🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
💁♀️Болани қучоқлаш методикаси!
Бир машҳур психолог бола учун зарур бўлган қучоқларни санаб чиқди, улар инсонга бахтли бўлиш учун жуда зарур экан.
❗️Агар бир кунда ҳеч бўлмаса 4 марта қучоқлашсангиз, бу унинг Ер сайёрасида нормал мавжуд бўлишига ёрдам беради.
❗️8 таси унинг фаоллигини таъминлайди.
❗️12 ва ундан ортик багризга босганингизда эса унинг организми ўсиб ривожланиши аникланган.
❗️Яна бир факт, болангизни қучоқлаб ўпиб қўйиш - сиз ота-оналарнинг ҳам саломатлигингиз ва руҳий хотиржамлигингизга ижобий таъсир кўрсатиб иш коэффициентингизни оширади.
😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️
Фарзандингизни ҳаддан ташқари танқид қилишдан сақланинг!
Кўпгина ота-оналар ўз фарзандларининг ўзига бўлган ҳурматини аста-секин йўқ қиладилар. Уларга кераксиз изоҳлар беришади, танбеҳ беришади, масхара қилишади ёки бола бирор нарса қилса ва биринчи уринишда муваффақият қозона олмаса, аралашиб, уларни тузатади.
Кўпинча ота-оналар ўз фарзандларини "лапашангсан", "беўхшовсан", "ахмоқсан" деб ҳақорат қилишади. Буларнинг барчаси болага ёмон таъсир қилади.
Агар бу хатти-ҳаракат сизга хос бўлса, кейинги сафар бирор нарса айтиш ёки қилишдан олдин, сизнинг сўзларингиз кичик, заиф одамга қаратилганлигини унутманг. Фарзандингизни камроқ танқид қилишга ҳаракат қилинг ва у билан мулоқот қилишда ҳазил мутойиба усулидан фойдаланинг. Эсингизда бўлсин: болалар одатда ота-оналарининг сўзларига ишонишади. Агар сиз ҳар куни болангизга унинг ёмон эканлигини айтсангиз, у ўзини шундай деб ҳисоблай бошлайди.
😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️
Сизда ҳам шундайми?
1.Пулимни яқинларимни хурсанд қилишга сарфлайман, бундан хурсанд бўламан.
2. Лекин ўзимга пул сарфлай олмайман, кейинга сураман.
Сизда ҳам шундайми?
1-масала. Онг учун яқинларингизни хурсанд қилиш деган нарсанинг ўзи йўқ. Онг фақат ўзи учун ҳаракат қилади. Сиз кимгадир совға олиб бериб хурсанд бўлмайсиз, бунинг ортида сизнинг қайсидир дастурингиз турибди. Масалан, ота-онанинг олдида айбдорлик ҳисси сабабли бу айбдорликни ечиш учун совға олиб бериш ёки мақтов, раҳмат эшитиш, ташқаридан тан олиниш учун укага совға олиб бориш...
Яқинларингизга совға олиб бериш яхши лекин агар сиз ўзингизни унутиб фақат улар учун пул сарфлаётган бўлсангиз олтин ўрталикни топа олмаяпсиз.
2-масала. Ўзингизга пул сарфлай олмаслик, ўзингизга нарса олганингизда оғриниш бу сиздаги онг ости блоклари натижаси. Ўзингизга қўядиган чекловларингиз, ўзингизни яхши нарсаларга лойиқ кўрмаслик пул йўлларингизни ёпади, қолаверса ўзини лойиқ кўрмаган инсонни бошқалар ҳам лойиқ кўрмайди.
😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️
Ниманидир бермай, олишнинг имкони йўқ.
Умр, вақтни бериб, эришаётганимиз арзирли неъматми?
Уй-рўзғор, фарзанд тарбияси учун кетаётган вақт- аслида келажакда бир кун ҳосилини олишимиз учун экилаётган ниҳолдек туюлади.
"Уй бекаси" жумласи айтилганда, уйда ўтирувчи аёл тушунилади.
Бироқ унинг зиммасидаги иш-бирон бир ташкилотда ишлайдиганларникидан кам эмас.
Румий ҳазратларида бир гап бор: "Ўзинг бўлишинг керак бўлган жойда гуллагин!"
Давлат хизматчиларининг иш вақти анча олдин тугади, бекаларники эса ҳали ҳануз давом этяпти!
Фарзандини оёққа қўйиш машаққатини зиммасига олганлар, билганларини устоздек боласига ўргатаётганлар, шифокордек боши устидан кечаси ҳам кетмайдиган, эрталаб ишга энг биринчи келган ошпаздек дастурхонга борини тўкадиган-бекаларимиз омон бўлишсин!
- Бурни пучуқ, пакана! Сочи дағал, пахмоқсан!
- Ўзингни бил қийшиқ тиш! Ва камига ахмоқсан!
- Қиз боласан-да, йўқса кўрсатардим ўрнингни!
- Ҳали шунақа дегин! Синдираман бурнингни!
“Ааааа!”
Сочин тортмоқлик учун қўзғалмасдан ўрнимдан,
Шовуллаб қон оқарди бу бечора бурнимдан!
Домла киргач теппа-тенг дардимизни айтардик,
Қайчиланган соч билан жазо олиб қайтардик!
Кейинги гал ортидан сочин тортсам ўзимга,
“Шарт” бурилиб тиш солар дўмбоққина юзимга!
Яна жанжал, яна жанг! Аялмайди қош-у-кўз,
Бу сафар уйга қайтар ярим кал-у, ярим юз! ...
Кунлар ўтди шу тарзда, катта бўлди йиғлоқи.
Маликага айланди, бу ярамас тишлоқи!
Сочин тортсам хам атай, нозланади, кулади.
“Бақалоқсан!” десам хам “Акажон” деб туради!
- Нега бунча ўзгардинг? Муштламайсан бурнимга?
Уравергин, аяма! Тегмайди хеч кўнглимга!
Ранжитган бўлсам агар, буни айтгин ўзимга!
Иккиланма! Тайёрман, тиш ботиргин юзимга! ...
... Аммо у қиз жим эди. Мени солиб ташвишга,
Юрагимни бир тишлаб, чиқиб кетди турмушга!
... Хар гал уни эсласам ёш думалар кўзимдан,
Сўнгра жажжи адаши тишлагайдир юзимдан!
🗄 Абдулла Омон
ҲАЁТНИНГ ЭНГ МУҲИМ ҚОНУНЛАРИ
ҚАБУЛ ҚИЛИШ.
Ҳар биримизнинг ҳаётимизда феъл атвори бизга тўғри келмайдиган, жаҳлимизни чиқараётган инсонларни борича қабул қилишга харакат қилинг. Шунда сизнинг азобларингиз ўтмишда қолади.
БЕРИШ.
Камроқ сўраб, кўпроқ беришга харакат қилинг. Бу - парвариш, меҳр, яхшиликлар, билимлар орқали ҳам бўлиш мумкин. Бунинг эвазига ҳеч қандай мукофот кутманг.
МИННАТДОРЧИЛИК.
Ҳаётни, тақдирни, дўстларни ва сизни ўраб турган инсонлар учун ҳам миннатдорчилик билдирган заҳотингиз, ўзингизда ажойиб натижани сезасиз.
ВОЗ КЕЧИШ.
Хафачиликдан, ғазабдан, айбловлардан ва бошқа сизга негатив таъсир қиладиган ўй фикрлардан. Айнан сизнинг бахтсизлигингизда мана шуларни ўрни каттадир.
КЕЧИРИШ.
Ҳаммани, ҳаттоки энг даҳшатлиларини ҳам кечириш. Шунда оғриқлар ўтмишда қолади.
ХУРСАНД БЎЛИШ.
Ёшингиз нечада бўлишдан қатъий назар дунёга кулиб боқинг. Ҳар бир ишингизни мусиқа ва табассум билан бажаринг.
Ёниб турган шам ёнига учиб келган уч капалак оловнинг таъсири ҳақида фикрлаша бошлади.
Улардан бири шам пилигига яқинлашиб қайтиб, шундай деди:
— Олов ёритар экан.
Бошқаси шамга янада яқинлашган эди, қанотини куйдириб олди:
— У куйдирар экан!
Учинчи капалак эса шам алангасига ўзини урди ва қайтмади. У билмоқчи бўлганини билди, аммо энди бу ҳақда шерикларига айтиб бера олмайди.
Қиссадан ҳисса шуки:
Соҳиби илмлар ўз билганларининг барчаси ҳақида гапириш имкониятидан мосуво бўлиб қолади. Шу боис билган одам сукут сақлайди, сўзлаган одам эса кўп нарсани билмайди.
Психологик жиҳатдан кучли инсонга айланиш сирлари.
❗️Бунинг учун...
➡️Биринчи навбатда ўзингизга бўлган ишончингиз жуда юқори даражада бўлсин.
➡️Замон билан ҳамнафас бўлиб замон талабларига жавоб бера оладиган шахс сифатида ўз ҳаётингизни қуринг.
➡️Келажак сари олға қадам ташлаб кўнгилсизликларга енгилмасдан тик боқинг.
➡️Энг асосийси ўзингиз ва бошқаларни кечира олинг.
➡️Бунинг учун билим даражаси яхши инсонлар билан мулоқотда бўлинг.
➡️Тинимсиз изланиш ва олдингизга қўйилган юксак мақсадларингиз бўлсин!
Эрига мехр кõрсатишнинг 10 хил йõллари.
Эркак - оиланинг боши! Эркак õзига қанчалик ишонса, ишлари юришса, оиланинг ижтимоий, иқтисодий ва эмоционал аҳволи шунча ижобийлашади, ортади ва õсади!
Эркакларни эса ҳаётга, ютуқларга илҳомлантирувчи бу уларнинг - Аёлларидир.
Шунинг учун ҳам ҳар бир аёл бу "илҳомлантирувчи" йõлларни билиши шарт!
💚 Эрталабдан Эрингиз ёқтирадиган ичимликни ( масалан: кофе, чой, лимон чой, турли дамламалар) тайёрлаб беринг. Бу мехрингизни эрталабдан изҳор қилиш учун энг биринчи қадам ҳисобланади.
💚 Ваннани йиғиштириб, эрингиз учун ҳозирланг: тиш ювиш чõткаси, сочиқ, совунларни чиройли қилиб тайёрлаб қõйинг.
💚 Эрингизни ёноғдан õпиш эсингиздан чиқмасин. Бир марта õпиш эркаклардаги бахт гормонини ва куч-қувват (адреналин ) янада кõпроқ ишлаб чиқаришига ёрдан берар экан.
💚 Эрингизни ишга юборишингиздан олдин уни севишингизни, ҳурмат қилишингизни ва интиқлик билан кутишингизни айтинг.
💚 Тушликдан кейин ва уйга келишидан олдин албатта қõнғироқ қилиб яхши хабар, уйдаги ёки болалар ҳақидаги маълумотлар ёки чиройли сõзларни айтиб кайфиятини кõтаринг.
💚 Кун давомида смс ёки севги изҳори сõзлари ёки уни қизиқтирадиган, унга керак бõладиган янгиликларни юбориб туринг ( агар бу унга ёқса албатта).
💚 Эрингизни яхши кайфиятда, хурсандчиликда кутиб олинг. Кийимларини алмаштиришга ёрдам беринг. Уй кийиминибҳозирлаб қõйинг.
💚 Болаларингизни ҳам дадаларини яхши кутиб олишларига тайёрланг. Улар ҳам оталари билан мароқли вақт õтказишлари керак.
💚 Кечки ҳам ҳар доим бир хил тарзда бõлмасин. Баъзан кетчуп билан юракчалар ёки яна бошқа бир элементлар (идеангизга боғлиқ) чизиб, махсус у учун тайёрланганлиги билинсин.
💚 Оилавий анъана! Бу ширинлик билан чой ичиш бõлиши мумкин ёки бирга қизиқарли филм томоша қилиш ёки кун давомида қилинган ишлар мулоҳазаси ёки китоб õқиш, кечки сайрга чиқиш бõлиши мумкин. Асосийси бу анъана бутун оила қатнашадиган бõлиши керак. Бундай кичик анъаналар оилани янада бирлаштиради.
10.💚 Ухлашдан олдин эрингизни яхши томонларини айтиб, у ҳақидаги ижобий фикрларингизни айтиб кайфиятини кõтаринг.
🛑 Эслатма!
❗️Бу рõйхатга яна õзингизнинг идеаларингиз билан тõлдиринг. Чунки эрингизни нима ёқтирушию нимани ёқтирмаслигини фақат сиз биласиз!
❗️Асосийси қиладиган ишларингиз чин дилдан бõлиши керак. Бачканалашмасдан, бõрттирмасдан ва ёғонларсиз бõлиши керак.
❗️Агар эрингизда ижобий томонларни кõролмасангиз уни ёлғондан айтишга урунманг. Биринчи навбатда уларни кõра олишга, сеза олишга õрганинг. Ҳар бир инсоннинг ижобий хислатлари бор, унутманг! Ҳатто сизга ёмон туюлган характери сизни янада кучлироқ қилишга ёки янгича фикрлашга ёрдам берган бõлиши мумкин.
Жуфти билан доим бахтиёрликда яшашни ҳар биримизга насиб айласин.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her