ситатачи

Description
Фикрлар уммонида сузишингиз учун!
ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё)
Advertising
2 months ago

Онам Билан бощкаларнинг орасидаги фарк шуки , бощкалар мени махзун холда курмасликни хохлайдилар. Аммо Онам мендан махзунликни узларига олищни хохлайдилар.

© Махмуд Дарвеш

2 months ago

Ўзининг фикри бўлмаган одам ўзга фикрлар ичида кун кечиради.

© Хуршид Дўстмуҳаммад

2 months ago

Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша..!

© Жалолиддин Румий

3 months ago

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал, Умрнинг ҳар дами ғанимат.

© Анвар Обиджон

3 months ago

Атай тиғиз пайтда хаёллар суриб,
Атай сокинликда зерикади жон.
Атай исён пайти сукутга чўмиб,
Атай сукут пайти қиламан исён.

Атай жилмаяман ғам бошга тушса,
Атай қувонч келса бўларман сипо.
Муроса қилсамда сен-ла ҳар лаҳза,
Атай шартларингни бузарман, дунё.

© Суҳроб Зиё

3 months ago

Гапга чечанлик ва ёқимли чеҳра ҳамма вақт ҳам инсоний фазилатни билдиравермайди.

© Конфуций

5 months ago

Юраклар гулларга ўхшайди - уларни куч билан очиб бўлмайди, улар ўз-ўзидан очилиши керак.

*©*** Луиза Мей Алкотт

5 months, 1 week ago

Бошқалар нима деркин деб ўтириш бу
ожизликнинг биринчи белгисидир.

*©*** Достоевский

5 months, 1 week ago

Тил унга эгалик қилаётган онгдан кўра мураккаб

*©*** Хайдар Жамол

5 months, 1 week ago

Инсон йўқотганда- англайди, олис бўлганда- эҳтиёж сезади

*©*** Қадир Акел