Юрагимда бордир айтарим

Description
Rasmiy you tube kanal obuna bolish esdan chiqmasin😊: https://www.youtube.com/@zumradjumamurodova
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 1 year, 8 months ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 1 year, 8 months ago

1 year, 6 months ago

**
Намоз вақтлари 
 Минтақалар

Иймон

Намоз

Закот

Рўза

Ҳаж
Бош саҳифа
Ислом адабиёти
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида ўнта факт
09:00 / 14.02.2024  7905


pdf  Тун + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур миллатимизнинг энг ёрқин вакилларидан биридир.
Бобур ҳақида инглиз олими Уильям Эрскин шундай деган:
«Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди».

Бобур Мирзо таваллуди арафасида буюк олим ва саркарда ҳақида энг муҳим ўнта фактни ёдингизга соламиз:
Бобур портрети, 1605-1615 йиллар. Ушбу сурат Лондондаги Британия музейида сақланади.
1. Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси — Қутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.
2. Асл исми — Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо. Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан «Бобур» («Шер») лақабини олади.
3. Отаси Ахсида бевақт, 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, оиланинг катта фарзанди, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради (1494 йил июнь).
4. Бобур Афғонистонда «Боғи Шаҳроро», «Боғи Жаҳоноро», «Ўртабоғ», «Боғи вафо» ва «Боғи Бобур» каби оромгоҳлар ташкил этган.
5. Бобурнинг Ҳумоюн, Гулбаданбегим, Комрон ва Ҳиндол исмли фарзандлари Кобулда туғилган.
6. Бобур 1526 йил апрелда (43 ёшида) Панипатда асосий рақиби, Деҳли султони Иброҳим Лўдийнинг юз минг кишилик қўшинини 12 минглик аскари билан тор-мор қилади ҳамда Деҳлини эгаллайди. Орадан кўп ўтмай, иккинчи йирик ҳинд саркардаси Рано Санго устидан ҳам зафар қозониб, Шимолий Ҳиндистоннинг Бенгалиягача бўлган қисмини ўзига бўйсундиради. 
7. Бобурнинг «Мубаййин» асари маснавий тарзида ёзилган бўлиб, Ислом ҳуқуқшунослиги ва шариат ақидаларига бағишланган.
8. «Бобурнома» воқеалари Андижон, Самарқанд, Хўжанд, Ҳиротдан бошлаб Кобул ва Аграгача бўлган қамровга эга. Унда Ўрта Осиёдан бошлаб Ҳиндистонгача бўлган масофадаги деярли 50 йиллик воқеалар ҳаққоний ифода ва баҳосини топган.
9. Бир неча муддат олдин подшоҳликни Ҳумоюнга топширган Бобур 47 ёшида ўзи асос солган салтанат пойтахти Аграда вафот этди ва ўша ерда дафн этилди, кейинчалик (1539), васиятига мувофиқ хоки Кобулга келтирилиб, ўзи бунёд эттирган «Боғи Бобур»га қўйилди.
10. Бобур асос солган бобурийлар сулоласи Ҳиндистонда уч ярим асрга яқин ҳукм сурган.
Бобур 1521 йил «Мубаййин» номли фалсафий-диний асар ёзиб, унда Ислом шариатининг 5 устуни баён этилган. Ўша йил у «Мубаййин ул-закот» солиқ чиқими китобини ҳам ёзган. Унинг «Ҳарб иши», «Мусиқа илми» каби илмий асарлари ҳануз топилмаган.

Бобур туркий фонетикага доир араб графикаси асосида «Хатти Бобурий»ни тузган. Ушбу хат асосида Қуръони Карим ҳамда Бобурнинг шахсий асарлари қайта ёзилган.
У шунингдек, бадиий таржималар билан ҳам шуғулланган. У Баҳовуддин Нақшбандийнинг давомчиси, Хожи Аҳрор Валининг «Волидия» (Ота-оналар рисоласи) диний-фалсафий асарини шеърий кўринишда таржима қилган.

Бобур ижодини ўрганиш бўйича Халқаро илмий экспедиция аъзолари бир неча бор шоир «изи» бўйлаб илмий саёҳатлар ташкил этишган, улар томонидан 500 дан зиёд китоб ва ҳужжатлар топилган бўлиб, «Бобур ва унинг замонавий дунёдаги ўрни» мемориал музейида сақланади. Андижонда Бобур парки бўлиб, у ерда шоирнинг рамзий қабри ҳамда «Арк ичи» мемориал мажмуаси жойлашган.
Бобур жамоат ва тарихни юзаки кузатувчиси бўлмаган, у воқеа ва ҳодисаларни, ўзини ҳавотирга солган ўй ва ҳис-туйғуларни таҳлил қилишга интилган. Бу фикрлар ва ҳиссиётлар яхшилик ва адолат, ҳақиқат ва гўзаллик тамойилларига хизмат қилиш учун йўналтирилган эди.**

@Zumrad_ofish

1 year, 6 months ago

Қўрқинчли туш кўриб уйғониб кетаман.
Хонам қоп- қоронғи.
Музлатгичнинг ғинғиллаши элас- элас қулоғимга чалинади.
Онамни қидираман.
Онамн-и-и.
Она қочиб келдим,ёвузлардан.
Онам йўқ...
Қирқимдан ошиб элликка яқинлашдим.
Тунлари қўрқиб уйғонаман,онамни излайман.
Онам йўқ...
Ўша ёвузлар қўрқитишади ,она.
СИЗ улардан қандай қутилгансиз, она
.

@Zumrad_ofish

1 year, 6 months ago

Тўғри ёмон кўришади.
Ҳаммага бирдек ёқишнинг иложи йўқ.
Негадир мушукларим боримча яхши кўрадилар .
Улар ҳаммага дўст бўлмайдилар.

@Zumrad_ofish

1 year, 9 months ago

**кечинма

Зарурат юзасидан Ҳалқ банкига йўл олдим.
Эшикдан кираверишдаги чап қўлда махсус формада ориққина йигит айлана стол орқасида ўтирар ..
Рўпарада яна бир йигирма беш ёшлардаги кастюм шим кийиб,сочини қия тараб олган йигит ўз иши билан банд эди.
Кўча лойгарчилик бўлганиданми, ичкари ҳам ифлос...,супурилмаган ,ёқимсиз ,ғала- ғовур,хонанинг ҳавоси димиқ.
Ҳеч кимдан ,ҳеч нарса сўрамасдан "2" деб ёзилган дарчага яқинлашдим.
Қарасам менинг олдимда еттита ОДАМ қаторасига навбатда туришибди.
Мен улардан "Навбатнинг охири ким?,"-- дея сўрадим.
Улар менга навбатда туриш учун рақамли чек ОЛИБ келишимни айтишди.
Кастюм - шим кийган йигит олдига бордим.
--- Сенми чек берадиган ? - дедим..
--- Ҳизмат сестра ? --деди ,кастюм- шимли йигит.
Ўзимнинг муомалам ўзимга қизиқ туюлди.Ўзимдан кичкинами,каттами ҳеч қачон сенламаганман.
Қадимгилар айтганидек" СИЗ оғизим,сенга бормаган."
Мени нима жин урди?
(Яқиндагина сиртдан ўқиётиб,ҳозирги айрим ёшлардан шу бетга чопарликни юқтириб олдимми?)
Бироз гангиб қолдим.
Чекни олдим- у,ўша навбат кутиб турганларнинг орасига кирдим .
Ўттиз учинчи рақам қўлимда.
--Ўттиз иккинчи ким ?--дедим.
--- Мен деди- калта ғўдолоқ йигит.
Дарчанинг олдида иккита аёл боши ичкарига кириб кетгудек даражада тиқилишиб туришар эди.
Бошига рўмолини қошигача тушуриб танғиб олган ,дарча раҳига суяниб турган эллик беш ёшлардаги аёлнинг қўлида" 21" деб белгиланган чекга кўзим тушди.
Аёл эрталаб келганини,навбатда тура- тура абед бўлганини,пешинга қолиб кетганини гапириб қўйди.
Шу пайт семиз ,юзлари думалоқ кепкани бостириб кийиб олган ёши ҳали ўттизга бормаган бир йигит,қўлидаги паспорт билан қандайдир ҳужжатни дарчадан ичкарига узатди.
Ва ,бўйидан пастда, дарча олдида турган аёлларга ўдағайлаб шундай деди.

--- Ҳололо( ҳолалар) сал четроқ ( нарироқ) дурсангизло бўлор ади.
Ўша рўмолини пешонасидан танғиб олган аёл ўзини четга ОЛИБ
--- Мен ҳам эрталаб келганман, шундоқ очердда қолиб кетдим,олинг -- деди.
Ва чеккага сурилиб,семиз йигитга йўл очди.
Ичкарида ҳужжатларни қабул қилиб ўтирган жувон катта-катта кўзларини очиб ,йигитга тушунтирди.
--- Бу опам ...эрталаб келгани ,касбдошларимизнинг иккиси ҳозирда маълум сабабларга кўра ишдамас.
Шунинг учун навбат талашманглар --деди.

Рўмолини пешонасидан танғиб олган аёл " тавба,тавба" - деб ,орқага тисарилди.

--- Тавбаланмак керакмайди,деди - семиз кепкали йигит.,рўмолли аёлга кўзини лўқ қилиб.
Аёл нимадир демоқчи эди,мен унга "жим" -дегандек бармоғимни
бурнимга қўйдим.
--- СИЗ бечора бўлақолинг-- дедим ,секингина.
Афсуски,бу гапим кепкали семиз йигитга қаттиқ тегди.
Менга шундай ўқрайиб қарадикии
Мен кулиб юбордим.
Ва шундай дедим.
--- Менинг ҳам ҳеч ким билан жанжаллашгим йўқ.
Кузатиб турганларнинг барчаси кулиб юборди.
Жаҳлдор йигит иложсиз,уруш- жанжал тополмасдан чиқиб кетди.**

@Zumrad_ofish

1 year, 9 months ago

Ажал писанд этмас ҳеч кимни.

Зумрад

1 year, 9 months ago

Кўназей маҳалласида шундай мудҳиш кун бўлди.
Йиғлаб ,йиғлаб Тонг оттирдим.
Ҳозирам кўз ёшларим сел.
Ёшгина оила ис газидан заҳарланиб бу фоний дунёни тарк
этишди.

@Zumrad_ofish

1 year, 9 months ago

" дунё янгиланди кўзим ўнгида,
Янгилаб бўлмади аммо юракни."

@Zumrad_ofish

1 year, 9 months ago

Ассалому алайкум соғинганларим.
Биламан СИЗ ҳам соғинасиз соғинганларни.
Бугун ишга келдим.

@Zumrad_ofish

1 year, 9 months ago

**Киз севган йигитини унутмайди.
Йигит висолига етолмаган кизни хеч качон унутмайди.
Йигит рухи билан факатгина битта кизни сева олади.
Киз йигитга, мени кечиринг мендан у́тди деса,билингки бу су́зни айтмасидан аввал минг бор йиглаган.
Йигит кизга мени кечиргин деса билингки бу су́зни айтмасидан аввал минг бор у́йлаган.
Йигит кишининг мардлиги,киз ожиз холатда бу́лганида унга ёрдам ку́лини чу́зиши,кизнинг ку́ркув ту́ла ку́зини,шодликга ту́лдиришидир.
Йигит севган кизини йу́котса,уйланишни ёмон ку́риб колади.
Киз севган йигитини йу́котса,биринчи су́раб келган йигитга турмушга чикади.
Киз севгисини йу́котганда ту́кган ку́з ёши,йигитнинг минг ку́з ёшига тенгдир.
Йигит севгисини йу́котганда ту́кган ку́з ёши,кизнинг бутун хаётига тенгдир.
Аллох хеч кимни севганидан айирмасин.
Севгисини йу́котганлар,Мухаббат поезди кетиб бу́лди деганлар кайгурманг,бу дунё факат поезд билан чекланиб колмаган, самолёт дегани хам бор!!!

Манбадан олинди.**

@Zumrad_ofish

1 year, 9 months ago

Одамлар ичидан,ОДАМ изладим.

@Zumrad_ofish

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 1 year, 8 months ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 1 year, 8 months ago