Гаплашадиган вақтлар

Description
Каналимиз Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон таваллудининг 80 йиллигига тайёргарлик кўриш арафасида ўз фаолиятини бошлаган эди. Унда Сиз севимли шоиримиз ҳаёти ва ижоди, шунингдек, Адабиёт оламидаги янгиликлар билан танишиб борасиз.
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 4 weeks ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 months, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 months, 2 weeks ago

2 months ago
***⚜️***14 февраль ***🌿******🌿******🌿******🌿******🌿******🌿******🌿******🌿******🌿******🌿******🌿******🌿******🌿***

⚜️14 февраль 🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон(1943-2020) таваллуд топган кун.
🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀

2 months ago
***🍀******🍀******🍀******🍀******🍀******🍀******🍀******🍀***

🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀
14 февраль – буюк ўзбек шоири, давлат арбоби ва тарихчи олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.
🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀

3 months, 3 weeks ago
,,Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси, 1989-йил, …

,,Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси, 1989-йил, 31-март, 14-сон.
@gaplashadigan_vaqtlar

4 months ago
Омон МАТЖОН,

Омон МАТЖОН,
Ўзбекистон ҳалқ шоири

Мен илҳомни кўрдим — уйқуда эди,
Уйғотмоққа уннаш беҳуда эди.

Паришонлигимни кўрпадек ёпиб,
Ётар ғамларимга ёстиқдек ботиб.

Мени нотинч қилган сирлар галма-гал
Уни беланчакдек чайқар бу маҳал.

У ухлар олисдан қайтган кишидай,
Уйларимни кўриб ётар тушида.
1968

@gaplashadigan_vaqtlar

4 months ago

???????????
Муҳаммад Ризо Огаҳий (1809 – 1874) таваллудининг 215 йиллиги.

?????
ОГАҲИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАСИ МУЛОҚОТ

Омон МАТЖОН,
Ўзбекистон ҳалқ шоири

Кўклам эди. Жунбуш келиб ўю хаёл, ёд устина,
Руҳин зиёрат этгали бордим мен устод устина,
Сас берди ул: «Ҳолим забун, келдингму имдод устина,
Мушкин қошининг ҳайъати ул чашми жаллод устина,
Қатлим учун нас келтирур нун элтибон сод устина!»

«Эй пир, дедим, ёдлар бугун ашъорларингни Хоразм...»
«Қўйғил, деди, фахриянги, дардими топгил чорасин,
Ён, ошиқ ўл, ҳеч босмасин даврон чанги кўз қорасин,
Қилғил тамошо қомати зебоси бирлан оразин,
Гар кўрмасанг гул бўлганин пайванд шамшод устина!»

Кетдик улуғ шоир билан боғлар сари, қўйдик қадам,
Олам ғамин сўзлай десам, оламни суйган ул ҳакам
Ишқий ғазал айтур эди: «Ошиқ туморидур ситам,
Нозу, адоу, ғамзаси қасдим қилурлар дам-бадам,
Ваҳ мунча офатму бўлур бир одамизод устина?!»

Ногоҳ шу он қўзғолди кўк — кўк ичра не сир борким,
Чақмоқ чақиб, ел даф қилиб, еткурди кўп озорким,
Роз қилди устоз: «Ёр десам, ҳақдин бу қандай корким,
Мен хастага жон асрамоқ эмди эрур душворким,
Қотил кўзи бедод этар ҳар лаҳза бедод устина!»

Тез пок ўлиб осмон юзи, диллардян дам кетди кадар,
Чаҳ-чаҳ илан қушлар келиб, юз очди гуллар бехатар,
Суҳбат фалак мавзусига кўчгайми деб солсам назар,
Ул... гул юзи шавҳи билан шайдо кўнгул шому саҳар,
Булбулдек айлар юз наво минг наъви фарёд устина!

«Минг ёр демак бирлан, дедим, жоми висол бир тўлмоғой,
Ҳақдин карам йўқ, у бизим орзулара қотилмоғой!»
Лутфимга ул зот айтди: «қўй, дардим санга эш ўлмоғой,
Бошимга ёққан ғам тошин мингдан бирича бўлмоғой,
Гардун агар минг бесутун ёғдирса Фарҳод устина!»

«Сўз йўқ, дедим сурмак қийин дилдан дила ишқ рахшини!»
«Чўнг ҳам чуҳур фикр эт, деди, тингларда шоир, бахшини!
Ишҳ ҳақинда шеър битиб — шоҳларга айтганман шуни:
«Эй шаҳ, карам айлар чоғи тенг тут ёмону яхшини,
Ким меҳр нури тенг тушар вайрона обод устина!»

«Обод замон, тенглик, дедим, турмуш гўзал, қушдек кўнгил...»
«Ўғлон, деди, бу ларзакор очунга кенг наззора қил,
Олам билан бўй ўлчашиб кўрмай ҳаво эттингми, бил,
Хоки танинг барбод ўлур охир жаҳонда неча йил
Сайр эт Сулаймондек агар, тахтинг қуриб бод устина!»

Бирдан тилимни тишладим, изза боқиб ён-вергаким,
Даркорми сўз устозларинг сўз айтмаган бир ердаким,
Бор журъатинг, ёзгин, Омон, юртинг овозин шеъргаким,
Не журъат ила Огаҳий очгай оғиз сўз дергаким,
Юз хайли ғам қилмиш ҳужум ул зору ношод устина!

6 months, 3 weeks ago

Омон Матжон,
Ўзбекистон халқ шоири

Кўрдим: Шукур Бурҳон «Ҳамза»дан чиқиб,
аста пиёдалаб кетди бир куни.
Бир ён гавжум кўча, бир ён расталар,
оломон…
Кўпчилик билмади уни.
Репетиция ўтган. Мана у борар,
чарчоқ, тунд…
Парвосиз ҳаракат аро.
Ҳозиргина улуғ шоҳ Эдип эди,
энди фуқародан баттар фуқаро.
Устоз! Замонларнинг дўниш макрини
кўчада гримсиз кўрсатишми бу?!
Кеча йиғлаб сизга талпинган жонлар
бугун танимасдан ўтарлар, ёҳу!
Тирсаклар, қоринлар, кўкрак, елкалар
сизни туртиб-суртиб шошар ўзича.
Томоша бўлганин сезмаслар, ёраб,
шундай буюк актёр юзи-кўзича.
Калтабин «илмкаш» бу салт юришни
«Даҳо халқ ичра!» — деб жўшиши мумкин.
Кўрмаски, даҳога йўл бермас ҳеч ким,
базўр бормоқда у, қисилиб, мункиб.
Халқ эмиш, кабобпаз ана «Келинг!» дер,
кўзидек гезариб сихда чандири.
Лунжқизил сомсапаз пиёз қоради
Уятдан қизариб, чатнаб тандири.
Халқми шу, бировнинг ҳақини гизлаб,
беш-ўнни юлишни пойлаб турганлар?
Халқми шу, нуроний сиймолар қолиб,
сохта сумбатларни сийлаб турганлар?
Халқми шу, хаёлу орзуларини
Ўзидан баландроқ тиклолмаганлар.
Халқми шу, халқининг номидан сўзлаб,
мингдан бир ваъдасин оқлолмаганлар?
Халқ улким, ўзининг пешонасида
Юлдузлар борини сезса, қувонса!
Халқ улким, ғурури бўлса ўзида,
аслга ишонса, сохтадан тонса!
Бу шеърни кўрсангиз, балки койирсиз:
«Одамни қўй-да, деб, ҳоли-жонига…»
Билдим, сиз пиёда, тинч етмоқчисиз,
ҳув мағрур ҳайкаллар хиёбонига!
Унгача анча йўл бор-да, устозим,
Бу ур-сурда юрманг, саланг, бўш бўлиб!
Грим билан чиқинг, гулдираб чиқинг,
ҳеч бўлмаса ўша Ялангтўш бўлиб!
1982

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 4 weeks ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 months, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 months, 2 weeks ago