🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 4 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 5 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks, 1 day ago
Фарғонада юз берган фожиа сабаблари ҳукумат даражасида комиссия тузилиб, текширилиши лозим.
Венгрия Полша адлия вазирининг собиқ ўринбосари Маркин Романовскийга бошпана берди, унга қарши ватанида коррупция бўйича жиноий иш очилган.
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИНИ КИМЛАР ОРТГА СУРМОҚДА?
ПРЕЗИДЕНТ АТРОФИНИ ЎРАБ ОЛГАН ҲОЙИНЛАРГА КИМ ЧОРА КЎРАДИ? ЎЗБЕКИСТОННИ КЕЛАЖАГИ УЧУН БУ ЎТА МУҲИМ МУАММО БЎЛИШИ КЕРАК.
Нега Ўзбекистондан инвестиция қочмоқда?
2017-2018-йилларда, ҳатто 2019 йилнинг охирларигача Ўзбекистонга инвестиция кириб келиши анча жадаллашган эди, шахсан ўзим четга чиққанда ҳам, Ўзбекистон ичида ҳам кўплаб инвесторлар билан гаплашганман, уларнинг Ўзбекистонга кириш мақсадлари ва режалари ҳақида сўраганман.
Қандайдир бизнес ичидаги муҳит бошқача тебраниш билан кетаётган эди, судларда ҳам жуда кўплаб адолатли қарорлар қабул қилинаётган эди, ўзига хос тарздаги бизнес аура шаклланаётган эди.
Лекин ҳаммаси нимадир бўлгандек биттада ўзгариб қолди, бизнес оламида қандайдир саросима пайдо бўлгандек ҳолат юз бермоқда, қайси бизнесмен билан гаплашсам, пулни олиб чиқиб кетиш дардига тушиб қолган.
Офат бошланишдан олдин сичқонлар биринчи хавфни сезиб қочишни бошлашар экан, замонавий дунёда инвесторларни айнан шу сичқонларга ўхшатиш мумкин, чунки инвесторнинг асосий вазифаси бор пулини сақлаб қолиш, агар сақлаб қололса, кўпайиш ўз-ўзидан келади.
Назаримда бир неча сабабларга кўра инвесторлар ҳуркитиб қўйилди:
Ўйин қоидалари ҳамма учун тенг бўлмай қолди, таниш-билишсиз, бир ишни соққасиз битириш қийинлашиб бормоқда.
Суд-ҳуқуқ тизимида ва умуман ҳуқуқий масалаларда ишонч тушиб бормоқда, тадбиркорлар суд орқали ниманидир ҳал қилиш мумкинлигига ишонмай ҳам қўйишди, чунки одил судлов ҳолатлари жуда камдан-кам ҳолатда кузатилмоқда.
Палончи ака хавотири, бу палончи аканики, буниси пистончини жияниники, униси қайниукасининг қизининг дугонасининг угай укасининг хотининики деган тушунчалар кўпайиб кетди.
Кўпчилик мен билган бизнесменлар деярли 90 фоиз фаолиятини нақд шаклда олиб боришга ўтиб олишди.
Бундай сабаблар аслида жуда кўп, мен асосийларини санаб ўтдим, лекин оддий газ, электр муаммосини ҳал қилмасдан туриб бирор бир нормал инвесторни жалб қилиш жуда бир масала бўлса керак. Яна ҳам билмадим.
Бектош Хотамов, тадбиркор
ҒАРБ РЕЖАЛАРИ
Сентябрь ойида қабул қилиниши керак бўлган АҚШ бюджети чексиз баҳс ва жанжаллардан сўнг ниҳоят кеча тасдиқланди. Ушбу ҳужжатда АҚШнинг кўплаб вазирлик ва идораларига, шу жумладан, мудофаа вазирлигига Хитойдан кўпдан-кўп мол турларини харид қилиш ман этилган. Европа Иттифоқи ҳам Хитойга нисбатан шундай санкциялар пакетини тайёрланяпти.
Бу нимани англатади?
Бу Ғарб дунёси ўзининг келгуси бир неча йилни ўз ичига қамраб олган «стратегик миқёсдаги мудофаа ва режалаштириш сиёсати»ни узил-кесил шакллантириб бўлганидан далолатдир.
Қисқаси, келаси йилдан эътиборан Ғарб бугунги дунёнинг ёвузли ўзагини ташкил этган Россия Федерацияси, Хитой, Эрон ва Шимолий Кореяга нисбатан қатъий чоралар кўришни ният қилиб бўлди.
Шундай экан, ишончим комилки, тегишли мансабдор шахсларимиз дунёда кечаётган ҳодисаларни диққат билан кузатишни давом этишади, воқеалар ривожини олдиндан кўра билишади ва вазиятга қараб оёқ узатишади.
Шокир Долимов.
Ақш тепасига ким келишидан қатъий назар уни диктаторларга нисбатан сиёсати ўзгармайди.
Танқид ақлли инсонларни кучли қилади,
ахмоқларни эса ғазаблантиради!
"Журналист вовиллаб турадиган маҳлуқ бўлиши керак"
Сарвар Усмон.
ПУТИННИ ФИТНАСИ ФОШ БЎЛДИ.
РУМИНИЯДА САЙЛОВ БЕКОР ҚИЛИНДИ.
Руминия Конституциявий суди мустақил номзод Келин Жоржеску ғалабаси билан якунланган президентлик сайловларининг биринчи босқичи натижаларини бекор қилди.
БУНИ САБАБИ НИМА?
Сайловда ютиб чиққан Жоржеску Россия президенти Владимир Путиннинг ватанпарварлиги ҳақидаги узоқ йиллик баёнотлари ва НАТОни танқид қилгани учун Россия тарафдори ҳисобланади. Конституциявий суд овозларни қайта санаб чиққач, биринчи тур натижаларини тасдиқлаганига қарамай, шундай қарор қабул қилинди.
Разведка, шунингдек, “Руминия — Россиянинг гибрид фаолияти, жумладан киберҳужумлар, маълумотларнинг сизиб чиқиши ва саботаж учун нишон” деган хулосага келди. Шундан сўнг Руминия прокуратураси Жоржескунинг сайловолди ташвиқоти пайтида манипуляция ва пул ювиш айбловлари бўйича тергов бошлади
"Украинани икки кунда оламиз" деган ролик.
Ўзбекистон Суперлигаси якунланди. “ОКМК” ва “Навбаҳор” совриндор бўлди. “Локомотив” Про Лигага тушиб кетди
“Насаф” устидан ғалаба қозонган “Металлург” Суперлигада қолиш имкониятини сақлаб қолди, “Сўғдиёна” Самарқандда мағлуб бўлди ва медаллардан қуруқ қолди.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 4 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 5 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks, 1 day ago