🕌Qassoblik Jome Masjidi

Description
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago

2 weeks, 2 days ago

БЕШ ВАСИЯТ

Зикр қилинишича, Одам алайҳиссалом ўғли Шис алайҳиссаломга беш нарсани васият қилди. Шис алайҳиссаломга ҳам ўғилларига шуларни васият қилишни буюрди.

Биринчиси: ''Болаларингга айтгин, дунё билан хотиржам, оромли бўлиб қолмасин. Чунки мен абадий жаннат билан хотиржам бўлиб қолдим, Аллоҳ мендан рози бўлмади ва жаннатдан чиқарди''

Иккинчиси: ''Хотинларингизнинг ҳавосига амал қилманглар. Мен хотинимнинг ҳавосига амал қилиб, ман қилинган дарахтнинг мевасидан едим ва пушаймон бўлдим''

Учинчиси: ''Қайси амални қилсангиз,оқибатини ўйланг. Агар мен қилаётган ишимнинг оқибатига қараганимда, менга етган бундай тушкунликка тушмасдим''

Тўртинчиси:”Агар қалбларингиз бирон нарсадан изтироб чекса, ундан сақланинглар. Мен дарахт мевасидан еяётган вақтимда қалбим изтироб чекди, лекин ундан қайтмадим ва пушаймонга қолдим''

Бешинчиси: ''Ишларингизда маслаҳатлашинглар. Агар мен малоикалар билан маслаҳатлашганимда, бундай қийин аҳволга тушиб қолмасдим''

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

Каналга уланиш учун 👇
@qassoblik_jome_masjidi

2 weeks, 3 days ago

ДОМЛА ҲИНДИСТОНИЙ

Ҳаттотлик билан шуғулланиб турардим. Устозимга "Саҳиҳи Бухорий"ни кўчириб турсам, хонадондагилар бугун ейишга ҳам ҳеч нарса қолмаганини айтишди. Менинг ҳам қўлимда ҳеч нима йўқ. Бугун энди сабр қиласизлар, эртага Аллоҳ бир йўлга бошлар, деб маъюсланиб, ёза бошладим.

Бир маҳал ковакдан кичкина сичқон чиқиб, китобимнинг устида уёқдан буёққа ўтаверди. Менинг кўнглимни ҳадеб паришон қилавергач, косани олиб, сичқончанинг устига тўнкариб қўйдим. Бир пайт боласини қидиргандай она сичқон чиқиб, коса атрофини искай бошлади. Коса остидан чийчилаган овоз эшитилди, гўёки она-бола тиллашишди. Она сичқон ковакка кириб кетиб, кейин бир мисқоллик олтинни тишлаб чиқдида, косанинг олдига қўйди. Косанинг олдида айланиб, чийчилаб турдида, яна ковакка кириб кетди. Кейин иккинчи олтинни олиб чиқди. Мен қараб турибман. Сичқон ташиган олтинлар 14 тага етди. Сўнг "энди олтин тамом бўлди, мана ҳамёни" дегандай чарм катмонни судраб чиқди. Билдимки, унинг бисотида ҳеч нарса қолмабди. Косани кўтардим, она-бола сичқонлар инига кириб кетди.

Мана шу сичқонлар биланда, менинг ризқимни Аллоҳ етказган эди.

Каналга уланиш учун 👇
@qassoblik_jome_masjidi

2 weeks, 3 days ago

#КУН_ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва салам) бундай дедилар: "Мусулмон мусулмоннинг биродари, унга зулм қилмайди, уни ҳалокатга ташламайди. Ким биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким мусулмоннинг бир ғамини аритса, Аллоҳ таоло уни қиёмат кунидаги ғамларнинг биридан халос этади. Ким бир мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ таоло унинг айбини ёпади».

(Имом Бухорий ривояти).

Каналга уланиш учун 👇
@qassoblik_jome_masjidi

3 weeks, 3 days ago

ИСТИХОРА НАМОЗИ

“Истихора” сўзи луғатда “хайр, яъни яхшиликни талаб қилиш” деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида хайрлисини танлаш учун икки ракат истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир. 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръондан сурани ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот: “Қачон бирингиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракат намоз ўқисин. Сўнг “Аллоҳим, албатта, Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ўта яхши билувчи зотсан. Аллоҳим! Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида яхши эканини билсанг (ёки ҳозирги ишимдаю, келгусида) уни менга тақдир қилгин, менга осон эт, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил, сўнгра мени унга рози қил”, десин ва ҳожатини айтсин”, дедилар”. 

Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилган.

Истихора намозидан сўнг ушбу дуо ўқилади: 
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ، وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ**، وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ، فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلَا أَقْدِرُ، وَتَعْلَمُ وَلَا أَعْلَمُ، وَأَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ، اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، - عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي، ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، - فِي عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ، وَاقْدُرْ لِيَ الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ، ثُمَّ أَرْضِنِي بِهِ.

“Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика ва астақдирука биқудротика ва ас’алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ожилиҳи, фақдурҳу лий ва яссирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ожилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлил хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ**” деб, ҳожати айтилади. 

Маъноси: “Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Аллоҳим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга барокотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт”. 

Дуодаги “мана шу иш”, деган ерига келганда ўз ҳожатини зикр қилади, сўнгра ўша ишни қилиш ёки қилмаслик тўғрисида кўнгли мойил бўлган томонга ҳаракат қилади. Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб, қилгиси келиб қолса амалга оширади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга ўтмай туриб қолса истихора намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлади. Истихора намозида хоҳлаган сурасини ўқийди. Лекин биринчи ракатида “Фотиҳа” сурасидан кейин “Кофирун” сурасини, иккинчи ракатда “Ихлос” сурасини ўқиса яхши.

“Мўминнинг меърожи” китоби.

Каналга уланиш учун 👇
@qassoblik_jome_masjidi

3 weeks, 3 days ago

#КУН_ҲАДИСИ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хутба қилиб: “Эй инсонлар, вафот этишларингдан олдин тавба қилинглар, банд бўлиб қолишларингдан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳни кўп зикр қилиш, махфий ва ошкора кўп садақа қилиш билан ўзларинг ва Раббиларинг орасини боғланглар, шунда ризқланасизлар, ёрдамланасизлар ва тўлдириласизлар”, дедилар”.

(имом Ибн Можа ривояти).

Каналга уланиш учун 👇
@qassoblik_jome_masjidi

3 weeks, 3 days ago

#КУН_ОЯТИ

“Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган энг чиройли амаллари сабабли бериладиган ажр-савоблар билан мукофотлаймиз”.

(Наҳл сураси, 97-оят)

Каналга уланиш учун 👇
@qassoblik_jome_masjidi

1 month ago
***☪️*****ҚАССОБЛИК ЖОМЕЪ МАСЖИДИ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

☪️**ҚАССОБЛИК ЖОМЕЪ МАСЖИДИ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

17- октябрдан 24-октябргача 1️⃣ БОМДОД   06:05 2️⃣ ПЕШИН    13:00 3️⃣ АСР           16:10 4️⃣ ШОМ         17:50 5️⃣ ХУФТОН     19:10**

Каналга уланиш учун 👇
@qassoblik_jome_masjidi

1 month ago

😴😴😴😴😴😴

Мусибатлар меҳмон бўлиб келади.
Уларни сабр ила кутиб олмасангиз, сизникида тунаб қолади...
Баъзан тугашни билмайдиган дардлар устингизга ёмғир бўлиб ёғади... Аммо унутмангки, ёмғир ортидан ранг-баранг камалак чиқмоғи бор...

«Аъузу бикалимаатиллааҳит тааммаати мин шарри маа холақ»,

3 марта айтилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб: «Эй Расулуллоҳ, кеча мени чаён чақиб олди», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кеч кирганида: «Аъузу бикалимаатиллааҳит тааммаати мин шарри маа холақ», десанг, сенга ҳеч нарса зарар бермайди», дедилар. (Маъноси: «Аллоҳнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман»)

(Муслим ривояти).

Хайрли тун Қадрдон! Тунингиз осуда ўтсин!

Каналга уланиш учун 👇
@qassoblik_jome_masjidi

1 month ago

#ХАЙРЛИ_ТУН

🎙 Mishary Alafasy

📖 МУЛК СУРАСИ

Ухлашдан олдин 40 дақиқа телефон ўйнаймиз, аммо уч минут сарфланадиган, ўқиган кишини шафоат қилиб, қабр азобидан сақлайдиган Таборак (Мулк) сурасини ўқишга вақт топмаймиз.

Каналга уланиш учун 👇
@qassoblik_jome_masjidi

1 month, 1 week ago

☪️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ!! *
Ҳайрли тонг қадрдоним
🌤 15° 🌗
🍁*** Бугунги Пайшанба тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин.

🍁 Дастурхонингиздан қут барака аримасин,  Аллоҳим ризқингизни кенг қилсин.

🍁 Ғам-алам ҳамиша остонангиздан йироқ бўлсин.

🍁 Сизларга  БАХТ,  СОҒЛИК ВА ОМАД йўлдош бўлсин.

🍁 Кун мобайнида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.

Каналга уланиш учун 👇
@qassoblik_jome_masjidi

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago