Mahfuza Yo'ldosheva ijodi

Description
Bir Xudodan boshqasi barcha g'alatdur...

?Facebook - www.facebook.com/profile.php?id=100074145060097
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago

4 months, 2 weeks ago

Олисларда туриб хам яхшилар эътироф этса хурсанд буларкансан???

4 months, 3 weeks ago

Яхши одам ёҳуд пайпоқ шўрва ҳикояси

Яхши одам қандай бўлади? Бу саволга ҳамма бир-бирига ўхшаш жавоб беради. Яхши одам ҳаммага яхшилик қилади, яхшилик қилолмаса яхшилик тилайди. Эҳсон қилади. Ёрдам беради. Ҳеч бўлмаса дуо қилади... Булар бари яхши одамга берилган сийқаси чиққан таърифлар. Менимча, ҳар қандай одамнинг ичида битта яхши одам яшайди. У дангаса бўлсин, ичиқора бўлсин, бағритош бўлсин, қўпол бўлсин...барибир ичида яхши одами бор, деб ўйлайман.
Қайнотам илк бор кўрганимда қўпол, қаттиққўл одам бўлиб кўрингандилар. Оилада тўрт ўғил. Мен биринчи келин. Баъзида йигитларга қаттиқроқ гапирсалар ҳам чўчиб кетаверардим. Айниқса, таом масаласидаги инжиқликларига чидаб бўлмасди (кейин билсам ошқозонларидан қаттиқ оғриган эканлар).Бу хонадонда энг биринчи қоида - овқат вақтида тайёр бўлсин, мазали бўлсин ва албатта, фақат у киши хоҳлаган таом бўлсин! Хамирли овқатларни фақат уйга борганда еб келардим. Хуллас, куйиб-пишиб таом тайёрлайсан, яна танқидга учрамаслик учун дуо қилиб турасан...
Келин бўлиб тушганимга 6-7 йил бўлган. Одатдаги кун. Тушлик вақти дастурхонга овқатларни келтириб қўйдим. Ҳамма дастурхон атрофида. Лекин ҳали ҳеч ким таомга қўл узатмади. Шу пайт эндигина юришни бошлаган кичкина ўғлим оёқчасидаги пайпоғини бир силтаб ечиб олди-да, ўнг келган томонга қараб отди. Даҳшат! Пайпоқ ёруғлик тезлигида тўғри бориб бобосининг шўрвасига тушди. Ҳеч умрингизда вақт тўхтаб қолди, ер айланмай қолди деган ибораларни яшаганмисиз? Мен яшадим!
Бирданига ҳаммамизнинг миямизда бир хил фикр бир вақтда пайдо бўлди ва тилимиздан отилиб чиқди:
- Мана, менинг овқатимни ичақолинг!
- Келинг, алмаштириб бераман...
Олдимдаги шўрва қуйилган идишни дастурхондан оламан, узатаман, яна жойига қўяман. Қарасам, қайнонам билан қайинукаларим ҳам айнан шу ҳаракатни такрорлашяпти. Ҳамма овқатга инжиқ одамдан нохуш бир гап эшитмаслик пайида.
- Йўқ! - мўйлов тагидан қатъий овоз эшитилди.
- Ҳамманг ўзингни овқатингни ич!... Мен пайпоқ шўрва ичаман!
Ҳаммамиз тенгдан гур кулиб юбордик. Дастурхон устида ёқимли шабада эсгандай бўлди. Ўғлим бир оёғида пайпоқ, бир оёғи ялангоёқ келиб бобосининг тиззасида дунёдан бехабар пайпоқ шўрванинг гўштини мароқ билан чайнаб ўтирибди.
Анчагача, дада, нима овқат қилай, деган саволимга , бугун бир пайпоқ шўрва ичайлик, деган жавоб олиб юрдим.
Яхши одам қандай бўлади, биласизми? Мен биламан!

Маҳфуза Йўлдошева 2024 йил.

5 months ago
5 months, 1 week ago
Ёз келди. Сайру саёхат мавсуми бошланди. …

Ёз келди. Сайру саёхат мавсуми бошланди. Хамма ичимни куйдириб мактанишни бошлайди...

Баланд тоғларга борганман.
Чаман боғларга борганман.
Анча ёқларга борганман,
Хоразмга бормаганман.

Юртим қадим чинорлари –
Узун-калта минорлари –
Буюк тарих туморлари ,
Хоразмга бормаганман.

Хоразмда “ҳовва” дейди.
Чалинг “Лазги” ова (оға)дейди.
Эшитганлар “тавба” дейди.
Хоразмга бормаганман.

Еганмисиз тухум барак?
Кийганмисиз шойи кўйлак?
Наманганда йўқми гурвак? *
Хоразмга бормаганман.

Санъат юрти азал-азал,
Ҳар бир сўзи шеъру-ғазал .
Туяси оҳудай гўзал,
Хоразмга бормаганман.

“Абу Жаҳл ибн Золим”
Измидадир ихтиёрим.
Маккага борай, илойим.
Хоразмга бормаганман.

*Гурвак - ковун

5 months, 2 weeks ago
Mahfuza Yo'ldosheva ijodi
5 months, 2 weeks ago

Ширин хаёл                                                                                                             
              Мен буви бўлсам, китоб ушлаааб ўтирадиган буви бўламан.      
         Набирам қачон қараса, мени қўлимда китоб билан кўради.
- Ойижон, кечга нима овқат қилай ? - деб сўрайди келиним.
-  Лағмон қилақолинг, қизим.
-  Оббо, хамирми яна? – тўнғиллайди чолим.
-  Уррееей, лағмон ичамиз. Бувижон, лағмонни қўлда ейишга рухсат берасиз-а? Худди “Шум бола”га ўхшаб... -  бобосини қучоқлаб қийқиради набирам.
-  “Шум бола”га ўхшаб бўлса, майли, - набирасига енгилади чолим.

      Мен буви бўлсам, китоб кўтариииб юрадиган буви бўламан. Ўғлим ҳашаматли машинасида бизни шаҳарга айлантиргани олиб боради. Чорраҳада светафорнинг қизил чироғида тўхтаймиз.
-  Дада, жонон дегани светаформи ?
      Болам боласига чўчиб қарайди, чолим набирасига шошиб қарайди.
-  Ие, бунақа гапни қаердан ўргандингиз, ўғлим?
-  Ана, кеча бувижоним  Навоий китобларидан “...жонон қизил, сориғ, яшил...” деб ўқидилар-ку. Ҳаммамиз кулиб-кулиб бир-биримизга қараб енгил нафас оламиз.(Навоийни билган тилингдан бувинг)

Мен буви бўлсам, китоб ўқиииб ўтирадиган буви бўламан.
-  Ие, бувижон, иккичи бўлиб қоласиз. Китобни тескари ушлаб олибсиз-а?
      Беғуборимнинг бошини силаб нимага бу Китобни “тескари”  ўқиб   ўтирганимни тушунтираман. Набирамнинг юз-кўзларида ажиб нур жилва қилади...

Кунлардан бир кун мен 99 ёшга кираман ва бу дунёни тарк этаман. Ҳар доим мени қўлимда китоб билан кўрган набирам мен “тескари” очиб ўқиб ўтирадиган Китобни қўлига олади.   Ихлос билан кўп-кўп ўқийди.

Мен буви бўлсам, китоб эшитиииб ётадиган буви бўламан.
       Сиз-чи ? Сиз қанақа буви бўласиз?

                    Маҳфуза Юлдашева         
                             10.06 2023 йил

6 months, 3 weeks ago
Mahfuza Yo'ldosheva ijodi
6 months, 3 weeks ago

Kelishidan ketishi oson,
Kavushini kiymoqda bahor.
Ketganga yo'l, qolganga hijron,
Yana kunlar ismi intizor.

To'qson uch kun ishq tomib tursa,
Hech mumkinmi aqldan ozmay?
Sevgimizning hurmati bo'lsa,
Ketma, jonim, ko'nglimni yozmay.
Ketma, jonim, ko'nglimni yoz, May.

7 months, 1 week ago
Mahfuza Yo'ldosheva ijodi
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago