Unvonul Bayon

Description
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

5 Tage, 6 Stunden her
Зикр зокир учун бу дунёда ҳам …

Зикр зокир учун бу дунёда ҳам нур, қабрда ҳам нур, қайта тирилганда ҳам нур, сирот кўпригида ҳам нур бўлади. Ҳеч нарса қалбни ҳам, қабрни ҳам Аллоҳнинг зикричалик ёрита олмайди.

👇👇👇
@Unvonul_bayon

2 Wochen, 4 Tage her

👇🏻👇🏻👇🏻

@Unvonul_bayon

3 Wochen, 2 Tage her

Имом Ғаззолий насиҳатлари:
• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
• Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг;
• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
• Фақат ва фақат рост гапиринг;
• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировнинг нарсасига тегманг;
• Оғзингизда луқма билан гапирманг;
• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

@Unvonul_bayon

2 Monate, 1 Woche her
Unvonul Bayon
2 Monate, 1 Woche her
Ажабланасан:

Ажабланасан:

Яқин кунгача бу "исёнчи"ларни менсимай келаёткан кучлар бугун уларни кутиб турибтилар, қачон ибодатларини тамомлаб бизни ўз қароргоҳларимизга етказиб қўядилару ва у ердан уйларимизга тезроқ кетамиз деб.

Дунёдаги иккинчи энг қудратли армия мағлуб ҳолларида чиқиб кетмоқда, бундан илгари биринчи қудратли армия Афғонистондан чиққан эди.

Ростанҳам ажийб!

P.s: рус канвойи йўлда давом этиш учун мухолифат аскарлари намозларини ўқиб бўлишини кутиб турибти...

???
@Unvonul_bayon

2 Monate, 1 Woche her
Унинг режалари кўп эди: Бир қаватли …

Унинг режалари кўп эди: Бир қаватли уйини икки қаватли қилмоқчи эди. Машинасини янгиламоқчи эди. Фарзандларига данғиллама тўй қилмоқчи эди. Кейин хотиржам ибодатларини қилмоқчи эди… Шунинг учун ўзини ўтга -чўққа урди. Аммо… тўсатдан ўлим келиб барча режаларини чиппакка чиқарди…

???

@Unvonul_bayon

2 Monate, 1 Woche her
Ўлиб кетмайдими?

Ўлиб кетмайдими?

Маҳалламда болалар телефон ўйнаб ўтирганди — ичимда: "Менга нима", дедим.
Яқинда қарасам укам қўшилиб, ўйнаб ўтирибди.
Катталар нарда ташлаб ўтирган экан — "Ўлиб кетмайдими", дедим.
Яқинларимиз бирга ўйнаб ўтирганини кўрдим.
Дўстимда ибодатдаги камчиликларни сездим: "Кап-катта болаку, гапириб нима қиламан", дедим:
Шу камчиликлар менда ҳам кузатилa бошланди.
Қўшнимникида жанжал бўлаёткан эди, бефарқ бўлдим, бир муддат ўтиб уйимда жанжал бўлди

Хуллас:
Менга нима деганда эслаб қолинг:
Мусулмонлар бир кемадамиз.
Ислоҳ қилмас эканмиз бирга чўкамиз!!!

???
@Unvonul_bayon

2 Monate, 1 Woche her

Башaр Асаднинг қамоғидан чиққан суриялик ёзувчи Мишел Кило қуйидаги воқеани ҳикоя қилади:

Бир куни кечаси, соат учлар атрофида олдимга қўриқчи келди. Менинг соатим йўқ эди, шунинг учун мен ундан сўрадим:
- Ҳозир соат неча?
У жавоб берди:
"Мен билан юр, шовқин қилма ."

Эҳтиёткорлик билан ва индамай юриб, қирқ метрча юрдик. Қўриқчи камералардан бирининг эшигини очиб, деди:
- Бу болага эртак айтиб бер, сен саводлисанку, шундай эмасми? Бор ва унга бирор қизиқарли  нарсани айтиб бер.

Мен камера ичига диққат билан қарадим. У ерда йигирма олти-йигирма етти ёшлар атрофида бир аёл ўтирарди. Кўзларида қўрқув, бир парча матога ўралган ҳолда чўккалаб ўтирарди. Унинг қўрқуви тушунарли эди: у жуда кўп азоб ва йўқотишларни бошдан кечирган эди. Кейин маълум бўлдики, у шу камерада ҳомиладор бўлиб, шу ерда туғган.

Аёлнинг ёнида тўрт-беш ёшли бола бор эди. У Карачидан эди, келишган ва кичкина, лекин қуёшни ҳеч қачон кўрмагани учун бўлса керак, юзи шишган эди.

Мен аёл билан саломлашдим, лекин у жавоб бермади, қўрқувдан бутунлай саросимага тушди. Мен сокин овозда дедим:
- Қизим...

Унинг ёши менга қизим Шазони эслатди. Мен:
"Мендан ўғлингизга эртак айтиб беришни айтишди."

Қиз саросимага тушиб, кўзларини пастга туширди ва жавоб бермади.

Мен болага қараб, эртак айтиб бера бошладим:
- Бир қуш бор эди...

У мени дарҳол тўхтатиб:
- Қуш нима? Деди

Бу савол мени ҳайрон қолдирди. Мен уни оддий боладек ўйлаб, оддий бир эртак айтиб бермоқчи эдим. “Қуш”, “мушук”, “қуёш”, “дарё”, “сув”, “капалак” каби сўзларни ўргатмоқчи бўлдим. Аммо у яна сўради:
- Қуш нима?

Мен тушунтиришга ҳаракат қилдим:
- Қуш осмонда дарахтдан дарахтга учадиган нарсадир.

У яна сўради:
- Дарахт нима?

Мен ўзимни жуда ноқулай ҳис қилдим.

Шундан кейин соқчи мендан сўради:
-Сен саводлисан, шундайми?

Нега бу саволни берганини тушундим. Бу бола бутунлай изоляцияда яшади ва ҳатто энг оддий нарсаларни ҳам билмас эди.

Мен бу қўриқчининг исмини айтмоқчи эмасман - эҳтимол у ҳали ҳам хавфсизлик кучларида ишлайди. Аммо кейин у болага унинг атрофидаги дунё ҳақида бир оз тасаввур беришимни хоҳлади. Мен ҳайратда эдим, нима қилишни билмай қолдим.

Ниҳоят мен қўшиқ айтишга қарор қилдим. Мен унга болаларча қофияни ғўнғирлай бошладим. Қўшиқ тугагач, камера эшигини тақиллатиб кўзимдан ёш оқди.

Боланинг онаси ҳамон қўрқувдан кўзларини кўтаролмай, бурчакда ўтирарди.

Бироз вақт ўтгач, қоровул қайтиб келди. Мен унга айтдим:
"Худо хайрингни берсин, мени бу ердан олиб кетгин, нафас олишга қийланябман."

У жавоб берди:
- Сен эртак айтиб бермадинг.

- Нима ҳақида гапиришим керак?  дедим.
— Бу бола қамоқдан чиққанми?

- Ҳеч қачон, - деб жавоб берди қўриқчи.

- На қуш, на тўп, на дарахт, на ҳаво... У ҳеч нарсани билмайди, - дедим ҳайратда.

Кейин боланинг онаси нега қамоқда эканлигини сўрадим.

Қоровул жавоб берди:
— Унинг эри Уммонга қочиб кетди. Унинг ўрнига аёлини қамадик. Кўриб турганингдек, у ҳомиладор бўлиб, шу эрда туғди.

Бу воқеа ҳаётимдаги энг аянчли хотиралардан бири бўлиб қолди.

???
@Unvonul_bayon

2 Monate, 2 Wochen her

#Kibr

Ҳамма яхши мен ёмон,
Ҳамма буғдой мен сомон.
Яхшиларни ёмонидурман,
Буғдойларни сомонидурман

P.s: Буни ёдлаб олинг ва доимий ўзингизга айтиб юринг! Аллоҳ кибрга кетишимиздан ўзи асрасин

???
@Unvonul_bayon

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago