Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари

Description
Дилфуза Комил - педагог,
илмий журналист,
миянинг маънавий фаолияти бўйича фан оммалаштирувчиси.

Курсларимизга қатнашишни истасангиз, лутфан t.me/TwoDoorsAdminstrator га мурожаат қилинг.
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago

2 weeks, 2 days ago
[#ибрат\_соҳиллари](?q=%23%D0%B8%D0%B1%D1%80%D0%B0%D1%82_%D1%81%D0%BE%D2%B3%D0%B8%D0%BB%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8)

#ибрат_соҳиллари

**« - Жоҳиллар ҳузурида ҳикматдан гапирманглар, ҳикматга зулм қилиб қўясизлар...»

Исо ибн Марям алайҳиссаломнинг хутбаларидан**

🔠 t.me/dilfuza_komil

2 weeks, 3 days ago

#ўқувчиларимиз_эътирофи

Ассалому алайкум!
Мана роса икки йил бўлибдики, устозам Дилфуза Комилнинг муаллифлик курсларида ўқиб келяпман.
Энди англаяпманки, бу курсда ўқишимдан аввалги тушунчаларим тамоман нотўғри бўлган экан.
Ҳозирда фикрларим, дунёқарашим, тушунчаларим ўзгарган, алҳамдулиллаҳ. Ҳаётдаги муаммоларни оддий, табиий қабул қиладиган бўлдим.
Энг яқинларим билан муносабатларим ҳам аъло даражага келган.
Соғлиғим тикланган, аввалгидай доимий шифокорларга бориб даволаниб юришлар йўқ.

Шу пайтгача олган илмларимга амал, ҳаётимга тадбиқ йўқ эди. Ўй-фикрларим тарқоқ, ўзимда ҳаловат йўқ эди. Энди фикрларимни осон жамлайдиган бўлганман. Қалбимда хооотиржамлик, сакинат бор 😊

Биз аёллар ҳиссиётларимизга кўп эрк бериб юборамиз, лекин мана шу ҳиссиётларимизни тўғри бошқарсак, турмушимизда жуда кўп ижобий натижаларга ва ҳаётда ютуқларга эриша олишимизни англадим.
Энди шунчаки кун ўтсинга яшамаяпман. Уйда ўтирадиган аёл бўлсам-да, аслида имкониятларим кўп эканини англадим. Ҳозирда бошқаларга фойдали ишлар билан бандман.
Ҳаётдан доим нолиб, нималардандир қўрқиб, чўчиб яшардим. Бугун шуларнинг ўрнини ирода, жасорат, қатъиятлилик эгаллади.
Авваллари шаштим суст эди, кўп ишларга ҳафсалам бўлмасди. “Бу ишлар менинг қўлимдан келмайди, менга йўл бўлсин”, - дердим. Ҳозирда Аллоҳнинг изни ила фаол, ғайратли бўлиб боряпман.
Фарзандларимга ҳам дўстона муносабатларим шаклланди. Бугун уларнинг мотиваторига айланганман 😊

Тўғри овқатланиш, тўғри дам олиш, кунни тўғри режалаштириш мия учун ўта муҳимлигини билдим, ўз миямнинг имкониятлари хақида жуда кўп янги илмий маълумотларни ўргандим. Ҳозирда кайфиятим аъло, уйқум яхши, илм олишим жадаллашган.
Аввалги ҳолатим, синовлар менга нима учун берилганини ва уларни мен қандай қабул қилганимни, қаерда адашганимни, қаерда хато қилганимни тушуниб етдим. Ҳозирда муаммоларни неъмат деб қабул қиладиган бўлдим, уларнинг ҳикматини англаяпман.
Олимларнинг инсон мияси ҳақидаги тадқиқотларини, хулосаларини Устозамдан ўрганарканман, ўз имкониятларимни, миямнинг нималарга қодирлигини билмаганим учун ҳам, уларни ҳатто ишлатмай юрганимни англадим.
Бу илмларни ўрганиб тафаккурим ошди. Табиат дейсизми, ҳайвонот олами дейсизми, коинот дейсизми, тарихга назар дейсизми... буларнинг барчасидан ибрат олиб, у ибратлару хулосаларни ўз ҳаётимга тадбиқ қилиб, муаммоларимга ечимлар топишни ўргандим.

Мен ўзимни таниганим сайин Роббимнинг нақадар буюк ва бизларга меҳрибон эканлигини англаяпман. Атрофга қараб, ҳаётимга қараб, барчасида Роббимнинг тажаллисини, қудратини, ҳикматини кўрадиган бўлдим.
Энг асосийси, қалбимдаги (миямдаги) маънавий хасталиклар ўзимни ичимдан заҳарлаб келаётган экан, мен шуни англадим. Ва менда энди ҳеч кимга нисбатан на ҳасад, на гина, на кечиролмаслик, на ғиллу ғашлик қолмади. Ҳатто душман деб билганларимни дўстга айлантира олдим 🥹

Бекорга ўзини таниган Роббисини танир дейилмаган экан. Мен бу курслардаги дарслар орқали ўзимни танидим, ҳаётни, инсонларни танидим.
Бу дунёда аслида яшаш осон эканини, илмсизлигим туфайли, нотўғри тушунчаларим сабабли оддий ҳолатларни ҳам муаммога айлантириб, ҳаётимни қийинлаштириб юрганимни билдим.

Мен бу курсдан кетишни истамай, яна қайтадан янги очилган курсга ҳам кириб ўқияпман 🥹

Устозам саломат бўлинг!
Бу илмлар юртимизда кенг кўламда ўқитилишини Аллоҳдан тилайман.

Сизга ҳурмат ила
Шаҳноза Тиллабоева,
уй бекаси,
Тошкент шаҳри.

🔠 t.me/dilfuza_komil

Telegram

ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари

Дилфуза Комил - педагог, илмий журналист, миянинг маънавий фаолияти бўйича фан оммалаштирувчиси. Курсларимизга қатнашишни истасангиз, лутфан t.me/TwoDoorsAdminstrator га мурожаат қилинг.

[#ўқувчиларимиз\_эътирофи](?q=%23%D1%9E%D2%9B%D1%83%D0%B2%D1%87%D0%B8%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8%D0%BC%D0%B8%D0%B7_%D1%8D%D1%8A%D1%82%D0%B8%D1%80%D0%BE%D1%84%D0%B8)
3 weeks, 6 days ago

Bilginki, tafviz oʻz ishini Haqqa topshirishdir. Chunonchi, Haq taolo buyuradi:

"Men oʻz ishimni Allohga topshirdim, Zero, Alloh bandalarini koʻrib turguvchidir..."
(G‘ofir, 44)

Soʻradilarki: "Tafviz va taslim nimadir?"

Shayx G‘ijduvoniy hazratlari buyurdi: "Tafviz kelmagan narsaga chora koʻrishni tashlashdir, yaʼni qazo kelmasdan burun rozi boʻlib turishdir. Taslim esa hali kelmagan narsaga eʼtiroz bildirishdan qoʻl tortishdir, yaʼni bandaga kelgan har qanday hukm va qazoga na zohirda va na botinda eʼtiroz bildiriladi..."

*©"Az guftori Xoja Abduxoliq G‘ijduvoniy"*

Özel kitap buketim

2 months, 3 weeks ago
[#ибрат\_соҳиллари](?q=%23%D0%B8%D0%B1%D1%80%D0%B0%D1%82_%D1%81%D0%BE%D2%B3%D0%B8%D0%BB%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8)

#ибрат_соҳиллари

**Бир вақтлар қўшним бир ҳодисани айтиб берган эди:
ёши элликларга борган аёл жон талвасасида ётган саксон ёшли онасининг оғзига қўлини тиқиб, протез тилла тишларини ечиб олибди.
- Жон чиққандан кейин жағ қотиб қолса, олиб бўлмайди. Ўлганимдан кейин тишларим сеники дегандилар,- дебди...

Агар шу аёлнинг оғзи тўла бриллиант бўлса-ю, ажали етиб, жон талвасасида тўлғониб ётса, онаси унинг оғзига қўл тиқиб, тишларини юлиб олармиди?! Йўқ!
- Боламнинг ўрнига менинг жонимни ол, Худойим! - дея кўкси куйиб, жони қовурилиб, боласининг дардини енгиллатиш учун, унинг жони омон қолиши учун ўлимига-да рози бўлиб турарди.

Онанинг айби - боласига борини, ҳатто оғзидаги тишини-да мерос қилгани. Балки бу она шўрлик жони томирларидан суғурилаётган, таърифсиз азобда қолган бир паллада боласи томонидан талон қилиниб, ўз хатосини англагандир...

Оталик, оналик - ҳукм бўлғуси,
Чўкик елкамизга ортадилар ғам -
Болага иймондан бермасак таълим,
Суғуриб оларлар тишимизни ҳам...

Дилфуза КОМИЛ**

✔️ t.me/dilfuza_komil

2 months, 3 weeks ago
***‼️***

‼️
**Анчадан бери бир ҳолат таъбимни хира қилиб келади: менинг муаллифлигимдаги постларни, мақолаларни ҳеч уялмай ўзлаштирадиган каналлар жуда кўп.
Ё муаллиф кўрсатилмайди ёки манба кўрсатилмайди, худди ўзларининг фикрларидек эълон қилишади. Лайк олишади, офаринлар эшитишади... ҳеч уялишмайди!

Табиийки, кўзим тушганида бунинг ноҳақлик эканини айтаман, лекин «биз ҳам буни бошқа каналдан олгандик» дея, сувдан қуруқ чиқишга уринишади.

Бугун эса янада хунук ҳолатга гувоҳ бўлдим. Расмий бир ташкилотнинг телеграм каналида менинг кичик бир мақолам худдики таржима сифатида берилган. Ҳатто тагида “таржимон” номи ҳам қўйилган. Бу мақола нафақат мана шу каналимизда, балки «Тафаккур» журналида ҳам чоп этилган. Бунисига нима дейсиз!

Аммо эшитганим яна ўша «тренддаги» баҳона:
- Биз ҳам буни бошқа каналдан олганмиз, улар ҳам манба кўрсатмаган...

Мен ҳам (билмадим нечанчи бор) яна ўша гапимни айтаман:

менинг мақолаларимни, постларимни муаллиф кўрсатмаган ҳолда эълон қилаётганларга, менинг меҳнатларимни ўзлаштираётганларга ҳаққимни ҳалол этмайман!
Бу қилаётган ишларингиз – ҳаром!✈️** t.me/dilfuza_komil

3 months, 1 week ago

#сўраган_эдингиз 📨

Илтимосларингизга биноан, бу сафар ҳомиладор аёллар учун тавсия этиладиган магний турлари ҳақида маълумот берамиз.*⚠️* Фақат эсингизда бўлсин: бу маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини босмайди.

Демак, ҳомиладорликда қабул қилиш мумкин бўлган
магний турлари 👇*✔️*«Магний хелат Эвалар» - хелат шаклидаги магний.
Россия маҳсулоти.
Магнийнинг бу турини шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда, ҳомиладорликнинг ҳамма ойида қабул қилиш мумкин.

Унинг ижобий ва салбий томонлари:

👍 Организмга осон сўрилади ва хавф даражаси ҳам минимал.

👎 Унинг таркибида (ширин таъм берувчи сифатида қўлланилган) Сорбит бор. Агар Магний хелатни ортиқча истеъмол қилсангиз, Сорбит ичингизни суриши аниқ.
Капсулалар ҳажми катта бўлгани учун, ичишда қийинчилик туғдиради.*✔️*«Magnesium Citrate Solgar» - лимон кислотасининг магний тузи.
Америка маҳсулоти.
Магнийнинг бу турини ҳам шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда, ҳомиладорликнинг ҳамма ойида қабул қилиш мумкин.

Унинг ижобий ва салбий томонлари:

👍 Организмга яхши сўрилади.

👎 Капсулалар ҳажми катта бўлгани учун, ичишда қийинчилик туғдиради. Лимон кислотасининг магний тузи айрим ҳолларда ё диареяга ва ёки ич қотишига сабаб бўлиши мумкин.*✔️*«Магнерот» - магний ва оротик кислотанинг органик тузи.
Германия маҳсулоти.
Магнийнинг бу турини ҳам шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда, ҳомиладорликнинг ҳамма ойида – уйқу бузилишларини, кучли асабийликни, сурункали чарчоқни, мушаклардаги тортишишларни, сабабсиз оғриқ ҳиссини бартараф қилиш учун қўлланади.
Аммо эмизикли аёлларга ичиш мумкин эмас!

Ижобий ва салбий томонлари:

👍 Унинг таркибидаги моддалар барча тирик ҳужайраларда мавжуд, шунинг учун ҳам организмга осон сингади ва тез ижобий таъсир кўрсатади.

👎 Диареяга ва аллергик реакцияларга сабаб бўлиши мумкин.*✔️*«Магнемакс» - оротат магний дигидрати.
Россия маҳсулоти.
Магнийнинг бу турини ҳам шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда, ҳомиладорликнинг ҳамма ойида қабул қилиш мумкин.
Аммо 18 ёшгача бўлганларга ичиш мумкин эмас!

Ижобий ва салбий томонлари:

👍 Организмга осон сўрилади.

👎 Ҳамма дорихоналарда ҳам сотилавермайди, топиш осон эмас.*✔️*«Магне B6» - B6 витамини ва лактат шаклидаги магний.
Венгрия маҳсулоти.
Магнийнинг бу турини ҳам шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда, ҳомиладорликнинг ҳамма ойида қабул қилиш мумкин.

Ижобий ва салбий томонлари:

👍 Кучли асабийликни, уйқу бузилишларини бартараф этиш билан бирга, ошқозон ичак трактидаги айрим бузилишлар ҳолатини ҳам яхшилайди.

👎 Лактат шаклидаги магний айрим ҳолларда кўнгил айнишига, диареяга, бош айланишига, иштаҳа йўқолишига, чанқаш ҳиссининг ортиб кетишига сабаб бўлади.*✔️* «Magnesium Citrate Plus Vitamin В6 Nature’s Bounty» - магний цитрат ва B6 витамини.
Америка маҳсулоти.
Магнийнинг бу турини ҳам шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда, ҳомиладорликнинг ҳамма ойида қабул қилиш мумкин.
У магнийнинг энг мақбулларидан бири ҳисобланади.

Ижобий ва салбий томонлари:

👍 Организмга осон сўрилади ва жуда тез ижобий таъсир кўрсатади.

👎 Айрим ҳолларда ошқозонни бузиши мумкин, диарея ва кўнгил айнишига сабаб бўлиши мумкин.
Ҳамма дорихоналарда ҳам сотилавермайди, топиш осон эмас.*✔️* «Магний Плюс Natur Produkt» - лактат, магний карбонат, B6, B12 витаминлари ва фолий кислотасининг жамланмаси.
Полша маҳсулоти.
Магнийнинг бу турини ҳам шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда, ҳомиладорликнинг ҳамма ойида қабул қилиш мумкин.

Ижобий ва салбий томонлари:

👍 Магний етишмовчилигининг ҳамма аломатларини бартараф этишга ёрдам беради.

👎 Айрим ҳолларда аллергик реакцияларга, диарея ва ёки ич қотишига сабаб бўлиши мумкин.*‼️* Диққат! Ҳозир санаб ўтганимиз магний турларининг барчасининг яна бошқа ножўя таъсирлари ҳам мавжуд. Шунинг учун, ҳар қандай дори ёки БФҚ (БАД)ларни қабул қилишдан аввал албатта шифокорингиз билан маслаҳатлашишингиз шарт!
Дори ёки БФҚ (БАД) йўриқномасини ҳам диққат билан ўқиб чиқинг!**

✈️ t.me/dilfuza_komil

4 months, 2 weeks ago

Бошланиши 👆

**Сизга (ўз тажрибамдан келиб чиқиб) айтмоқчиманки,
қалбида миллат қайғуси йўқ,
эътиқод қайғуси йўқ,
йиқилаётганларга елка тутишга истак ҳам йўқ, ғайрат ҳам йўқ,
маънан юксалиш деса энсаси қотадиган,
ҳалол-ҳаромнинг фарқига бормайдиган,
ўз қобиғи ичида тинчгина яшаб ўтиб кетаётган миллиардларча инсон бор бу дунёда. Бу - шайтоннинг программаларига мос келадиган ҳаёт тарзидир.

Агар сиз иблиснинг лойиҳаси бўйича яшашни истамасангиз, фойдали илмларни эгаллаш ва уни бошқаларга хизмат қилдириш йўлида ҳаракат қилинг. Бу йўлда қанча заҳмат чекиш лозим бўлса, шунча заҳмат чекинг.
«Қийин» деган сўзни тилингиздан, «бу қийин» деган тушунчани миянгиздан чиқариб ташланг.

Сиз чеккан заҳматлар - сиздан илм олганлар учун жуда катта фойда булоғи бўлади.
Орадан 10 йилми, 20 йилми ёки 40 йилми ўтиб, ўқувчиларингиз миясининг сизнинг илмингиздан сув ичган жойларида илм бўстонлари, илм чаманзорлари, илмнинг ям-яшил ҳудудлари барпо бўлади.

У вақтда бизлар бу дунёда бўламизми-йўқми, бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Бизга ўша – одамларнинг ҳаётини гўзаллаштираётган илм бўстонларидан савоблар етиб тураверади, иншаАллоҳ.

Ишонингки, ҳеч нимага қарамасдан ўз танлаган йўлингизда бардавом бўлсангиз, ҳар чеккан машаққатингизнинг ажрини шу дунёнинг ўзидаёқ ниҳоятда гўзал тарзда, ва кутилмаганда оласиз.

Мисол тариқасида, яқингинада битта заҳматли куним қандай якунланганини айтай.
Чарчоқдан оёқда тургудек ҳолим қолмаганида, телефонимга бир ўқувчимдан (турмушда жуда оғир кунларни бошдан ўтказган ўқувчимдан) хабар келди: - Устоз, агар у дунёда Аллоҳим раҳм айлаб, менга Жаннатга киришни амр этса, мен сизсиз кирмаслигимни айтаман. Жаннат эшиги тагида сизни кутаман, устоз...
Бундан ортиқ мукофот борми ожиз бир банда учун!

«Two Doors»дагиларнинг бундай мукофотлари кўп. Булар учун қандай шукр айтишни билмай ҳалакман...**

Дилфуза КОМИЛ*✈️***t.me/dilfuza_komil

4 months, 2 weeks ago

**САРҲИСОБ

Бугун ўтган бир неча йилларимни сарҳисоб қилдим, ва... Раббимга ҳар қанча шукр келтирсам ҳам озлигини яна бир карра ич-ичимдан англадим.

Мен ҳам - ҳамма қатори қусурлари, камчиликлари, айбу гуноҳлари, хатолари кўп бир бандаман.
Ғўрлик қилган, тажрибасизлик қилган вақтларим бўлган;
ҳаёт ҳақиқатларини англай олмаган, йўлимни тополмай қолган пайтларим бўлган;
йиқилганман, ютқизганман, бой берганман...

Лекин (ўйлаб қарасам) ҳеч қачон илм талабидан чекинмаган эканман. Ҳар доим энг асосий ниятим фойдали илм излаш бўлган. Ҳали ҳамон шу йўлдаман, ва бунинг учун Раббимга беҳисоб шукрлар айтаман.

Лутфан мақтанишга йўйманг, бу бир сарҳисоб:

бугун дунёнинг бир қанча мамлакатларида диний ва дунёвий илмлар бўйича устозларим бор;

бир нечта давлатлардаги мия фаолияти тадқиқотларига асосланган илмий марказлар билан фан оммалаштирувчиси (popularizer of science) сифатида расман ҳамкорлик қиляпман, бу – илмдаги янгиликлардан ҳаммадан аввал хабардор бўлиш, ноёб илмий тадқиқотларда қатнаша олиш имконияти дегани ҳам;

илмий ишим «Она қорнидаги тарбия» мавзусида.

Бир қарашда, илм талабидаги бу ўтган йиллар машаққатларга тўладек кўринади (ва аслида ҳам шундай). Аммо бугун мен учун улар – ҳузурли машаққатлардир.
Кўпчилигингизнинг хабарингиз бор, «Ўзимиз билан юзма-юз» муаллифлик лойиҳам асосида курслар ташкил қилганмиз. (Реклама қилмаслигимиз сабабидан, кўпчилигингиз бундан бехабардирсиз балки).

Хуллас, бу машаққатларнинг ҳузури шу курсларда кўринади:
мана салкам уч йил бўляптики, Интеллектуал семинарлар марказимизда юздан зиёд қиз-аёллар таълим олишяпти. Ораларида врачлар бор, психологлар бор, юристлар бор, педагоглар бор, илм аҳли, олималар, уй бекалари бор.
Ва мана икки йилдан ошдики, ҳали ҳеч ким курсларимиздан кетиб қолаётгани йўқ, «кетмоқчи ҳам эмасмиз» дейишади, узрли сабаблар билан тўхтаб қолганлари яна қайтишади... Ўқувчиларимиз олаётган натижалар биз кутганимиздан ҳам зиёд, алҳамдулиллаҳ!
Бу жараёнда мен бир сабабчиман, холос. Қодир зот Аллоҳдир.

Ва яна бир ҳақиқатнинг тажаллисини кўряпман ҳаётимда: устозларнинг дуоси сабаб файзланар экан одам.
Ўқувчиларимнинг ҳар миннатдорчилигини эшитганимда, ҳар «яхшиям борсиз», дейишганида – ўзимнинг камтар-камсуқум устозларимни - ўз илмининг ноёб олими эканига қарамай, ҳеч қачон ўзини катта олмайдиган, олимлигини пеш қилавермайдиган ИНСОН устозларимни кўп-кўп дуо қиламан.

Давоми 👇**

4 months, 2 weeks ago
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago