Неъмат Абдулл Ваҳҳоб

Description
Неъмат Душаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago

2 weeks, 4 days ago

Бир дард билан оғриди кўнглим…

Ғамнинг яйдоқ отига миндим,
Югани йўқ, узангиси йўқ.
Бир дард билан оғриди кўнглим,
Лекин сира тузалгиси йўқ.

Кел, яшайлик битта дард билан
Бир дард билан кўзларим бедор.
Сен ҳам бедор изтироб тилан.
Кел, иккимиз бўлайлик бемор,
Кел, яшайлик битта дард билан.

Кел, кўзимда ошиён яса,
Кел, кўнглимга кўз тиккил, ўғри.
Мен яшаган қайғуни яша,
Мен чалинган дард билан оғри.

Сен қуш бўлсанг, бағрим – ос(и)мон,
Сен – нилуфар, кўзёшларим – кўл.
Ютқизмайин десанг, ёрижон,
Мен чалинган дардга таслим бўл!

Озодликдир унга тутилмоқ,
Унга қуллуқ қилиш тамкиндир.
Бу дарёдан чўкиб қутулмоқ,
Таслим бўлиб енгиш мумкиндир.

Қоқ юракка қадалган дард бу,
Бир умрни айлар чирпирак.
Икки дилга аталган дард бу,
Енголмайди уни бир юрак.

Кел, иккимиз бўлайлик бемор,
Кел, яшайлик битта дард билан.

Мансур Жумаев

2 weeks, 5 days ago
Ангрен шаҳри яқинидаги қадрдон Қатағон қишлоғи …

Ангрен шаҳри яқинидаги қадрдон Қатағон қишлоғи номи "Янги Ўзбекистон"га ўзгартирилганини, тўғриси, яқинда билибман. Яхши ном! Аммо эски номи ҳам яхши эди менимча! Қатағон турк уруғларидан бирининг номи. Эски номини қайтариш керак, демоқчи эмасман. Аммо билиб қўйганимиз яхши деб ўйладим.  

https://t.me/Nemat_Abdull_Vahhob/3087

2 weeks, 5 days ago

#Брифинг

“Топонимик номларни тушунмасдан, улардан уялиш ярамайди” – Ўзбекистондаги “ғалати” жой номлари ҳақида

Топонимикада асрлар давомида мамлакатда рўй берган тарихий ва ижтимоий ўзгаришлар акс этган бўлади. Шу боис жой номларини тушуниб-тушунмай, улардан уялиш ёхуд уларни алмаштириш ярамайди. Республика топонимика хизмати ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилиниб, кўп танқидга учрайдиган номлар ҳақида маълумот берди.

1 ноябр куни АОКАда ўтказилган брифингда Давлат кадастрлари палатаси Республика топонимика хизмати бошқармаси бошлиғи Дилноза Камолова ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилиниб, кўп танқидга учрайдиган айрим жой номлари ҳақида маълумот берди.

“Facebook, Instagram каби ижтимоий тармоқларда баъзи фойдаланувчилар томонидан жой номлари билан боғлиқ “Кулинг, умрингиз узаяди”, “Ўзбекистондаги ғалати номлар” сарлавҳаси остида қўйилган постларга тез-тез кўзимиз тушади. Тўғри, постларда келтирилган номлар бир қарашда кулгили ёки ғалати туюлиши мумкин, албатта. Лекин ўзбек халқининг кўп асрлик тарихи, маданияти, жойнинг хусусиятини тушунган киши учун бу номлар кулгили ҳам, бачкана ҳам, ғалати ҳам эмас аслида”, — дейди Республика топонимика хизмати расмийси.

Дилноза Камолова Ўзбекистонда кўп танқидга учрайдиган айрим жой номлари ва уларнинг тарихига изоҳ берган.

Яланғоч — чиройли ер демакдир. Ўрта асрларда ижод қилган Маҳмуд Кошғарий туркий сўзлар луғати дея ном қозонган “Девону луғат-ит турк“ асарида “Яланғоч“ — теп-текис, яланглик, яъни очиқ жой деган маънони беришини қайд этган. Чиройли, кенг текислик жойларни яланғоч дейишган, бу эски соф ўзбек тилидаги ном ҳисобланади. Яланғоч – ҳозирда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кичик даҳанинг номи.
Хартум – Андижон вилоятидаги қадимий қишлоқ номи. Андижонсой ўрни бўлмиш қадимги дарё ўзанининг шаклан хартумга ўхшаш адир билан кесишадиган жойи.

Оёқ – Хоразм вилоятидаги қишлоқ номи. Туркий сўз ҳисобланган “Оёқ” – паст деган маънони ифодалаб, “пастки қишлоқ” маъносини англатади.

Яйпан – Фарғона вилоятидаги шаҳарча номи. Қўқон хонлигининг архив ҳужжатларида “ёзи паён” яъни текислик, яланглик маъносини берувчи географик термин сифатида ишлатилган.
Такалик – Жиззах вилоятининг Нурота тоғ тизмасида жойлашган довон бўлиб, тоғ эчкиси кўп бўлган жой маъносида.

Лағмон – Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ номи. Лаҳм, лағм – ер, яъни остидан ер устига сув чиқарадиган анжом маъносида.

“Топонимикада ўлка табиатининг кўпгина хусусиятлари, аҳолининг хўжалик фаолияти ва этнографияси, асрлар давомида мамлакатда рўй берган тарихий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар акс этган бўлади. Шу боис, топонимик номларни тушуниб-тушунмай, улардан уялиш ёхуд уларни алмаштириш ярамайди”, — дейди Дилноза Камолова.

Ҳозирда Республика топонимика хизмати бошқармаси томонидан аҳолига жой номларининг асл тарихий маъноларини ўрганишда асқатадиган маълумотлар, географик объект номларининг тарихий манбаларда келтирилган изоҳлари “Geonames.UZ” ахборот-веб порталига киритиб келинмоқда. Ўзбекистондаги барча фуқаролар ушбу ахборот порталга кириб, ўз таклиф ёки фикр-мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.

Маълум қилинишича, Республика топонимика хизматига 2024 йил бошидан ҳозиргача ҳудудий комиссиялар, вазирлик ва идоралар томонидан 48 608 та географик объектга ном бериш бўйича таклиф келиб тушган. Шундан, 27 574 та географик объект номига берилган таклифга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан ижобий хулоса берилди. 21 034 та таклиф этилган ном қонун ҳужжатларига номувофиқ деб топилди.

Ўзбекистондаги 208 та туман ва шаҳарлардан 117 тасининг кўчалари электрон хариталарини шакллантириш, шоҳкўча, кўча, берк ва тор кўча каби тоифаларга ажратиш ишлари тўлиқ якунланди.

3 weeks, 4 days ago
*Bugun, 29-oktabr kuni “O‘zbekko‘mir” AJ matbuot …

Bugun, 29-oktabr kuni “O‘zbekko‘mir” AJ matbuot kotibi ‒ Bosh direktorning axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi lavozimida ish boshlaganimga roppa-rosa 5 yil to‘ldi.

👉https://t.me/Nemat_Dushayev/3093

3 weeks, 6 days ago

Бугун соат 14:00да Ангрен шаҳар Қорбоғ маҳалласидаги 36-мактабда сайловчиларим билан учрашув! https://t.me/Ulug_yul_online/8691

4 weeks ago

#Сайлов_2024

КУЗАТУВЧИ ДЎСТЛАРИМГА

Кузатувчи дўстларим,
Постни маҳкам кузатинг,
Халқим овоз бермоқда,
Фотолардан узатинг.

Улкан синовдир букун,
Синов они келяпти.
Она Ўзбекстоннинг
Тақдири ҳал бўляпти.

Озод юртим кундан-кун
Бўлмоқдадир ободлар.
Текканлиги рост бўлсин
Елкасига офтоблар.

Боболардан мерос юрт
Жаҳонга донг таратсин.
Халқим Амриқодан ҳам
Кучли давлат яратсин.

Халқим, жафокаш халқим,
Бахтга унинг ҳаққи бор.
Жаҳон айвонларида
Тахтга унинг ҳаққи бор.

Бўлсин десак эл шодон,
Ватанимиз - ободлар,
Депутат бўлмоғи шарт
Энг муносиб номзодлар.

Эзгу амалларимиз
Ҳидоятга бошласин.
Ёшлар Сиздан ўрганиб,
Олға қадам ташласин

Кузатувчи дўстларим,
Жараённи кузатинг.
Гар адолат бузилса,
Оқилона тузатинг.

Бу кун синов, бу кун, эҳ,
Бунда одам тумонат
Ватан сизга кўз тикар,
Ватан сизга омонат.

Неъмат Душаев

4 months ago

ҚУТЛОВ!
  Бугун болалар адабиётининг истеъдодли вакили, болалар шоираси, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси Дилфуза Камолжонова Холдоровнанинг таваллуд куни.  Дилфузахон  2007 йилдан буён кичик ёшдаги болаларнинг адабий-бадиий безакли Республика журнали “Ғунча”да фаолият юритиб келади. Журналнинг саҳифалари ёрқин, мазмунан бой ва   ўқимишли бўлишида унинг хизмати беқиёс.   Жажжи қалб соҳибалари – болалар билан сирлашган, тиллашган шоиранинг ҳам қалби бола каби беғубор ва самимий. Куюунчаклигию ўз ишига масъулият билан ёндашиши  ҳам унинг сийратига хос фазилат. Болаларга оида  ҳеч бир тадбир Дилфузахоннинг иштирокисиз ўтмайди. Шоиранинг “Ширин кулча”, “Катак дафтардаги шумтакалар”, “Жавобини бирга топамиз”, “Кўк кўйлакли какку”,  “Қулоқсиз филча”, “В солночном саду”, “Осмондаги ярим кулча”, “Ғалати баҳс”, “Чаманнинг чанаси”, “Менинг биринчи ҳуснихат дафтарим”, “Менинг биринчи математика дафтарим”, “Қизғанчиқ бола”, “Қувноқ китоб”, “Музқаймоқ еган қуёш”, “Топқирларга топишмоқ” каби китоблари чоп этилган. Эрик-Эммануел Шмиттнинг “Оскар ва пушти хоним” асарини ўзбек тилига таржима қилган.   Ҳозирда Дилфузахон Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти доктаранти. 
Дилфуза Камолжонованинг  эртак ва шеърларининнг самимийлиги, равон ифода услуби билан болажонлар қалбидан жой олган. Дарсликларга киритилган. Шоиранинг шеърларини болалар севиб ёд олади. Эртакларини катта қизиқиш билан мутолаа қилади.  Жажжи ўқувчиларга ҳамкор, ҳамнафас, ҳамфикр бўлиш эса улкан саодат. Ёзган ҳар бир асари   маънавият, зиё-маърифат тарқатиб, миллатимиз фарзандларини тарбиялашга, улар қалбида Ватанга муҳаббат, она-заминга садоқат, дўстлик, эзгуликни қадрлаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
“Ғунча” журнали жамоаси Шоира Дилфуза Камолжоновани таваллуд топган куни билан самимий муборакбод этади.  Ёш ижодкорни   оилавий бахт ва фаровонлик, ижодий баркамоллик сира тарк этмасин. 

Ҳурмат билан,
“Ғунча” журнали жамоаси!https://t.me/Guncha_jurnali

4 months, 1 week ago

Ўқиб, сесканиб кетдим. Шундай ҳам қалтис ўйин бўладими? Болаликнинг аччиқ қисмати. Кўрга сабоқ бўладиган ҳикоя экан.

4 months, 1 week ago

#МУНОСАБАТ
Неъмат Душаевнинг "Қалтис ўйин" ҳикояси 18.07.2024. да "Қорахитой" интернет каналида ёритилди. Бу ҳикоя болалар учун яратилган бўлса-да, катталарни ҳам бефарқ бўлмасликка ундайди.
Ҳикоя 1984 йилда ёзилган бўлиб, асло долзарблигини йўқотмаган. Аксинча, таълим, ёшлар тарбияси давлат сиёсати даражасига кўтарилган ҳозирги мураккаб даврда муҳим маънавий ҳамда тарбиявий аҳамият касб этади. Ҳикояда болаларнинг ички кечинмалари, болалар психологияси содда тарзда очиб берилган.
Ҳикоя мактаб ўқувчилари ҳаётидан олинган воқеликка асосланиб, болалар учун ёзилганлиги сабабли ўқилиши жуда равон, содда, шу билан бирга, жуда таъсирчан!
Неъмат Душаевдан яна шу каби ҳикояларни кутиб қоламиз.
#Қурдош_Намозбой_ўғли_Одинаев.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago