? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid
Кун-ҳикмати
Ўткинчи нарсалар – бойлик, мол-мулк, унвон ва мансаблар ортидан қувманг! Буларнинг барчаси йиллар давомида йўқотилган соғлигингиз, умрингиз ҳисобига орттирилади. Кулфатдан қўрқманг, бахтни кўпам интизор бўлиб кутманг. Кўзингизни каттароқ очинг, қалбингизни покланг ва сизга оқибатли, садоқатлиларнинг қадрига етинг. Яқинларингизнинг кўнглини асранг. Виждонингиз сўроққа тутганда жавоб бера олмасликдек азобдан ўзингизни асранг!
🪶Александр СОЛЖЕНИЦИН
ОҚШОМ ТАРОНАСИ
"УЛ ДИЛРАБОГА"
ҲУВАЙДО ғазали
М. МЎМИНОВ ижро этган.
✍ Манфаат устига қурилган дўстлик пойдевори чириб, нурай бошлаган иморатга ўхшайди.
х х х
✍ Манфаат ва фойда илинжидаги ўзаро дўстлик узоққа бормаслигини доноларимиз мудом таъкидлашган. Ўз ҳаётимда бунга кўп бор гувоҳ бўлганман. Бундай сохта дўстлар юзингга кулиб қарашади, сендан манфаат бўлмагач ортингдан иғво тарқатишади.
х х х
✍Тўғри сўз бошга тушадиган болта эканини биламан. Барчани ўзимдек деб билганим учун ҳам ёлғон сўзлай олмайман. Кейин эса шу "болта" такрор-такрор бошимга тушаверади, тушаверади...
х х х
✍ Нодон ва ичи қора одамнинг сендан фикр сўраши қанчалик яхши, ҳақни сўзлаб, фикр билдирганингдан сўнг ўзингнинг нодонга айланиб қолишинг қанчалик ёмон!
х х х
✍ Ҳеч кимнинг пешонасига кўринадиган қилиб "бу ақлли, бу нодон, бу ҳалол, бу ғирром, бу садоқатли, бу пасткаш, бу вафодор, бу фоҳиша... " деб ёзиб қўйилмаган.
Самад Муҳаммад
ДАМИН
Гӯзал ва бетакрор шоира, олима Нодира Афоқовани таваллуд кунлари билан муборакбод этамиз. Дилбар шоирамизга дунёдаги жами эзгу тилакларни тилаймиз! Қалбларини ҳаёт ва ижод завқи асло тарк этмасин!
"Тафаккур ва ижод" гуруҳи жамоаси
Нодира Афокова 1966 йилда Бухорода туғилган. Бухоро университетида таҳсил олган. “Баҳорнинг бошланиши”, “Аросат фасли”, “Кўнгил шеваси”, “Сўз айвони”, “Қора наво”, “Ватан дарслари” каби тўпламлари нашр этилган. “Фитратнинг тушлари”, “Жазо” достони; “Муҳаммад (с.а.в) дедилар…”, “Хайём чодиринда”, “Муҳаббатнома”, “Фақат Сен билурсан”, “Ҳазрат Навоийнинг етти гўзали” шеърий туркумлари муаллифи. Алишер Навоийнинг “Руҳ ул-қудс” қасидасини форсийдан; Леонид Андреевнинг “Яҳудо Искариот” қиссаси, Ги де Мопассан, Константин Паустовский ҳикоялари ҳам Михаил Лермонтов, Марина Цветаева шеърларини рус тилидан ўзбек тилига ўгирган.
Шамол ташрифига дарчамни очдим.
Қондай қизартирди хонамни шафақ.
Қуёш – томаётган томчи кўз ёшдир.
Руҳимда ибтидо… ёдимда “Алақ”…
Балки, у сўнг бора бормоқда ботиб
Паришон ёғдуга чулғаб дунёни.
Балки, Сен олисдан лолалар отдинг.
Балки, шундан порлар ғуруб осмони.
Хаёллар тубидан соламан нигоҳ.
Сумбула шомлари ҳилпирар сармаст.
Бир насим елмоқда… қайғу нима, о!
Ҳатто шодликларга дош беролмас қалб.
Ҳақиқат нимадир? Сўрарлар…
Лекин
Бир садо келмайди минг йилдан нари.
О! айни сония ҳақиқат шулким,
Уфқни ёпмишлар гул япроқлари.
Ёруғлик изладик, балки, бу – хато,
Алардан – қалбига муҳр тушганлар.
Қайтадан дунёга келсак, мабодо,
Шундай яшар эдик… шундай муқаррар.
Хаёл дунёсида яшармиз, ҳақрост.
Умид солаётир шафақлар рақси.
Ботиб бораётган қуёш-ку,
Бироқ,
Нечун кўзларимда лолалар акси?
Устознинг жойлари жаннатда бўлсин! Яратган парвардигор ўз раҳматига олсин! Миннатдор бир шогирд сифатида у кишининг хотираси мен учун унутилмас бўлиб қолади.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Бугун Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, "Pоstda - На посту", газетаси ва Qalqon -Щит" журнали мухбири Ахадов Мирзоқул Ғаниевич таваллуд топган кун
Ахадов Мирзокул Ғаниевич (Мирзо Аҳад) 1974 йил 17 август кунда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. 1993 йилда – Каттақўрғон тижорат техникумини тамомлаган.
Мирзо Аҳад меҳнат фаолиятини 1993–1997 йилларда – Ғиждувон туманидаги “Абдухолиқ Ғиждувоний” жамоа хўжалигида ишлаган, 1999 йилда – Ғиждувон туман қишлоқ жойларида уй-жойларни рўйхатга олиш ишлари бўйича техник ходим лавозимида фаолият кўрсатган, 1999–2002 йилларда – “Бухоронома” вилоят газетаси мухбири бўлган, 2002–2010 йилларда – “Ғиждувон” туман газетаси бўлим муҳаррири вазифасида ишлаган.
2010 йилдан то ҳозирги кунгача Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Postda –На посту” газетаси ва “Qalqon –Щит” журнали ўз мухбири лавозимида ишлаб келаяпти.
М.Ахадов машаққатли ва шарафли журналистика касбини танлаганига ҳам 25 йил бўлди. У шу йиллар давомида матбуот соҳасида баракали ижод қилиб келмоқда. Унинг қаламидан тўкилган сўз дурдоналари кўп сонли газетхонларни мушоҳадага чорлайди. Чунки, у нима ёзишни яхши билади. Гоҳ ижобий, гоҳ танқидий мақолалари, репортаж, луқма, фелетонлари жойларда юз берган ўзгариш ва нуқсонларни яхшилашга хизмат қилмоқда, жамият ривожига ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, у республика газета ва журналларида, интернет сайтларида фаол қатнашиб келмоқда.
У бир вақтнинг ўзида ёзувчи ҳамдир. Йигирмадан ортиқ бадиий асарлари “Бухоро” ва республика нашриётларида чоп этилган. Жумладан, “Ҳомийнинг зўри” (2001), “Жаҳолат қурбони” (2003), “Орамиздаги одамлар” (2003), “Арвоҳ сим қоқди” (2004), “Шифобахш кулги” (2005), “Қитиғи ўлмаган “бева” (2006), “Ёлғизгинам” (2006), “Тили ширин болалар” (2007), “Илк бўса” (2007), “Энг содда одам” (2008), “Буруннинг тортиш кучи” (2008), “Маккора” (2008), “Думли беш” (2010), “Ишқ қурбони” (2012), “Бадном”(2013), “Суюнчи” (2014), “Тинчинг учун бедормиз, Ватан! (2014), “Ишқ” (2016), “Ватан учун ёниб яшаймиз” (2016), “Кўкси қалқонлар” (2018), “Орият" (2020), “Ғаройиб бола” (2023) деб номланган насрий, шеърий ва публицистик тўпламлари китобхонлар қалбидан жой олган. Янги асарлари “Шарқ юлдузи”, “Қалқон” журналларида, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Постда”, “Ғиждувон”, “Янги Қизилтепа” ва бошқа газеталарда ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борилмоқда.
М.Ахадов, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” вилоят танловининг бадиий ижод номинацияси бўйича “Ватан учун ёниб яшаймиз” очерклар китоби ҳамда ИИБ ходимлари фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи туркум мақолалари учун ғолиб бўлган. Яна “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остидаги мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” анънавий кўрик-танловининг Бухоро вилоят босқичининг “Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари” йўналиши бўйича биринчи даражали диплом билан тақдирланган. Шунингдек, турли республика ва вилоят миқёсида ўтказилган кўрик-танловларда фахрли ўринларни олган.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими жамоаси Мирзоқул Ахадовни таваллуд айёми билан қутлаб, сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди
Бугун яхши укамиз, дилкаш йигит Мирзожоннинг туғилган куни. Уни бу қувончли кун билан самимий қутлаймиз. Унга соғлик, ижодий баркамоллик тилаймиз.
#Кун ҳикмати
***Ҳаётингизда шундай воқеа-ходисалар бўлганки, ҳамма нарса тугади, деб ўйлагансиз! Ўшанда енгиб чиққан эдингизку!
Ҳаётингиздаги энг оғир муаммонгизни эсланг... Шуни ҳам ечмаганмидингиз? Ахир ўшанда бу муаммонинг ечими йўқ, деб ўйлаган эдингизку!
Ҳаётингизда энг оғир йўқотиш бўлганида бу "жудоликни кўтара олмайман!" деган эдингиз... Ҳаёт давом этди-ю....
Сиз бугун тажрибалироқсиз, сабрлироқсиз, ақллироқсиз. Шунинг учун янаям осонроқ енгасиз!
Ҳар бир муаммони ечганингиздан кейин кучлироқ бўлганингизни эсланг! Ўша муаммога сабаб бўлганларни ёмон кўрганингизни эсланг! Ёмон кўриш, нафрат аслида хақиқий енгилишдир!Бу хақиқий кучсизликдир!
Кечиринг, хафа бўлманг!
Кечирасиз, хафа бўлмайсиз!
Шу нарсаларни эслаб яна бир бора ўзингизга ишондингиз. Ичингиздаги ишонч, меҳр, кечирим аслида сиздан таралаётган кучдир.
Аслида енгиш ўзингизни енгишдан иборат!
Жаҳлни жиловлаш!
Ўзига ишониш.!
Меҳр кўзи билан дунёга қаранг ва «МЕН ҲАЁТНИ СЕВАМАН! »денг.***
? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid