🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
ЎЗБЕК ШОИРАСИ АҚШНИНГ НУФУЗЛИ АДАБИЙ МУКОФОТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
Мундус Артиум Пресс сайтида шундай дейилади:
Мундус Артиум Пресс 2024-2025 йиллардаги адабий мукофот ғолибларини эълон қилди
Даллас, Техас - 21.12.2024.
Далласдаги Техас университетида жойлашган Мундус Артиум Пресс 2024 - 2025 йил учун ўзининг нуфузли адабий мукофоти ғолибларини фахр билан эълон қилади.
Адабиёт ва санъатга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдирловчи бу мукофотлар ёзма сўзнинг инсоният қалби ва руҳини юксалтириш ҳамда ўзгартиришдаги мустаҳкам куч - қудратини таъкидлайди.
Адабиёт бўйича Мундус Артиум Пресс мукофоти:
2024 - 2025 йилги адабиёт бўйича Мундус Артиум Пресс мукофоти ўзбекистонлик таниқли шоира Хосият Рустамга тегишли деб топилди. Ушбу олий мукофот Хосият Рустамнинг адабий санъатда ҳаёти давомида эришган ютуқларини ифодалайди ва Сўзнинг инсоният тамаддунидаги энг буюк тасаввурга айлантира оладиган юксак мақомини ҳам эътироф этади.
Унинг ижоди Мундус Артиум Прессга хос бўлган бутун дунё адабиёт, санъат аҳлини бирлаштиришга қаратилган асл моҳиятни акс эттиради, инсоният умумқарашларини ифодалайдиган, бўлиниш ва адолатсизликка қарши курашаётган сўнмас куч сифатида баҳоланади.
😍Биз — 1950- 82 йиллар орасида туғилган инсонлар Аллоҳнинг севган бандаларимиз. Чунки мактабдан келиб, оқшомгача кўчада ўртоқларимиз билан ўйнардик. Кўчалар хавфсиз эди.
❤️Телевизор томоша қилмасдик. Интернетдаги виртуал дўстлар билан эмас, ҳақиқий ҳаётдаги ён-атрфомиздаги дўстлар билан ўйнардик.
🍶Чанқаганимизда жўмракдан оқиб турган сувни ичардик, кола-фанта эмас. Бир стакандан тўрт ўртоқ бирга сув ичсак ҳам касал бўлмасдик.
🍚Ҳар куни ош, макарон, хамир овқат есак ҳам семирмасдик.
🥗 Ота-онамиз касал бўлмаслигимиз учун дорихоналардан экологик тоза маҳсулотлар, витаминлар сотиб олиб бермасди. Чунки кўп касал бўлмасдик.
💞Ўйинчоқларимизни ўзимиз ясаб, ўзимиз ўйнардик.Унча кўп ўйинчоғимиз йўқ эди.Бекинмачоқ Жами .
Шиша ичимлик қопқоғи, бештош тошчалари билан ўйнаш бугунги куннинг қиммат техника ўйинларидан завқли эди. Қадр➖иймат билишни ҳам шундай ўргангандик.
👨👨👧👦Оиламиз бой эмасди, бизга мол➖мулк эмас, меҳр➖муҳаббат бердилар.
👭Мобил телефон, DVD, видео ўйинлар, шахсий компьтерларимиз, интернетдаги суҳбатларимиз бўлмади, лекин ҳақиқий дўстларимиз бўлди.
🏃♀️🏃♂️Дўстларимизнинг уйига истаган пайтимизда, таклиф қилишини кутмасдан телефон қилмасдан бора олардик, улар билан бирга яйраб овқатланардик.
💙💚Сизларнинг дунёнингиздан фарқли ўлароқ барча қариндошлар бирга яшар, орамизда меҳр➖оқибат ришталари маҳкам боғланганди. Оқ➖қора суратларга тушардик, лекин хотираларимиз ранго ранг эди.
💝 Биз ўзига хос, мулоҳазали авлод вакилларимиз. Чунки биз ота➖она, катталарнинг гапига қулоқ тутган сўнгги авлодмиз.
🙋♀️ Қолаверса, фарзандларини эшитган ва уларни эътиборга олган илк авлодмиз. Ва сизларнинг ёшингизда бўлганимизда ҳеч кўрмаганимиз техника воситаларини қандай ишлатишни сизларга ўргата олган закий авлодмиз.
Кўпчилик эмасмиз, шунинг учун биздан фойдаланинг, ўрганинг, завқ олинг. Биз хазинамиз.
Дунёдан кетмасдан олдин ҳаммани ва ҳамма нарсани севинг.
Меҳр➖муҳаббат билан яшанг. https://t.me/manzuruz
ҲЕЧ ҚАЧОН "ҚАРИДИМ" ДЕМАНГ
Рим сенатори Маркус Като 80 ёшида юнон тилини ўрганган.
Сократ 70 ёшидагина кўплаб чолғу асбобларида чалишни ўрганган ва бу санъатни мукаммал эгаллашга муваффақ бўлган.
Микеланжело ўзининг энг муҳим расмларини 80 ёшида чизган.
Гёте 80 ёшида “Фауст“ асарини тугаллади.
Немис тарихчиси ЛеополЬд Ранке 91 ёшида «Жаҳон тарихи» асарини ёзиб битирди.
Исаак Нютон 85 ёшида ҳам тинимсиз фаолият билан банд эди.
Лев Толстой 82 ёшида далани ўроқ билан шундай ўрганки, ёш ўроқчилар унга етолмасди. “Уруш ва тинчлик“ романининг оппоқ соқолли муаллифи шу мўътабар ёшида конькида учарди, велосипедда, отда сайр қиларди ва бир оёғида 40 мартадан кўпроқ ўтириб-туришни машқ қиларди!
Америка фуқароси, бастакор ва дирижёр Игорь Стравинский 88 ёшгача ишлаган.
Шоир Берангер 77 ёшгача ижод қилди;
Виктор Гюго - 83 ёшгача;
Академик Иван Павлов - 87 ёшгача;
қадимги юнон драматурги Софокл - 90 ёшгача.
Файласуфлар Диоген ва Демокрит, рассомлар Титиан ва
Микеланжело 80 ёшга тўлганидан кейин ҳам ижодий фаол эди;
Бернард Шоу 94 ёшгача ишлаган...
Айтганча, яқинда америкалик олимлар европалик ҳамкасблари билан биргаликда шов-шувли кашфиётни эълон қилишди:
Маълум бўлишича, инсон мияси аввал ўйлагандек 25-30 ёшгача эмас, балки 50 ёшгача ривожланади. Бундан ташқари, агар одам фаол ақлий фаолият билан шуғулланишда давом этса, мия қариши деярли содир бўлмайди!
Буларнинг барчаси нима учун?
Фақат бир нарса:
“Кексалик“ деган касаллик йўқ, лекин фақат нотўғри психологик қарашлар мавжуд.
Таниқли психиатр Даниел Амен: “Эшитганингизнинг ҳаммасига ишонманг, ҳатто ўз бошингизда бўлса ҳам“, - деб маслаҳат беради.
Ҳаётимиздаги энг катта тўсиқлар ва тўсиқларнинг барчаси бизнинг ичимизда.
Уларни бузинг!
Бизнинг руҳиятимиз, ички кучларимизнинг ёши йўқ.
Биз тирик эканмиз, бизда ҳали ҳам юқорига кўтарилиш имконияти мавжуд - руҳий юксалиш йўлида ҳеч бўлмаганда яна бир баландликка кўтарилиш.
Яхши вақтларни кутманг - фақат битта яхши вақт бўлиши мумкин.
У “ҲОЗИР“ деб аталади! Манба
ҲАР СИР САБРДАДИР * Ачиққа сабр этарсан, номи «Матонат» бўлур.
Очликка сабр этарсан, номи «Рўза» бўлур.
Инсонларга сабр этарсан, номи «Тоқат» бўлур.
Тилакларга сабр этарсан, номи «Дуо» бўлур.
- Туйғуларга сабр этарсан, номи «Кўз ёши» бўлур.
Соғинчга сабр этарсан, номи «Ҳасрат» бўлур.
Севгига сабр этарсан, номи «Ишқ» бўлур.
Жалолиддин РУМИЙ. https://t.me/manzuruz
Боя дўконда касса олдида олган нарсаларимнинг пулини пластикдан ечдириб турсам, 22-25 ёшлардаги бир йигит навбатсиз 2 та колага пул узатди.
Сиз ногиронмисиз? Ёки ҳомиладормисиз? дедим. Дами ичига тушиб кетди.
Ҳеч қачон эсидан чиқмайди.
Ганга мост олдида яна мега пробка… тез ёрдам ҳам ўтолмаяпти…
Кўп ўтмай Онассис Марияни алдаб, унга бепарволик қила бошлади. Унинг севиш даври тезда тугади. Таниқли хонандани ҳамманинг кўз ўнгида хўрлади, худди онаси уни болалигида камситгани каби.
Кейин аёлни ҳомиласидан қутулишга мажбур қилди. Мария 43 ёшда эди. Бу ёшдаги, анча бадавлат ва машҳур аёлни, агар у қаршилик қилса, боласидан халос бўлишга мажбурлаш жуда қийин. Мария қаршилик қилгандек туюлди, лекин кўнди.
Ахир, у Онассисни йўқотишни хоҳламасди! Шундай қилиб, бола туғилмади. Бунинг учун миллионер Марияга мўйнали пўстин совға қилди. Мўйнали пўстин албатта, ўта қимматбаҳо ва сўнгги урфдаги нарса эди.
Ва кейин миллионер уни тарк этди. У Жаклин Кеннеди билан турмуш қурди. Мария бу кўргуликдан овозини бутунлай йўқотди ва энди аввалгидек қўшиқ айтолмасди.
Аммо кейин у Ди Стефано оиласи билан дўстлашди. Жузеппе ҳам опера хонандаси эди. Мариянинг аҳволига ачинди ва у яна юлдуз бўлиши учун унга ҳар томонлама ёрдам бера бошлади. Ахир севимли иш яраларни даволайди! Жузеппенинг рафиқаси ҳам қўшиқчи дугонасини қўллаб-қувватлади. Токи эри билан дон олишиб юрганини билгунча. Ва у интервьюларининг бирида эри ва таниқли хонанданинг алоқалари ҳақида очиқчасига айтиб берди ... Лекин улар дўст эдилар! У Мариянинг дўсти эди…
Сўнг у Марияга қайғули хат ёзди. “Нега бундай қилдинг? Ахир биз дўст эдикку?! Билмасмидинг, эрим менинг ҳаётим! Мен у учун яшайман. Хўш, нега бундай қилдинг? Нега...” – кўнгли бузилган аёлнинг хатига мутлақо жавоб йўқ эди. Мария жавоб ёзмади…
Кейин Жузеппе ҳам Марияни ташлаб кетди. У муносабатлардан чарчаган ва Марияни севмас эди. Тўғриси, қаршилик қила олмади, шунақаси ҳам бўлади. Ниҳоят Мария ёлғиз қолди.
Бу жуда ғалати - шундай буюк ва бой аёл ёлғиз қолсая… Лекин шундай бўлди.
Унда пул, тилла тақинчоқлар ва кўплаб мўйнали пўстинлар қолди. У қўлларига олмос кўзли узукларни тақиб, узун қоронғу кечаларда қимматбаҳо мўйналарга ўралиб ётиши мумкин. Бироқ дўстлари ва яқинлари уни тарк этган. Ва илоҳий жарангдор овози умрбод ғойиб бўлганди.
Бу узоқ қоронғу тунлар ва "яшашдан воз кечиш истаги” ҳақида қайғули ҳикоя - яшаш учун ҳеч қандай сабаби йўқ бўлган инсон қисмати.
Балки одамларга бошқача муносабатда бўлиш керак эди? Биласизми, биз хоҳлаган нарсамизни бошқалардан тортиб олганимизда, товон тўлашимиз кераклигини унутамиз. Ҳар доим шундай бўлади. Ва мўйнали пўстин бизни мудҳиш ёлғизликдан қутқаролмайди.
Бу ҳам ўз жонига қасд қилишдай гап: сиз овқатланасиз, юрасиз, нафас оласиз, лекин энди яшамайсиз.
Севгисиз ҳаёт бўлмайди.
©️ Анна Кирянова
Манзура Бахтиёр таржимаси
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago