҳисобда ортда бораётганимизда умуман қўрқмаяпмиз, қанақадир самовий ишонч пайдо бўлган. Бу ҳолатни олдинги бирор бир мураббий даврида эслай олмайман;
Катанец термамиздаги асосий ўзгаришни ҳимоя чизиғида қилганидан келиб чиқсак, чизиқларда баланс юзага келди, ҳатто юлдузлик масаласида ҳам. Ҳа, мураббий бундан кейин ҳам бошқа ўринлардан кўра ҳимоя борасида бош қотираверади, “гол уришни эплайди булар, муҳими гол ўтказмаслигимиз керак” қабилида ишлайверади. Айни шу омил гол уришимиз керак пайтда Б планнинг дарҳол ишлаб кетишига ёрдам беряпти, чоғи;
Ўткир Юсуповнинг қутқарувлари ҳақида гапирилса, мураббий бемалол: “бу танлов айнан меники, ҳеч ким унга ишонмаганда ҳам ўйнатавердим, Суперлиганинг энг зўр посбони туриши керак дейилганда ҳам Ўткирга ишонч билдираверган менман” дея олади. Тўғрисиям-да, Ўткирга бошидан буён энг кўп ишонган икки одам бўлса, биттаси Сречкодир, иккинчиси — камина;) Дарвозабонлик соҳасидаги асосий деталлардан бири ҳам шу — ишонч. Юсупов Катанецга сейвлари билан раҳмат деяётгандек;
Терма жамоа муҳитининг гўзаллиги ва ЎФАнинг мураббийлар штабига қатъий ён босаётгани. Бу жуда муҳим омиллар. Камдан кам мураббийда бунақа узоқ даврда термамиз эт-тирноқ бўлиб, ўзини оила каби тутганини эслайман. Маҳаллий мураббийларга одатда қандай муомала бўлади, биласиз, шундан келиб чиқсак, Катанец кетса, бугунги ҳолатни йўқотиб қўйишимиз аниқ. Бу иноқликни роса янграётган негативларки буза олмаяптими, робиталар ҳавас қилгули даражада;
Бу “тошлар” қанчалик вазн боса олади, билмадим, лекин бир хил фикрнинг уч хил янграши бўлиб қолган “Футбол плюс”ни анча қиздириб берарди;)
Терма жамоа ва клуб ўртасида бир неча фарқлар бор. Энг каттаси, клубда футболчи доимий шуғулланади, йил давомида ҳафтасига камида бир учрашувда майдонга тушиш имкониятига эга. Мураббийда ўз жамоасини қуриш, турли режалар ишлаб чиқиш ва у ёки бу футболчининг ўрнини тўлдириш учун етарли вақтга эга бўлади.
Терма жамоада вазият қийинроқ. Футболчилар фақат ФИФА кунларида, расмий ўйиндан 1-2 кун олдин тўпланишади. Бир кун камида йўл учун бўлса, энг муҳим ўйин олдидан ҳам нари борса 1-2 машғулот ўташга вақт бўлиши мумкин. Айнан мана шу фактор бош мураббийни имкон қадар узунроқ таркиб билан ишлашга мажбур қилиши керак. Сабаби, у йиғиндан бунисигача футболчиларнинг спорт формасида ўзгаришлар бўлиши табиий. Кимдир жароҳат олади, бошқаси захирада қолиб кетиб, ўйин амалиётидан чиқиб қолади, кимдир аксинча, фаолиятидаги энг зўр даврини бошдан кечираётган бўлади. Яна кимдир ўз клубидан мамлакатига келиш, кейин масалан, сафар ўйинига бориш чоғида бетоб бўлиб қолиши ҳам мумкин. Қисқаси, ҳаммасини назорат қилиб бўлмайди.
Бундан ташқари, руҳий ҳолат бор. Масалан, ўша давлат паспортига эга бўлган қайсидир футболчи бирданига ўзини кўрсата бошлади. Терма жамоада клуб каби трансфер имконияти йўқлигидан келиб чиқсак, бу зўр воқеа - йўқ жойдан янги номзод пайдо бўляпти. Терма жамоа штаби дарҳол реакция бериши лозим. Ёш футболчи бирданига асосийга айланмаса ҳам, уни кузатишаётганини, сўнгги муваффақиятлари беиз кетмаётганини билиши керак. Бу ҳам туртки, янада яхшироқ ўйнашни бошлайди, терма жамоадаги қон айланиш учун жуда муҳим жараён.
Хуллас, мураббий ойда бир муҳим ўйинда жамоани олиб тушишдан ташқари, мана шундай нозик жараёнларни ҳам бошқариши, диққатли бўлиши керак, ахир у жамоасини алмаштира олмайдиган миллионлаб инсонлар учун ишлаяпти, тўғрими?
Албатта, Элдор Шомуродов бизда ягона. Шукуров каби марказни бошқарадиганлар йўқ ҳисоби. Қанийди улар доим тайёр ва зўр формада бўлишса. Лекин юқорида айтилганидек, буни назорат қилиш қийин. Шунинг учун терма жамоада майдонга тушишга тайёр футболчилар таркиби имкон қадар кенг бўлиши шарт. Юзлаб футболчилар бор, тўғри, аммо жамоага бирданига киришиб кетиши, шериклари билан тил топишиши, муҳим ўйинда хаяжонланмасдан клубда доим қилиб юрган ишини энг яхши тарзда қила олиши учун ҳам вақт керак бўлади. Мураббий нафақат машғулотлар, балким ўйинларда ўша вақтни тақдим этиш орқали ўз таркибини кучайтириб боради. Бу мураббийнинг ўзи учун керак, аввало.
Сречко Катанецни Суперлигани кузатмаслиги, у ерда сўнгги пайтларда ўзини кўрсатаётган футболчиларга эътибор бермаслиги кўп танқид қилинади. Майли, уларни қўйинг, Катанец йиғинларида доимий жалб қилинаётган футболчиларда ҳам муаммо борми? Шомуродов ва Шукуровни тўғридан тўғри алмаштириши мумкин бўлган ва муҳими, Катанец танийдиган футболчиларни кўриб чиқамиз.
Сўнгги бир йилда Ўзбекистон миллий жамоаси жами 16 та ўйинда майдонга тушди. Мана шу ўйинларда:
Бобур Абдуҳолиқов 5 ўйинда майдонга тушди. Жами 67 дақиқа ҳаракат қилди. Бундан 45 дақиқаси кечаги учрашувга тўғри келади. Бирорта ўйинда илк дақиқалардан тушмади. Ўша 5 ўйиннинг учтасида 1-3 дақиқага эга бўлди холос.
Жамшид Искандаров. 5 ўйинда майдонга тушди. Жами 69 дақиқа.
Азизбек Амонов 27 дақиқа ўйнади. 3 ўйинда синаб кўрилди.
Акмал Мозговой 3 дақиқа ўйнади.
Ана энди мана шу жами 166 дақиқалик тажриба билан биз Шимолий Кореяга қарши ўйинда сўнгги беш йилдаги энг етакчи икки футболчимизни ўрнини босишимиз керак.
Учта марказий ҳимоячи, эҳтиёткор, қўрқоқ, дурангга рози бўлиб ўйнади ва ҳоказо, майли, бу муҳим эмас. Катанецнинг энг нотўғри иши шу ерда, назаримда.
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago